Skip to main content

Лоперамид-RG

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОПЕРАМИД-RG

LOPERAMIDUM-RG

Препаратнинг савдо номи: Лоперамид-RG

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Лоперамид (хлорид кислотасининг тузи кўринишида).

Чиқарилиш шакли: Таблеткалар 2мг дан, контур уяли ўрамда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши воситалар.

Фармакологик ҳусусиятлари

Диареяга қарши симптоматик препарат. Таъсир механизми лоперамидни ичак деворидаги опиоид рецепторлар билан боғланишига асосланган. Лоперамид ацетилхолин ва простагландинларни ажралиб чиқарилишни ингибирлаб, перисталтикани пасайтиради ва ичакнинг ичидаги массани ичак бўйлаб ўтиш вақтини оширади. Анал сфинктерининг тонусини ошириб, аҳлат массаларини яхши ушланиб туришига ёрдам беради ва дефекацияга императив қистовларни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат ичакдан осон сўрилади. Таъсири тез бошланади ва 4-6 соат давом этади. Сўрилиши– 40% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 95%. Жигарда конъюгация йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Лоперамидни ичак деворига юқори даражада яқинлиги ва жигар орқали «биринчи ўтишда» юқори даражадаги метоболизми туфайли лоперамид қон айланиш тизимига оз миқдорда тушади.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 12 соатни ташкил қилади. Асосан аҳлат билан, озгина қисми сийдик билан конъюгацияланган метаболитлар кўринишида чиқарилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Қўлланилиши

Турли генезли (аллергиқ, эмоционал , доривор, нурланиш оқибатидаги; овқатланиш тартиби ва овқат таркибининг сифатини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишни бузилишида), ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволаш, инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида, илеостомали пациентларда ич келишини йўлга солишда (аҳлат миқдори ва ҳажмини камайтириш, шунингдек унга қаттиқроқ консистенция бериш учун) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга ўткир диареяда дастлаб 4 мг буюрилади, сўнгра ични ҳар бир суюқ келишидан кейин 2 мг дан буюрилади; максимал суткалик доза – 16 мг ни ташкил қилади. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра доза ич келишининг сони суткада 1-2 мартагача камайиши учун шахсий равишда танланади (одатда кунига 2 мг дан 12 мг гача). 5 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда дастлаб 2 мг буюрилади; сўнгра ични ҳар бир суюқ келишидан кейин 2 мг дан буюрилади; сурункали диареяда – суткада 2 мг дан буюрилади, сўнгра доза суткада 4-6 мг гача оширилиши мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза – 5 мг ни ташкил қилади. Ич келиши меъёрланганида, 12 соатдан ортиқ вақт давомида ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

 

 

6-yillik-qizil-jenshen

 

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, қоринни дам бўлиши, ичак санчиғи, қоринда оғриқ ва дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши; жуда кам ҳолларда – ичак тутилиши (айниқса болаларда ва тавсия қилинган дозалаш тартибига риоя қилинмаганда).

Марказий нерв тизими (МНТ) ва периферик нерв тизими томонидан: толиқиш, уйқучанлик ёки уйқцсизлик, бош айланиши, бош оғриғи.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси.

Бошќалар: кам ҳолларда – сийдикни тутилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Лоперамидга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Зўрайиш босқичидаги ярали колит;
  • Ўткир дизентерия;
  • Сохтамемброноз энтероколит (антибиотикларни қабул қилиш оқибатидаги диарея);
  • Ичак тутилиши (шу жумладан, перистальтикани бостиришдан сақланишнинг зарурати бўлганида);
  • 5 ёшгача бўлган болалар;
  • Ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лоперамид бир вақтда қўлланганда дезмопрессини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ошириши мумкин.

Лоперамидни хинидин ёки ритонавир билан бир вақтда қўллаш, плазмада охирги иккала воситанинг коцентрацияларини ошишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларга алоҳида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат фақат симптоматик таъсир кўрсатиши туфайли, этиотроп даволашни ҳам буюриш керак.

Диареяда, айниқса болаларда, гиповолемия пайдо бўлиши ва электролитлар миқдори пасайиши мумкин. Бундай ҳолларда суюқлик ва электролитларни ўрнини тўлдириш учун ўринбосар даволаш жуда муҳимдир.

Ўткир диареяда, агар 48 соат давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожат қилиш керак. Ич келиши қон келса ва юқори тана ҳарорати билан кечганида қўлланилмасин.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда препарат билан даволаш вақтида препаратнинг таъсири остида марказий нерв тизимини токсик шикастланиши симптомларини аниқлаш учун синчков тиббий кузатув талаб қилинади.

Қабзият, қоринни дам бўлиши ривожланганда ёки ичак тутилиши учун хос бўлган холатларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Толиқиш, уйқучанлик ёки бош айланиши пайдо бўлганида автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизимининг сусайиш белгиларип (ступор, координацияни бузилиши, уйқучанлик, миоз, скелет мушакларининг тонусини ошиши, нафасни сусайиши), ичак тутилиши пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш (лоперамидни қабул қилгандан кейин 3 соатдан сўнг) ўпкани суъний вентиляцияси, симптоматик даволашни ўтказиш керак. Антидот – налоксон, бунда лоперамиднинг таъсир давомийлиги налоксонга қараганда узоқроқ (1-3) эканлигини ҳисобга олиш керак, налоксонни қайта буюриш талаб қилиниши мумкин. МНТ мумкин бўлган сусайишини аниқлаш учун бемор хеч бўлмаганда 48 соат давомида синчков кузатув остида бўлиши керак.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юќори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: