Skip to main content

Аллтромбосепин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛТРОМБОСЕПИН

ALLTROMBOSEPIN

 

Препаратнинг савдо номи: Аллтромбосепин

Халқаро патентланмаган номи:

Дори шакли: капсула

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аллтромбосепин – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: аэросил – 15 мг; крахмал – 33,5 мг; кальций стеарати – 1,5 мг.

Таърифи: кулранг-сариғдан оч сариқ ранггача бўлган кукун билан тўлдирилган, ўзига хос ўткир ҳидли ва таъмли №2 ўлчамли, тўқ сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиагрегант восита.

АТХ коди: В01АХ.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

АДФ ни тромбоцитларнинг юзасидаги рецепторлар билан боғланишини сусайтиради ва GPIIb/IIIa (фибриноген учун асосий рецепторини) мажмуасини фаолланишини ингибиция қилиш йўли билан тромбоцитларнинг АДФ-индукция қиланган агрегациясини тормозлайди. Аллтромбосепин, шунингдек бошқа омилар юзага чақирган тромбоцитларнинг агрегациясини ҳам сусайтиради. Аллтромбосепин АДФ га тромбоцитар рецепторларни орқага қайтмайдиган ўзгариши орқали таъсир қилади; меъёрий агрегацион фаоллик янги тромбоцитларнинг ҳосил бўлиш тезлигига мувофиқ тезликда тикланади. Аллтромбосепинни қўллашнинг биринчи кунларидан тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши юзага чиқади.

Қўлланилиши

  • сурункали коронар етишмовчилигини даволаш;
  • тромбоз ва эмболияларни, шу жумладан миокард инфарктини ва бош мияни инсультини олдини олиш;
  • тромбоцитлар агрегацияси юқори хавфи бўлган касалликларни олдини олиш;
  • ностабил зўруқувчи стенокардия, миокард инфаркти, юрак ва қон томирлар операциядан кейинги даврда антикоагулянтлар (гепарин) билан қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Аллтромбосепин  катталарга – 100 мг дан суткада 1 марта овқат қабул қилгандан сўнг буюрилади, ичга сув билан қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Сезувчанликка эга бўлган беморларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ўткир қон кетиши (пептик яра ва б.);
  • препаратга, препаратнинг копонентларига юқори сезувчанлик;
  • гемофилияда қўллаш мумкин эмас .

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Аллтромбосепинни бир вақтда бошқа антиагрегантлар, тромболитиклар ёки антикоагулянтлар ҳамда тромбоцитопенияни ривожланиши мумкин бўлган воситалар билан бир вақтда қўлланса, қон кетишнинг ривожланишини хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Аллтромбосепинни жароҳатлар, оператив аралашувлар ва патологик ҳолатлар туфайли қон кетишни пайдо бўлиши хавфи юқори бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиш

Симптомлари: аллтромбосепин препаратини тавсия қилангандан юқори дозалар қўллаши қон кетиши хавфини ошириши мумкин.

Даволаш: қон кетиш билан асоратланган дозани ошириб юборилиш Аллтромбосепин препаратини бекор қилиш керак. Жароҳлик гемостаз, қон йўқотишни ўрнини тўлдириш, янгимузлатилган плазма, плазмаферез ўтқазилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

100 мг ли капсулалар блистер ўрамида 30 донадан чиқарилади. Блистерлар, қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин, қуёш нурларидан ҳимояланган жойда 25ºС дан паст ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан берилиш тартиби:

Рецепт бўйича.

Улашиш: