Skip to main content

Антигриппин капсула

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИГРИППИН

ANTIGRIPPINUM

Препаратнинг савдо номи: Антигриппин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Метамизол натрий, дифенгидрамин, кальций глюконати, ацетилсалицил кислотаси, аскорбин кислотаси, рутин.

Чикарилиш шакли: 5 ёки 10 оқ капсуладан контур уяли ўрамда ва 5 ёки 10 ок-кўк капсуладан контур уяли ўрамда.

Таркиби:

капсула (ок рангли): метамизол натрий (анальгин) 0,25 г; дифенгидрамин (димедрол) – 0,02 г; кальций глюконати – 0,1 г.

капсула (ок-кўк рангли): ацетилсалицил кислотаси – 0,25 г; аскорбин кислотаси – 0,3 г; рутин – 0,02 г.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК)нинг симптомларини бартараф килиш учун воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат.

Ацетилсалщил кислотаси – оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга, тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, карбонсувлар алмашинувини, қон ивишини, тўқималар регенерациясини бошқарилишида муҳим рол ўйнайди, организмнинг қаршилигини ошишига ёрдам беради.

Метамизол натрий (анальгин) – оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, унинг таъсир механизми простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ.

Дифенгидрамин (димедрол) – аллергияга қарши, шишга қарши, маҳаллий анестезияловчи (қон томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, бурун шиллик каватининг шиши ва гиперемиясини, томок қирилишини, юқори нафас йўллари томонидан кузатиладиган аллергик реакцияларини бартараф килади) таъсир кўрсатади.

Кальций глюконати – кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчиси бўлиб, аллергияга қарши таъсир кўрсатади (механизми аниқ эмас), қон томир ўтказувчанлигини камайтиради, аллергик касалликлар ёки уларнинг асоратларини даволаш учун антигистамин препаратлар билан бирга кўллаш тавсия этилади.

Рутин – витамин бўлиб, вирусли инфекция вақтида «тўрга» ўхшаб қолган қон томирлари деворини мустахкамлашга ёрдам беради ва шу сабабли бурун бўшлиғи, томок соҳасида шиш ва сиқилиш ҳисси пайдо бўлади.

Фармакокинетикаси

Ацетилсалицил кислотаси – ичга қабул қилингандан кейин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 15-20 кўпи билан минутни ташкил қилади. Кўпчилик тўқималарга (шу жумладан, синовиал суюқлик ва пардаларга) осон ўтади, ичак деворида ва жигарда салицил кислотасини ва бошқа фаол метаболитларни ҳосил қилиб биотрансформацияга учрайди. Буйраклар орқали асосан (60%) ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Аскорбин кислотаси – ичга қабул қилингандан кейин ичакда сўрилади. Асосан буйрак усти безида, қисман тўқималарда тўпланади. Сийдик билан асосан алмашинув маҳсулотлари билан бирга оксалатлар кўринишида ва қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Метамизол натрий(анальгин) – меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. қон плазмасида Сmax препаратни ичга қабул қилингандан кейин 0,5-2 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан қисман боғланади. Жигарда қатор метаболитларни (асосий метаболити 4-ацетиламино-антипирин ААА) ҳосил қилиб, жадал метаболизмга учрайди. Т1/2 10 соатни ташкил қилади. Асосий метаболит асосан буйраклар (тахминан 90%) ва сафро билан (тахминан 10%) чиқарилади.

Дифенгидрамин (димедрол) – ичга қабул қилинганда тез ва яхши сўрилади. Т1/2 тахминан 7 соатни ташкил қилади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Жигарда биотрансформацияга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади.

Кальций глюконати – ичга қабул қилингандан кейин ичакда сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 45% ни ташкил қилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Организмдан асосан ичак орқали чиқарилади. Оз миқдори кўкрак сути ва сийдик билан чиқарилади.

Рутин – ичга қабул қилинганда дозанинг 10-15% сўрилади. Максимал концентрациясига эришиш вақти (ТСmax) 1-9 соатни ташкил қилади. Т1/2 – 10-25 соат. Асосан сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларда шамоллаш касалликлари, грипп, ЎРК, ЎРВИ ни симптоматик даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овкатдан сўнг 3-5 кун давомида, касаллик симптомлари йўколиб кетгунча қабул килинади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга бир қабулга 2 капсуладан буюрилади: 1 та оқ капсула ва 1 та оқ-кўк капсуладан, касалликнинг оғирлигига қараб, кунига 2-3 мартадан буюрилади. Беморнинг ҳолати 3 кун давомида яхшиланмаса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Анорексия, кўнгил айниши, кусиш, гастралгия, диарея, меъда-ичак йўлларининг эрозив -ярали шикастланишлари, меъда-ичакдан кон кетишлари, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, артериал босимини ошиши, тахикардия ва аллергик реакциялар (тери тошмаси, Квинке шиши, бронхоспазм).

Узок вакт қабул қилинганда (7 кундан зиёд) – бош айланиши, бош оғриғи, кўришни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз; бронхоспазмга мойиллик бўлганида, бронхоспазм хуружини қўзғатиши мумкин; тромбоцитлар агрегациясини пасайиши, гипокоагуляция, геморрагик синдром (бурундан қон кетиши, милкларни қонаши, пурпура ва бошқ.), буйракларни папилляр некрозли шикастланиши; карлик; анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), болаларда кузатиладиган Рей синдроми (гиперпирексия, метаболик ацидоз, нерв тизими ва руҳият томонидан бузилишлар, қусиш, жигар фаолиятини бузилиши) бўлиши мумкин. Буйраклар фаолиятини бузилиши, олигурия, анурия, протеинурия, интерстициал нефрит, метаболитини чиқарилиши ҳисобига сийдик қизил рангга бўялиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юкори сезувчанлик; меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, қон кетишига юқори мойиллик, бронхиал астма, бронхоспазмлар билан бирга кечадиган касалликлар, «аспирин астмаси», қон яратилишини сусайиши (агранулоцитоз, нейтропения, лейкопения), жигар ёки буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан боғлиқ бўлган наслий гемолитик анемия; геморрагик диатезлар (гемофилия, Виллебранд касаллиги, телеангиоэктазия, гипопротромбинемия, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура), аортанинг қатламланувчи аневризми, портал гипертензия, гиперкальциемия (кальций ионларини концентрацияси 12 мг % ёки 6 мЭкв/л дан ошмаслиги лозим), гиперкальциурия, нефролитиаз (кальцийли); саркоидоз, юрак гликозидлари билан заҳарланиш (аритмия хавфини пайдо бўлиши); К витамини танқислиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан гиперурикемия, уратли нефролитиаз, подагра, меъда ёки ўн икки бармокли ичак яра касаллиги (анамнездаги), компенсацияланмаган юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антигриппинни бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш зарурати бўлганида олдиндан шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Препарат гепарин, перорал антикоагулянтлар, резерпин, метотрексат, нонаркотик анальгетиклар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, глюкокортикостероидларнинг стероидли гормонлари ва гипогликемик воситалар – сульфонилмочевина ҳосилалари таъсирини (шу жумладан ножўя таъсирини) кучайтиради. Спиранолактон, фуросемид, гипотензив препаратлар, организмдан сийдик кислотасини чиқарилишига ёрдам берувчи подаграга карши воситаларнинг самарадорлигини камайтирди.

Препаратни барбитуратлар, тутқаноққа карши воситалар, зидовудин, рифампицин ва трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилинадиган контрацептив воситалар, аллопуринол ва алкогол сақловчи ичимликлар (гепатотоксиклик кучаяди), тиамазол ва сарколизин билан (лейкопенияни ривожланиши хавфи ошади) мажмуада қўллашдан сақланиш лозим.

Антигриппин билан даволаниш вақтида ренгеноконтраст моддалар, коллоид қон ўрнини босувчилар ва пенициллин қўлланмаслиги лозим.

Седатив воситалар ва транквилизаторлар метамизол натрийнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни 15 ёшгача бўлган беморлардаги вирусли инфекциялар чақирган ўткир респиратор касалликларда, Рей синдромини (ўткир жигар етишмовчилигини ривожланиши билан кечувчи энцефалопатия ва жигарнинг ўткир ёғли дистрофияси) ривожланиш хавфи туфайли иситмани туширувчи восита сифатида буюрилмайди.

Препаратни узоқ вақт давомида қўлланганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Антигриппин (уни таркибига ацетилсалицил кислотаси кирганлиги туфайли) антиагрегант таъсири кўрсатиши туфайли, пациент агар унда хирургик аралашуви ўтказилиши лозим бўлса, препаратни қабул қилаётганлиги ҳақида шифокорни олдинроқдан огоҳлантириш лозим.

Препаратни қабул қилиш қатор холларда подагра хуружини қўзғатиши мумкин.

Даволаниш вактида алкогол сақловчи ичимликларни истеъмол қилишдан (меъда-ичакдан қон кетиш хавфини ошиши туфайли) воз кечиш лозим.

Препаратни таркибига кирувчи ацетилсалицил кислотаси тератоген таъсирга эга: ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланганида ҳомилада ривожланиш нуқсонларини – танглайни кемтиклиги; II уч ойлигида – туғруқ фаолиятини тормозланишига, простагландинлар синтезини сусайишига, ҳомиладаги артериал йўлни бекилиб қолишига олиб келади, бу ўпка қон томирларини гиперплазияси ва кичик қон айланиш доираси томирларида гипертензияни чакиради. Ацетилсалицил кислотаси кўкрак сути билан ажралиб чикади, бу тромбоцитлар фаолиятини бузилиши оқибатида болада қон кетишини пайдо бўлиш хавфини оширади.

Аскорбин кислотасини кортикостероид гормонлар синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйраклар фаолияти ва артериал босимини кузатиб туриш керак.

Тез пролиферацияланувчи ва жадал метастазланувчи ўсмаси бўлган беморларга препаратни буюриш (аскорбин кислотаси борлиги туфайли) ушбу жараёнларни кечишини ёмонлаштириши мумкин. Аскорбин кислотаси кимёвий жиҳатдан қайтарувчи сифатида турли лаборатория синамалари натижаларини (қондаги глюкоза, билирубин микдори, «жигар» трансаминазалари, ЛДГ фаоллиги) ўзгартириб юбориши мумкин.

Бронхиал астмаси ва поллинози бўлган беморларда юқори сезувчанлик реакцияси ривожланиши мумкин.

Препаратни кўллаш даврида юқори диққатни ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини зарурати билан боғлиқ фаол фаолият турлари билан шуғулланишдан сакланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъда оғриғи, терлаш, тери қопламаларини оқариши, тахикардия.

Енгил интоксикацияларда – қулоқларни шанғиллаши; оғир интоксикацияларда – уйқучанлик, коллапс, тиришишлар, бронхоспазм, нафасни қийинлашиши, анурия, қон кетишлари, ривожланиб борувчи нафас фалажи ва респиратор ацидоз чақирувчи оқсидланиш фосфорланиш реакциясини бузилиши юз бериши мумкин.

Заҳарланишга шубҳа туғилганда дарҳол шифокор ёрдамига мурожаат килиш керак.

Даволаш: беморни қустириш, меъдани ювиш, тузли сурги воситалари, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш. Даволаш муассаси шароитида – жадаллаштирилган диурезни ўтказиш, гемодиализ, тирипшш синдроми ривожланганида – вена ичига диазепам ва барбитуратларни юбориш керак.

Саклаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроклилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: