Skip to main content

Зитоксил Нео инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИТОКСИЛ НЕО

ZITOKSIL NEO

Препаратнинг савдо номи: Зитоксил Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): пентоксифиллин

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 ампула саклайди:

фаол модда: пентоксифиллин -100 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Периферик қон айланиши бузилишларини даволаш учун воситалар.

АТХ коди: C04AD03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Пентоксифиллин метилксантиннинг ҳосиласидир. Пентоксифиллиннинг таъсир механизмини фосфодиэстеразани сусайиши ва қон томирларининг силлиқ мушак хужайраларида, қон хужайраларида, шунингдек бошқа тўқима ва аъзоларида цАМФ ни тўпланиши билан боғлайдилар. Пентоксифиллин тромбоцитлар ва эритроцитларнинг агрегациясини тормозлайди, уларнинг эгилувчанлигини оширади, қон плазмасида фибриногеннинг ошган концетрациясини камайтиради ва фибринолизни кучайтиради, бу қоннинг қовушқоқлигини камайтиради ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайди. Бундан ташқари, пентоксифиллин кучсиз миотроп  қон томирларини кенгайтирувчи таъсирни чақиради, томирларнинг умумий периферик қаршилигини бироз камайтиради, мусбат инотроп таъсирга эга. Пентоксифиллинни қўллаш натижасида энг юқори даражада қўл-оёқларда, марказий нерв тизимида, ўртача даражада – буйракларда микроциркуляция ва тўқималарни кислород билан таъминланиши яхшиланади. Препарат коронар томирларни бироз кенгайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Асосий фармакологик фаол метаболити 1-(5-гидроксигексил)-3,7-диметилксантин (метаболит I) қон плазмасида ўзгармаган модданинг концентрациясидан 2 марта ортиқ концентрацияда аниқланади ва у билан қайтар биокимевий мувозанат ҳолатида бўлади. Шунинг учун пентоксифиллин ва унинг метаболитини фаол бир бутун модда сифатида қаралиши мумкин.

Пентоксифиллиннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,6 соатни ташкил қилади. Пентоксифиллин тўлиқ метаболизмга учрайди, 90% дан ортиғи конъюгацияланмаган сувда эрувчан қутбланган метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Дозанинг 4% дан камроғи ахлат билан чиқарилади. Буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда метаболитларни чиқарилиши секинлашган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда пентоксифиллиннинг ярим чиқарилиш даврини Т1/2  узайиши аниқланган.

 

 

Қўлланилиши

Атеросклеротик энцефалопатия, ишемик церебрал инсульт; дисциркулятор энцефалопатия, периферик қон айланишини атеросклероз, қандли диабет (шу жумладан диабетик ангиопатия), яллиғланиш оқибатидаги бузилишлари; веналарни шикастланиши ёки микроциркуляцияни бузилиши (посттромбофлеботик синдром, трофик яралар, гангрена, музлаш) билан боғлиқ тўқималарда трофик бузилишлар, облитерацияловчи эндоартериит, ангионейропатия (Рейно касаллиги), кўзда қон айланишини бузилиши (кўзнинг тўр пардаси ва томирли пардаларида қон айланишини ўткир, ним ўткир сурункали етишмовчилиги); эшитишни пасайиши билан кечувчи ички қулоқнинг фаолиятини томир генезли бузилиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига инфузиялар препаратни парентерал юборишнинг энг самарали шаклидир, улар яхши ўзлаштирилади. Дозалаш тартиби шифокор томонидан белгиланади ва қон айланишининг бузилишларини оғирлик даражаси, тана вазни ва даволашни ўзлаштирилишига боғлиқ. Инфузияни, фақат агарда эритма тиниқ бўлсагина ўтказиш мумкин. Катталарга қуйидаги даволаш схемалари тавсия қилинади:

  1. Вена ичига инфузия 100-600 мг пентоксифиллинни Рингер эритмаси, 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасининг 100-500 мл да суткада 1-2 марта ўтказилади. Вена ичига томчилаб юбориладиган инфузиянинг давомийлиги 60-360 минутни ташкил қилади, яъни 100 мг пентоксифиллинни юборилиши камида 60 минут давом этиши керак. Инфузия, максимал суткалик доза (инфузион ва перорал) 1200 мг ни ташкил килишни ҳисобга олиб, пентоксифиллинни – (400 мг), перорал қабул қилиш билан тўлдирилиши мумкин.
  2. Беморнинг аҳволи оғир бўлганида (айниқса доимий оғриқда, гангренада ёки трофик яраларда) препаратнинг инфузиясини 24 соат давомида ўтказиш мумкин, бундай юбориш схемасида дозани 0,6 мг/кг/соат хисобидан белгиланади. Тана вазни 70 кг бўлган бемор учун бундай йўл билан ҳисобланган суткалик доза 1000 мг ни, тана вазни 80 кг бўлган бемор учун 1150 мг ни ташкил килади.

Беморнинг тана вазнидан қатъий назар максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил килади.

Инфузион эритманинг ҳажми йўлдош касалликларни, беморнинг ҳолатини хисобга олиб шахсий равишда белгиланади ва суткада ўртача 1-1,5 л ни ташкил қилади.

  1. Айрим ҳолларда препарат 5 мл (100 мг) дан вена ичига инъекция йўли билан қўлланади. Инъекцияни аста-секин, 5 минут давомида, бемор – ётган ҳолатида бўлганида бажарилади.

Кекса ёшдаги беморлар. Кекса ёшдаги бемор учун дозани тўғрилашнинг зарурати йўқ. Парентерал даволаш курсининг давомийлиги даволаш ўтказаётган шифокор томонидан белгиланади.

Беморнинг ҳолати яхшиланганидан кейин, препаратнинг таблетка шаклини қўллаб, даволашни давом эттириш тавсия қилинган.

Ножўя таъсирлари

Организмнинг айрим тизимлари бўйича ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги қуйидагича:

Юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия; тез-тез эмас – периферик шишлар, юзни қизариши ёки қизиб кетиш хисси (қуйилишлар), жуда кам ҳолларда – кукракда ғайри – табиий оғрик, артериал гипотензия, ҳансираш, аритмия, юрак уриши.

Қон ва лимфатик тизим томонидан: якка ҳолатларда – тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура, лейкопения, панцитопения (у ўлим билан якунланиши мумкин) протромбин вақтини узайиши, гипофибриногенемия, анемия, апластик анемия, қон кетишлари (масалан, тери, шиллиқ қаватлар, меъда, ичак, бурун қон томирларидан қон кетишлари).

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, асептик менингит (юқори дозаларда қўлланганда); якка ҳолатларда – қўлларни қалтираши, уйқусизлик, қўзғалиш, хавотирлик, қўрқув ҳисси, хушни йўқотиш, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, кўз олдини коронғилашиши, қўл-оёқларни увишиши, гипергидроз, тиришишлар, парестезиялар кузатилади.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, скотома, кўз ёшини оқиши, конъюнктивитлар, қулоқпарда оғрик, мигрень, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши, тўр пардани кўчиши.

Меъда-ичак йуллари томонидан: тез-тез – меъда-ичак бузилишлари, меъдада босим хисси, уни тўлиб кетиш хисси, диарея; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш (шу жумладан бир неча марта), метеоризм, эпигастрал оғриқлар, анорексия, ичак атонияси, қабзиятлар, томоқни қуриши, чанқоқлик.

Метаболизм томонидан: жуда кам ҳолларда – гипогликемия, гипокалиемия.

Иммун тизими томонидан: якка ҳолларда – аллергик реакциялар (шоккача ривожланувчи анафилактик/анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, бронхоспазм, терини қизариши, қичишиш, тошмалар, эшакеми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми.

Гепатобилиар тизим томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар ички холестази, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, холециститни зўрайиши, холестатик гепатит.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам ҳолларда – кучли терлаш, юз ва кўкрак қафасининг юқори қисмини қизариши, шишлар, макулопапулёз тошма, тирноқларни юқори синувчанлиги.

Юбориш жойидаги ўзгаришлар: юбориш жойида оғрик, гиперемия, шиш, тошма.

Бошқалар: таъмни бузилиши, сўлакни кучли ажралиши, ланжлик, томоқда/бўйинда оғрик, ларингит, бурунни битиши, тана вазнини ошиши/камайиши, этни увишиши, қизиш хисси, иситма, гипертермик синдром.

Лаборатория кўрсаткичлари: жигартрансаминазалари (АЛТ, ACT, ЛДГ) ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.

Ножўя реакцияларининг кўпчилиги доза билан боғлиқ. Уларни, дозани камайтириш, билан минимумга етказиш ёки умуман бартараф этиш мумкин.

Агарда оғир ножўя реакциялар кузатилса, даволашни тўхтатиш керак.

Кўллаш мумкин бўлмаган холатлар

– Пентоксифиллинга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки теофиллин, кофеин, холин теофиллинати, аминофиллин ёки теобромин каби метилксантин гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик;

– массив қон кетишлари (қон кетишини кучайиш хавфи);

– кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуйилишлар; агарда пентоксифиллин билан даволаниш вақтида кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуйилиши юз берса, дори воситасини қўллашни дарҳол тўхтатиш керак;

– геморрагик диатез;

– ўткир миокард инфаркти;

– жигар ёки буйрак етишмовчилиги;

– меъда яраси ва/ёки ичак яралари;

– порфирия;

– ҳомиладорлик ва эмизиш даври;

– 18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пентоксифиллин ва антигипертензив препаратларни (хусусан, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини) бир вақтда қўллаш, охиргиларнинг таъсирини кучайтиради, шунинг учун гипотензив препаратларнинг дозасини мувофик равишда тўғрилаш талаб қилинади.

Антикоагулянтлар, қон коагуляциясини сусайтирувчи препаратлар. Пентоксифиллин ва қон коагуляциясини камайтирувчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш қон кетиши эхтимолини оширади, шунинг учун протромбин вақтини тез-тез назорат қилиб туриш керак. Пентоксифиллин буюрилганида ёки дозалаш ўзгартирилганида, бу беморларда антикоагулянт фаолликни назоратини ўтказиш тавсия қилинади.

Циметидин. Циметидинни бир вақтда юборилганда қон зардобида пентоксифиллиннинг концентрациясини анча ошиши юз беради. Пентоксифиллиннинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини пайдо бўлишини диққат билан кузатиш керак.

Н2-рецепторларининг бошқа антагонистлари (фамотидин, ранитидин ва низатидин) пентоксифиллиннинг метаболизмига анча кам таъсир қилади.

Теофиллин. Пентоксифиллин ва теофиллинни бир вақтда юборилиши қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини кузатиб туриш, зарурати бўлганида эса, унинг дозасини камайтириш керак.

Кеторолак, мелоксикам. Пентоксифиллин ва кеторолакни бир вақтда қўлланиши протромбин вақтини ошишига олиб келиши ва қон кетиш хавфини ошириши мумкин. Қон кетиш хавфи, шунингдек пентоксифиллин ва мелоксикам бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин. Шунинг учун бу препаратлар билан бир вақтда даволаниш тавсия қилинмайди.

Ципрофлоксацин. Ципрофлоксацин жигарда пентоксифиллиннинг метаболизмини тормозлайди, шунинг учун пентоксифиллин ва ципрофлоксацинни бир вақтда қўллаш қон зардобида пентоксифиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Пентоксифиллин ва ципрофлоксацин билан бир вақтда даволаш зарурати туғилганида пентоксифиллиннинг дозасини икки мартага камайтириш тавсия қилинади.

Инсулин ва перорал диабетга қарши препаратлар. Пентоксифиллиннинг вена ичига юбориладиган катта дозалари инсулин ва перорал диабетга қарши препаратларнинг гипогликемик самараларини кучайтириши мумкин, шунинг учун инсулин ёки гипогликемик препаратнинг дозасини мувофиқ тўғрилаш керак.

Нитратлар. Пентоксифиллин нитратларнинг таъсирини кучайтиради.

Эритромицин. Пентоксифиллин ва эритромициннинг ўзаро таъсири бўлиши мумкинлиги  тўғрисида маълумотлар  йўқ. Бироқ пентоксифиллин ва эритромицин бирга қўлланганида эритромициннинг плазмадаги даражасини ошиши захарли реакцияларни намоён бўлиши билан қайд этилади.

Махсус кўрсатмалар

Пентоксифилинни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Анафилактик/анафилактоид реакцияларни ривожланишининг биринчи белгиларида препарат билан даволашни тўхтатиш ва ёрдам учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Препаратни сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланганида, аввал қон айланишини компенсация босқичига эришиш керак. Диабети бўлган ва инсулин ёки перорал антидиабетик воситалар билан даволанаётган беморларда, препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, қондаги қанднинг даражасига бу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда инсулиннинг ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг дозасини камайтириш ва айникса беморни синчков кузатиш керак. Тизимли қизил югирик (ТҚЮ) ёки бириктирувчи тўқиманинг бошка касалликлари бўлган беморларга пентоксифиллинни фақат бўлиши мумкин бўлган хавф ва фойда батафсил таҳлил қилинганидан кейин буюриш мумкин. Пентоксифиллин билан даволаниш вақтида апластик анемияни ривожланиш хавфи мавжудлиги туфайли. умумий қон тахлилини мунтазам назорат қилиш керак.

Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам) бўлган ёки жигар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган беморларда пентоксифиллиннинг чиқарилиши секинлашган булиши мумкин, тегишли мониторинг керак.

Кекса ёшдаги беморларда фаол модданинг биокираолишлигини ошиши ва чиқарилиш тезлигини пасайиши туфайли, ўртача терапевтик дозани камайтиришга зарурат туғилиши мумкин. Чекиш препаратнинг терапевтик самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Айниқса диққат билан кузатиш қуйидагилар учун зарур:

– оғир юрак аритмиялари бўлган беморлар;

– миокард инфаркта бўлган беморлар;

– артериал гипотензияси бўлган беморлар;

– церебрал ва коронар артерияларининг яққол атеросклерози бўлган беморларда, айниқса йўлдош артериал гипертензияда ва юрак ритмини бузилишларида. Бундай беморларда препарат қабул қилганида стенокардия хуружлари, аритмиялар ва артериал гипертензия юз бериши мумкин;

– буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган беморлар;

– оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморлар;

кон кетишларига, масалан антикоагулянтлар билан даволаниш ёки кон ивишининг бузилишлари билан боғлик юкори мойилликка эга бўлган беморлар. Қон кетишлари юзасидан – “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” булимига каранг;

– анамнезида меъда ва ун икки бармок ичакнинг яраси бўлган беморлар, якинда оператав даволаш ўтказган беморлар (қон кетишини пайдо бўлишини юқори хавфи, шу туфайли гемоглобин ва гематокрит даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади);

– артериал босимни пасайиши юқори хавф бўлиши мумкин бўлган беморлар (масалан, оғир юрак ишемик касаллиги ёки мияга қонни етказиб берувчи томирларнинг стенози бўлган беморлар);

– пентоксифиллин ва К витамини антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган беморлар; пентоксифиллин ва диабетга қарши воситалар билан бир вақтда даволанаётган беморлар.

Шунингдек марказий нерв тизими томонидан ножўя реакцияларни пайдо булиш эҳтимолини хам хисобга олиш керак.

Препаратни бир идишда “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган эритмалардан ташқари, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 100 мг /5 мл, 5 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365