Skip to main content

Юниклофен® Кўзга томизиш учун эритма

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

ЮНИКЛОФЕН® 0,1%

Кўзга томизиш учун эритма

Диклофенакнинг натрийли тузи

 

Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсир ҳис қилсангиз ёки истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Истеъмолчилар учун ушбу маълумотдан Сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  1. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% нима ва у нима учун қўлланади
  2. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллашдан олдин
  3. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

  1. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% нима ва у нима учун қўлланади

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмадир. У даволовчи восита диклофенак тузини сақлайди.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% оғриқни сусайтиради ва механик шикастланишлар ва аллергия чақирган яллиғланиш реакцияларини аҳамиятли даражада енгиллаштиради.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% кўзларнинг инфекцион бўлмаган яллиғланишларини, асосан конъюнктива ва шох парданинг асосан аллергик сурункали яллиғланишларини даволаш учун қўлланади. У шунингдек қовоқларнинг бактериал бўлмаган яллиғланишлари, кўзларни енгил шикастланишлари (кўзларга механик ёт заррачаларни тушиши, куйишдан кейин ёки емирилиш, УБ нурлари (қуёш нурлари, пайвандлаш) таъсиридан кейинги шох пардада яра пайдо бўлиши ва ёруғликлан қўрқишда) ҳам қўлланади.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% операция давомида қорачиқларни торайишини камайтириш учун операциядан олдинги тайёргарликда, кистоз макуляр шиш (кўз тўп пардаси ядро қаватидан суюқликни сизиб чиқиши) операциядан олдин ва операциядан кейин олдини олиш ва кўзларда турли операциялардан кейин кучли яллиғланиш реакцияларини сусайтириш учун қўлланади.

Дори воситасини катталар, ўсмирлар ва болаларда қўллаш мумкин.

  1. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллашдан олдин

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% қўлланилмасин

  • диклофенак тузлари ёки дори воситасининг ҳар қандай бошқа компонентига аллергияда (юқори сезувчанликда),
  • агар Сизда ацетилсалицил кислотаси астма хуружи, эшакеми ёки ўткир тумов чақирса,
  • ҳомиладорликнинг охирги уч ойлийи давомида,
  • дори воситасини 2 ёшдан кичик болаларга бериш мумкин эмас,
  • аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллаганда жуда эҳтиёткор бўлинг

  • аёлларда ҳомиладорлик даврининг биринчи 6 ойи давомида ва эмизиш даврида (дори воситасини фақат жуда зарур ҳолатларда қўллаш мумкин),
  • меъда ва ингичка ичак яра касаллиги бўлган пациентларда,
  • операция давомида қон кетишига мойиллиги бўлган пациентларда,
  • қон ивишини олдини олувчи дори воситаларини қабул қилувчи пациентларда (операция давомида кўп қон кетиши хавфи туфайли).

Бошқа дори воситаларини қўллаш

6-yillik-qizil-jenshen

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ва бошқа дори воситаларининг самаралари бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз олинган дори воситаларини қўллаётган ёки яқин орада қўллаган бўлсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар бошқа шифокор Сизга янги дори воситасини буюрмоқчи бўлса, Сиз ЮНИКЛОФЕН® 0,1% – кўзга томизиш учун эритмани қўллаётганлигингиз ҳақида огоҳлантиринг.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни маҳаллий кортикостероидлар билан бир вақтда бирга қўллаш мумкин, бунда жуда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Шифокорингиз Сиз маҳалий қўллаш учун стероидларни қўллаётганингизни билиши жуда муҳим.

Бу дори воситасининг яллиғланишга қарши таъсири кўз инфекциялари пайдо бўлишини ниқоблаши ёки ёмонлаштириши мумкин.

Қон ивишини камайтирувчи дори дори воситаларини қабул қилувчи пациентлар ёки қон ивишини бузилиши бўлган пациентларда ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллагандан қон кетиш вақти узайиши кузатилиши мумкин.

Агар Сиз шунингдек кўз учун бошқа дори воситаларини қўллаётган бўлсангиз, уларни бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқлигини окулистдан сўранг.

Умуман олганда ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ва бошқа дори воситаларини қўллаш орасида камида беш минутлик интервал бўлишига риоя қилиш керак.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида давомида дори воситасини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида дори воситасини қўллаш мумкин, лекин фақат жиддий кўрсатмалар бўйича.

Эмизиш даври

Эмизиш даврида дори воситасини қўллаш мумкин, лекин фақат жиддий кўрсатмалар бўйича.

Автомобилни бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатиш

Кўз учун дори воситасини қўллагандан кейин қисқа вақт ўтгач транспорт воситасини бошқаришни, машиналарга хизмат кўрсатиш ёки юқори диққатни талаб этувчи бошқа ишларни бажаришни қийинлаштирувчи кўришни ноаниқлиги пайдо бўлади. Шунинг учун бу фаолият турларини дори воситаси кўзларга томизилгандан камида 15 минутдан кейин бажариш тавсия этилади.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% нинг таркибидаги айрим компонентлар ҳақида муҳим маълумот

Дори воситаси консервант – бензалконий хлориди сақлайди. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% билан бир вақтда юмшоқ контакт линзалар тақиш мумкин эмас. Қаттиқ контакт линзаларни ечиш ва дори воситаси томизилгандан кейин камида 20 минутдан кейин тақилиши керак.

  1. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% қандай қўлланади

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни ҳар доим шифокорингиз буюрганидек қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки дорихона ходимидан сўранг.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% одатда қуйидагича қўлланади:

Катталар:

Кўзларнинг инфекцион бўлмаган яллиғланишларида одатда 1-2 томчидан кунига 3-5 марта конъюнктивал қопчага томизилади.

Операцияларда қорачиқларни торайишини олдини олиш учун аралашувдан 3 соат олдин конъюнктивал қопчага 1 томчидан 6 марта (тахминан 30-минутлик интервалларда) томизилади.

Операциядан бевосита кейин конъюнктивал қопчага 1 томчидан 3 марта ва кейинги кунлари 1-2 томчидан кунига 3-5 марта камида 1 хафта давомида томизилади.

2 ёшдан ошган болалар:

Қўллаш ва дозалашни махсус болалар офтальмологи тавсия этади. Барча даволаш унинг амбулатор кузатуви остида олиб борилиши керак. Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас.

Контакт линзалардан фойдаланувчи шахслар

Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни томизишдан олдин Сиз уларни ечишингиз керак.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни томизгандан кейин контакт линзаларни такроран тақишдан олдин камида 20 минут кутинг.

Қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Қўлларингизни ювинг ва қулай жойга ўтиринг ёки туринг.
  2. Қопқоқчани бураб ечинг.

  1. Пастга қаратилган флаконни катта бармоқ ва бошқа бармоқлар орасида ушланг.
  2. Кўрсаткич бармоқ билан шикастланган кўзнинг пастки қовоғини бироз тортинг.

  1. Томчилагичнинг учини кўзларингизга яқинлаштиринг, лекин у кўзлар ва атрофдаги соҳаларга тегмаслиги керак.
  2. Кўзларингизга бир томчи тушиши учун флаконни бироз сиқинг, сўнгра пастки қовоқни қўйиб юборинг.

  1. Бурунга яқин жойда шикастланган кўзнинг бурчагини босинг. Кўзларни юмилган ҳолатда 1 минут ушлаб туринг.

  1. Агар шифокор тавсия этган бўлса, муолажани бошқа кўз учун ҳам такрорланг.
  2. Қўллагандан кейин дарҳол флаконга қопқоқни зич қилиб ёпинг.

Агар Сиз ЮНИКЛОФЕН® 0,1% дори воситасини керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз

Тавсия этилган дозада дозани ошириб юборилиши эҳтимоли деярли йўқ. Катталарда дори воситасини қўллагандан мувофиқ бўлмаган реакция кутилмайди.

Доза ошириб юборилганда ёки дори воситаси бола томонидан тўсатдан ичга қабул қилинганда дарҳол шифокорни чақириш керак.

Агар Сиз ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллашни унутган бўлсангиз

Агар Сиз дори воситасини қўллашни унутган бўлсангиз, уни эслашингиз билан қўллашни бошланг. Кейинчалик тавсия этилган дозани одатдаги вақтда қўллашни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг.

Агар Сиз ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллашни тўхтатсангиз

Агар шифокор Сизга айтмагунча ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўллашни тўхтатманг.

Бу дори воситасини қўллаш юзасидан кейинчалик саволлар туғилса, шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Барча дори воситалари каби ЮНИКЛОФЕН® 0,1% гарчи ҳаммада ҳам номаён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% умуман олганда яхши ўзлаштирилади, лекин баъзида у нохуш таъсирлар чақириши мумкин. Энг кўп кузатиладиган нохуш таъсири бўлиб кўзларда қичишиш, қизариш ва дори воситасини кўзга томизилгандан кейин дарҳол – кўришни ноаниқлиги ҳисобланади.

Шох пардани яллиғланиши ёки шох парданинг бошқа бузилишлари одатда фақат дори воситасини узоқ вақт қўллагандан кейин кузатилган.

Кам ҳолларда ва хавф омиллари бўлган пациентларда диклофенакни узоқ вақт қўлланилган кўпгина ҳолларда шох пардани бузилишлари ҳолатлари (масалан, кортикостероидлар билан бир вақтда даволаш, бир вақтда инфекцияни ёки ревматоид артритни бўлиши) туфайли шох пардани юпқалашиши, шох пардани яллиғланиши, эндотелийни бузилиши, шох пардани шиши ва шох пардада яллиғланган ярачаларни бўлиши билан боғлиқ бўлган.

Кам ҳолларда ҳансираш ва астмани такроран пайдо бўлиши ёки ёмонлашиши ҳолатлари таърифланган.

Конъюнктивага қон келишини ошиши, конъюнктивани аллергик яллиғланиши, қовоқларни қизариши, кўзлар аллергияси, қовоқларни шиши, қовоқларни қичишиши, эшакеми, тошма, экзема, қизариш, қичишиш, юқори сезувчанлик, йўтал ва тумов каби аллергик реакциялар ҳақида хабар берилган.

Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсирни жиддий деб ҳисобласангиз ёки Сиз истеъмолчилар учун бу йўриқномада таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

  1. ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қандай сақлаш керак

25°С гача ҳароратда сақлансин.

Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Дори воситаси қуруқ жойда сақлансин.

Совуқ ва музлашдан ҳимоялансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач ЮНИКЛОФЕН® 0,1% қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.

Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, ЮНИКЛОФЕН® 0,1% ни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Биринчи марта очгандан кейин 28 кун давомида ишлатилсин.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Ишлатилмаган дори воситасини дорихонага қайтарилсин. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Бошқа маълумот

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% нима сақлайди

  • Даволовчи модда бўлиб 1 мл эритмада 1 мг диклофенакнинг натрийли тузи ҳисобланади.
  • Бошқа компонентлари: Acidum boricum (борат кислотаси)

Borax (боракс)

Propylenglycolun (пропиленгликоль)

Hydroxypropylbetadexum (гидроксипропилбетадекс)

Dinatrii edetas dihydricus (динатрий эдетати дигидрати)

Benzalkonii chloridum (бензалконий хлориди) консервант

Aqua ad iniectabilia (инъекция учун сув).

ЮНИКЛОФЕН® 0,1% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

1х10 мл, 1х5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон)

Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365