Skip to main content

Зефамин Нео

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕФАМИН НЕО

ZEFAMIN NEO

Препаратнинг савдо номи: Зефамин Нео

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): аминокислоталар: L-пролин, L-серин, L-аланин, L-изолейцин, L-лейцин, L-аспарагин кислотаси, L-тирозин, L-глутамин кислотаси, L-фенилаланин, L-аргинин гидрохлориди, L-лизин гидрохлориди, L-валин, L-треонин, L-гистидин гидрохлориди моногидрати, L-триптофан, L-метионин, L-цистин/ L-цистеин гидрохлориди моногидрати, глицин.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма куйидагиларни саклайди:

фаол моддалар:

L-пролин – 0,1 г

L-серин – 0,1 г

L-аланин – 0,2 г

L-изолейцин – 0,352 г

L-лейцин – 0,49 г

L-аспарагин кислотаси – 0,25 г

6-yillik-qizil-jenshen

L-тирозин – 0,025 г

L-глутамин кислотаси – 0,075 г

L-фенилаланин – 0,533 г

L-аргинин гидрохлориди – 0,50 г

L-лизин гидрохлориди – 0,43 г

L-валин – 0,36 г

L-треонин – 0,25 г

L-гистидин гидрохлориди моногидрати – 0,25 г

L-триптофан – 0,09 г

L-метионин – 0,225 г

L-цистин – 0,01 г

ёки L-цистеин гидрохлориди моногидрати – 0,0172 г

Глицин – 0,76 г

ёрдамчи моддалар:1 М натрий гидроксид эритмаси, сорбит, натрий метабисульфит (натрий дисульфит) инъекция учун сув 100 мл гача.

Таснифи:

Натрий ионлари                                                                              40,2 ммоль

Калий ионлари                                                                                25 ммоль

Магний ионлари                                                                             2,5 ммоль

Хлорид ионлари                                                                              43,6 ммоль

Ацетат ионлари                                                                               25 ммоль

Назарий осмолярлик:                                                                      801,8 мОсм/л

рН қиймати:                                                                                     5,7-7,0

титрланадиган кислоталик                                                            макс

(қон рН қийматига хисобланганда)                                              +11,6 ммоль/л

Энергия миқдори (умумий):                                                          1671 кДж/л

Умумий азот                                                                                    6,3 г/л

Таърифи: Рангсиз ёки деярли рангсиз тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Парентерал озиқлантириш воситаси, аминокислоталар.

АТХ коди: В05ВА01

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Парентерал озиқлантириш учун L-аминокислоталарнинг инфузион эритмаси. Аминокислоталар – бу оқсиллар синтези учун зарур бўлган компонентлардир. Препаратда сақланувчи аминокислоталар L – шаклда бўлади, бу оқсил биосинтезида уларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Аминокислоталарни сақловчи эритмалар, энергияни ташувчилар, электролитлар ва суюқлик билан бир вақтда организмнинг ҳолатини яхшилаш ёки тутиб туриш ёки тана вазнининг йўқотилишини минимумга камайтириш мақсадида парентерал озиқлантириш учун қўлланади. Патологик ҳолатларда аминокислоталарни экзоген юборишнинг иложи бўлмаган шароитларда қон плазмасида аминокислоталарнинг тўпламини ҳам, айрим аминокислоталарнинг мутлоқ концентрацияси ҳам, уларнинг қон плазмасидаги фоиз нисбатини типик яққол ўзгариши ривожланади.

Препарат эритмасининг 1 литрида 50 г аминокислота, 8 г умумий азот сақланади.

Препарат барча 8 алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни, шунингдек шартли алмаштирилиши мумкин бўлган L-аргинин ва L-гистидинни сақлайди. L-аргинин аммиакнинг мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўлувчи аммонийнинг заҳарли ионларини боғлаб олади. L-аминокислоталар анаболик жараёнларда (оқсиллар синтези) қатнашади, катаболик жараёнларни секинлаштиради, репарация жараёнларини тезлаштиради, организмнинг экстра- ва интрацеллюляр суюқликларининг гемостазини бошқарувчи буфер тизимининг бир қисми ҳисобланади. Сорбит энергия ташувчиси ҳисобланади, жигарда фосфорланади ва фруктоза-6-фосфатга айланади. Сорбит альдегид ва кетон гуруҳларини сақламаслиги туфайли глюкозага нисбатан аминокислоталарни эритувчиси сифатида яхшироқдир, чунки улар аминокислоталарнинг аминогуруҳлари билан мажмуада аминокислоталарнинг таъсирини пасайтирувчи комплексларни ҳосил қилмайди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Препарат юборилганидан кейин аминокислоталар оқсил синтезига киришадилар. Протеинлар ва бошқа биомолекулаларнинг синтезига киришмаган аминокислоталарнинг ортиқча миқдори тўпланмайди (ёғ кислоталари ва глюкозадан фарқли равишда), балки α-аминогуруҳ дезаминланиши йўли билан парчаланади ва мочевинани ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Оҳиргиси буйраклар орқали чиқарилади. Аминокислоталарнинг озгина қисми (5%) ўзгармаган холда чиқарилади.

Қўлланилиши

Қуйидагиларда парентерал оқсилли озиқлантириш учун қўлланади:

– турли генезли гипопротеинемиялар ва суюқликни йўқотишлари;

– операциядан олдинги ва кейинги даврда овқатни одатдагидек қабул қилишни имконияти йўқлиги ёки кескин чеклангани;

– катта чуқур куйишлар (айниқса, куйиш оқибатидаги ҳолдан тойиш);

– жароҳатлар, синишлар, йирингли жараёнлар, сепсис;

– ичакнинг яллиғланиш касалликлари, кахексия, заҳарланишлар;

– меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) ҳавфли ўсмалари, доимий иситмали ҳолатлар;

– болаларда оқсилли дистрофиялар, гипотрофиялар, МИЙ нуқсонларида қўлланади.

Операциядан кейинги даврда метаболик ва репаратив жараёнларни яхшилаш зарурати туғилганида қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш, сўрилиш ва чиқарилиш жараёнларидаги оқсиллар алмашинувининг бузилишида ва унга юқори эҳтиёж ёки уни сарф этилиши оқибатида пайдо бўладиган оқсил танқислигини тўлдириш ёки бартараф қилиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига (в/и) томчилаб, беморнинг ҳолатини синчков кузатуви остида аста-секин юборилади. Препарат пациентнинг клиник ҳолати ва унинг аминокислоталар ва суюқликка бўлган эҳтиёжи, тана вазни ва катаболизм даражасига қараб дозаланади.

Катталар: 0,6 дан 1,0 г гача аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 20 мл эритма) буюрилади.

Катаболик ҳолатларда – 1,3-2 г аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл эритма) буюрилади.

2-18 ёшли болалар: 1,0-2,0 г аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл эритма) ташкил қилади.

Максимал суткалик доза – 2,0 г аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл эритма) ташкил қилади.

Инфузиянинг максимал тезлиги: соатига 1 кг тана вазнига 2 мл, бу тана вазнига 0,1 г/кг аминокислотага тенгдир.

Катталарда парентерал  озиқлантиришда юбориладиган суюқликнинг умумий миқдори тана вазнига суткада 40 мл/кг дан ошмаслиги керак.

Препарат пациентни энтерал ёки перорал озиқланишга тўлиқ ўтказилгунга қадар қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Якка ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, этни увишиши, флебит (айниқса тез юборилганида). Препаратда натрий дисульфити сақланиши туфайли якка ҳолларда (айниқса бронхиал астмали пациентларда) гиперергик реакциялар, қусиш, диарея, диспноэ, бронхиал астма ҳуружлари, онгни бузилиши, шок бўлиши мумкин. Бундан ташқари, натрий дисульфитини препаратнинг бошқа компоненти – триптофан билан ўзаро таъсирининг маҳсулотлари – қон плазмасида билирубиннинг миқдорини ва жигар ферментларининг фаоллигини ошириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар нисбий ва мутлақ бахоланади.

Нисбий:

• гиперкалиемия;• юрак етишмовчилиги;• гипергидратция;

  • жиддий буйрак ёки жигар етишмовчилиги оғир даражасида ( етарли диурез бўлмаса);

• аминокислота алмашувининг бузилиши;• гипонатриемия;• мия жарохатларининг ўткир даври;• натрий дисульфитга юқори сезувчанлик ва препаратнинг компанентларига;• метаболик ацидозМутлақ:• тўқима гипоксия – танадаги хужайралар ва тўқималарнинг кислород билан етарли даражада таъминламаганлиги;• беқарор қон айланиши ва хаётга тахдид соладиган зарба ва бошқа шартлар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бир эритмада аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида кўрсатмаларга кўра қўллаш мумкин.

Препарат фақат стационар шароитларида қўлланади.

Зардобнинг юқори осмолярлигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар ва буйракни ўртача етишмовчилигида дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.

Қоннинг сув ва электролит балансини, қонда глюкозанинг концентрациясини ва кислота-ишқор таркибини назорат қилиш лозим.

Тўлиқ парентерал озиқлантиришни ўтказиш учун бир вақтда энергия ташувчилар, электролитлар, витаминлар ва микроэлементларни қўшиш керак.

Флакон очилганидан кейин препаратни дархол ишлатиш керак. Очилган флакон сақланмасин. Аввал ишлатилган флакондаги препарат қайта кўлланилмасин.

Фақат шикастланмаган флакондаги тиниқ эритма ишлатилсин!

Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотоғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин!

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар келтирилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

100мл, 200 мл ва 250 мл дан флаконларда инфузион эритма.

 

Сақлаш шароити

Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг!

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365