Skip to main content

Гепатон

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕПАТОН

HEPATONE

 

Препаратнинг савдо номи: Гепатон

Дори шакли: капсулалар 500 мг

Таркиби:

Фаол моддалар:

Санскритдаги номиБотаник/лотинча номиМиқдори, мг
PunarnavaBoerhavia diffusa Linn (Тарқалган Боравия)100
BharangiClerodedron serratum Linn (Қисилган Кледодендрон)100
BhumiamalakiPhyllanthus niruri Linn/ urinaria Linn (Филлантус нирури)100
KakamachiSolanum nigrum Linn (Қора Паслен)100
ElaEletharia cardamomum (Ҳақиқий Кардамон)100

Таърифи: ўзига хос ҳидли жигарранг кукун сақловчи, қизил рангли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор восита.

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик хусусияти препарат таркибига кирувчи доривор ўсимликлар экстрактининг самаралари билан боғлиқ.

Тарқалган Боравиянинг қуритилган ўтлари экстрактлари буйракка нисбатан ҳимояловчи, диуретик, гипохолестеринемик, аҳамиятли даражада гепатопротектор фаолликка эга. Жигарда липидли пероксидазани ингибиция қилади.

Қисилган Кледодендроннинг қуритилган илдизлари экстракти антибактериал, вирусларга қарши, яллиғланишга қарши, антиоксидант ва гепатопротектор фаолликка эга.

Филлантус нирурининг қуритилган ўти экстракти липидларнинг перекисли оксидланишини ингибиция қилади, антиоксидант, антипиретик ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга.

6-yillik-qizil-jenshen

Қора Пасленнинг қуритилган ўти экстракти яллиғланишга қарши ва антипиретик фаолликка эга.

Ҳақиқий Кардамоннинг қуритилган уруғи экстракти сафро ҳайдовчи, кучли антипиретик, антибактериал, яллиғланишга қарши ва вирусларга қарши фаолликка эга.

Фармакокинетикаси

Ўсимликлардан олинган компонентларнинг мажмуаси маҳсулотнинг аниқ фармакокинетикаси номаълум/аниқланмаган ёки уни аниқлашда қийинчиликлар мавжуд.

Қўлланилиши

Жигарни сурункали алкоголли шикастланиши, гепатит каби жигарнинг нимўткир ва сурункали касалликлари, ўт қопи фаолиятини бузилиши, жигар касалликларидаги кўнгил айниши ва қусиш, сариқлик, иситма, семизлик, атеросклероз, қабзиятлар, метеоризмни симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 капсула кунига икки ёки уч марта овқатдан кейин сув билан қабул қилинади. Максимал суткалик доза – кунига 6 капсулани ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (клиник маълумотлар йўқлиги туфайли).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни статин препаратлари билан мажмуада қабул қилиш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уни маҳаллий қоидаларга мувофиқ утилизация қилиш керак. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди (клиник маълумот чекланганлиги туфайли).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

50 капсула “болалардан ҳимоя” ёпиш тизимли ЮЗПЭ флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365