Skip to main content

Зеродол®

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕРОДОЛ®

ZERODOLUM®

 

Препаратнинг савдо номи: Зеродол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Умифеновир

Чиқарилиш шакли: Капсулалар 50 мг ва 100 мг дан.

Фармакотерапевтик гурухи: Вирусларга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши восита. оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) билан ассоциацияланган  А ва В грипп вируслари, коронавирусни специфик бостиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузия) ингибиторларига киради, гемагглютинин билан ўзаро таъсир қилади ва вируснинг липидли қобиғини ҳужайра мембраналари билан қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммуномодулловчи таъсир кўрсатади. Интерферонни индукцияловчи фаолликка эга, иммунитетнинг гуморал ва ҳужайравий реакцияларини, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Вирус инфекцияси билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланишини, шунингдек сурункали бактериал касалликларини зўрайишини камайтиради.

Вирусли инфекцияларда терапевтик самарадорлиги умумий интоксикациянинг яққоллигини ва клиник кўринишларни камайиши, касалликнинг давомийлигини қисқариши, асоратларни ривожланиш ҳавфини пасайиши билан намоён бўлади.

Кам заҳарли препаратларга (LD50>4 г/кг) киради. Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималар бўйлаб тақсимланади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига 50 мг дозада қабул қилинганида 1,2 соатдан кейин, 100 мг дозада қабул қилинганда эса 1,5 соатдан кейин эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соат. Таҳминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан ўт-сафро билан (38,9%) ва оз миқдорда препаратнинг (0,12%) буйраклар орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволаш:

– А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган);

– иккиламчи иммунтанқислик ҳолатлари;

– сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда қўлланади.

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун ҳолатни меъёрлаштириш.

3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин қабул қилинади. Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 дан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (100 мг дан 2 капсула ёки 50 мг дан 4 капсуладан) қўлланади.

Носпецифик профилактика учун:

Грипп ва бошқа ЎРВИ ли беморлар билан бевосита мулоқатда бўлганда:

– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг кунига 1 марта 10-14 кун давомида буюрилади.

Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида сурункали бронхитни зўрайишини, герпетик инфекциянинг қайталанишини олдини олиш учун:

– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг ҳафтада 2 марта 3 ҳафта давомида буюрилади.

– ОЎРС олдини олиш учун (беморлар билан мулоқатда бўлганда): катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан кунига бир марта 12-14 кун давомида буюрилади.

Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш:

– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2-5 кунлари буюрилади.

Даволаш учун:

Грипп, асоратсиз бошқа ЎРВИ:

– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида буюрилади.

Грипп, асоратлар (бронхит, пневмония ва бошқалар) ривожланиши билан бўлган бошқа ЎРВИ:

– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта, 4 ҳафта давомида буюрилади.

Оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС):

– 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида.

Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда:

– 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 дан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 2 марта, 4 ҳафта давомида буюрилади.

3 ёшдан ошган болалардаги ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекциясини мажмуавий даволаш:

– 3 ёшдан 6 ёшгача – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган – 200 мг дан кунига 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда – аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан буюрилганида салбий самаралар аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Марказий нейротроп фаоллик намоён қилмайди ва тиббиёт амалиётида турли касбдаги, шу жумладан юқори диққат ва ҳаракат координациясини талаб қиладиган (транспорт ҳайдовчилари, операторлар ва бошқалар) касбдаги, амалда соғлом шахсларда профилактика мақсадларида қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365