Skip to main content

Ливамиколь-БХФЗ

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВАМИКОЛЬ-БХФЗ

 

Препаратнинг савдо номи: Ливамиколь-БХФЗ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлорамфеникол, 6-метилурацил

Дори шакли: суртма

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 7,5 мг хлорамфеникол (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда), 40 мг 6-метилурацил (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда);

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 400, полиэтиленгликол 1500.

Таърифи: оқ ёки оч сарғиш тусли оқ рангли, бир хил консистенцияли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: жароҳатларни битишига (чандиқланишига) ёрдам берувчи препаратлар.

АТХ коди: D03A X.

Фармакологик хусусиятлари

Антимикроб, репаратив ва яллиғланишга қарши таъсирга эга маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таркибига кирувчи хлорамфеникол, таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсиллари синтезини издан чиқариш билан боғлиқ бўлган антимикроб таъсир кўрсатади. Бактериостатик таъсир кўрсатади, граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга (стафилококк, стрептококк, кўк йирингли ва ичак таёқчаларига) нисбатан фаол. Метилурацил ҳужайра регенерацияси жараёнини тезлаштиради, жароҳатларни чандиқланишига ёрдам беради ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Полиэтиленоксид асоси жароҳат экссудатини адсорбция қилади, дори воситаларининг фаоллигини потенция қилади. Препарат биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга ўтади, бироқ препаратни терига, яраларга, шиллиқ қаватларига қўллагандан сўнг тизимли сўрилиш даражаси номаълум.

 

Қўлланилиши

Ярали жараёнларнинг биринчи босқичидаги (аралаш микрофлорали инфекцияланган) йирингли яраларни, трофик яраларни, ётоқ яраларни, инфекцияланган куйишлар, фурункулларни, карбункулаларни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари.

Ливамиколь-БХФЗ катталар ва 3 ёшдан катта болаларга сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Стерил докали салфеткалар суртма билан шимдирилади ва жароҳатга қўйилади. Суртмани йирингли бўшлиққа катетер (дренаж найча) орқали шприц ёрдамида юбориш мумкин. Бундай ҳолларда Ливамиколь-БХФЗ олдиндан 35-36оС гача иситилади. Боғловлар жароҳат йирингли-некротик массалардан тўлиқ тозалангунгача ва уларни грануляцияси бошлангунгача ҳар куни қўйилади. Яра юзасининг майдони катта бўлса, суртманинг суткалик доза хлорамфениколга қайта ҳисобланганда 3 г дан ошмаслиги керак. Суртма жароҳатнинг биринчи суткасидан бошлаб 4 кун давомида қўлланади. Ливамиколь-БХФЗ гиперосмоляр суртмасини узоқ вақт қўллаш тавсия этилмайди, чунки у жароҳатланмаган ҳужайраларда осмотик шок чақириш хусусиятига эга. Даволашнинг 5-7 суткаларида жароҳатланган тўқималарни бутунлигини тиклайдиган препаратга алмаштириш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмалари), дерматитлар, ачишиш ҳиси, қичишиш, маҳаллий шиш, гиперемия, ангионевротик шиш, эшакеми ривожланиши мумкин. Бундай холатларда суртмани қўллашни бекор қилиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • псориаз, экзема, терининг замбуруғли шикастланишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қон яратилишини сусайтирувчи препаратлар (сульфаниламидлар, цитостатиклар, пиразолин хосилалари билан) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Сиртга қўлланадиган антибактериал воситаларни ишлатиш терини сенсибилизациясига олиб келиши мумкин, бу ушбу препаратни сиртга ёки тизимли таъсир қилувчи дори кўринишида кейинчалик қўллаганда юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши билан кечади.

Йиринг ёки некротик массаларни мавжудлигида препаратнинг антибактериал таъсири сақланиб қолади. Суртмани кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик керак. Препаратни узоқ муддат (1 ойдан ортиқ) қўллаганда қоннинг периферик манзарасини назорат қилиш зарур.

Дори воситасини қўллаш қоидасини бузмаслик керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш, фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина мақсадга мувофиқдир.

Болалар.

Препаратни болаларда 3 ёшдан бошлаб қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар йўқ. Шундай бўлсада, узоқ муддат (5-7 кундан ортиқ) сиртга қўллаш, препаратни сиртга кейинги марта қўллаганда ёки тизимли қўллаш учун дори шакли кўринишида қўллаганда юқори сезувчанлик реакциясини ривожланиши билан кузатиладиган кўпинча контакт сенсибилизацияга олиб келиши мумкин. Ливамиколь-БХФЗ ни қўлланганда келтирилган тавсияларга мувофиқ дозани ошириб юборилиши мумкин эмас. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Суртма 30 г дан тубада ва 1 туба қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 8оС дан 15оС гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: