Skip to main content

Зефамин

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗЕФАМИН

ZEFAMIN

Препаратнинг савдо номи: Зефамин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Аминокислоталар: L-пролин, L-серин, L-аланин, L-изолейцин, L-лейцин, L-аспарагин кислотаси, L-тирозин, L-глутамин кислотаси, L-фенилаланин, L-аргинин гидрохлориди, L-лизин гидрохлориди, L-валин, L-треонин, L-гистидин гидрохлориди моногидрати, L-триптофан, L-метионин, L-цистин; глицин, сорбит, натрий  дисульфити.

Дори шакли: инфузион эритма.

Таркиби:

1000 мл инфузион  эритмада қуйидагилар сақланади:

L-пролин (C5H9NO2)                                                                           –              1,00 г

L-серин (C3H7NO3)                                                                             –               1,00 г

L-аланин (C3H7NO2)                                                                           –               2,00 г

L-изолейцин (C6H13NO2)                                                                    –               3,52 г

L-лейцин (C6H13NO2)                                                                         –               4,90 г

L-аспарагин кислотаси (C4H7NO4)                                                   –               2,50 г

L-тирозин (C9H11NO3)                                                                        –               0,25 г

L-глутамин кислотаси (C5H9NO4)                                                     –               0,75 г

L-фенилаланин (C9H11NO2)                                                               –               5,33 г

L-аргинин гидрохлориди  (C6H14N4O2*HCl)                                   –              5,00 г

L-лизин гидрохлориди  (C6H14N2O2 HCl)                                         –               4,30 г

L-валин (C5H11NO2)                                                                            –               3,60 г

L-треонин (C4H9NO3)                                                                         –               2,50 г

L-гистидин гидрохлориди моногидрати  (C6H9N3O2.HCl.H2O)    –               2,50 г

L-триптофан (C11H12N2O2)                                                                 –               0,90 г

L-метионин (C5H11NO2S)                                                                   –               2,25 г

L-цистин (C6H12N2O4S2)                                                                     –               0,10 г

Глицин (C2H5NO2 )                                                                             –               7,60 г

Сорбит  (C6H14NO6)                                                                                                     –               50,00 г

Натрий  дисульфити  (NaHSO3)                                                        –               0,50 г

Инъекция учун сув                                                                             –               1000 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки деярли рангсиз, тиник эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Парентерал озиқлантириш учун препаратлар, аминокислоталар.

АТХ коди: В05ВА01

 

Фармакологик хусусиятлари

Парентерал озиқлантириш учун L-аминокислоталарнинг инфузион эритмаси. Аминокислоталар – бу оқсиллар синтези учун зарур бўлган компонентлардир. Препаратда сақланувчи аминокислоталар L – шаклда бўлади, бу оқсил биосинтезида уларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Аминокислоталарни сақловчи эритмалар, энергияни ташувчилар, электролитлар ва суюқлик билан бир вақтда организмнинг ҳолатини яхшилаш ёки тутиб туриш ёки тана вазнининг йўқотилишини минимумга камайтириш мақсадида парентерал озиқлантириш учун қўлланади. Патологик ҳолатларда аминокислоталарни экзоген юборишнинг иложи бўлмаган шароитларда қон плазмасида аминокислоталарнинг тўпламини ҳам, айрим аминокислоталарнинг мутлоқ концентрацияси ҳам, уларнинг қон плазмасидаги фоиз нисбатини типик яққол ўзгариши ривожланади.

Препарат эритмасининг 1 литрида 50 г аминокислота, 8 г умумий азот сақланади.

Препарат барча саккизта алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни, шунингдек шартли алмаштирилиши мумкин бўлган L-аргинин ва L-гистидинни сақлайди. L-аргинин аммиакнинг мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўлувчи аммонийнинг заҳарли ионларини боғлаб олади. L-аминокислоталар анаболик жараёнларда (оқсиллар синтези) қатнашади, катаболик жараёнларни секинлаштиради, репарация жараёнларини тезлаштиради, организмнинг экстра- ва интрацеллюляр суюқликларининг гемостазини бошқарувчи буфер тизимининг бир қисми ҳисобланади. Сорбит энергия ташувчиси ҳисобланади, жигарда фосфорланади ва фруктоза-6-фосфатга айланади. Сорбит альдегид ва кетон гуруҳларини сақламаслиги туфайли глюкозага нисбатан аминокислоталарни эритувчиси сифатида яхшироқдир, чунки улар аминокислоталарнинг аминогуруҳлари билан мажмуада аминокислоталарнинг таъсирини пасайтирувчи комплексларни ҳосил қилмайди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Препарат юборилганидан кейин аминокислоталар оқсил синтезига киришадилар. Протеинлар ва бошқа биомолекулаларнинг синтезига киришмаган аминокислоталарнинг ортиқча миқдори тўпланмайди (ёғ кислоталари ва глюкозадан фарқли равишда), балки α-аминогуруҳ дезаминланиши йўли билан парчаланади ва мочевинани ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Оҳиргиси буйраклар орқали чиқарилади. Аминокислоталарнинг озгина қисми (5%) ўзгармаган холда чиқарилади.

Қўлланилиши

Қуйидагиларда парентерал оқсилли озиқлантириш учун қўлланади:

– турли генезли гипопротеинемиялар ва суюқликни йўқотишлари;

– операциядан олдинги ва кейинги даврда овқатни одатдагидек қабул қилишни имконияти йўқлиги ёки кескин чеклангани;

– катта чуқур куйишлар (айниқса, куйиш оқибатидаги ҳолдан тойиш);

– жароҳатлар, синишлар, йирингли жараёнлар, сепсис;

– ичакнинг яллиғланиш касалликлари, кахексия, заҳарланишлар;

– меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) ҳавфли ўсмалари, доимий иситмали ҳолатлар;

– болаларда оқсилли дистрофиялар, гипотрофиялар, МИЙ нуқсонлари;

Операциядан кейинги даврда метаболик ва репаратив жараёнларни яхшилаш зарурати туғилганида қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш, сўрилиш ва чиқарилиш жараёнларидаги оқсиллар алмашинувининг бузилишида ва унга юқори эҳтиёж ёки уни сарф этилиши оқибатида пайдо бўладиган оқсил танқислигини тўлдириш ёки бартараф қилиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига (в/и) томчилаб, беморнинг ҳолатини синчков кузатуви остида аста-секин

Юборилади. Препарат пациентнинг клиник ҳолати ва унинг аминокислоталар ва суюқликка бўлган эҳтиёжи, тана вазни ва катаболизм даражасига қараб дозаланади.

Катталар: 0,6 дан 1,0 г гача аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 20 мл эритма).

Катаболик ҳолатларда – 1,3-2 г аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл эритма).

2-18 ёшли болалар: 1,0-2,0 г аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл эритма).

Максимал суткалик доза – 2,0 г аминокислоталар (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл эритма).

Инфузиянинг максимал тезлиги: соатига 1 кг тана вазнига 2 мл, бу тана вазнига 0,1 г/кг аминокислотага тенгдир.

Катталарда парентерал  озиқлантиришда юбориладиган суюқликнинг умумий миқдори тана вазнига суткада 40 мл/кг дан ошмаслиги керак.

Препарат пациентни энтерал ёки перорал озиқланишга тўлиқ ўтказилгунга қадар қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Якка ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, этни увишиши, флебит (айниқса тез юборилганида). Препаратда натрий дисульфити сақланиши туфайли якка ҳолларда (айниқса бронхиал астмали пациентларда) гиперергик реакциялар, қусиш, диарея, диспноэ, бронхиал астма ҳуружлари, онгни бузилиши, шок бўлиши мумкин. Бундан ташқари, натрий дисульфитини препаратнинг бошқа компоненти – триптофан билан ўзаро таъсирининг маҳсулотлари – қон плазмасида билирубиннинг миқдорини ва жигар ферментларининг фаоллигини ошириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи нотурғун қон айланиши (шок);

– Гипоксия  (ҳужайраларни кислород билан етарлича таъминланмаслиги);

– Оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги;

– Декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;

– Аминокислоталар алмашинувининг бузилиши;

– Метаболик ацидоз;

– Калла суяги-мия жароҳатининг ўткир даври

– Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, кома ёки коматоз ҳолатни чақириши мумкин бўлган бош мия фаолиятини бузилишлари.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бир эритмада аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида кўрсатмаларга кўра қўллаш мумкин.

Препарат фақат стационар шароитларида қўлланади.

Зардобнинг юқори осмолярлигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар ва буйракни ўртача етишмовчилигида дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.

Қоннинг сув ва электролит балансини, қонда глюкозанинг концентрациясини ва кислота-ишқор таркибини назорат қилиш лозим.

Тўлиқ парентерал озиқлантиришни ўтказиш учун бир вақтда энергия ташувчилар, электролитлар, витаминлар ва микроэлементларни қўшиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. Фақат шикастланмаган флакондаги тиниқ эритмалар ишлатилсин.

Флакон очилганидан кейин препаратни дарҳол ишлатиш керак. Очилган флакон сақланмасин. Аввал ишлатилган флакондаги препарат қайта қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар келтирилмаган.

Чиқарилиш шакли

250 мл ва 500 мл дан инфузион эритма шиша флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: