Мисоллар: Атенолол, пропранолол, метопролол, бисопролол, карведилол, лабеталол, небиволол
Таъсир механизми: Бета рецепторлар блокланиши туфайли, уларга катехоламинлар таъсир қилиши оқибатида келиб чиқадиган ўзгаришларни сўндиради. Масалан: юрак қисқаришлари сони камаяди, қисқарувчанлиги сусаяди, натижада миокарднинг кислородга бўлган талаби камаяди, систолик қон босими пасаяди.
Қўллашга кўрсатмалар:
- ЮИК, стенокардия
- Аритмиялар
- Гипертензия
- Юрак етишмовчилиги ( фақат бисопролол ва карведилол)
- Ўтказилган миокард инфарктини қайталанишини профилактикаси мақсдадида
- Мигрен профилактикаси
- Тиреотоксикоз
Қўллашга қарши кўрсатмалар:
- Астма
- Брадикардия
- Синус тугуни ҳолсизлиги синдроми
- II-III даража блокадалар
- Оғир периферик қон-томир касалликлари
Ножўя таъсирлари:
- Бронхоспазм
- Брадикардия ва гипотензия
- Турли даражали блокадалар
- Гиперкалиемия
- Глюкозага толерантликни бузилиши (қандли диабетли беморларда эҳтиёткорлик)
- Бош айланиши ва бош оғриғи
- Уйқунинг бузилиши ва чарчоқ ҳисси
- Эркакларда эректил дисфункция чақириши мумкин
Мониторинг: Клиник белгиларга қараб мониторинг қилинади (Пулс, АҚБ, Бемор умумий ҳолати ва ҳ.к )
Бошқа дорилар билан ўзаро таъсири:
- Бошқа антигипертензив препаратлар ва алкогол таъсирида гипотензив эффекти кучаяди.
- Гипотензив эффест НЯҚВ, стероид ва эстероген препаратлари билан антогонстик таъсирлашади
- Қандли диабетли беморларда гипогликемик ҳолатни келтириб чиқариши мумкин.
- Верапамил ёки дилтиазем билан бир вақтда қўлланса АВ блокада ва юрак етишмовчилиги хавфи ортади
Муҳим жиҳатлар:
- Кардиоселективлик: Атенолол, Бисопролол, Метопролол ва б.
- Небиволол бета 2 рецепторларга сезиларли даражада кам таъсир қилади, шунинг учун бронхларни спазмини кам чақиради
- Гирдрофиллик: Атенолол ва соталол сувда яхши эриганлиги сабабли гематоенцефалик барердан кам ўтади. Натижада уйқу бузилиш каби ножўя таъсирлар кузатилмайди
- Соталол III гуруҳ антиаритник дори воситаси хисобланади, Небиволол эса периферик вазодилятатор хусусиятга эга.
- Лабеталол ҳомиладорлар гипертензиясини даволашда интравеноз усулда қўлланилиши мумкин.
Манба: Rapid clinical pharmacology 2011. 16-17 бетлар