• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Женьшен настойкаси

Home Йўриқномалар Женьшен настойкаси
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЖЕНЬШЕН НАСТОЙКАСИ

TINCTURA GINSENGI

 

Препаратнинг савдо номи: Женьшен настойкаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): женьшен

Дори шакли: настойка

Таркиби:

фаол модда: катта-катта қилиб майдаланган женьшен илдизи- 100 г;

ёрдамчи модда: 70% ли тиббиёт этил спирти – 1 л настойка олгунча.

Таърифи: тиниқ, сариқ рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкмага йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тонусни оширувчи восита.

АТХ коди: А13А

Фармакологик хусусиятлари

Марказий нерв тизимини тонусни оширувчи таъсирга эга. Бош мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари динамикасини яхшилаб, ўтказилган касаллик, ўта зўриқиш натижасида ҳолсизланган организмнинг умумий тонусини кучайтиради. Жисмоний ва руҳий юкланишларга чидамлиликни оширади.

Қўлланилиши

Ўта толиқиш, неврастения, ўтказилган юқумли ва дармонсизлантирадиган касалликлардан кейинги астения, неврастения натижасидаги жинсий функциянинг сусайишини (мажмуавий даволаш таркибида) даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатдан 30-40 минут олдин 15-25 томчидан кунига 2-3 марта ичилади. Даволаш курси 30-40 кун. Зарурати бўлганида такрорий даволаш курси 2-3 ҳафтадан сўнг амалга оширилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратга нисбатан юқори сезувчанликда бутун терига тарқалган доғли тошмалар ривожланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипертония касаллиги, юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, қон кетиши, юрак етишмовчилиги, препаратга бўлган юқори сезгирликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Уйқу бузилишини олдини олиш мақсадида препаратни кун охирида қўлламаган маъқул. Препаратни кузда ва қишда қўллаш юқори самарали эканлигини эътиборга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Заҳарланганда – нафасни бузилиши, ҳушдан кетиш кузатилади. Қон кетиши заҳарланишнинг характерли белгиси бўлиб, қонли ич кетиш, қон қусиш кузатилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

25 мл, 40 мл, 50 мл дан суюқлик флаконларда (банкаларда).

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш:
4
217 Views
ОлдингисиРотавит Ройал02.06.2018
Роталуд02.06.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Женьшен настойкаси
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.