• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Альтабор

Home Йўриқномалар Альтабор
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЬТАБОР

ALTABOR

 

Препаратнинг савдо номи: Альтабор

Таъсир этувчи модда (ХПН): альтабор

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: танин кислотаси ва қуруқ моддага ҳисобланганда 20 мг альтабор;

ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), лимон кислотаси моногидрати, пектин (цитрусли), кукунсимон “Абрикос” ароматизатори (абрикос аромати, мальтодекстрин, гумиарабик, триацетилглицерин, триэтилцитрат), магний стеарати, тальк, натрий сахарини.

Таърифи: овал шаклли, икки томонлама қавариқ юзали, аротамизатор борлиги сабабли ўзига хос ҳидли, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранглигача бўлган доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар. Вирусларга қарши воситалар. Бошқалар.

Код АТХ: J05AX.

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Альтабор таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси бўлиб, асоси фенол кислоталари бўлган моно- ва олигомер эллаготанинлар (эллагат, галлат, дилактон валонат кислоталалар) аралашмасини сақлайдиган, кулранг ольха ва қандағоч тўпмеваларининг қуруқ экстрактининг субстанцияси ҳисобланади. Ушбу полифенол бирикмалари грипп вируси, везикуляр стоматит ва оддий герпес вирусига нисбатан яққол вирусларга қарши ҳусусиятларга эга. Альтаборнинг вирусларга қарши таъсир механизми интерферон синтезини индукция қилишдан, грипп вирусидаги нейраминидазанинг фаоллигини, шу билан бирга герпес вирусидаги вирус учун специфик тимидинкиназанинг фаоллигини сусайтиришдан иборат, бу ҳолат вирусдаги ДНК синтезини тўхташига олиб келади. Альтаборнинг қўшимча фармакологик ҳусусиятлари бўлиб, граммусбат микроорганизмлар (Staphylococcus aureus, Bacillus subtilis) ва грамманфий микроорганизмлар (Escherichia coli, Pseudomonas aeruginosa, Proteus mirabilis, Klebsiella) га нисбатан кенг антибактериал таъсир доирасига эгалиги ҳисобланади. Кўпинча бактериал инфекция билан асоратланадиган ва яллиғланиш ва оғриқ билан кечадиган ўткир респиратор вирусли инфекция ва гриппни даволашда препаратнинг яққол ифодаланган антиоксидант, яллиғланишга қарши, мембраналарни барқарорлаштирувчи ва оғриқ қолдирувчи самаралари унинг фармакотерапевтик ҳусусиятларини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

 

Қўлланилиши

Альтабор грипп, ўткир респиратор вирусли инфекцияни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Профилактика учун Альтабор препарати 2 таблеткадан суткада 3 марта қўлланади. Препарат оғиз бўшлиғида аста-секин шимилади. Профилактика давомийлиги 7 кунни ташкил этади.

Даволаш учун Альтабор препарати 2 таблеткадан суткада 4 марта қўлланади. Препарат оғиз бўшлиғида аста-секин шимилади. Даволаш давомийлиги 7 кунни ташкил этади.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун Альтабор препаратини 14 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Альтаборни қабул қилиш вақтида кўнгил айниши, юмшоқ танглийни қичишиши ва аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, терини қизариши, эшакеми ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига, таркибида танин сақловчи дори воситаларига юқори сезувчанликда Альтабор препаратини қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Асоси полифенол бўлганлиги туфайли, Альтабор таблеткалари металл тузлари (алюминий, висмут, темир кабилар) билан комплекслар ҳосил қилади, бу препаратнинг фармакологик фаоллигини йўқолишига олиб келади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни альмагел, висмут препаратлари, темир ва таркибида металл ионларини сақловчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Препарат таркибида сорбит сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган фруктозани наслий ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентлар уни қўлламасликлари керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун Альтабор препаратини ушбу пациентлар тоифасида қўллаш мумкин эмас.

Эмизикли аёлларга препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида дозани ошириб юборилиши терида аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Даволаш. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Сунъий равишда қусишни чақириш ёки меъдани ювиш тавсия этилади. Симптоматик даволаш кўрсатилган.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда; 2 блистер қутида; 20 ёки 60 таблеткадан биринчи марта очиш назорати бўлган қопқоқли пластик контейнерда.

 

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
4
144 Views
ОлдингисиАльвеско14.04.2018
АЛЬФА НОРМИКС14.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Альтабор
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.