Skip to main content

Юнимокс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЮНИМОКС-250/UNIMOX-250

ЮНИМОКС-500/UNIMOX-500

 

Препаратнинг савдо номи: Юнимокс-250; Юнимокс-500

Таъсир этувчи модда (ХПН): амоксициллин

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амоксициллинга қайта ҳисобланганда амоксициллин тригидрати 250 мг ёки
500 мг;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, натрийны лаурил сульфати, кремнийны коллоид тузи.

Таърифи: цилиндрик шаклли, четлари ярим сферик, силлиқ ва ялтироқ юзали, қаттиқ тиниқ бўлмаган капсулалар.

250 мг ли доза учун – капсуланинг рақами 2, корпуси кизил-жигаранг ва қопқоқчаси сариқ  рангли желатин  капсулалар.

500 мг ли доза учун – капсуланинг рақами 0, корпуси кизил-жигаранг ва қопқоқчаси сариқ  рангли  желатин  капсулалар.

Капсуланинг ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли кукун ёки гранулалар.

6-yillik-qizil-jenshen

Капсуланинг ичидагисини босилганида парчаланадиган конгломератлар ёки цилиндрик масса кўринишида компактланишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

АТХ коди: J01CA04

Фармакологик ҳусусиятлари

Ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Аэроб граммусбат бактериялар: пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган стафилококклар, Streptococcus spp. (альфа- ва бета-гемолитик стрептококклар), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus faecalis; Clostridium tetani, Listeria monocytogenes га нисбатан; аэроб грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae, Bordotella pertussis, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Shigella spp., Actinomyces israeli га нисбатан самарали. Препаратга: Pseudomonas spp., Klebsiella spp., Enterobacter., Mycoplasma, Chlamydia, Rickettsia чидамлидир. Таъсир механизми бактерияларнинг ҳужайра деворидаги пептидогликансинтетазани бостириш ва бактерияларни лизисланишидан иборат. Бета-лактамаза ишлаб чиқармайдиган бактерияларни кўпайиш босқичида препарат бактерицид таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Унга яқин бўлган ампициллинга нисбатан амоксициллин яхши ўзлаштирилади, меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг шиллиқ қаватини таъсирламайди, биокираолишлиги юқори, қонда юқори концентрацияларни ҳосил қилади. Амоксициллин меъда ширасида парчаланмайди ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига 1-2 соатдан кейин эришилади. Амоксициллин плазма оқсиллари билан 20% га боғланади. Ярим чиқарилиш даври 1-1,5 соатни ташкил этади. Қабул қилинган дозанинг 60% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Янги туғилган чақалоқларда ва кекса ёшдаги пациентларда ярим чиқарилиш даври ошиши мумкин.

Қўлланилиши

ЛОР-аъзоларини стрептококклар, бета-лактамаза ишлаб чиқармайдиган стафилококклар ва H.influenzae чақирган инфекциялари; тери ва юмшоқ тўқималарнинг Staphylococcus spp., пенициллиназа ишлаб чиқарадиган штаммларидан ташқари штаммлари ва E.coli чақирган инфекциялари; юқори ва қуйи нафас йўлларининг пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган стафилококклар, стрептококклар ва H.influenzae чақирган инфекциялари; эркаклар ва аёлларда асоратланмаган гонорея (уретрит, эндоцервицит, ректит); Helicobacter pylori чақирган меъда яраси; ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари; стоматологик, буйрак ва уро-генитал инфекцияларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади.

Дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади. Ичга қабул қилиш учун катталар ва 10 ёшдан ошган (тана вазни 40 кг дан ортиқ бўлган) болалар учун бир марталик дозаси 250-500 мг ни ташкил этади, касалликни оғир кечишида доза яна такрор (1 г гача) юборилади.

5-10 ёшдаги болалар учун бир марталик дозаси 250 мг ни ташкил этади.

Катталар ва ўсмирлар учун қабул қилишлар орасидаги интервал 8 соатни, максимал дозаси суткада 4,5 г ни ташкил этади. Қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида катталарга препаратни 0,5 г дан ҳар 8 соатда қабул қилиш, болаларга суткада 1 кг тана вазнига 40 мг 3 марта қабулга бўлиш тавсия этилади; асоратланмаган гонореяда – 3 г бир марта қабул қилинади; қорин тифида, катталарга – суткада 2-4 г дан 14 кун давомида, болаларга – суткада 2 г дан 21 кун давомида қабул қилинади; қорин тифи бактерияларини ташувчиларга – суткада 2-4 г копрокультура реакцияси манфий бўлгунича қабул қилинади; энтероколитларда – суткада 1-2 г қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, глоссит, стоматит бўлиши мумкин; айрим ҳолларда – қон зардобида аминотрансферазаларни бироз ошиши кузатилади.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми, иситма, бўғимларда оғриқ, Квинке шиши; жуда кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, анафилактик шок. Қорин тифи, лептоспироз ёки заҳм сабабли амоксициллин қабул қилган пациентларда, бактерияларни лизиси билан боғлиқ бўлган Яриш-Герксхеймер реакцияси ривожланиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, агранулоцитоз, лейкопения, эозонофилия.

МНТ томонидан: бош айланиши, толиқиш бўлиши мумкин.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – интерстициал нефрит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • инфекцион мононуклеоз;
  • лимфолейкоз;
  • МИЙ ни диарея ёки қусиш билан кечувчи оғир даражадаги инфекциялари;
  • респиратор вирусли инфекциялар;
  • аллергик диатез;
  • бронхиал астма;
  • пичан иситмаси;
  • пенициллин қатори антибиотикларига маълум ёки тахмин қилинган юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амоксициллин ва аллопуринол бир вақтда қўлланганида тери тошмаси пайдо бўлиши мумкин. Амоксициллин фақат кўпайиб бораётган микроорганизмларга таъсир қилади, шунинг учун уни бактериостатик антибиотиклар (масалан, тетрациклинлар, хлорамфеникол) билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Амоксициллинга сезувчанлик синамалари ижобий бўлганида бошқа бактерицид антибиотиклар (цефалоспоринлар, аминогликозидлар) билан мажмуада буюриш мумкин. Пробенецид билан бир вақтда қўлланганида амоксициллинни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ҳисобига, қон плазмасида унинг концентрацияси узоқ вақт давомида ошиши мумкин. Аксинча, амоксициллинни тўқималарга тақсимланиши ва диффузияси пробенецид таъсирида пасайиши мумкин. Амоксициллин кам ҳолларда перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Антацидлар бир вақтда қабул қилинганида амоксициллинни сўрилиши пасаяди.

Амоксициллинни ичга қабул қилиш учун препаратларини бошқа дори воситалари билан номутаносиблиги бўйича маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Цефалоспоринларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кесишган аллергия бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак. Даволаш ўтказилганида суюқликни адекват истеъмол қилиш ва етарли даражада диурезни тутиб туриш жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Холангит ёки холецистити бўлган беморларга антибиотикларни фақат касаллик енгил даражада кечганида ва холестаз бўлмаганида буюриш мумкин. Узоқ муддат даволанганда резистент микроорганизмлар ва замбуруғларни ортиқча ўсиб кетиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Иккиламчи инфекция пайдо бўлганида тегишли даволаш буюрилади. Тутқаноқ ва менингити бўлган пациентларда ва буйраклар фаолияти бузилганида тиришишларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади.

Лаборатор кўрсаткичларни назорат қилиш

Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида жигар фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш, буйрак касалликлари бўлган пациентларда шунингдек тери тошмалари пайдо бўлганида сийдик таҳлилини ўтказиш ва буйрак фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш керак. Динамикада антителога боғлиқ реакциялар ва гемолитик анемияни аниқлаш мақсадида қон ҳужайралари сонини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар: Ҳозирги кунда ҳомиладорлик вақтида амоксициллинни қабул қилинганда эмбриотоксик, тератоген ёки мутаген таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ, амоксициллин кўкрак сутига ўтиши ва болада сенсибилизацияни ривожланишига олиб келиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Автомобил ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир: Ҳозирги кунда амоксициллин автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оқибатда сув-электролитлар мувозанатини бузилиши.

Даволаш: специфик антидоти йўқ. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситалар буюрилади; сув-электролитлар мувозанатини тутиб туриш бўйича чоралар ўтказилади. Гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

250 мг ёки 500 мг капсулалар. 6 капсуладан ПВХ плёнка ва алюмин фольгали , блистерда, 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга шахсий картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган, куруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365