Skip to main content

Зевенак

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕВЕНАК

ZEVENAK

 

Препаратнинг савдо номи: Зевенак

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак натрий

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: диклофенак натрий – 25 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, пропиленгликол, бензил спирти, маннитол, 10% натрий гидроксиди эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: M01AB05

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Арахидон кислотасининг метаболизми поғоналарида циклооксигеназа фаоллигини сусайтиради ва простагландинлар биосинтезини бузади.

 

Фармакокинетикаси

Мушак ичига (м/и) юборилганида плазмадаги концентрациясининг чўққисига 10-20 минутдан кейин эришилади. Юборилган препаратнинг 99% қон оқсиллари билан боғланади. Диклофенак тўқималар ва синовиал суюқлигига яхши ўтади. Синовиал суюқлигида диклофенак концентрациясининг чўққиси юборилганидан сўнг 4 соат ўтгач кузатилади. диклофенакни 35% аҳлат билан метаболитлари шаклида чиқарилади, 65% жигарда метаболизмга учрайди ва фаол бўлмаган метаболитлари шаклида буйраклар орқали чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 2 соат, синовиал суюқлигидан эса – 4-6 соатни ташкил этади.

 

Қўлланилиши

Ўткир оғриқ синдромини бартараф этиш учун:

– ўткир ревматизм;

– ревматоид артрит;

– анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);

– артрозлар;

– спондилоартрозлар;

– невралгия;

– миалгия;

– жароҳатлардан кейинги ва операциялардан кейинги оғриқлар;

– буйрак ва жигар санчиқларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат одатда даволаниш бошида м/и 75 мг дозада (1 ампула) суткада бир марта ёки максимал 150 мг (2 ампула), фақат катталарга ва фақат тез терапевтик самарасини олиш керак бўлган ҳолларда қўлланади. Одатда препарат инъекциялари 1-5 кун давомида буюрилади. Даволашни давом эттириш керак бўлганида таблеткалар, капсулалар ёки суппозиторийларни қабул қилишга ўтилади. Мушак ичига инъекцияларни препаратни ичга ёки ректал қўллаш билан бирга қўшиб олиб бориш мумкин, бунда максимал суткалик доза 150 мг дан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Пайдо бўладиган ножўя таъсирлари шахсий сезувчанлик, қўлланаётган дозанинг катталиги ва даволаш давомийлигига боғлиқ.

Меъда-ичак йўллари ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқлар, анорексия, метеоризм, қабзият, ич кетиши, ҳатто эрозивгача бўлган қон кетиши билан гастритлар; трансаминазалар даражасини ошиши, дорили гепатит, панкреатит, интерстициал нефрит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дезориентация, қўзғалиш, уйқусизлик, таъсирчанлик, толиқиш, асептик менингит.

Тери томонидан: экзантема, эритема, экзема, гиперемия, кўп шаклли эритема, Лайелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, эритродермия, фотосенсибилизация.

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм.

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз.

Маҳаллий: юбориш жойида ачишиш, инфильтрат ҳосил бўлиши, ёғ тўқимасининг некрози.

Бошқалар: суюқликни тутилиши, шишлар, артериал босимни кўтарилиши (АБ), тизимли анафилактик реакциялар, шу жумладан шок кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Диклофенак ва препаратнинг компонентларига, аспирин ва бошқа НЯҚВ («аспирин астмаси») юқори сезувчанлик; номаълум генезли қон манзарасининг бузилиши; меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги; зўрайиш босқичидаги ичакнинг деструктив-яллиғланиш касалликлари; ҳомиладорлик; лактация даври (эмизишдан воз кечиш керак); болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат қуйидаги воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида:

– дигоксин, фенитоин ёки литий препаратлари билан – плазмада бу дори воситаларининг миқдори ошиши мумкин;

– диуретиклар ва гипотензив воситалари билан – бу препаратларнинг таъсири камайиши мумкин;

– калий тежовчи диуретиклар билан – гиперкалиемия пайдо бўлиши мумкин;

– бошқа НЯҚВ ёки глюкокортикоидлар билан – меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирларининг пайдо бўлишини ҳавфи ошади;

– ацетилсалицил кислотаси билан – қон зардобида диклофенакнинг концентрацияси пасаяди;

– циклоспорин билан – циклоспориннинг буйракларга токсик таъсирини ошириши мумкин;

– диабетга қарши воситалар билан гипо- ёки гипергликемия пайдо бўлиши мумкин.

Бу комбинациясида қонда қанд миқдорини назорат қилиш керак;

– метотрексат уни қабул қилишдан олдин ёки кейин 24 соат давомида – метотрексатнинг концентрациясини ошиши ва унинг токсик таъсирини кучайиши кузатилиши мумкин;

– антикоагулянтлар билан- қон ивишини мунтазам назорат қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препарат юқори дозаларда қўллаганида бош айланиши ва толиқиш ҳисси каби ножўя таъсирлари пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, айрим ҳолларда автомобил ёки бошқа объектларни бошқариш қобилияти бузилади. Бу кўринишлар алкоголни бир вақтда қабул қилинганида кучаяди.

Препаратни қуйидаги ҳолатларда қатъий шифокор кузатуви остида фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолагандан кейин қўллаш мумкин:

– индуцияланган порфирияда;

– тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг бошқа тизимли касалликларида;

Препарат қуйидагиларда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида буюрилади:

– анамнезидаги меъда-ичак йўлларининг касалликларида (ярали колитлар, Крон касаллиги);

– буйрак ва жигар фаолиятининг оғир бузилишларида;

– юқори артериал босимида ва/ёки юрак етишмовчилигида;

– бронхиал астмада, аллергик тумовда, бурун шиллиқ қаватининг полипларида, астма хуружи пайдо бўлишининг хавфи туфайли, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида, Квинке шишида ёки уртикарийларда;

– дарҳол оғир жарроҳлик аралашувларидан кейин;

– кексалик ёшида.

Препарaтни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: клиник манзараси марказий нерв тизими томонидан бўлган бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, юқори тиришиш тайёргарлиги билан бўлган гипервентиляция кўринишлари, болаларда-миоклоник тиришилар) ва меъда-ичак бузилишлари (қорин оғриқлари, кўнгил айниш, қусиш) билан белгиланади. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва/ёки жигар ва буйракнинг фаолиятини бузилишлари пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: махсус антидоти мавжуд эмас. Дозани ошириб юбориш ҳолларида жиддий тиббий парвариш ва симптоматик даволаш керак.

 

Чиқарилиш шакли

75 мг/3 мл инъекция учун эритма ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25ºC гача бўлган юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: