Skip to main content

Жуслин Н

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

ИЛОВА ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Жуслин Н

Одам инсулини (Манбаи – рекомбинант ДНК)

Изофан-суспензия

 

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

Жуслин – ҳайвон инсулинидан фарқ қилувчи одам инсулини маҳсулоти, чунки у структураси, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хослиги бўйича Сизнинг организмингиз меъда ости безида ишлаб чиқариладиган инсулига ўхшаш. Инсулинни ҳар қандай ўзгартирилиши эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиниши ва фақат шифокор назорати остида амалга ошириши керак. Инсулиннинг юборилишини, тозалигини, концентрациясини, маркасини (ишлаб чиқарувчи), типи (оддий, изофан, ленте ва бошқ.), тури (қорамол, чўчқа, чўчқа-қорамол, одам), ва/ёки ишлаб чиқариш усули (рекомбинант ДНК инсулинидан ҳайвон инсулинига ва аксинча) ўзгартириш, дозани ўзгартириш заруратига олиб келиши мумкин. Жуслин қабул қилаётган айрим пациентлар учун (рекомбинант ДНК дан одам инсулини), олдин ишлатилган ҳайвон инсулини билан солиштирганда дозани ўзгартириш талаб қилиниши мумкин. Дозани ўзгартиришни зарурати биринчи қўллашдан кейин ҳам, биринчи бир неча ҳафта ёки ойлар давомида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

Инсулин – меъда ости бези, у меъда олдида жойлашган катта без, томонидан ишлаб чиқариладиган гормон. Бу гормон организм томонидан овқатни айниқса қандни тўғри ўзлаштирилиши учун, зарур гормон. Диабет меъда ости бези организмнинг эҳтиёжини қондириши учун етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқармаганида ривожланади.

Диабетни назорат қилиш учун, қондаги глюкоза даражасини нормага яқин сақлаш учун, шифокор инсулин инъекцияларини буюради. Диабетни яхшилаб назорат қилиш, шифокор билан яқин ва доимий ҳамкорликни талаб қилади. Диабетга қарамасдан, агарда мувозанатланган парҳезга риоя қилсангиз, жисмоний фаолликни сақласангиз, шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ инсулин инъекцияларини олсангиз, Сиз фаол, соғлом ва сифатли ҳаёт кечиришингиз мумкин.

Сиз мунтазам қонда ва/ёки сийдикда қанд миқдорини текширишингиз керак. Агар таҳлиллар қондаги қанд миқдорини турғун ошиши ёки пасайишини кўрсатса, ёки сийдикнинг таҳлили доимо қанднинг борлигини кўрсатса, унда бу, диабетни мувофиқ тарзда назорат қилинмаслигини кўрсатади, ва Сиз буни шифокорингизга хабар қилишингиз керак. Доимо қўл остингизда инсулиннинг қўшимча дозасини, ҳамда шприц учун заҳира игна сақланг. Уйдан ташқарида асоратлар пайдо бўлган ҳолда Сизга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлиши учун, доимо ўзингиз билан диабетик учун идентификаторни олиб юринг.

НПХ ОДАМ ИНСУЛИНИ

Таърифи

ЖУСЛИН Escherichia coli бактериясининг алоҳида, касаллик чақирмайдиган лаборатория штамми билан синтез қилинади, у одам инсулинини ишлаб чиқариш учун ген қўшиш йўли билан генетик ўзгартирилган. ЖУСЛИН Н одам инсулини, протамин ва рух аралашмасидан ташкил топган кристалл суспензиядан иборат. У регуляр инсулин билан солиштирганда фаолликни секинроқ ошиб боришини ва таъсир даврининг давомийроқлигини (24 соатгача) таъминлайди. Ҳар қандай инсулиннинг таъсири турли одамларда ёки бир одамда турли вақтда аҳамиятли фарқланиши мумкин. Барча инсулинлардаги каби ЖУСЛИН Н нинг таъсирини давомийлиги доза, инъекция жойи, қон билан таъминланиш, ҳарорат ва жисмоний фаолликка боғлиқ. ЖУСЛИН Н фақат тери остига юборилиш учун стерил суспензиядир. У вена ичига ёки мушак ичига юбориш учун ишлатилмаслиги керак. ЖУСЛИН Н нинг концентрацияси 100 бирлик/мл ни (U-100) ташкил қилади.

