Skip to main content

Ливерин капсулалар

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВЕРИН

LIVERIN

Препаратнинг савдо номи: Ливерин

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиматрин

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксиматрин – 0,1 г;

ёрдамчи моддалар: бета-циклодекстрин, натрий лаурилсульфати, магний стеарати;

қобиғини таркиби: желатин, титан диоксиди, натрий лаурилсульфати, ПЭГ, кўк рангли ялтироқ бўёвчи, тартразин.

Таърифи: корпуси оқ рангли, қопқоқчаси оч яшил рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – оқ ёки оқиш рангли, ҳидсиз, аччиқ таъмли гранулалар ёки кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.

АТХ коди: А05ВА

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Оксиматрин – кам учрайдиган тетрациклохинолизидин алкалоидидир. Оксиматрин тулкиқуйруқ Софоранинг фаол ингредиенти бўлиб, яллиғланишга қарши, антибактериал, аллергияга қарши, ўсмаларга қарши, вирусларга қарши (В гепатити вирусига қарши), фиброзга қарши таъсир кўрсатади, юрак ритмини нормаллаштиради, иммунитет ва оқ қон таначаларининг даражасини оширади, жигарни ҳимоялайди, детумесценция ва диурезни яхшилайди, биологик жавоб реакциясини оширади.

Фармакодинамикаси

Оксиматрин вируслар репликацияси (кўпайиши) ни ингибиция қилади, жигар ҳужайраларининг парчаланишини камайтиради ва жигарни фиброзланишдан ҳимоя қилади, шунингдек сафрони оқиб чиқишига ёрдам беради.

Оксиматрин юрак қисқаришларини бошқаради, кўпчилик сабаблар оқибатида ривожланган аритмияларга қарши таъсир қилади, коронар артерияларини кенгайтиради, қон оқимини яхшилайди ва юрак ҳужайраларига кислородни етиб келишини яхшилайди, миокардитни чақирадиган Коксаки вирусига қарши таъсир қилади. Оксиматрин цитоплазмада эркин Са2+ ионларининг даражасини оширади, шунингдек ц-АМФ (циклик аденозинмонофосфат) ни қисқартиради, шундай қилиб, оксиматрин ҳужайра мембранасига таъсир қилиш ва Са2+ ионлари ҳамда ц-АМФ нинг даражасини ўзгартириш орқали иммун тизимига таъсир кўрсатади.

Оксиматрин ўсма ҳужайраларининг ўсишини бевосита ингибиция қилади.

Оксиматрин терининг аллергик касалликлари ва инфекцияни даволашда қўлланади, узлуксиз ишлаб чиқариладиган кератиноцит ҳужайраларини сусайтиради, ўзига хос тангачаларни ишлаб чиқариб, псориаз бўлган соҳаларни камайтиради.

Оксиматрин IgE антителани шаклланишига таъсир кўрсатмайди, бироқ талоқнинг ҳужайраларига бевосита таъсир қилади. Аллергенлар томонидан аҳамиятли даражада чақирилган семиз ҳужайраларнинг дегрануляциясини ингибиция қилади, шу билан семиз ҳужайраларнинг кўчиб юришини пасайтириш орқали гистаминни ажралиб чиқишини тўхтатади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг оксиматрин енгил ўзлаштириладиган шакли бўлган матринга айланади. Препарат меъдада ва ингичка ичакда тез сўрилади. Препарат қабул қилинганидан сўнг 4 соатдан кейин меъда ва ингичка ичак орқали препаратнинг 94,7% сўрилади. Препарат асосан ўт пуфаги, буйраклар, жигар, ичак, суяк кўмиги, талоққа тақсимланади. Матрин қонда барқарор бўлиб, у жигарда ҳосил бўлмайди ва сийдик ҳамда аҳлат билан 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

  • сурункали вирусли гепатит В ва С;
  • жигар фибрози ва циррози;
  • оддий псориазда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ливерин ичга 2 капсуладан (0,2 оксиматринга эквивалент) кунига уч марта қабул қилинади. Зарурат бўлганида суткалик дозани кунига уч марта 3 капсулагача (0,3 г оксиматринга эквивалент) ошириш мумкин.

Сурункали вирусли гепатит В ва С, даволаш курси 24 ҳафтани, жигар фибрози ва циррозини даволаш курси 52 ҳафтани ташкил этади.

Оддий псориазда даволаш курси 1 ойни ташкил этади.

Тўлиқ даволаш курси тугаганидан сўнг пациентнинг ҳолатини назорат қилиш ва даволашни давом эттириш заруриятини ҳал қилиш мақсадида мутахассис кўрувидан ўтиш керак.

Ножўя таъсирлари

Ливерин капсулалар одатда яхши ўзлаштирилади. Нохуш реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги паст. Кўнгил айниши, қусиш, оғизда аччиқлик ҳисси, диарея, қориннинг юқори қисмида дискомфорт ва оғриқ бўлиши мумкин. Кам ҳолларда тери тошмаси, кўкракда сиқилиш ва қизиб кетиш ривожланади, улар қўшимча даволашсиз ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ливерин капсулаларни оксиматрин ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ливерин, ИФН альфа-2b ва рибавиринни бирга қўллаш препаратларнинг таъсирини ўзаро кучайтиради ва ножўя самараларни ривожланиш тезлигини пасайтиради (вирусларга қарши таъсирини кучайтиради, некрозни камайтиради ва гепатоцитларни тикланишини рағбатлантиради, яллиғланишни пасайтиради, иммунитетни бошқаради).

Махсус кўрсатмалар

Яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Ливерин капсулаларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ливерин капсулаларни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Ливерин капсулаларни аёлларга лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Болалар

Болаларда мувофиқ қатъий назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.

Дори воситасини автотранспорт ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш ҳусусияти

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ливерин капсулалар юқори дозаларда қабул қилинганида ўзига хос физикавий белгилар ва клиник симптомлар ривожланмаган, овқат ҳазм қилиш йўллари фаолиятини бироз бузилиши: меъда дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, қабзият бўлиши мумкин. Ливерин капсулаларни юқори дозалари билан даволанаётган пациентлар синчков кузатувда бўлишлари керак.

Чиқарилиш шакли

12 капсуладан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: