Skip to main content

Зацеф

Улашиш:
  Reading time 20 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗАЦЕФ

ZACEF

 

Препаратнинг савдо номи: Зацеф

Таъсир этувчи модда (ХПН): цефтазидим

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 г цефтазидим (100% қуруқ цефтазидимга ҳисобланганда цефтазидим пентагидрати кўринишида);

ёрдамчи моддалар: натрий карбонати.

Таърифи: оқ ёки оқ-оч-сариқ тусли оқ рангдаги кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Бошқа
β-лактам  антибиотиклари. III авлод цефалоспоринлари. Цефтазидим.

АТХ коди: J01DА11.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Цефтазидим – таъсир механизми бактериал хужайра деворининг синтезини бузилиши билан боғлиқ бўлган бактерицид цефалоспорин антибиотикидир. Граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг кенг доирасига, шу жумладан гентамицин ва бошқа аминогликозидларга чидамли штаммларга, нисбатан юқори фаолликка эга. Ҳам граммусбат, ҳам грамманфий микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган кўпчилик бета-лактамазалар таъсирига жуда чидамлидир. Цефтазидим in vitro шароитида юқори фаолликка эга ва инфекцияларни кўпчилик қўзғатувчиларига қарши МИК (минимал ингибиция қилувчи концентрация) тор диапазони чегараларида таъсир қилади.

Цефтазидим қуйидаги микроорганизмларга қарши фаоллик кўрсатади.

Грамманфий микроорганизмлар:

Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp. (шу жумладан Ps. Pseudomallei), Escherichia coli, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumonas), Proteus mirabilis, Proteus vilgaris, Morganella morganii (Proteus morganii), Proteus rettgeri, Providencia spp., Enterobacter spp., Citrobacter spp., Serratia spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia enterocolitica, Pasteurella multocida, Acinetobacter spp., Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus infuenzae (шу жумладан ампициллинга чидамли штаммлар), Haemophilus parainfluenzae (шу жумладан ампициллинга чидамли штаммлар).

Граммусбат микроорганизмлар:

Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллинга сезгир штаммлари), Micrococcus spp, Streptococcus pyogenes, (β-гемолитик стрептококкларнинг А гуруҳи)., Streptococcus В гуруҳи (Strept. Agalactiae), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus mitis, Streptococcus spp. (Streptococcus faecalis дан ташқари).

Анаэроблар:

Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Streptococcus spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Bacteroides spp. (Bacteroides fragilis чидамли кўпчилик штаммлари).

Цефтазидим in vitro метициллинга чидамли стафилококкларга, Streptococcus faecalis ва бошқа кўпчилик бошқа энтерококкларга, Listeria monocytogenes, Campylobacter spp. Clostridium difficile га таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

500 мг ва 1 г цефтазидимни мушак ичига инъекциядан кейин пациентларда мувофиқ 18 ва 37 мг/л га ўртача чўққи концентрацияларига тез эришилади.

500 мг, 1 г ёки 2 г цефтазидимни вена ичига болюсли юборилганидан сўнг беш минутдан кейин қон зардобида мувофиқ ўртача 46, 87 ёки 170 мг/л концентрацияларга эришилади. Вена ичига ва мушак ичига юборилганидан сўнг 8-12 соатдан кейин ҳам қон зардобида терапевтик самарали концентрация сақланиб қолади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 10% ни ташкил қилади.

Цефтазидимнинг кўпчилик тарқалган патоген микроорганизмлар учун МИК дан юқори концентрациясига суяклар, юрак, сафро, балғам, кўз ички, синовиал, плеврал ва перитонеал суюқликлари каби тўқималар ва мухитларда эришилади. Цефтазидим йўлдош орқали тез ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади. Препарат шикастланмаган гематоэнцефалетик тўсиқ орқали ёмон ўтади, яллиғланиши бўлмаганида препаратнинг МНТ даги концентрацияси кичик. Бироқ мия пардаларини яллиғланишида МНТ да цефтазидимнинг концентрацияси 4-20 мг/л ва ундан юқорини ташкил қилади, бу унинг терапевтик концентрациясини даражасига мос келади.

Цефтазидим организмда метаболизмга учрамайди. Парентерал юборилганидан кейин қон зардобида цефтазидимнинг юқори ва барқарор концентрациясига эришилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади. Препарат ўзгармаган ҳолда, фаол шаклда гломеруляр фильтрация йўли орқали сийдик билан чиқарилади; дозанинг тахминан 80-90% 24 соат давомида сийдик билан чиқарилади. Буйрак фаолияти бузилган пациентларда цефтазидимни чиқарилиши камаяди, шунинг учун дозани камайтириш керак. Препаратнинг 1% дан ками сафро билан чиқарилади, бу ичакка тушадиган препарат миқдорини аҳамиятли чеклайди.

 

Қўлланилиши

Цефтазидим унга сезувчан микроорганизмлар томонидан чақирилган моно- ва аралаш инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган:

  • оғир инфекциялар: сепсис, бактериемия, перитонит, менингит,
  • иммунитети пасайган пациентларда жадал даволаш бўлимидаги пациентларда, масалан, инфекцияланган куйишлардаги инфекциялар;
  • нафас йўлларининг инфекциялари, жумладан муковисцидози бўлган пациентлардаги ўпка инфекциялари;
  • ЛОР-аъзоларининг инфекциялари;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари;
  • меъда-ичак йўллари, ўт йўллари ва қорин бўшлиғининг инфекциялари;
  • суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
  • гемо- ва перитонеал диализ ва узлуксиз амбулатор перитонеал диализ билан боғлиқ инфекциялари.

Профилактика: простата безининг оператив аралашувидаги (трансуретрал резекция) инфекцияларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Доза касалликнинг оғирлигига, инфекциянинг сезувчанлигига, жойлашишига ва турига, шунингдек пациентнинг ёши ва буйрак фаолиятига боғлиқ.

Катталар

Катталар учун суткалик доза вена ичига ёки мушак ичига инъекция кўринишида юбориш йўли билан 2-3 юборишга мўлжалланган 1 г дан 6 г гача бўлган дозани ташкил қилади.

Сийдик жинсий йўларининг инфекциялари ва ўртача оғирликдаги инфекциялар: 500 мг-
1 г дан ҳар 12 соатда буюрилади.

Кўпчилик инфекцияларда: 1 г дан ҳар 8 соатда ёки 2 г ҳар 12 соатда буюрилади.

Жуда оғир инфекциялар, айниқса иммун танқислиги, нейтропенияси бўлган пациентларда: 2 г дан ҳар 8 соатда ёки 12 соатда ёки 3 г дан ҳар 12 соатда буюрилади.

Ўпканинг кўк йиринг инфекцияси билан бирга кечувчи муковисцидозда: суткада 100 дан 150 мг/кг гача, 3 мартага бўлиб юборилади.

Буйрак фаолияти нормал бўлган катталарга суткада 9 г гача дозада қўллаш ҳеч қандай асоратларни чақирмаган.

Простата безидаги жарроҳлик аралашувларда профилактика қилиш учун қўлланганида анестезияни индукция қилиш вақтида 1 г препаратни юбориш керак. Иккинчи дозани катетерни уретрадан чиқариш вақтида юбориш керак.

2 ойликдан ошган болалар

Препаратни суткада 30-100 мг/кг дозада 2-3 марта қабул қилиш учун буюрилади. Иммунтанқислиги, муковисцидози ёки менингити бўлган болаларга суткада 150 мг/кг гача дозада (суткада максимал 6 г) 3 марта юбориш учун тавсия этилади.

Препарат билан даволашни касаллик клиник симптомлари йўқолганидан кейин ва/ёки бактериологик таҳлил натижалари бўйича камида 48-72 соат давомида давом эттириш лозим, аммо инфекцион касалликларни оғир кечиши узоқ муддат давомида даволаш мумкин.

2 ойликкача бўлган болалар

Препарат суткада 25-60 мг/кг дан 2 марта қабул қилиш учун тавсия қилинади. Янги туғилган чақалоқларда цефтазидимни қон зардобидан ярим чиқарилиш даври, катталарга нисбатан 3-4 марта узоқроқ бўлиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар

Цефтазидимнинг клиренсини пасайишини ҳисобга олиб, бундай, айниқса 80 ёшдан ошган пациентлар учун препаратнинг суткалик дозаси 3 г дан ошмаслиги керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Цефтазидим ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун бундай гуруҳ пациентлар учун дозани камайтириш лозим.

Бошланғич доза 1 г ни ташкил қилиши керак. Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани аниқлаш гломеруляр фильтрация тезлигига асосланиши керак.

 

Буйрак етишмовчилигида цефтазидимнинг тавсия этилган самарани бир маромда  ушлаб  турувчи дозалари

 

Креатинин клиренси мл/минЗардобдаги креатининнинг тахминий даражаси, мкмоль/л (мг/дл)Цефтазидимнинг тавсия қилинган бир марталик дозаси, гЮборишлар сони  (соатлар)

 

> 50<150

(< 1,7)

 

Одатдаги доза

50-31150-200

(1,7-2,3)

1,012
30-16200-350

(2,3-4,0)

1,024

 

15-6350-500

(4,0-5,6)

0,524
< 5> 500

(> 5,6)

0,548

Оғир инфекциялари бўлган пациентлар учун бир марталик дозани 50% га ошириш ёки мос равишда тез-тезлигини ошириш мумкин. Бундай пациентларда зардобда цефтазидимнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади, 40 мг/л дан ошмаслиги керак.

Болаларда тана юзасининг майдонига ёки тана вазнига қараб, креатинин клиренси қийматини мувофиқлаштириш керак.

Гемодиализ.

Гемодиализ вақтида цефтазидимнинг қон зардобидан ярим чиқарилиш даври 3 соатдан 5 соатгачани ташкил қилади.

Гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин цефтазидимнинг тавсия этилган самарани бир маромда ушлаб турувчи дозасини юбориш керак (юқорида келтирилган жадвалга қаранг).

Перитонеал диализ.

Цефтазидимни перитонеал диализ ва давомли амбулатор перитонеал диализда одатдаги тартибда қўллаш мумкин.

Цефтазидимни вена ичига қўллашдан ташқари, диализ суюқлигига ҳам (одатда 2 л диализ суюқлигига 125 мг дан 250 мг гача) қўшиш мумкин.

Давомли артериовеноз гемодиализ ёки юқори тезликдаги гемофильтрация ўтказилаётган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга тавсия этилган доза суткада бир марталик доза ёки бир неча қабул қилиш кўринишида 1 г ни ташкил қилади. Паст тезликдаги гемофильтрация учун буйрак фаолиятини бузилишида қўллангандаги каби дозани қўллаш мумкин.

Веновеноз гемофильтрация ва веновеноз гемодиализ ўтказилаётган пациентларда дозалаш бўйича тавсиялар қуйидаги жадвалларда келтирилган.

Давомли веновеноз гемофильтрация ўтказилаётган пациентлар учун цефтазидимни дозалаш бўйича  тавсиялар

 

Буйракнинг резидиуал фаолияти (креатинин клиренси, мл/мин)Ультрафильтрациянинг тезлигига (мл/мин) боғлиқ бўлган самарани бир маромда  ушлаб турувчи доза (мг)
516,733,350
0250250500500
5250250500500
10250500500750
15250500500750
20500500500750

*Изоҳ. Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани ҳар 12 соатда юбориш керак.

 

Давомли веновеноз гемофильтрация ўтказилаётган пациентлар учун цефтазидимни дозалаш бўйича тавсиялар

 

Буйракнинг резидиуал фаолияти (креатинин клиренси, мл/мин)Ультрафильтрациянинг тезлигига (мл/мин) боғлиқ бўлган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза (мг)
 Ультрафильтрация (л/соат) тезлигиУльтрафильтрация (л/соат) тезлиги
 0,5120,512
0500500500500500750
5500500750500500750
105005007505007501000
155007507507507501000
2075075010007507501000

*Изоҳ. Самарани бир маромда ушлаб  турувчи дозани ҳар 12 соатда юбориш лозим.

Юборилиши.

Зацефни вена ичига ёки мушак ичига чуқур инъекция йўли билан юборилади. Катта думба мушакнинг юқори ташқи квадранти ёки соннинг латерал қисми мушак ичига юбориш учун тавсия этилган соҳалари ҳисобланади.

Агар пациент суюқликни парентерал олаётган бўлса, цефтазидимнинг эритмаларини бевосита венага ёки вена ичига инфузиялар тизими орқали юбориш мумкин.

Тайёрлаш бўйича йўриқнома

Юбориладиган дозаЭритувчининг керакли миқдори (мл)Тахминий концентрацияси (мг/мл)
1 гМушак ичига

Вена ичига болюсли

Вена ичига инфузия

3

10

50*

260

90

20

* Изоҳ. Эритишни икки босқичда ўтказиш керак (матнга қаранг).

Зацефни вена ичига юбориш учун кенг қўлланадиган кўпчилик эритмалар билан мутаносиб.

Бироқ инъекция учун натрий бикарбонатини эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас. (“Номутаносиблик” бўлимига қаранг).

Эритманинг ранги эритувчининг концентрацияси ва сақлаш шароитига қараб, оч-сариқдан қаҳраборанггача ўзгаради. Тавсияларга амал қилинганида препаратнинг таъсири унинг рангининг ўзгаришларига боғлиқ бўлмайди.

Цефтазидим 1 мг/мл дан 40 мг/мл гача концентрацияларда қуйидаги эритмалар билан мутаносиб: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, Гартман эритмаси; 5% ли глюкоза эритмаси; 0,225% ли натрий хлориди эритмаси 5% ли глюкоза эритмасида; 0,45% ли натрий хлориди эритмаси 5% ли глюкоза эритмасида; 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 5% ли глюкоза эритмасида; 0,18% ли натрий хлориди эритмаси 4% ли глюкоза эритмасида; 10% ли глюкоза эритмаси; 10% ли декстран 40 эритмаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасида; 10% ли декстран 40 эритмаси 5% ли глюкоза эритмасида; 6% ли декстран 70 эритмаси 0,9% ли натрий хлорид эритмасида; 6% ли декстран 70 эритмаси 5% ли глюкоза эритмасида.

Цефтазидим 0,05 мг/мл дан 0,25 мг/мл гача концентрацияларда интраперитонеал диализ (лактат билан) учун суюқлик билан мутаносибдир.

Цефтазидим мушак ичига юбориш учун 0,5% ёки 1% ли лидокаин эритмасида эритилади.

Цефтазидимнинг 4 мг/мл дозасини қуйидаги моддалар: 1 мг/мл гидрокортизони (гидрокортизон натрий фосфати) 0,9% ли натрий хлориди ёки 0,5% ли глюкоза эритмасида; 3 мг/мл цефуроксим (цефуроксим натрий) 0,9% ли натрий хлориди эритмасида; 4 мг/мл клоксациллин (клоксациллин натрий) 0,9% ли; натрий хлориди эритмасида; 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 10 ХБ/мл ёки 5 ХБ/мл гепарин;
10 мэкв/л ёки 40 мэкв/л калий хлориди билан аралаштирилганда, ҳар иккала препаратларнинг самараси сақланиб қолади

Мушак ичига ёки вена ичига болюсли  инъекция учун эритмаларни тайёрлаш

Флаконнинг қопқоғи орқали шприц игнаси санчиб киритилади ва эритувчининг тавсия этилган ҳажми юборилади. Шприцнинг игнаси чиқарилади ва флакон тиниқ эритма ҳосил бўлгунича силкитилади. Флакон тўнкарилади. Поршени охиригача тўлиқ юборилган шприц игнасини флаконга тиқиш керак. Шприцга эритманинг ҳаммаси тортилади, бунда игна ҳар доим эритмада бўлиши керак.

Вена ичига инфузиялари учун эритмаларни тайёрлаш

Флаконнинг қопқоғи орқали шприц игнаси санчиб киритилади ва 10 мл эритувчи  юборилади.

Шприцнинг игнасини чиқарилади ва тиниқ эритма ҳосил бўлгунича флакон силкитилади.

Тайёр эритма катта ҳажмли флаконга қўшилади. Инфузион эритманинг умумий ҳажми
50 мл ни ташкил қилади.

Изоҳ. Препаратни стериллигини таъминлаш учун, препарат эригунича игнани қопқоқ орқали киритмаслик жуда муҳимдир.

 

Ножўя таъсирлари

Инфекциялар ва инвазиялар: кандидоз (жумладан, вагинит ва  кандидозли  стоматит).

Қон ва лимфатик тизим: эозинофилия, тромбоцитоз, лейкопения, нейтропения. тромбоцитопения, лимфоцитоз, гемолитик ва апластик анемия, агранулоцитоз, геморрагиялар.

Иммун тизими: анафилаксия (жумладан бронхоспазм ва/ёки  артериал  гипотензия)

Марказий нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар.

Цефтазидимнинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилмаган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тремор, миоклония, тиришишлар, энцефалопатиялар ва кома ҳолатлари каби неврологик асоратлар бўлган ҳолатлар ҳақида хабар берилган.

Қон томир бузилишлари: юбориш  жойида  флебит ёки тромбофлебит.

Овқат ҳазм қилиш йўллари: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, колит (шу жумладан сохтамембраноз  колит), таъмни бузилиши.

Гепатобилиар тизим: жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ЛДГ, ГГТ, ишқорий фосфатаза), даражасини ошиши, сариқлик.

Тери ва тери ости қавати: макулопапулез тошмалар, эшакеми, дори иситмаси, қичишиш, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик-эпидермал некролиз.

Сийдик-чиқариш тизими: интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Умумий реакциялар ва юбориш жойида бузилишлар: мушак ичига юбориш жойида оғриқ ва/ёки яллиғланиш.

Руҳий бузилилишлар: онгни  чалкашиши, галлюцинациялар.

Лаборатория кўрсаткичлари: Кумбснинг мусбат тести (тахминан 5% пациентларда  айрим қон гуруҳига таъсир қилиши кузатилган).

Бошқа цефалоспоринларни қўллангада бўлгани каби, баъзида қон плазмасида мочевина, азот мочевина ва/ёки креатинин даражасини транзитор ошиши аниқланган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • β-лактам антибиотикларига юқори сезувчанлик.
  • Цефалоспорин антибиотикларига юқори сезувчанлик.

Цефтазидим пентагидратига ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нефротоксик препаратлар: цефалоспоринлар ва аминогликозидлар ёки кучли таъсир қилувчи диуретиклар (масалан, фуросемид) каби нефротоксик дори воситаларини юқори дозаларда бирга қўллаб даволаш, буйрак фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Мажмуавий даволаш зарурати туғилганида бутун даволаш курси давомида буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим (шунингдек “Номутаносиблик” бўлимига қаранг).

Хлорамфеникол in vitro шароитида цефтазидим ва бошқа цефалоспоринларнинг антагонисти ҳисоблананди. Бундай ҳолатнинг клиник аҳамияти номаълум, аммо агар Зацефни хлорамфеникол билан бир вақтда қўллаш таклиф қилинса, у ҳолда антагонизм эҳтимолини  ҳисобга олиш лозим.

Кумаринлар – бир вақтда қўлланганда  уларнинг антикоагулянт самараси ошиши мумкин.

Бошқа антибиотиклар каби цефтазидим хам ичак флорасига таъсир қилиши мумкин, бу эстрогенларни қайта сўрилишини ва мажмуавий орал контрацептивларнинг самарадорлигини камайишига олиб келади. Шундай қилиб, муқобил ногормонал контрацепция усулларини  қўллаш тавсия қилинади.

Пробенецид – цефтазидимни экскрецияси секинлашади, бу уни тўпланиб қолишига, қонда препаратни концентрациясини узоқ вақт ошишишга олиб келади.

Тифга қарши вакцина – қорин тифига қарши перорал вакцинани қўллашдан уч кун олдин ва кейин антибактериал препаратларни қўллашдан сақланиш лозим.

Цефтазидим глюкозурияни аниқлашнинг энзим усуллари натижаларига таъсир қилмайди, шунга қарамай, таҳлил натижаларига нисбатан сезиларсиз таъсири мисни кимёвий қайтарилиш усуллари қўлланганда (Бенедикт, Фелинга, Клинитест) кузатилиши мумкин.

Цефтазидим  креатининни  аниқлашнинг ишқорий –пикрат усулига таъсир қилмайди.

Номутаносиблик.

Цефтазидим вена ичига юбориш учун бошқа эритмаларга қараганда, натрий бикарбонатнинг инъекция учун эритмасида камроқ барқарордир, шунинг учун у эритувчи сифатида тавсия этилмайди.

Цефтазидим ва аминогликозидларни бир инфузион тизим ёки шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Агар цефтазидим эритмасига ванкомицин қўшилса, чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Шунинг учун бу икки препаратни ишлатиш орасида инфузион системалар ва вена ичи катетерларни ювиш тавсия этилади.

Цефтазидим эритмасини бошқа антибиотиклар билан бир идишда аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин пациентда анамнезида цефтазидим, цефалоспоринлар, пенициллинлар ва бошқа дориларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган борлигини аниқлаш керак.

Анамнезида пенициллинларга ёки бошқа бета-лактам антибиотикларга аллергик реакцияси бўлган пациентларда цефтазидимни алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Цефтазидимга аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари адреналин, гидрокортизон, гистаминга қарши препаратлар ва бошқа шошилинч ёрдам воситаларини қўллашни талаб қилиши мумкин.

Цефалоспоринлар ва аминогликозидларни ёки юқори фаол диуретиклар (масалан, фуросемид) каби нефротоксик препаратларни бир вақтда юқори дозалари билан даволаш, буйрак фаолиятига нохуш таъсир қилиши мумкин. Тавсия этилган дозаларга риоя қилинганда бундай ҳолатларнинг эҳтимоли кам. Цефтазидимнинг одатдаги терапевтик дозаларини буйрак фаолиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Цефтазидим буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйракнинг шикастланиш даражасига қараб, дозани камайтириш керак. Кенг таъсир доирасига эга бошқа антибиотикларни қўлланганда бўлгани каби, Зацеф билан узоқ муддатли даволаш, сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин (масалан, Enterococci); бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ёки бошқа керакли чораларни кўриш керак. Доимо беморнинг ҳолатини назорат қилиш жуда муҳим.

Бошқа цефалоспоринлар ва пенициллинларни қўлланганда бўлгани каби, Enterobacter spp. ва Serratia spp. ларнинг айрим аввалги сезгир штаммлари цефтазидим билан даволаш вақтида чидамли бўлиб қолишлари мумкин. Бундай ҳолларда вақти-вақти билан сезувчанликка текширишни ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Цефтазидимнинг эмбриотоксик ва тератогенлик таъсири ҳақида экспериментал маълумотлар йўқ, бироқ уни ҳомиладорликнинг биринчи ойлиги вақтида аёлларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Цефтазидим кўкрак сутига кўп бўлмаган миқдорда ўтади, шунинг учун эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш мумкин. Препаратни янги туғилган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Айрим пациентларда бош айланиши, тиришишни пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун даволаш вақтида автотранспортни бошқаришда ёки диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: энцефалопатия, тиришиш ва кома каби неврологик асоратлар бўлиши мумкин. Цефтазидимнинг қон зардобидаги концентрациясини гемодиализ ёки перитонеал диализ йўли билан камайтириш мумкин.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

1 г дан флаконда, 5 флакондан пеналда.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Тайёр эритма 25°С ҳароратда турғунлигини 10 соат давомида, 18°С дан юқори бўлмаган ҳароратда – 24 соатда, 4°С гача бўлган ҳароратда – 7 кун сақлайди.

Микробиологик нуқтаи назардан, қўллашга тайёр препаратни дарҳол ишлатиш керак. Бу мумкин бўлмаган ҳолларда препаратни 2-8°С ҳароратда 24 соатдан кўп бўлмаган вақтгача сақланишига йўл қўйилади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: