Skip to main content

Гепатонорм

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАТОНОРМ

GEPATONORM

 

Препаратнинг савдо номи: Гепатонорм

Таъсир қилувчи моддалар: Ўтлардан олинадиган мажмуавий препарат (доривор ўсимлик хом ашёси аралашмасидан тайёрланган мажмуавий препарат).

Чиқарилиш шакли:. Овал, икки томони қавариқ, қизил рангли пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан альюмин блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Бир таблетканинг  таркиби:

Фаол моддалар:Миқдори, мг
Менирана ўтининг қуюқ экстракти100 мг
Аденосматис мовий ўтининг қуюқ экстракти130 мг
Эклипта оқ ўтининг қуюқ экстракти50 мг
Маккажўхори попуклари билан сўтасининг қуюқ экстракти50 мг
Ёрдамчи моддалар:

Лактоза, коллоидли кремний диоксиди (аэросил), поливинилпирролидон (повидон), крахмал, крахмал натрий гликоляти, магний стеарати, гипромеллоза, тальк, титан диоксиди, макрогол 6000, жигарранг бўёвчиси (Е 155).

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор восита.

Фармакологик хусусиятлари

Менирана ўти – фаол компонент сифатида лиганлар (филантин, гипофлантин), флаваноидлар, неоглинлар сақлайди. Менирана ўти, В гепатити вирусининг ДНК- полимеразасини тормозловчи восита сифатида,  В гепатитни даволаш учун ишлатилади. Менирана ўтининг экстракти тўртхлорли углеводород таъсирида шикастланган гепатоцитларнинг регенератив хусусиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Мовий Аденосматис – фаол компонентлар сифатида эфир мойлари, сапонинлар ва флаваноидлар сақлайди. Антибактериал таъсирга эга, ўт-сафро ажралишини кучайтиради, жигарнинг антитоксик фаолиятини оширади, ҳамда антитоксик таъсир кўрсатади.

Оқ  эклипта – ўти фаол компонентлар сифатида эфир мойлари, аччиқ моддалар, каротен, эклиптин, кумаринлар сақлайди.

In vivo шароитларда сичқонларда Эклипта ўтининг спиртли экстрактини гепатопротектор фаоллигини  ўрганиш бўйича клиника олди тадқиқотларнинг натижалари таърифланган.

Poaceae оиласига мансуб оддий маккажўхорининг – (Zea mays L.), етиш вақтида йиғилган оналик гулининг устунчаси ва оғизчаси.

Таркибида: Флавоноидлар, ҳамда ситостерол, стигмастерол, ёғли мойлар, эфир мойи, сапонинлар, аччиқ гликозидли модда, С витамини, К витамини, камедга ўхшаш ва бошқа моддаларни сақлайди

Ўт-сафро секрециясини ошишини, қовушқоқлигини ва нисбий зичлигини камайишини; қонда билурубин миқдорини камайишини ва протромбинни ошишини, қон ивишини тезлашишини чақиради.

Қўлланиши

Жигарнинг турли касалликларида: ўткир ва сурункали гепатитларда, айниқса В гепатитда тутиб турувчи даволаш сифатида, қонда жигар ферментларининг даражаси ошганида ишлатилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан 30 минут олдин буюрилади. Катталарга: 2 таблеткадан кунига 2 марта, болаларга (6 ёшдан катта) 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади.

Ножўя таъсири

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: овқат ҳазм қилишни бузилишлари (оғриқлар, диарея, қусиш). бўлиши мумкин

Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
  • ҳомиладорлик
  • лактация даври
  • 6 ёшгача бўлган болалар ёши
  • тромбозларга мойилликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Агар пациентларда преапаратни қўллагандан кейин бош айланиши кузатилса, улар автомобилни бошқариш ва юқори эътиборни талаб қиладиган ишларни бажаришдан сақланишлари лозим. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда саклансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: препаратнинг ножўя самаралари кучаяди.

Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент шифокор кузатуви остида бўлиши зарур. Симптоматик  даволаш ўтказилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: