Skip to main content

Зукаму

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗУКАМУ

ZUKAMU

Препаратнинг савдо номи: Зукаму

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулалар

Таркиби:

1 саше (12 г) қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар (майдаланган ўсимликлар):В мг
Кемпферия галанга (Занжабил) илдизи (Kaempferia galanga)830,0
Оддий Ялпиз ўтлари (Mentha haplocalyx)3330,0
Чучукмия илдизи ва илдизпоялари (Glycyrrhiza glabra)330,0
Хитой Хурмоси мевалари (Ziziphus jujuba)1760,0
Доривор Равоч илдизи ва илдизпоялари (Rheum officinale)500,0
Пушти Алтей уруғлари (Althea rosea)830,0
Айриимон Кордия мевалари (Cordia dichotoma)830,0
Дорихона Мойчечак ўтлари (Marticaria chamomilla)830,0
Оқ Нилфия гуллари (Nymphae candida)1760,0

Ёрдамчи моддалар: сахароза, этил спирти, тозаланган сув.

Таърифи: тахирроқ-ширин таъмли, сарғиш-жигарранг рангли гранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касаллик (ЎРК) ва грипп симптомларини бартараф этиш учун воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирга эга мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига икрувчи компонентларнинг хусусиятларига боғлиқдир.

Кемпферия галанга илдизи (Kaempferia galanga) – Занжабил. Кемпферия (Занжабил) илдизи ва илдизпоялари крахмал, минерал моддалар ва 4% гача эфир мойи сақлайди. Илдизпояларининг фаол компонентлари камферол, камферид, цинеол, барнеол, этилциннамат ва бошқалар ҳисобланади. Антибактериал, яллиғланишга қарши, анальгетик хусусиятларга эга. Халқ табобатида у сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи восита ҳисобланади. Нафас йўлларининг касалликларида кенг қўлланилади.

Оддий Ялпиз ўтлари (Mentha haplocalyx) – эфир мойи сақлайди, унинг таркибида асосан ментол ва ментол эфирлари, ментон, флавоноидлар, урсолат ва олеанолат кислоталари сақланади.

Ичга қабул қилинганда, рефлектор таъсири натижасида спазмолитик, тинчлантирувчи ва сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Кўнгил айнишида, қусишда ва силлиқ мушаклар спазмини олиш учун спазмолитик восита сифатида қўлланилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Чучукмия илдизининг экстракти яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, спазмолитик таъсирларга эга. Биологик фаол моддалар мажмуасини, глицирризин кислотаси, тритерпен гликозидлар, флавоноидлар, ликвиротозид, триоксихалконлар, пентациклик тритерпен, карбеноксален ва бошқаларни сақлайди.

Балғам кўчирувчи, яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади, меъда-ичак йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида айниқса, меъда шираси кислотаси ошиб кетган ҳолларда, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси битишини тезлаштиради. Глицирризин кислотаси, организмда метаболик ўзгаришларга учраб, кортикостероидга ўхшаш таъсир кўрсатади.

Нафас йўлларининг балғам ажралиши қийин бўлган, йўтал билан кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини (бронхитлар, трахеобронхитлар, бронхопневмония, бронхоэктатик касаллик ва ҳ.к.) даволашда тавсия этилади.

Хитой хурмоси мевалари (Ziziphus jujuba) (ёки Унаби) Дунёнинг энг яхши доривор ўсимликлари бешталигига киради. Хурмо мевалари 30% гача қандлар, 2,5% гача органик кислоталар,  3,7% гача ёғли мойлар, 3% гача оқсиллар ва 10% гача ошловчи моддалар сақланади, аммо унаби таркибига шунингдек бошқа муҳим моддалар: каротин, тиамин, рибофлавин, никотин ва фолат кислотаси, токофероллар, катехинлар; организмдан симоб, қўрғошин, мис тузларини, бактериал токсинлар ва радиоактив изотопларни чиқариб юборувчи пектин; калий, кальций, фосфор, магний сақлайди.

Унабининг қуритилган меваларини қайнатмаси йўталга қарши ва яллиғланишга қарши восита сифатида бронхитда, ҳансирашда, кўкйўталда, бош айланишида кенг қўлланилади. Унаби мевалари оғир инфекцион касалликлардан кейин организм кучини тиклайди. Уларни буйрак ва қовуқнинг инфекцион касалликларида, яралаи стоматитда ва оғиз бўшлиғининг яллиғланиш касалликларида буюрилади.

Доривор Равоч илдизи ва илдиз поялари (Rheum officinale) – таркибида сурги ва ичак перистальтикасини кучайтирувчи таъсир кўрсатувчи антрагликозидлар (реумэмодин, реин, хризофанол, эмодин) ва ошловчи моддалар, буриштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи таногликозидлар сақлайди. Илдизининг асосий хусусиятлари – яллиғланишга қарши, буриштирувчи ва сафро ҳайдовчи хусусиятлардир. Ва шунинг учун табобатда яллиғланишга қарши, буриштирувчи ва сафро ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади.

Пушти Алтей уруғлари (Althea rosea) – Рефлектор балғам кўчирувчи, шунингдек маҳаллий яллиғланишга қарши таъсирга эга, бронхиал секретнинг қовушқоқлигини пасайтиради.

Нафас йўлларининг қийин ажралувчи балғамли йўтал билан кечувчи касалликлари (трахеит, трахеобронхит, бронхит) да қўлланилади.

Айрисимон Кордия мевалари (Cordia dichotoma). Ушбу ўсимликнинг мевалари тиббиёт амалиётда ароматизаторлар сифатида қўлланилади.

Дорихона Мойчечак ўтлари (Marticaria chamomilla) – таркибида: эфир мойи ( унинг асосий компоненти хамазулен) флавоноидлар (апигенин, кверцетин, лютеолин, кверцимеритрин, рутин ва бошқалар), кумаринлар (герниарин, умбеллиферон), матрикарин, матрицин, антемис кислотаси,  каротин, витамин С, шилимшиқ, аччиқ ва бошқа моддалар сақлайди.

Яллиғланишга, аллергияга қарши, спазмолитик, терлатувчи, антисептик, буриштирувчи, регенерация жараёнларини рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Оқ Нилфия гуллари (Nymphae candida) – яллиғланишга қарши, тинчлантирувчи, иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи таъсир курсатади.

Оқ Нилфия гуллари дамлама ва қайнатмалар кўринишида сариқ касаллигида самаралидир, уларни тинчлантирувчи, иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланган.

Фармакокинетикаси

Келтирилмаган.

 

Қўлланилиши

  • Томоқни таъсирланиши ва яллиғланиши
  • йўтал ва «кашандалар» йўтали
  • грипп,
  • бурун битиши, бош оғриғи ва истима билан кечувчи шамоллаш касалликлари,
  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ларингофарингит, синусит, трахеит ва ангина) да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бир саше-пакетчанинг ичидаги модда бир стакан иссиқ сувда эритилади, олинган эритма аста-секин ичилади. Катталарга 1 саше-пакетчадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин буюрилади. Даволаш курси – 5-7 кун, ёки шифокор тавсиясига кўра белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Юқори шахсий сезувчанликда аллергик реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми) ривожланиши мумкин.

Бирон-бир нохуш реакциялар пайдо бўлганида даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таркибий компонентларига юқори шахсий сезувчанлик.

Ҳомиладорлик, лактация даври.

18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Пациентларда, зарурат бўлганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратнинг организмга таъсири батафсил ўрганилмаган, шунинг учун қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар.

Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу ёш гуруҳи пациентларида препаратни қабул қилиш юзасидан етарли тадқиқотлар йўқ.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда, шунингдек бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткор бўлиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

12 г сашеда. 6 ёки 9 саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қоронғи ва қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби.

Шифокор рецептисиз берилади.

Улашиш: