• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Далачой ўти

Home Йўриқномалар Далачой ўти
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

ДАЛАЧОЙ ЎТИ

HERBA HYPERICI

Препаратнинг савдо номи: Далачой ўти

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: флавоноидлар (камида 1,5%), эфир мойлари, ошловчи ва бошқа моддалар сақланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Буруштирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Далачойдошлар (Hypericacceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик – далачой ўтининг  гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти. Буруштирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Гингивитларда, стоматитларда, колитларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 20 г ўтни сирланган идишга солиб устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади ва хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. Дамламани 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юқори дозаларда қўлланганида дигоксин, теофилин, индинавир, циклоспорин, ичга қўллаш учун антикоагулянтлар, антидепрессантлар ва орал контрацептив воситалари билан ножўя ўзаро таъсирлари бўлиши мумкин. Препаратни қабул қилишни секин-аста тўхтатиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г дан картон қутилар ёки полиэтилен пакетларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
5
265 Views
ОлдингисиЛоперамид-RG10.04.2018
Азитан10.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Далачой ўти
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.