Skip to main content

Живокоста (Окопника)

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЖИВОКОСТА (ОКОПНИКА)

SYMPHYTI UNGUENTUM

Препаратнинг савдо номи: Живокоста (Окопника)

Дори шакли: суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100 мг исфарак тиндирмасини (Symphyti tinctura (1:10), эстрагент – этанол 40%), 10 мг Е витаминининг 98% мойли эритмасини (Е витамини 100% миқдорига ҳисобланганда) сақлайди.

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, маккажўхори мойи, глицерин, Т-2 эмульгатори, метилпарагидроксибензоат (Е 218), ароматизатор 482.056, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қитиқловчи восита (бўғим ва мушак оғриқларида  қўлланадиган).

АТХ коди: М02АХ.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари аллантоин, шиллиқ ва ошловчи моддалар билан белгиланади. Исфарак танинлари жароҳатларни ва ярали шикастланишларни битиш жараёнларини тезлаштиради, аллантоин суяк тўқимасини ўсишини, эпителий регенерацияси жараёнларини рағбатлантиради, оғриқ ҳиссини камайтиради, қон тўхтатувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетика

Аниқланмаган.

Қўлланилиши

Ревматик оғриқ, невралгия, ишиас, люмбаго, радикулит, миалгия, артралгия, остеохондроз, артритлар, спорт, маиший жароҳатлар (зарбалар, бўғимларни чўзилиши, суякларни ёпиқ синиш). Терини қуруқлиги ва ёрилиши, узоқ вақт битмайдиган яралар, трофик яраларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари  

Оғриқли шикастланган соҳа юзасининг ўлчамига қараб суртма суткада 2-3 марта қалин қават қилиб суртилади ва яхшилаб терига ишқаланади, кечасига суртмани боғлов остига қўйиш мумкин. Даволаш курси касалликнинг оғирлигига, шунингдек йўлдош даволашнинг характерига қараб шифокор томонидан индивидуал белгиланади, аммо йил давомида 4-6 ҳафтадан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан қичишиш, шиш, иситма) бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Номаълум. Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарурати ҳолларида шифокор билан маслахатлашиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Ножўя самараларидан сақланганида оз миқдордаги препаратни индивидуал сезувчанликни аниқлаш учун терига олдиндан суртиш керак. Аллергик реакция белгилари бўлган терига, шиллиқ қаватларга, очиқ жароҳатларга қўйиш мумкин эмас. Суртмани кўзга тушишига йўл қўйилмаслик керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилмасин.

Болалар.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя реакцияларни кўринишлари кучайиши мумкин. Аллергия симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва теридаги қолдиқларни ювиб юбориш керак. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

40 г дан тубада қутида, 50 г дан банкада қутида.

 

Сақлаш шароити

20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: