Skip to main content

Залаин® крем

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Залаин® крем

(сертаконазол)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу хақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Залаин® крем препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Залаин® крем препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  1. Залаин® крем препаратини қандай қўллаш керак
  2. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  3. Залаин® крем препаратини қандай сақлаш кекрак
  4. Яроқлилик муддати
  5. Дорихоналардан бериш тартиби
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Залаин® крем препарати нима ва у нима учун қўлланади

Залаин® креми таъсир этувчи модда сифатида замбуруғларни йўқ қилувчи, имидазол гуруҳи препаратларига мансуб сертаконазол сақлайди. Препарат терининг бир қатор замбуруғли инфекцияларини (дерматофитозлар, болдир, оёқ кафти, қўл кафти, тирноқ ўрни, тана ва тери бурмалари, ташқи жинсий аъзолар дерматомикозлари ва бошқалар) маҳаллий даволаш учун қўлланади.

Залаин® кремни кўз касалликларини даволаш учун қўллаш мумкин эмас!

  1. Залаин® крем препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Залаин® кремни қўлламанг

  • Агар Сизда фаол модда сертоконазолга ёки 8 бўлимда келтирилган препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса.
  • Агар Сизда шунга ўхшаш гуруҳдаги (имидазол ҳосилалари) замбуруғларга қарши бошқа ҳар қандай препаратга аллергия бўлса.
  • Залаин® кремни кўзни даволаш учун қўлланилмайди;

Ушбу препарат билан даволаш вақтида рН нордон мухитли совунларни ишлатиш тавсия этилмайди (кислотали муҳит кандида тури замбуруғларини кўпайишига олиб келади).

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Болаларда Залаин® кремни қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу препаратни уларда қўллаш бўйича маълумотлар хозирча йўқ.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш:

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда сертаконазолни ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган.

Ҳомиладорларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Одамда сиртга қўлланилганида фаол модда тери орқали деярли сўрилмайди. Шунинг учун ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида, агар шифокорнинг баҳолашича она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Эмизиш

Препаратни эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган.

Шунинг учун бу препаратни эмизиш даврида, агар шифокорнинг баҳолашича она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири:

Залаин® кремни қўллаш бу қобилиятларга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Залаин® крем метилгидроксибензоат сақлайди (1 г кремда 1 мг), у (даволаш даврида ёки кейинроқ) аллергик реакциялар чақириши мумкин.

  1. Залаин® крем препаратини қандай қўллаш керак

Бу препаратни қатъий шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш керак. Агар Сизда саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Кремни тавсия этилган қўлланиши:

Залаин® кремни яхшилаб ювилган ва қуруқ қилиб артилган терининг шикастланган соҳасига, атрофдаги соғлом терини тахминан 1 см қамраб олиб, юпқа қават қилиб ҳар куни, кунига 1 ёки 2 марта (кечқурун ёки эрталаб ва кечқурун) суртилади. Даволаш давомийлиги қўзғатувчи ва инфекциянинг жойлашган жойига боғлиқ. Одатда, касалликнинг симптомлари 2-4 ҳафта давомида йўқолади. Аммо тўлиқ соғайиш ва қайталанишларни олдини олиш учун даволашни 4 ҳафта давомида давом эттириш тавсия этилади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Болаларда Залаин® кремни қўллаш тавсия этилмайди.

Замбуруғли касалликларни даволашда шикастланган соҳани, айниқса тери бурмаларини қуруқлигини ва табиий яхши шамоллатишни (вентиляциясини) (кийим, пойафзал) таъминлаш жуда муҳим.

 

Агар Сиз Залаин® кремни тавсия этилгандан кўпроқ қўллаган бўлсангиз:

Ортиқча кремни олиб ташланг.

Агар Сиз Залаин® кремни қўллашни унутган бўлсангиз:

Ўтказиб юборилган қўллашни тўлдриш учун кремни икки карра ошириб қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз Залаин® кремни қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Қайталанишларни олдини олиш мақсадида замбуруғли инфекцияни тўлиқ йўқотиш керак, шунинг учун даволашни муддатидан олдин тўхтатманг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда пайдо бўлавермайди.

Баъзида препаратни суртиш жойида терини аҳамиятсиз, ўтиб кетадиган қизариш чақириши мумкин, бу препаратни бекор қилишни талаб этмайди ва ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Ушбу препаратни соғлом терида ҳам, шикастланган терида ҳам қўллаган пациентлар шикоятлар билдиришмаган.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.

  1. Залаин® крем препаратини қандай сақлаш керак

Препаратни 25оС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат ишлатилмасин.

Яроқлилик муддатининг охири кўрсатилган ойнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Сифатини бузилишининг яққол белгилари (масалан, рангини ўзгариши) пайдо бўлганда Залаин® крем препаратини қўллаш мумкин эмас.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Препарат шифокор рецептисиз берилади.

8.Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Залаин® крем препарати нималарни сақлайди:

Таъсир этувчи модда:

1 г кремда 20 мг сертаконазол нитрати

Ёрдамчи моддалар:

Этиленгликоль ва полиэтиленгликоль пальмитостеарати, полигликолизацияланган тўйинмаган глицеридлар, глицерин изостеарати, парафин мойи, метилгидроксибензоати, сорбин кислотаси, тозаланган сув.

Залаин® крем препаратини ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Сиртга қўллаш учун крем.

Ташқи кўриниши:

Оқ, ҳидсиз ёки кучсиз ёғ ҳидли юмшоқ крем.

Ўрами:

20 г дан крем алюмин тубаларда. Бураладиган оқ пластмассали қопқоқли тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Улашиш: