Skip to main content

Зипцин

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИПЦИН

ZIPCINUM

Препаратнинг савдо номи: Зипцин

Taъсир этувчи модда (МНН): Ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлорид кўринишида).

Дори шакли: Таблеткалар.

Таркиби:

таъсир этувчи модда: Ципрофлоксацин гидрохлорид.

ёрдамчи моддалар: крахмал, тальк, магний стеарати, коллоид силикон диоксиди, натрий крахмал гликолат, кальций дигидрокси фосфат сувсиз, гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, этилцеллюлоза, пропилен гликоль.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Фармакологик хусусиятлари.

Фторхинолонлар гурухига кирувчи кенг таъсир доирасига эга бўлган антимикроб препарат. Микроорганизмларга уларнинг ривожланиш даврида хам ва тинч даврида хам бактерицид таъсир кўрсатади. Таъсир механизми бактерияларни кўпайиш вақтида хромосомаларнинг сегмент деспирализацияси ва спирализацияси жараёнида муҳим роль ўйнайдиган ДНК – гираза ферменти фаоллигини ингибирлаши билан боғлиқ. Кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга: кўкйиринг таёқчаси, ичак ва гемофил таёқчалари, шигелла, сальмонелла, менингококк, гонококк, стафилококкларнинг кўпгина штаммалари (пенициллиназа ишлаб чикарувчи ва ишлаб чиқармайдиган, метициллин резистентлар), энтерококкларнинг айрим турлари, ҳамда капилобактерия, легионеллалар, хламидий ва микобактериялар нисбатан юқори фаол. Бетта-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи микроорганизмларга нисбатан фаол. Аминогликозидларга, пенициллинларга, учинчи авлод цефалоспоринларга, тетрациклин ва бошқа антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши жуда самарали восита. Препаратга резистентлик жуда секин ҳосил бўлади (кўп поғонали тур). Препаратга резистент бўлган микроорганизмлар: Ureaplasma urealiticum, Clostridium dificile, Nocardia astiroides, Streptococcus faecum, Treponema pallidum.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларида тез ва яхши сўрилади. Препарат қабул қилган вақтдан, то уни қонда аниқланишигача бўлган вақт одатда 30 минутдан кам. Қонда максимал концентрациясига эришиш вақти 1-1,5 соатни ташкил этади. Асосан, ўзгаришсиз буйрак, шунингдек ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш вақти 3-5 соат. Буйраклар фаолияти сезиларли даражада бузилганида  бу кўрсатгич ошиши мумкин (хатто 12 соатгача).

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

Буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари:

– ўткир ва сурункали пиелонефрит,

– обструктив литиаз,

– простатит,

– цистит,

– эпидидимит,

– сийдик йўлларининг асоратланган ёки қайталанувчи инфекциялари.

Нафас йўллари инфекциялари:

– пневмония,

– бронхопневмония,

– ўткир бронхит,

– инфекцияланган плеврит,

– эмпиема,

– инфекцияланган бронхоэктазалар,

– сурункали бронхитни, нафас йўллари обструкциясини кучайиши,

– ўпка абсцесси.

Тери ва юмшок тўқималарнинг инфекциялари:

– инфекцияланган жарохатлар,

– жароҳат инфекциялари,

– абсцесслар,

– целлюлитлар,

– ташқи отит,

– инфекцияланган куйишлар.

Қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари.

Кўз, ўрта қулок ва буруннинг қўшимча бўшлиқларини инфекциялари.

Меъда – ичак йўлларининг инфекциялари (шу жумладан оғиз, тиш, жағлар):

– қорин тифи,

– бактериал диарея,

– қорин бўшлиғи инфекциялари (перитонит, қорин бўшлиғи абсцесси, холангит, холецистит,  ўт пуфаги эмпиемаси).

Гинекологик инфекциялар:

– сальпингит, эндометрит ва оғир чаноқ инфекциялари,

– жинсий йўллар орқали юқадиган (кичик чаноқ аъзолари) инфекциялар,

– гонорея,

– шанкр.

Суяк ва бўғимларнинг инфекцияси.

Оғир тизимли инфекциялар:

  • сепсисни даволаш учун ва иммунитети пасайган беморларда инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун кўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ципрофлоксациннинг дозаси касалликнинг оғирлигига, инфекциянинг турига, организмнинг ҳолатига, ёшига, вазнига ва беморнинг буйраклар фаолиятига боғлиқ.

Тавсия қилинадиган одатдаги дозалар:

  • буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари – 250 мг дан, асоратланган инфекцияларда эса – 500 мг дан суткада 2 марта;
  • нафас йўлларининг қуйи бўлимларини асоратланмаган инфекциялари – 250 мг дан, оғирроқ ҳолларда эса 500-750 мг дан, суткада 2 марта;
  • сийдик йўли инфекцияларида: енгил/ўрта ва оғир асоратланган инфекцияларда 250-500 мг суткада 2 марта буюрилади;
  • гонореяни даволаш учун ципрофлоксацинни 250-500 мг дозада бир марта қабул қилиш тавсия этилади;
  • инфекцияли ич кетишда: енгил/ўрта/оғир 500 мг дан кунига 2 марта буюрилади;
  • гинекологик касалликлар, юқори тана ҳарорати билан ва оғир кечувчи энтеритлар ва колитлар, простатитларда – 500 мг дан суткада 2 марта буюрилади (банал диареяни даволаш учун 250 мг дозада суткада 2 марта ишлатиш мумкин).

Препаратни оч қоринга, бутунлигича суюқлик билан ютиш лозим. Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препаратнинг ярим дозасини буюриш керак. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ, лекин даволаш доимо касалликнинг симптомлари йўқолгандан кейин минимум яна 2 кун давом эттирилиши керак. Одатда даволаш давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун препаратнинг тавсия қилинган дозаларининг жадвали:

Креатинин клиренси мл/минДоза
>50Дозалашнинг одатдаги тартиби
30-50250-500 мг дан 12 соатда 1 марта
5-29250-500 мг дан 18 соатда 1 марта
Гемо- ёки перитонеал диализдаги беморлар250-500 мг дан 24 соатда 1 марта

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари ва жигарга таъсири: кўнгил айниш, қусиш, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, диарея, қорин соҳасида оғриқ, метеоризм, иштаҳани йўқолиши, холестатик сариқлик, гепатит.

Нерв тизимига таъсири: бош айланиши, бош оғриши, мигрень, толиқиш, ҳолсизлик, уйқусизлик, қўзғалиш, қалтираш периферик невралгия, парестезиялар, кўп терлаш, ҳаракат координациясини бузилиши, тиришиш, безовталик холати, депрессия, галлюцинациялар, тунги дахшатлар (бу реакциялар препаратни бекор қилишни талаб қилади).

Тери реакциялари: қичишиш, эшакеми, фотосенсибилизация, қизариш.

Юрак-томир тизимига таъсири: тахикардия, хушдан кетиш, гипертензия, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал тромбозлар.

Қон ва унинг компонентларига таъсири: эозинофилия, лейкоцитопения, лейкоцитоз, анемия, гемолитик анемия, тромбоцитопения, тромбоцитоз.

Сийдик чиқариш тизимига таъсири: гломерулонефрит, дизурия, полиурия, кристаллурия, альбуминурия, уретрал қон кетишлар, хатто транзитор буйрак етишмовчилигининг ривожланишигача бўлган фаолиятини бузилиши.

Сезги аъзоларига таъсири: таъм ва ҳид сезишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, хроматопсия), қулоқларни шанғиллаши, вақтинчалик қулоқ оғирлиги (айниқса баланд товушларга).

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: тери тошмалари, дорилар таъсиридаги иситма, кам ҳолларда – Квинке шиши, бронхоспазм, артралгия, камдан-кам ҳолларда анафилактик шок, геморрагик пуфакчалар, миалгия, васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Бир вақтда буюрилганида фторхинолонлардан ташқари, бошқа антибиотиклар ва антибактериал воситаларнинг таъсирини сусайиши аниқланмаган. Бир вақтда темир препаратлари, сукралфат, таркибида аллюминий, магний ёки кальций гидроксидини сақловчи антацидларни қабул қилиш препаратни сўрилишини пасайишини чақиради, шунинг учун бу препаратларни буюриш орасидаги вақт 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Теофилин билан бир вақтда қабул қилиш, унинг ножўя таъсирларини кучайтиради, бу теофилиннинг дозасини камайтиришни талаб қилиши мумкин. Варфарин билан бир вақтда қўлланганида варфариннинг таъсирини кучайтиради. Пробенецид билан бирга буюрилганида препаратнинг таъсири кучаяди.

Кўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ципрофлоксацин ёки бошқа фторхинолонлар гуруҳидаги бошқа препаратларга бўлган юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар, кексалик даври, хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Кристаллурия ривожланишидан сақланиш учун тавсия этилган суткалик дозани ошириш тавсия этилмайди, шунингдек етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш ва сийдикни ишқорий муҳитда тутиб туриш зарур.

Даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва руҳий ва ҳаракат реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Тутқаноғи бўлган, анамнезида тиришиш ҳуружлари, бош миянинг томир касалликлари ва органик шикастланишлари бўлган беморларда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи сабабли ципрофлоксацинни фақат “хаётий” кўрсатмалар бўйича буюриш керак.

Даволаш вақтида ёки даволашдан кейин оғир даражали ва давомли диарея пайдо бўлганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюришни талаб қилувчи сохта мембраноз колит ташҳисини инкор қилиш керак.

Пайларда оғриқни ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлишида даволашни тўхтатиш керак (фторхинолонлар билан даволаш вақтида пайларни яллиғланиши ва ҳатто ёрилишини алоҳида ҳоллари таърифланган).

Даволаш даврида бевосита қуёш нурлари ва сунъий УБ-нурланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилишлари; кўнгил айниши, қусиш, диарея, бунинг натижасида сув – электролит баланси бузилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, шошилинч ёрдамнинг одатдаги чораларини ўтказиш (фаоллаштирилган кўмир, тузли ич сурувчи воситаларни бериш), сув-электролит баланси бузилишида тузли эритмалар қўйилади.

Чиқариш шакли

Таблеткалар, 250 мг, қобик билан қопланган .

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган шароитда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365