Skip to main content

Юниксим

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЮНИКСИМтм

YUNIXIMТМ

 

Препаратнинг савдо номи: Юниксимтм

Таъсир этувчи модда (ХПН): Цефиксим

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун капсула.

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда – Цефиксим тригидрати (сувсиз цефиксимга эквивалент) – 400,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза, коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк, крахмал, желатин.

Таърифи: икки хил рангли қаттиқ желатин капсула (кўк тиниқ бўлмаган қопқоқча ва оқ асос).

Капсуланинг ичидагиси: Цефиксим гидрохлоридининг майда дисперсли кукуни.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (3 авлод цефалоспоринлар гуруҳи).

Код АТХ: J01DA23

Фармакологик хусусиятлари:

Цефиксим – парентерал қўллаш учун III авлод цефалоспорин антибиотигидир. Бактерицид таъсир кўрсатади (микроорганизмларнинг хужайра девори синтезини бузади). Турли аэроб ва анаэроб граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, шу жумладан Pseudomonas aeruginosa ни ўз ичига олувчи кенг таъсир доирасига эга. Граммусбат ҳам, грамманфий ҳам микроорганизмларнинг бета-лактамазаларига чидамли.

Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Escherichia coli, Proteusmirabilis, Proteus vulgaris, Neisseriagonorrhoeae, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Pasteurella multocida, Providenciaspp., Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp. (шу жумладан Citrobacter diversus), Serratia marcescens. Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Streptococcus,Enterococcus spp. (метициллинга чидамли штаммлари), Listeria monocytogenes, Bacteroidesfragilis га нисбатан жуда фаол, Staphylococcus,Enterobacter Clostridium нинг кўпчилик штаммлари цефиксимга чидамли.

Фармакокинетикаси

Цефиксим ичга қабул қилинганидан кейин 40-50% сўрилади (овқатланишдан қатъий назар), аммо овқат билан қабул қилинганда максимал концентрациясига эришиш вақти тахминан 0,8 соатга ошади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси Сmax га 2-6 соатдан кейин эришилади. Қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши тахминан 65% ни ташкил этади. Кекса пациентларда бошқа катта пациентларга нисбатан мувозанат ҳолатидаги AUC фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдоннинг ўртача қийматлари тахминан 40% га юқори. Тахминан 50% ўзгармаган кўринишда сийдик билан 24 соат давомида чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври Т1/2 ўртача 4 соатни ташкил этади, лекин 9 соатгача етиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Т1/2 – 6,4-11,5 соатни ташкил этади.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • нафас йўллари инфекциялари (фарингит, тонзиллит, синусит, отит)
  • қуйи нафас йўллари инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония)
  • сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (цистит, пиелонефрит, симптомсиз бактериурия, асоратланмаган гонорея)
  • меъда-ичак йўллари (дизентерия, салмонеллёз, шигеллёз) ва ўт чиқарувчи йўллар инфекциялари
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозаси инфекциянинг оғирлик даражасига қараб шахсий равишда белгиланади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади, катталар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган 12 ёшдан ошган болаларга суткалик доза 400 мг ни ташкил этади. 12 ёшгача бўлган болаларга суткада 8 мг/кг ёки ҳар 12 соатда 4 мг/кг дан дозада буюрилади.

Юниксим билан даволаш давомийлиги 5-14 кунни ташкил этади.

Суспензияни қуруқ моддага ҳона ҳароратидаги қайнаган сув белгигача қўшиш ва кейинчалик чайқатиш йўли билан тайёрланади.

Буйрак фаолитияни бузилиши бўлганида дозаси қонда креатинин клиренсининг кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда белгиланади КК минутига 21-60 мл бўлганида ёки гемодиализда бўлган пациентларда суткалик дозани 25% га камайтириш керак; КК минутига 20 мл ва ундан кам бўлганида ёки перитонеал диализда бўлган пациентларда суткалик дозани 2 марта камайтириш керак.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда – диарея, диспепсия бўлиши мумкин; айрим ҳолларда – сохтамембраноз ва геморрагик колитлар.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – интерстициал нефрит ривожланиши;

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – агранулоцитоз, тромбоцитопения.

Аллергик реакциялар: тери реакциялари, асосан специфик макулопапулёз тошма кўринишида; кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми; айрим ҳолларда – анафилактик шок, ангионевротик шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ва бета-лактам антибиотиклар гуруҳининг бошқа дори воситаларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни анамнезида аллергик диатез ва пичан иситмаси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Препаратни қусиш билан кечувчи касаллиги бўлган пациентларга буюриш тавсия этилмайди, чунки бундай ҳолларда препаратнинг сўрилиши бузилиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цефиксим бир вақтда қўлланилганида дигоксиннинг сўрилишини оширади, дигоксин билан даволанаётган пациентларда Юниксим препаратини қўллаш зарурати бўлганида дигоксиннинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Прапаратга сезувчанликнинг ижобий натижаларида бактерицид самарага эга, шу жумладан пенициллинлар ва аминогликозидлар билан мажмуада қўлланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган пациентларга препаратни буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври:

Препарат гемато-йўлдош тўсиғи орқали яхши ўтади ва кўкрак сутига ажралади. Цефиксим тератоген, мутаген ва эмбриотоксик таъсирларга эга эмас, аммо, уни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш қатъий шифокор кўрсатмаси бўйича амалга оширилиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация адврида препаратни буюриш зарурати бўлганида уни минимал самарали дозаларда қабул қилиш керак.

 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг юқори дозаларини қабул қилинганида пациентларда кўнгил айниши, ққусиш, ахлатни ва сув-туз мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилган ҳолларда меъдани ювиш, энтеросорбентлар ва тузли сурги воситаларни қабул қилиш кўрсатилган. Бундан ташқари, сув-туз мувозанатини бир маромда ушлаб туришга қаратилган чораларни амалга ошириш керак. Зарурати бўлган ҳолларда гемодиализ ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

6 донадан желатин капсулалари блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Препаратни бевосита қуёш нурларидан йироқда, 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: