Skip to main content

Журазидим

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ЖУРАЗИДИМ

JURAZIDIMUM

Препаратнинг савдо номи: Журазидим

Таъсир этувчи модда (ХПН): цефтазидим.

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

фаол модда: 0,5 г, 1 г цефтазидим цефтазидим пентагидрат хисобида;

ёрдамчи модда: натрий карбонат.

Таърифи: кристалл, оқ ёки оқ оч сариқ тус рангла кукун

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи).

АТХ коди: J01DA11

 

Фармакологик хусусиятлари

Парентерал қўллаш учун цефалоспорин антибиотикларининг III-авлоди ҳисобланади. Бактерицид таъсирга эга. Таъсир механизми цефтазидимни микроорганизмлар ҳужайра деворининг синтезини бузиш қобилиятига асосланган. Кенг доирали таъсирга эга. Кўпчилик бета-лактамазалар таъсирига турғун.

Цефтазидим қуйидаги грамманфий бактерияларга нисбатан фаол: Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., (шу жумладан, Pseudomonas pseudomallei), Klebsiella spp, (шу жумладан, Klebsiella pneumoniae), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia spp., Escherichia coli, Enterobacter spp., Citrobacter spp., Serratia spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia enterocolitica, Pasteurella multocida, Acinetobacter spp., Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae (шу жумладан, ампициллин-резистент штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, шу жумладан, ампициллин-резистент штаммлари); граммусбат бактериялар: Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метицилинга сезгир штаммлари), Micrococcus spp., Streptococcus pyogenes, (А гуруҳига мансуб  β-гемолитик стептококк), Streptococcus нинг В гуруҳи (Streptococcus agalactiae), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus mitis, Streptococcus spp. (Streptococcus faecalis дан ташқари); анаэроб бактериялар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Streptococcus spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Bacteroides spp. (Bacteroides fragilis нинг кўпчилик штаммлари резистент).

Цефтазидим метициллин-резистент стафилококклар, Streptococcus faecalis ва бошқа Еnterococci, Listeria monocytogenes, Campilobacter spp. ва Clostridium difficile га нисбатан фаол эмас.

 

Фармакокинетикаси

Препарат юборилганидан кейин цефтазидим организмда тез тақсимланади ва кўпчилик тўқималарда ва организмнинг суюқликларида, шу жумладан синовиал, перикардиал ва перитонеал суюқликларда, ўт, балғам, сийдикда терапевтик концентрацияга эришади. Цефтазидим, шунингдек, суяклар, миокард, ўт пуфаги девори, тери ва юмшоқ тўқималарда тақсимланиб, инфекцион касалликларни даволаш учун етарли бўлган концентрацияни ҳосил қилади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан  ажралиб чиқади.

Цефтазидим зарарланмаган гематоэнцефалоик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Менингитда орқа мия суюқлигида терапевтик концентрацияларда аниқланади. Плазма оқсиллари билан (қайтувчан) боғланади-15% бунда плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси концентрацияга боғлиқ бўлмайди. Боғланмаган ҳолдаги цефтазидим бактерицид таъсир кўрсатади.

Препарат мушак ичига 500 мг ва 1 г дозада юборилганда Смах га 1 соатдан кейин эришилади ва у мувофиқ равишда 17 мкг/мл ва 39 мкг/мл ни ташкил қилади; шу дозаларда вена ичига юборилганда – 42 мкг/мл ва 69 мкг/мл.

Цефтазидимнинг қон плазмасидаги терапевтик концентрацияси 8-12 соат давомида сақланиб туради, бунда концентрация катталиги 6-8 соат давомида 4 мкг/мл га тенг бўлади.

Vd = 0,21–0,28 л/кг ни ташкил қилади. Цефтазидим юмшоқ тўқималарда, буйракда, ўпкада, суякларда, бўғимларда, сероз бўшлиқларда тўпланади.

Цефтазидим метаболизмга учрамайди.

Цефтазидим сийдик билан ўзгармаган ҳолда, асосан калавачалар фильтрацияси орқали ажралиб чиқади. Буйрак фаолияти меъёрида бўлган беморларда Т1/2 1,8 соатни ташкил қилади. Цефтазидим дозасининг тахминан 80-90% 24 соат давомида сийдик орқали ажралиб чиқарилади.

Буйрак фаолияти бузилган беморларда Т1/2  2,2 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини (моно- ёки аралаш инфекциялар) даволаш:

-оғир инфекциялар (сепсис, септицемия, бактериемия, перитонит, менингит, иммунитети пасайган пациентлардаги инфекциялар; жадал даволаш бўлимлари пациентларидаги инфекциялар, масалан инфицирланган куйишлар);

-суяк ва бўғимлар инфекциялари (септик артрит, остеомиелит, бактериал бурсит);

-нафас йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, инфицирланган бронхоэктазлар, граммусбат микроорганизмлар чақирган  пневмония, ўпка абцесси, плевра эмпиемаси);

-сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, пиелит, простатит, цистит, уретрит /бактериал/, буйрак абцесси);

-тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (мастит, жароҳат инфекциялари, тери яралари, целлюлит, сарамас, инфицирланган куйишлар);

-меъда-ичак йўллари, ўт-сафро чиқариш йўллари ва қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, энтероколит, дивертикулит, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши, холецистит, холангит, ўт пуфаги эмпиемаси);

-гинекологик инфекциялар;

-қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари (ўрта отит, синусит, мастоидит);

-сўзак (айниқса, пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда);

-гемодиализ ва перитонеал диализ, ҳамда узлуксиз амбулатор перитонеал диализ билан боғлиқ бўлган инфекциялар;

-простата безидаги операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш (трансуретрал резекция).

Цефтазидимни микроорганизмларнинг сезгирлиги тўғрисидаги маълумотлар олингунича биринчи танлов препарати сифатида бошқа антибактериал воситалари билан ºўшмасдан ишлатиш мумкин. Цефтазидимни бета-лактамазага чидамли бўлган кўпчилик антибиотиклар ва аминогликозидлар билан бирга қўллаш мумкин. Цефтазидимни анаэроб инфекцияларда, агарда  Bacteroides fragilis ни бўлиши тахмин қилинаётган бўлса, бошқа антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Цефтазидим фақат парентерал қўллаш учун мўлжалланган. Унинг дозаси касалликнинг оғирлиги, қўзғатувчининг тури, беморнинг ёши, вазни, буйраклар фаолиятига қараб шахсий белгиланади. Препарат вена ичига ёки катта думба мушагининг юқори ташқи квадрантига ёки соннинг латерал соҳасига чуқур қилиб юборилади. Цетазидим эритмасини бевосита вена ичига ёки инфузион тизими найчасига юбориш мумкин.

Катталарга суткада 1-6 г дан вена ичига ёки мушак ичига буюрилади; юбориш сони – суткада 2-3 марта.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида 0,5 – 1 г дан ҳар 12 соатда буюрилади.

Кўпчилик инфекцияларда самарали доза 1 г ҳисобланади ва ҳар 8 соатда ёки 2 г дан ҳар  12 соатда юборилади.

Касалликни оғир кечишида, айниқса иммунитети пасайган пациентларга, шу жумладан нейтропенияли пациентларга, 2 г дан 8 ёки 12 соатда ёки 3 г дан ҳар 12 соатда буюриш лозим.

Псевдомонадалар чақирган ўпка инфекцияларида ва муковисцидозли пациентларга суткада 100-150 мг/кг дозада буюрилади; юбориш сони – суткада 3 марта.

Оғир ёки ҳаётга ҳавф солувчи инфекцияларда препарат вена ичига 2 г дан ҳар 8 соатда буюрилади.

Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида препарат вена ичига 2 г дан ҳар 12 соатда буюрилади.

Простата безидаги операцияларда инфекцион асоратларни олдини олиш учун анестезия индукциясидан аввал, препарат 1 г дозада юборилади. Иккинчи доза катетер олинаётганида юборилади.

Катталар учун қўлланадиган максимал суткалик доза – 6 г.

Кекса, айниқса 80 ёшдан ошган пациентларга ўткир касалликларда, цефтазидим клиренси пастлигини ҳисобга олиб, цефтазидимни суткада 3 г дан ошиº бўлмаган дозада буюриш тавсия этилади.

2 ойликдан ошган болаларга препарат суткада 30-100 мкг/кг дозада буюрилади; юбориш сони – суткада 2-3 марта; иммунитети пасайган, муковисцидоз ёки менингит билан касалланган болаларга суткада 150 мг/кг (максимал суткада 6 г) дозада буюрилади; инъекция сони – суткада 3 марта.

Янги туғилган ва 2 ойгача бўлаган чақалоқларга препарат суткада 25-60 мг/кг дозада буюрилади; инъекция сони – суткада 2 марта.

Буйраклар фаолияти бузилган катталарга (гемодиализда бўлган беморларни ҳам қўшиб)    1 г бошланғич юклама дозадан кейин, креатинин клиренсига қараб дозани камайтириш лозим.

Креатинин клиренсиДоза
50 мл/мин дан ортиқ

(0,83 мл/сек)

Ўртача тавсия қилинган

Доза

35-50 мл/мин

(0,52-0,83 мл/сек)

Ҳар 12 соатда 1 г дан
16-30 мл/мин

(0,27-0,5 мл/сек)

Ҳар 24 соатда 1 г дан
6-15 мл/мин

(0,1-0,25 мл/сек)

Ҳар 24 соатда 0,5 г дан
5 мл/мин дан кам

 

(0,08 мл/сек)

Ҳар 48 соатда 0,5 г дан
Гемодиализда бўлган

пациентлар

Ҳар бир сеансдан кейин

1 г дан

Перитонеал диализда

бўлган пациентлар

Ҳар 24 соатда 0,5 г дан

Жадвалда кўрсатилган дозалар тахминий ҳисобланади. Бу тоифадаги пациентларнинг қон зардобидаги цефтазидимни миқдорини назорат қилиш тавсия этилади, унинг дозаси 40 мг/мл дан ошмаслиги керак.

Гемодиализ вақтида цефтазидимнинг яримчиқарилиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. ҳар бир диализ муолажаси охирида препаратнинг мувофиº дозасини такрорлаш керак.

Перитонеал диализ ўтказилишида 2 л диализ суюқлигига препаратни 125 мг дан 250 мг гача бўлган дозада қўшиш мумкин.

Мушак ичига юбориш учун препаратни дозаси 0,5 г 1,5 мл, 1,0 г – 3 мл инъекция учун сувда эритилади.

Вена ичига юбориш учун препаратни дозаси 0,5 г 5,0 мл, 1,0 г – 10 мл инъекция учун сувда эритилади.

Инфузион эритма тайёрлаш учун препаратнинг эритилган эритмаси қўшимча равишда    50-100 мл қуйидаги эритмаларнинг бирида суюлтирилади: натрий хлориднинг инъекция учун 0,9% изотоник эритмаси, Рингер эритмаси, 5 ва 10% глюкоза (декстроза) эритмаси, 5% глюкоза эритмасини 0,9% натрий хлорид эритмаси билан аралашмаси. Инфузия учун фақат янги тайёрланган эритма ишлатилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, ич қотиши, қорин оғриғи, жигар трансаминазлари ЛДГ, ГГТ ва ИФ; фаоллигини транзитор ошиши; кам – стоматит, колит (шу жумладан псевдомембраноз);

Қон ишлаб чиқариш тизими томонидан: эозинофилия, жуда кам – лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, лимфоцитоз;

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, таъм сезишни бузилиши; буйрак фаолиятининг етишмовчилиги бўлган беморларга доза нотўғри танланганида – тремор, талвасалар, энцефалопатия;

Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, иситма, қичишиш, эозинофилия; жуда кам – бронхоспазм, АБ пасайиши, ангионевротик шиш; айрим ҳолларда – мультиформ эритема, Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз;

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганида – флебит, тромбофле-бит; мушак ичига юборилганида –  инъекция ўрнида оғриқ;

Бошқалар: гемолизсиз Кумбснинг мусбат реакцияси, қон зардобида креатинин даражасининг транзитор ошиши;

Биологик таъсири билан боғлиқ самаралари: суперинфекция (кандидоз, шу жумладан қин шиллиқ қаватининг).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефтазидим ва цефалоспоринлар гуруҳи антибиотикларига нисбатан юқори сезувчанлик.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Цефалоспорин антибиотиклар нефротоксик самарага эга бўлган препаратлар билан бир вақтда буюрилганида, буйраклар томонидан ножўя таъсирларнинг айниқса олдин буйрак касалликлари бўлган ёки буйрак фаолияти бузилган беморларда ривожланиш эҳтимоли ошади.

Цефтазидимни аминогликозидлар гуруҳи антибиотиклари билан бир идишда аралаштириш мумкин эмас, чунки бу уларни ўзаро (фаолсизланишига) олиб келади. Ванкомицин цефтазидим билан чўкма ҳосил ºилганлиги учун тўғри келмайди. Бу препаратларни бир найча орқали юбориш зарурати бўлганида, системани ёки вена ичига юбориш учун мосламани яхшилаб ювиш керак.

Препаратни «ҳалºали» диуретиклар билан бир ваºтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Цефтазидим билан даволашдан олдин, пациентда цефтазидим, цефалоспорин ва пенициллин гуруҳи антибиотикларига ёки бошқа препаратларга нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари учрамаганлигини аниқлаш керак. Анамнезида пенициллин гуруҳи антибиотикларига ёки бета-лактамаза таъсирига чидамли бўлган бошқа антибиотикларга аллергик реакциялари бўлган пациентларга, цефтазидимни алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Цефтазидимга аллергик реакциялар ривожланганида, препаратни дарҳол бекор қилиш лозим. ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида адреналин, гидрокортизон, антигистамин препаратларини қўллаш ва бошқа шошилинч муолажалар ўтказиш мумкин.

Таъсир доираси кенг антибиотикларни, шу жумладан цефтазидимни, узоқ вақт қўлланилиши, уларга сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг (масалан, Candida, Enterococcus) кўпайишига олиб келиши мумкин, бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ёки мувофиқ даволаш ўтказиш талаб қилинади. Даволашда беморнинг ҳолатини доимо баҳолаш зарур.

Пенициллинлар ва цефалоспоринлар гуруҳига кирувчи кенг доирали антибиотиклар каби цефтазидим билан даволашда Enterobacter нинг баъзи сезгир штаммларида резистентлик ривожланиши мумкин. Шунинг учун, агарда зарур бўлса, Enterobacter чақирган инфекцияларни даволашда микроорганизмларнинг сезгирлигини вақти-вақти билан текшириб туриш керак.

Буйрак етишмовчилигида цефтазидимнинг дозаси буйрак фаолиятининг бузилиш даражасига қараб камайтирилади. Доза тўғри танланмаса неврологик бузилишлар бўлиши мумкин.

Цефтазидим сийдикда глюкозани аниқлашнинг ферментатив усулларининг натижаларига таъсир кўрсатмайди, лекин миснинг қайтарилишлили тестларнинг натижаларига, унча катта бўлмаган даражада таъсир қилиши мумкин (Бенидикт, Фелинг, Клинитест).

Цефтазидим креатининни ишқорий пикрат тести билан аниқлаш натижаларига таъсир кўрсатмайди.

Цефтазидим анамнезида қон кетиши ва меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса носпецифик ярали колит) бўлган пациентларга, кутилаётган фойда ва потенциал хавфни синчиклаб таққосланибиб, эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Цефалоспоринларни қўллашда ичак микрофлорасини бостирилиши туфайли К витаминининг синтези пасаяди. Бу эса К витаминига боғлиқ бўлган қон ивиши омиллари даражасининг камайишига ва кам ҳолларда – гипопротромбинемия ва қон кетишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги, умуман оғир ҳолатдаги ёки ҳолсизланган жигар фаолияти бузилган ва сифатсиз овқатланадиган пациентларда қон кетиш ҳавфи ошади.

Цефтазидимни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал ҳавфдан устун бўлган холдагина қўллаш мумкин.

Янги туғилган ва 1 ойгача бўлган чақалоқларга препаратни буюриш зарурати бўлганида, цефтазидимни қўллашдан кутилаётган фойда ва потенциал ҳавфни синчиклаб баҳолаш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш

Симптомлари: бош айланиши, парестезиялар, бош оғриғи, талвасага тушиш (тиришиш), лаборатория текшириши натижаларининг ўзгариши.

Даволаш: зарур бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади, оғир ҳолларда гемодиализ ўтказилиши самарали хисобланади. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

0,5 ёки 1,0 г кукун, флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан блиш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: