Skip to main content

Юнипар

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЮНИПАР

UNIPAR

Препаратнинг савдо номи: Юнипар

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол ва диклофенак натрий.

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Парацетамол – 500 мг; диклофенак натрий – 50 мг.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, гидроксипропилметилцеллюлоза, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликоляти, аэросил, натрий лаурилсульфати, кроскармеллоза.

Таърифи: Оқ рангли, думалоқ, ясси, рискали қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: M01AB55

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Юнипар таблеткалари ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ) гуруҳидан 2 моддани – парацетамол ва диклофенак натрий сақлайди. Иккала восита ҳам арахидон кислотасидан циклик эндопероксидларни ҳосил бўлишига ёрдам берувчи циклооксигеназанинг фаоллигини сусайтиради. Циклик эндопероксидлар, яллиғланиш ва унинг клиник кўринишлари – оғриқ, шиш, ҳароратни ошишини ривожланишида иштирок этувчи простагландинларни ҳосил бўлиш жараёнида бошланғич материал бўлиб хизмат қилади.

Диклофенак простагландинларни ҳосил бўлишини, циклооксигеназанинг иккала турини ҳам фаоллигини сусайтириш ҳисобига бостиради. Шу йўл билан кучли оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Иситмани туширувчи самараси ўртача намоён бўлади. Диклофенакнинг оғриқ қолдирувчи таъсирининг марказий механизми нерв тизимида простагландинларни ҳосил бўлишини ингибиция қилиш билан боғлиқ.

Парацетамол асосан марказий таъсирга эга бўлиб, марказий нерв тизимида простагландинларни ҳосил бўлишини сусайтиради. Кучли оғриқ қолдирувчи ва антипиретик воситадир. Яллиғланишга қарши самараси кучсиз намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Диклофенак овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилиш тезлиги бир вақтда овқат қабул қилинганда бироз секинлашади. Синовиал суюқликка кириш қобилиятига эга. Метаболизми асосан жигарда амалга ошади. Метаболитларининг бир қисми фармакологик жиҳатдан фаолдир. Метаболитларини чиқарилиши асосан буйрак орқали, қисман – сафро билан амалга оширилади. Диклофенакнинг тахминан 1% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Парацетамолни овқат ҳазм қилиш йўлларида тез сўрилади, асосан ингичка ичакда юз беради. Парацетамолнинг метаболизми жигарда кечади. Алмашинув маҳсулотлари буйрак орқали чиқарилади. Препаратнинг 5% ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади.

 

 

 

Қўлланилиши

Шамоллаш касалликлари, бош оғриғи, невралгия, тиш оғриғи, люмбаго, остеоартроз, ишиас, ревматоид артрит, радикулит, иситмали ҳолатлар, бурситлар, тендинитлар, миозитлар, дисменореяни ва операциядан кейинги оғриқни симптоматик даволаш учун тавсия қилинади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал қўллаш учун буюрилади.

12 ёшдан кичик болаларда қўлланмасин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин ёки шифокорнинг кўрсатмасига кўра буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

– анорексия, қабзият, кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, диарея;

– қон кетиши билан асоратланиши мумкин бўлган овқат ҳазм қилиш йўлларининг яралари (одатда, фақат узоқ муддат давомида ишлатилганда учрайди);

– депрессия, уйқучанлик, бош оғриғи;

– гематурия, нефротик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги, протеинурия;

– тромбоцитопения, анемия;

– аллергик реакциялар.

Ножўя самараларнинг симптомлари (агар улар бўлса) дори воситаси бекор қилинганидан кейин йўқолиши керак. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– меъда яра касаллигини зўрайиши;

– ҳомиладорлик ва лактация даврида;

– буйрак ва жигар касалликлари;

– «аспирин учлигида» (бурун ва қўшимча бўшлиқларнинг полипози, НЯҚВ ўзлаштираолмаслик ва бронхиал астмани бирга қўшилиши);

– 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юнипар фуросемид ва гипотензив препаратларнинг клиник самараларини пасайтиради, калийни тежовчи диуретикларнинг самарасини потенциялайди. Плазмада дигоксиннинг миқдорини оширади. Метотрексатнинг токсик самараларини кучайтиради. Циклоспориннинг нефротоксик самарасини кучайтиради. Антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялаши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация. ҳомиладорлик ёки лактация даврида ишлатиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда фақат агар пациент учун потенциал фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, тиришишлар, диспептик ҳолатлар, нафасни бузилиши.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур-уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: