Skip to main content

Зевритин

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕВРИТИН

ZEVRITIN

 

Препаратнинг савдо номи: Зевритин

Таъсир этувчи модда (ХПН): левокарнитин/L-карнитин

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: L-карнитин – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси (керакли рН даражасини ҳосил қилиш учун), инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Код АТХ: А16АА01

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Зевритин – метаболик жараёнларини тўғрилаш учун препарат. L-карнитин – В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий модда. Моддалар алмашинуви жараёнларида, цитоплазмадан ҳужайра мембраналари орқали митохондрияга, узун занжирли ёғ кислоталарни (шу жумладан, пальмитин) ўтказувчиси сифатида иштирок этади, у ерда, бу кислоталар катта миқдордаги метаболик энергияни (АТФ шаклида) ҳосил қилиб, оксидланади (бета-оксидланиш).

Зевритин – тўқималарнинг метаболизми ва энергия билан таъминланишини яхшиловчи; метаболик жараёнларини тузатувчи, энергия алмашинувини рағбатлантирувчи препарат.

Зевритин – қоннинг ишқорий заҳирасини тўлдиради, гемодинамиканинг церебрал ауторегуляциясини тикланишига ва шикастланган соҳани қон билан таъминланишини ошишига ёрдам беради, шикастланиш ўчоғида репаратив жараёнларни тезлаштиради ва анаболик таъсир кўрсатади. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастланиш зонасини чеклайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди.

Зевритин анаболик ва липолитик таъсир кўрсатади. Оқсил ва ёғ алмашинувини меъёрлайди, тананинг ортиқча вазни ҳамда мушаклардаги ёғлар миқдорини камайтиради, жисмоний зўриқишларга чидамлиликни ва ҳаракат фаоллигини оширади. Зевритин меъда ва ичак ширасининг секрециясини ва ферментатив фаоллигини оширади, овқатнинг ҳазм бўлишини яхшилайди. Зевритин тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда ошган асосий алмашинувни меъёрлайди.

 

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида барча тўқималарга яхши ўтади, скелет мушакларида ва миокардда юқори концентрациялар ҳосил бўлади. Буйраклар орқали, ацил эфирлари кўринишида чиқарилади, эркин карнитин қайта сўрилади.

 

Қўлланилиши

  • катталарда, болалар ва янги туғилган чақалоқлардаги бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислиги;
  • буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, гемодиализ ўтган беморлар, карнитиннинг иккиламчи танқислиги, чунки бунда организмидан эркин карнитиннинг йўқотилиши (одатда буйракларда қайта сўрилувчи) ва ацил эфирларининг тўпланиши юз беради (соғлом буйраклар чиқарадиган);
  • тўлиқ парентерал озиқланишда бўлган чала туғилган болалардаги карнитиннинг етишмовчилигида қўлланади. Венага озуқа моддаларни юборилиши, уларнинг ичак девори ва жигарга бошланғич ўтишини истисно қилади. Натижада, барча биокимёвий реакциялар тезлигини сусайтирувчи (хусусан, метиониннинг метил гуруҳларининг утилизацияси бузилади) қон плазмасида ортиқча липидлар ҳосил бўлади.
  • карнитин етишмовчилиги бўлган ҳамда, унинг сарфи жуда юқори пациентларда (шу жумладан, гипоксияда, дифтерияда, вальпроат кислотасининг препаратларини қабул қилишда);
  • анорексия, болаларнинг ўсишидан тўхташи ва тана вазнининг етарли бўлмаган ошиши;
  • кардиомиопатия (миокардда, энергия манбаи сифатида ёғ кислоталарининг утилизацияси жуда жадал бўлади, шунинг учун карнитинга бўлган эҳтиёж ошади, у юборилганидан кейин қисқаришлари кучининг ошиши, мушакларнинг кейинги дегенерациясини олдини олиниши, ЭКГнинг меъёрлашуви кузатилади);
  • суяк мушаклариниг кучсизлиги ва миопатия;
  • чала туғилган чақалоқлардаги дистресс-синдроми;
  • органик ацидемияда қўлланади.

Бу патология, органик кислоталарининг меъёрий алмашинувининг туғма ёки генетик бузилиши натижасидир. Бундай беморларда КоА нинг ацил метаболитлари масалан, пропионил-КоА, ҳужайраларда тўпланади, карнитиннинг ацил эфирларига айланади ва унинг ҳужайра ичидаги танқислигига олиб келиб, ҳужайрадан у билан бирга чиқиб кетади. Жигардаги пропион кислотасининг қолдиғи, оксидланишли фосфорланишни сусайтиради ва шу билан унинг фаолиятини бузади.

  • анаболик (ностероид) воситаларни қўллаш кўрсатилган касалликларнинг мажмуавий даволашда қўлланади. Зевритин ўткир гипоксик ҳолатларда (бош миянинг ўткир гипоксияси, ишемик инсульт, транзитор ишемик ҳуруж) мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
  • Зевритинни бош мия қон айланишини бузилишининг ўткир, ўткир ости ва тикланиш даврида кўрсатилади. Дисциркулятор энцефалопатияда ва бош миянинг турли травматик ва токсик шикастланишларида, жарроҳлик аралашувларидан кейинги тикланиш даврида буюрилади. Зевритин юракнинг ишемик касаллигида (стенокардия, ўткир миокард инфаркти, постинфаркт ҳолатлар), кардиоген шок ва миокард метаболизмини бошқа бузилишлари натижасидаги гипоперфузияда кўрсатилган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни мушак ичига, вена ичига секин (2-3 мин) ёки инфузия йўли билан юборилади.

Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар.

Суткалик доза одатда, 1-3 г дан 3-4 марта буюрилади. Бошланғич доза суткада 1 г, пациент ташҳис қилинганидан сўнг, ҳолатига қараб дозани суткада 3 г гача ошириш мумкин.

Карнитиннинг бирламчи ва иккиламчи танқислигидаги, ўткир декомпенсация ҳолида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3–4 марта буюрилади. Зарурати бўлганида препаратни юқорироқ дозада қўллаш мумкин.

Гемодиализ олаётган, карнитиннинг иккиламчи танқислиги бўлган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларга препаратни, гемодиализнинг ҳар бир муолажасидан сўнг (ҳафтада 3 гемодиализ муолажаси ўтказилишида) суткада      20 мг/кг дозада буюрилади.

Вена ичига юбориш билан даволашнинг давомийлиги мушаклардаги левокарнитиннинг меъёрий даражасини тиклаш учун зарур бўлган 3 ойдан кўп бўлмаган вақтни ташкил қилади.

Даволашнинг такрорий курси, назоратини тез-тез ўтказилиши зарур бўлган қон плазмасидаги  левокарнитин миқдори билан белгиланади.

 

ПатологияСхемасиКурснинг давомийлиги

 

Бош мия қон айланишининг ўткир бузилишлариСуткада 1 г дан в/и

Суткада 0,5 г дан в/и

3 кун

7 кун

10-12 кундан сўнг, 3-5 кун давомидаги такрорий курслар ўтказилиши мумкин

Бош мия қон айланишининг бузилишларидан кейинги, ўткир ости ва тикланувчи даври, дисциркулятор энцефа-лопатия ва бош миянинг бошқа шикастланишлариСуткада 0,5-1 г дан в/и (томчилаб ва оқим билан) ёки мушак ичига (кунига 2-3 марта) суюлтирмасдан3-7 кун

Зарурати бўлганида 12-14 кундан сўнг такрорий курс буюрилади

Ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак етишмовчилигиСуткада 3-5 г дан, 2-3 қабулга бўлинганБиринчи 2-3 сутка давомида ва кейинги дозани 2 мартага тушириш билан
Кардиоген шокСуткада 3-5 г, 2-3 қабулга бўлинганБемор шок ҳолатидан чиққунича

 

12 ёшгача бўлган болалар

Ўткир декомпенсация ҳолидаги бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3-4 марта буюрилади.

Гемодиализ олаётган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда карнитиннинг иккиламчи танқислигида препаратни, гемодиализнинг ҳар бир муолажасидан кейин (ҳафтада 3 гемодиализ муолажаси ўтказилишида) суткада 10-20 мг/кг дозада буюрилади. Препарат вена ичига юбориладиган даволашнинг давомийлиги 3 ойдан ошмайди. Одатда даволашнинг такрорий курси буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, мушакларнинг заифлиги (уремияси бўлган пациентларда), меъда соҳасида оғриқлар бўлиши мумкин.

Тез юборилганида, юбориш тезлиги пасайтирилганида вена йўли бўйлаб ўткинчи оғриқлар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қандли диабетда, ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида жуда зарур бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни буюришдан олдин, бемор қандай дори воситаларни олаётганини аниқлаш керак. Зевритинни турли анаболик воситалари, антиоксидант ва/ёки антигипоксант фаолликка эга бўлган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Холиннинг жуда юқори дозалари левокарнитин синтезини ва фаоллигини тормозлайди. Глюкокортикоидлар левокарнитинни тўқималарда (жигардан ташқари) тўпланишига ёрдам беради. Анаболик воситалар карнитинини самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни адекват дозасини аниқлаш учун қон плазмасида ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитининг концентрациясини текшириб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Левокарнитин ўрганиб қолишни чақирмайди, чунки одам организмининг эндоген моддаси ҳисобланади. Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга препаратни юбориш, гипогликемияни чақириши мумкин. Шунинг учун, бу тоифа пациентларни препарат билан даволаш вақтида, гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибини дарҳол тўғрилаш учун қонда глюкоза миқдорини доимий назорат қилиш лозим.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. 

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Левокарнитиннинг дозасини ошириб юборилиши ҳолларидаги заҳарлилиги ҳақида маълумотлар йўқ. Препаратнинг ўзлаштирилишини даволашнинг биринчи ҳафтасида ва қўлланаётган дозанинг ҳар бир оширилишида назорат қилиш керак.

Симптомлар: диарея.

Даволаш: симптоматик терапия ўтказиш.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1000 мг/5 мл ампулаларда №5, №10.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналар бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365