Идентификация

6-yillik-qizil-jenshen

Одам инсулинининг 3 тури мавжуд:

Регуляр (Р), НРХ (Н) ва 30% эрувчи инсулини ва 70% изофан инсулини (30/70) аралашмаси. Шифокорингиз унинг фикри бўйича, Сиз учун энг тўғри келган тур инсулинини буюради. ШИФОКОР ТОМОНИДАН СИЗГА БУЮРИЛГАН ИНСУЛИНДАН БОШҚА ИНСУЛИННИ ИШЛАТМАНГ.

Доимо картон ўрам ва флакон маркировкасини текширинг. Инсулиннинг номи ва тури, шифокор буюрган инсулинга тўғри келиши керак. Дозани юборишдан олдин доимо инсулинли флаконнинг ташқи кўринишини текширинг. Ичидагиси бир хил бўлиши учун, ҳар бир юбориш олдидан ЖУСЛИН Н флаконини яхшилаб чайқатинг. Аралаштирилганидан кейин ЖУСЛИН Н флакони ичидагиси бир хил, тиниқ бўлмаган ёки сутли суспензия кўринишида бўлиши керак. Агарда аралаштирилганидан кейин инсулин (оқ модда) флакон тубида қолса, препаратни ишлатманг. Агар аралаштиргандан кейин инсулинда қумоқчалар қолса ЖУСЛИН Н ли флаконни ишлатманг. Агар флаконнинг туби ёки деворига оқ заррачалар унинг ҳар ранга келтириб ёпишса, ЖУСЛИН Н ли флаконни ишлатманг. Ишлатиш олдидан доимо инсулинли флаконнинг ташқи кўринишини текширинг ва агарда Сиз одатдаги бўлмаган ниманидир сезсангиз ёки инсулиннинг кўрсаткичлари сезиларли ўзгарганини кўрсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Сақлаш

Препаратни ёруғликдан ҳимоя қилиш учун флаконни картон қўтида сақланг. Совутгичда сақланг (2-80С). Музлатишдан сақланг. Олдин муздан туширилган инсулинни ишлатманг. Муддати ўтган инсулинни ишлатманг.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ

Шприц

Инсулиннинг дозалари бирликларда ўлчанади. Шприцнинг маркировкасини тушуниш муҳим, чунки Сиз юборишингиз керак бўлган инсулиннинг ҳажми, концентрациясига, яъни мл даги бирликлар миқдорига боғлиқ. Шу сабабли Сиз доимо Сиз ишлатадиган инсулиннинг концентрацияси учун даражаланган шприцни ишлатишингиз керак. Мос келмайдиган шприцни ишлатиш, қондаги қанднинг миқдорини ошиши ёки камайиши каби жиддий муаммоларни чақириб, нотўғри дозалашга олиб келиши мумкин.

Шприцни ишлатиш

Мумкин бўлган инфекцияни юқишидан сақланиш учун аниқ ушбу йўриқномаларга риоя қилинг. Бир марталик шприцлар ва игналар фақат бир марта ишлатилиши керак, сўнгра эса улар ташлаб юборилиши керак.

ИГНАЛАР ВА ШПРИЦЛАР ШАХСИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БЎЛИШЛАРИ КЕРАК.

Кўп марталик ишлатиш учун мўлжалланган шприцлар ва игналар, ҳар бир юбориш олдидан стерилланиши керак. Шприцни жойлаш йўриқномаларига амал қилинг.

Дозани тайёрлаш

  1. Қўлларингизни ювинг.
  2. Инсулинни тўлиқ аралаштириш учун яхшилаб чайқатинг ёки инсулинли флаконни бир неча марта айлантиринг.
  3. Инсулинни кўздан кечиринг. ЖУСЛИН Н бир хил, лойқа ёки сутдек кўриниши керак. Агар флаконнинг ичидагиси талабларга мувофиқ бўлмаса уни ишлатманг.
  4. Янги флаконни ишлатишда пластик ҳимоя қалпоқчасини синдиринг, бироқ уни олиб ташламанг. Спиртда хўлланган тампон билан флаконнинг юқори қисмини артинг.
  5. Агар Сиз инсулинни аралаштирсангиз, қуйида кўрсатилган аралаштириш учун йўриқномаларга амал қилинг.
  6. Игнани флаконнинг резина тиқини орқали киритинг.
  7. Флакон ва шприцни айлантиринг. Флакон ва шприцни бир қўлда маҳкам ушлаб туриб, эҳтиёткорлик билан чайқатинг.
  8. Игнанинг учи инсулинга туширилганига ишонч ҳосил қилинг, шприцга инсулиннинг керакли дозасини олинг.
  9. Флакондан игнани олишдан олдин, инсулиннинг миқдорини камайтирувчи ҳаво пуфакчалари борлигига шприцни текширинг. Агар пуфакчалар бўлса, шприцни вертикал тутиб туриб, уларни поршень билан сиқиб чиқаринг ва такроран керакли дозани олинг.
  10. Флакондан игнани чиқариб олинг ва игнани ҳеч нарсага тегмайдиган қилиб шприцни қўйинг.

Жуслин Н ва Регуляр одам инсулинини аралаштириш бўйича йўриқнома

  1. НПХ одам инсулини фақат Регуляр одам инсулини билан аралаштирилиши керак.
  2. Регуляр одам инсулинили флаконга игнани киритинг ва флаконни тўнкаринг.
  3. Игнанинг учи инсулинда эканлигига ишонч ҳосил қилиб шприцга регуляр инсулиннинг керакли миқдорини олинг.
  4. Игнани флакондан чиқаришдан олдин шприцда инсулиннинг ҳажмини камайтирувчи ҳаво пуфакчалари йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар пуфакчалар бўлса, шприцни вертикал тутиб туриб, уларни поршень билан чиқаринг ва такроран керакли дозани олинг.
  5. Регуляр инсулинли флакондан игнани чиқариб олинг ва уни Жуслин Н ли флаконга киритинг. Флакон ва шприцни тўнкаринг. Шприц ва флаконни бир қўлда маҳкам ушлаб туриб, эҳтиёткорлик билан чайқатинг. Игнанинг учи инсулиндалигига ишонч ҳосил қилинг ва Жуслин Н нинг керакли дозасини шприцга олинг.
  6. Игнани флакондан чиқариб олинг ва игнани ҳеч нарсага тегмайдиган қилиб шприцни қуйинг.

Инсулинни қачон аралаштириш кераклиги бўйича – олдиндан ёки бевосита юбориш олдидан, шифокорнинг кўрсатмаларига риоя қилинг. Усулни ўтказишда кетма-кетликка риоя қилиш муҳимдир. Турли ишлаб чиқарувчиларнинг шприцлари пастки чизиқ ва игна орасида турли ҳажмга эга бўлиши мумкин, шунинг учун аралаштириш тартибини, шприц ва игна модели ёки маркасини алмаштирманг.

Инъекция

Юбориш жойини спирт билан артинг. Юбориш жойини ишқалаб ёки қисиб терини тайёрланг. Шифокорнинг йўриқномаларига мувофиқ игнани киритинг. Поршенни у таянчга етгунича босинг. Игнани чиқариб олинг ва бир неча секунд давомида юборилган жойни кучли босиб туринг. Юборилган жойни ишқаламанг. Тўқиманинг шикастланишидан сақланиш учун навбатдаги инъекцияни олдинги юбориш жойидан минимум 0,5 дюйм масафада юборинг.

ДОЗАЛАР

Шифокорнинг кўрсатмаси ишлатилаётган инсулиннинг тури, миқдори ва юборишлар тез-тезлигини ўз ичига олади. Қандли диабети бўлган ҳар бир пациентнинг ҳолати бошқаларникидан фарқ қилиши туфайли, ушбу график фақат Сиз учун ишлаб чиқилган. Сизнинг одатдаги инсулин дозангиз овқатни ўзгариши, фаоллик, ёки иш тартибига қараб ўзгариши мумкин. Шу ўзгаришларни ҳисобга олиб, сўзсиз шифокорнинг кўрсатмаларига амал қилинг. Инсулиннинг дозасига таъсир қилувчи бошқа омиллар:

Касаллик

Касаллик, айниқса кўнгил айниши ва қусиш билан бирга кечувчи, инсулиннинг дозасини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин. Ҳатто агар Сиз овқат қабул қилмасангиз ҳам, Сизга барибир инсулин керак бўлади. Касаллик ҳолатига Сиз шифокор билан бирга, касаллик вақтида инсулинни юбориш тартибини ишлаб чиқишингиз керак. Касалликда тез-тез қонни/сийдикни текширинг ва кўрсатмаларга мувофиқ, зарурати бўлганида шифокорни чақиринг.

Ҳомиладорлик

Диабетни яхши назорати Сиз ва Сизнинг келажакдаги болангиз учун айниқса муҳим. Ҳомиладорлик диабетни даволашни асоратлаши мумкин. Агар Сиз туғишни режалаштирган бўлсангиз, ҳомиладор бўлсангиз, ёки бола эмизсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Даволаш

Агар Сиз гипогликемик фаолликка эга бўлган бошқа дори воситаларини, масалан, орал контрацептивлар, кортикостероидлар қабул қилаётган бўлсангиз ёки қалқонсимон безини ўринбосар даволашни ўтаётган бўлсангиз, инсулиннинг керакли дозалари оширилиши мумкин. Гипогликемик фаолликка эга препаратлар масалан, орал гипогликемиклар, салицилатлар (масалан, аспирин), сульфамид антибиотиклар ва айрим антидепрессантлар билан даволаниш ҳолида, инсулиннинг керакли дозалари камайтирилиши мумкин. Доимо шифокорингизга барча қабул қилаётган препаратларингиз ҳақида хабар беринг.

Жисмоний юклама

Жисмоний машқлар, уларни бажариш вақтида, ҳамда улар бажарилганидан кейин бироз вақт давомида Сизнинг организмингизни инсулинга бўлган эҳтиёжини пасайтириши мумкин. Жисмоний машқлар шунингдек инсулиннинг таъсирини тезлаштириши мумкин, айниқса агар улар юбориш жойини ўз ичига олса (масалан, бевосита югуриш билан шуғулланиш олдидан оёқларга инъекция қилиш мумкин эмас). Жисмоний машғулотларга мослаштириш учун, Сиз даволаш тартибидаги ўзгаришларни шифокор билан муҳокама қилишингиз керак.

Сафар

5 дан кўпроқ соат минтақаларини кесиб ўтувчи одамлар инсулиннинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш масаласи бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАГИ ОДАТДАГИ МУАММОЛАР

Гипогликемия (инсулинга реакция)

Гипогликемия (қондаги қанднинг етишмовчилиги) инсулин қабул қилаётган одамларда энг кўп учрайдиган нохуш самарадир. У инсулиннинг дозасини ошириб юборилиши; овқат қабул тартибини бузилиши; ишдаги зўриқиш; инфекция ёки касаллик (айниқса ич кетиши ёки қусиш); инсулиннинг керакли дозасини ўзгариши; буйрак усти безлари, гипофиз ёки қалқонсимон безининг касаллиги; буйраклар ёки жигар касалликларини ривожланиб бориши; қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар, масалан, орал гипогликемиклар, салицилатлар (аспирин), сульфамид антибиотиклари ва айрим антидепрессантларнинг таъсири; алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш билан чақирилиши мумкин.

Енгил-ўртача гипогликемиянинг симптомлари бирдан пайдо бўлиши мумкин ва тер ажралиши, бош айланиши, юрак уриши, қалтираш, очлик, юқори қўзғалиш, қўллар, оёқлар, лаблар ёки тилда санчиқ, диққатни жамлайолмаслик, бош оғриғи, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, безовталик, кўришни ноаниқлиги, нутқни равон эмаслиги, депрессия, таъсирчанлик, ностандарт ҳатти-ҳаракат, координацияни бузилиши ва рухиятни ўзгаришини ўз ичига олади.

Оғир гипогликемиянинг симптомлари дезориентацияни, хуружларни, хушдан кетиш ва ўлимни ўз ичига олади.

Шунинг учун ўз вақтида тиббий ёрдам олиш керак.

Гипогликемиянинг эрта огоҳлантирувчи симптомлари қуйидаги шароитларда турлича ёки камроқ ифодаланган бўлиши мумкин: давомли диабет, диабетга боғлиқ бўлган нерв касаллиги, бета-блокаторлари каби препаратларни қўллаш, қабул қилинаётган инсулинни бошқа тур инсулинга алмаштириш ёки инсулинни тез-тез қабул қилиш (кунига 3 ёки кўпроқ инъекциялар).

Ҳайвон инсулинидан одам инсулинига ўтганидан кейин гипогликемия симптомларини бошидан кечирган айрим пациентлар, гипогликемиянинг огоҳлантирувчи эрта симптомларини яққоллиги камроқ бўлганини ёки олдинги инсулин ишлатилганида улардан фарқ қилганини хабар берганлар.

Гипогликемияни огоҳлантирувчи эрта симптомларини билмасдан Сиз, гипогликемиянинг жиддийроқ шаклларидан сақланиш чораларини кўра олмайсиз. Гипогликемия ҳақида гувоҳлик берувчи барча тур симптомларга нисбатан эътиборли бўлинг. Эрта огоҳлантирувчи симптомлари бўлмаган гипогликемияли пациентлар транспортни ҳайдаш каби фаолият турида қондаги қанднинг миқдорини кузатиб боришлари керак. Агар қондаги қанднинг даражаси нормал қийматидан паст бўлса (оч қоринга), гипогликемияни даволаш учун Сиз қанд сақловчи овқат ва ичимликларни истеъмол қилишингиз керак. Гипогликемиянинг енгил ва ўртача шаклларини қанд сақловчи маҳсулотлар ва ичимликларни истеъмол қилиш билан даволаш мумкин. Пациентлар доимо ўзларида қанд манбаига эга бўлишлари керак, масалан, леденецлар ёки глюкоза таблеткалари. Гипогликемиянинг оғирроқ шаклларида бошқа одамнинг ёрдами керак бўлиши мумкин. ªандни оғиз орқали қабул қилаолмайдиган пациентларга ёки хушсиз ҳолатдагиларга глюкагон инъекциясини ёки глюкозани вена ичига юборишни ўтказиш керак.

Сиз гипогликемиянинг ўзингиздаги симптомларини билишни ўрганиб олишингиз керак. Агар Сиз гипогликемиянинг ўзингиздаги симптомларини билмасангиз, Сиз мунтазам қондаги глюкоза даражасини кузатишингиз керак – бу сизга ушбу симптомларни аниқлашга ёрдам беради.

Агар Сизда тез-тез гипогликемиянинг симптомлари кузатилса ёки Сизга уларни билиш қийин бўлса, унда Сиз даволовчи шифокор билан даволашни, овқатланиш тартибини ва/ёки жисмоний машқлар дастурини ўзгартириш ҳақида маслаҳатлашишингиз керак, улар сизга гипогликемиядан сақланишга ёрдам беради.

Гипергликемия ёки Диабетик ацидоз

Агар Сизнинг организмингизда инсулиннинг етишмовчилиги бўлса, гипергликемия (қондаги глюкозанинг ошиқлиги) ривожланиши мумкин.

Гипергликемия чақирилиши мумкин:

  1. Дозани ўтказиб юборилиши ёки шифокор буюрганидан кам дозани юбориш.
  2. Сизнинг овқатланиш тартибингизда мўлжалланганидан анча кўп миқдорда овқат истеъмол қилиш.
  3. Иситма, инъекция ёки организм учун бошқа стресс вазиятлар.

Инсулинга қарам диабети бўлган беморларда узоқ муддатли гипергликемия диабетик ацидозга олиб келиши мумкин. Одатда диабетик ацидознинг биринчи симптомлари аста-секин бир неча соатлар ёки кунлар давомида келади ва уйқучанлик, юзни шиши, чанқоқлик, иштаҳани йўқотиш ва нафас олишда ацетон ҳидини ўз ичига олади. Ацидозда сийдикни  таҳлиллари глюкоза ва кетон таначаларининг юқори миқдорини кўрсатади. Оғир нафас ва тезлашган пульс оғирроқ симптомлардир. Агар симптомлар эътиборсиз қолдирилса, унда давомли гипергликемия ёки диабетик ацидоз кўнгил айниши, қусиш, сувсизланиш, хушдан кетиш ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун Сизни дарҳол тиббий ёрдам олишингиз жуда муҳим.

Липодистрофия

Инсулинни тери остига ишлатиш кам ҳолларда липоатрофияга (терини тонусни йўқотиши) ёки липогипертрофияга (тўқимани ошиши ёки қалинлашиши) олиб келиши мумкин. Агар Сиз шу симптомлардан ҳар бирини сезсангиз, Сиз шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак. Инсулинни юбориш усулини ўзгартириш вазиятни енгиллаштириши мумкин.

 

 

Инсулинга аллергия

Маҳаллий Аллергия – Пациентда инсулинни юбориш жойида қизариш, шиш ва қичишиш кузатилади. Бу симптомлар маҳаллий аллергия деб аталади, одатда улар бир неча кун ёки ҳафтада ўтиб кетади. Айрим пациентларда бу симптомлар инсулиндан ташқари бошқа омиллар, масалан, зарарсизлантирувчи воситага таъсирланиш билан ёки юборишни тўғри келмайдиган усули билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар Сизда маҳаллий реакциялар кузатилса, ўз шифокорингиз билан боғланинг.

Тизимли Аллергия – Инсулинга умумий реакция тез-тезлиги камроқ, лекин потенциал жиддийроқдир, у бутун тана бўйлаб тошма, ҳансираш, нафас олишни оғирлашиши, қон босимини пасайиши, пульсни тезлашиши ёки кўп тер ажралишини чақириши мумкин. Умумий аллергиянинг охир ҳоллари ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Агар Сизда инсулинга умумий аллергияга гумон бўлса, дарҳол шифокорга хабар беринг.

БУ ДОРИ ПРЕПАРАТИ
Дори препарати – бу Сизнинг соғлиғингизга таъсир қилиши мумкин бўлган маҳсулот. Йўриқномасига риоя қилмасдан дорини қўллаш Сизнинг соғлиғингиз учун хавфли.

Шифокорнинг ва фармацевтнинг кўрсатмасига қатъий риоя қилинг.

Шифокор ва фармацевт дори воситалари соҳаси ва уларнинг фойдаси ва хавфи бўйича мутахассисдирлар.

Даволаш курсини ўз ҳолингизча тўхтатманг.

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан даволаш курсини такрорламанг.

Барча дори препаратларини болалар ололмайдиган жойда сақланг.

Шифокор рецепти бўйича берилади

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365