Skip to main content

Юнифлоксин®

Улашиш:
  Reading time 26 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

UNIFLOXIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Юнифлоксин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма 500 мг/100 мл

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг левофлоксацин гемигидрати (левофлоксацинга қайта ҳисобланганда)

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий эдетати, инъекция учун сув, хлорид кислотаси*, натрий гидроксиди*.

* рН ни талаб этиладиган кўрсаткичгача (3,8 дан 5,8 гача) келтириш учун ишлатилади.

Таърифи: тиниқ, яшил-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита – фторхинолон.

АТХ коди: J01MA12.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Левофлоксацин хинолин антибактериал воситасини офлоксацин рацематининг L-изомероми ҳисобланади. Офлоксациннинг антибактериал фаоллиги асосан L-изомероми ҳисобига намоён бўлади. Левофлоксацин ва бошқа хинолин қатори антибактериал воситаларнинг таъсир механизми ДНК репликацияси, транскрипцияси, тикланиши ва рекомбинацияси учун зарур энзим ДНК-гиразани (бактериал топоизомераза IV) ингибиция қилишдан иборат.

Қуйида in vitro шароитдаги тадқиқотлар ва клиник тадқиқотлар маълумотларига асосланган левофлоксациннинг фаоллиги ҳақидаги йиғинди маълумотлар келтирилган.

Сезгир микроорганизмлар

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium diphtheria, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytiogenes, Staphylococcus coagulase-negative methi-S(I) (коагулаза метициллин-сезгир/-ўртача сезгир), Staphylococcus aureus methi-S (метициллинга сезгир), Staphylococcus epidermidis methi-S (метициллинга сезгир), Streptococci  группы С ва G, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumanii, Acinetobacter spp., Actinobacillus actinomicetemcomitans, Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter spp., Esherichia coli, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenza, Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Pasturella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (Pseudomonas aeruginosa чақирган госпитал инфекциялар мажмуавий даволашни талаб этиши мумкин), Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratia spp..

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Fusobacterium spp., Propionibacterium spp., Veillinella spp., Gardnerella vaginalis.

Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydophila pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamidia trachomatis, Legionella, pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobaterium leprae, Micobacterium tuberculosis, Mycoplasma pneumoniae, Rickettsia spp., Ureaplasma urealyticum.

 

Ўртача сезгир микроорганизмлар

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealiticum, Corynebacterium xerosis, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis, methi-R (метициллинга резистент), Staphylococcus haemolyticus methi-R.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Burkholderia cepacia, Campilobacter jejuni/coli.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus, Bacteroides ovatus, Prevotella spp., Porphyromonas spp., Peptostreptococcus, Clostridium perfringens.

Левофлоксацинга чидамли микроорганизмлар

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium jeikeium, Staphylococcus aureua methi-R, Staphylococcus coagulase-negative methi-R.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosoxidans, Burkholderia cepacia.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides fragilis.

Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium, Mycoplasma hominis.

Резистентлик

Левофлоксацинга резистентлик II тип топоизомеразаларнинг иккаласини: ДНК-гираза ва топоизомераза IV (таъсир нишонини модификацияси) кодловчи генларнинг босқичма-босқич мутацияси натижасида ривожланади. Микроб хужайрасининг пенетрацион тўсиғига таъсири (Pseudomonas aeruginosa га характерли механизм) ва эффлюкс механизми (микроб хужайрасидан микробларга қарши воситани фаол чиқарилиши) каби резистентликнинг бошқа механизмлари ҳам микроорганизмларнинг левофлоксацинга сезгирлигини камайтириши мумкин.

Левофлоксацин ва бошқа фторхинолонлар орасида кесишган чидамлилик кузатилади. Таъсир механизми туфайли, левофлоксацин ва антибактериал препаратларнинг бошқа гуруҳлари орасида кесишган чидамлилик одатда кузатилмайди.

Фармакокинетикаси

Соғлом кўнгиллиларга 500 мг дозада левофлоксациннинг вена ичига 0-минутлик инфузиясидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси (Сmax) ўртача 6,2 мкг/мл.

50 мг дан 1000 мг гача дозалар диапазонида левофлоксациннинг фармакокинетикаси пропорционал ҳисобланади. 500 мг левофлоксацин суткада 1 ёки 2 марта юборилганда левофлоксациннинг қон плазмасидаги мувозанат ҳолатига 48 соат давомида эришилади. 500 мг левофлоксацин суткада 1 марта юборишнинг 10-чи куни Сmax 6,4±8 мкг/л ни, левофлоксациннинг қон плазмасидаги минимал концентрацияси (навбатдаги дозани юборишдан олдинги концентрация) (Сmin) эса 0,6±0,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Левофлоксацинни суткада 2 марта вена ичига юборишнинг 10 куни Сmax 7,9±1,1 мкг/мл ни, Сmin эса 2,3±0,5 мкг/мл ни ташкил қилган.

Тақсимланиши: қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил этади. Вена ичига бир марта ёки кўп марта юборилгандан кейин левофлоксациннинг тақсимланиш хажми тахминан 100 л ни ташкил қилади, бу препаратни одам аъзолари ва тўқималарига яхши киришидан далолат беради. Левофлоксацинни 500 мг дозада суткада 1 ёки 2 марта қабул қилгандан кейин 48 соат давомида мувозанат концентрациясига эришилади.

Левофлоксацин бронхларнинг шиллиқ қаватига, эпителиал қоплам суюқлигига, альвеоляр макрофагларга қон плазмасидагига нисбатан бронхларнинг шиллиқ қаватларга ва эпителиал қопламнинг суюқлигига мувофиқ равишда 1,1-1,8 ва 0,8-3 ни ташкил қилувчи пенетрация коэффициенти билан яхши киради.

Левофлоксацин ўпка тўқимасига яхши киради, пенетрация коэффициенти қон плазмасидаги концентрациясига нисбатан 2-5 ни ташкил қилади.

Альвеоляр суюқликка қон плазмасидаги концентрациясига нисбатан 1 пенетрация коэффициенти билан яхши киради. Левофлоксацин 500 мг дозада суткада 1 ёки 2 марта 3 кун давомида юборилганда левофлоксациннинг альвеоляр суюқликдаги максимал концентрациясига юборилгандан 2-4 соатдан кейин эришилган ва мувофиқ равишда 4,0 ва 6,7 мкг/мл ни ташкил қилган.

Левофлоксацин 0,1-3 (суяк тўқимаси/қон плазмаси) пенетрация коэффициенти билан болдир суягининг проксимал ҳам, дистал ҳам бўлимларида кортикал ёки ғоваксимон суяк тўқимасига яхши киради.

Левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон ўтади.

Левофлоксацин простата бези тўқимасига яхши ўтади, простата бези/қон плазмасидаги концентрациясининг ўртача нисбати 1,84 ни ташкил қилади.

Сийдикда левофлоксациннинг плазмадаги концентрациясидан бир неча марта юқори концетрациялари ташкил этилади.

Метаболизми: левофлоксацин деметил-леволоксацин ва левофлоксацин-N-оксидини ҳосил қилиб кам миқдорда метаболизмга учрайди. Бу метаболитларнинг улуши буйрак орқали чиқариладиган дозанинг 5% дан камроғига тўғри келади.

Чиқарилиши: левофлоксациннинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6-8 соатни ташкил қилади. Препаратни чиқарилиши асосан (юборилган дозанинг 85% дан кўпроғи) буйраклар орқали амалга оширилади. 500 мг бир марта юборилгандан кейин левофлоксациннинг умумий клиренси минутига 175±29,2 мкг ни ташкил қилади.

Левофлоксацинни вена ичига ва ичга қабул қилганда унинг фармакокинетикасида аҳмиятли фарқлар кузатилмайди, бу ичга қабул қилиш ва вена ичига юбориш усуллари бир-бирини ўрнини тўлдирувчи эканлигини тасдиқлайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда левофлоксациннинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Буйрак фаолияти ёмонлашган сари буйрак орқали чиқарилиши ва буйрак клиренси (CIR) камаяди, Т1/2 эса ошади.

Буйрак етишмовчилигида фармакокинетик кўрсаткичларнинг қиймати:

Креатинин клиренси

(КК) (мл/мин)

<2020-4950-80
CIR (мл/мин)132657
Т1/235279

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентларда левофлоксациннинг кинетикаси креатинин клиренси (КК) ни ўзгариши билан боғлиқ фармакокинетикадан ташқари, бошқа ёшдаги пациентлардагидан фарқ қилмайди.

Эркакларда ва аёлларда левофлоксациннинг фармакокинетикаси фарқ қилмайди.

Қўлланилиши

Сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган инфекциялар:

  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитнинг ўткир хуружлари (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги), касалхонадан ташқари пневмония);
  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир синусит (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги));
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган ва асоратланган инфекциялари (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги);
  • сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги), ўткир пиелонефрит (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги), сурункали бактериал простатит;
  • туберкулёзнинг дорига чидамли шаклини мажмуавий даволаш таркибида;
  • куйдиргини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби инфекциянинг характери ва оғирлик даражаси, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига боғлиқ.

Препаратни суткада бир ёки икки марта томчилаб вена ичига инфузия кўринишида секин юбориш керак. Инфузиянинг тавсия этилган давомийлиги 250 мг левофлоксацинни юбориш учун камида 30 минут, 500 мг ни юбориш учун 60 минутни ташкил этади.

Юнифлонсин® препарати 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмасидаги 2,5% ли глюкоза эритмаси, шунингдек парентерал озиқлантириш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар) билан мутаносиб.

Юнифлонсин® препаратининг эритмасини гепарин ёки ишқорий реакцияга эга эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас!

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Бошқа антибактериал препаратлар билан даволагандаги каби, Юнифлонсин® билан даволашни тана ҳарорат нормашлашгандан ёки қўзғатувчини ишончли эрадикациясига эришилгандан кейин камида 48-72 соат давом эттириш керак. Даволаш курсини шифокор кўрсатмасисиз тўхтатиш ёки муддатидан олдин бекор қилиш мумкин эмас.

КК˃50 мл/мин бўлган катталарда дозалаш тартиби

КасалликДозалаш тартибиДаволаш давомийлиги
Касалхонадан ташқари пневмония500 мг суткада 1-2 марта7-14 кун
Сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари500 мг суткада 1 марта7-14 кун
Пиелонефрит500 мг суткада 1 марта7-10 кун
Сийдик йўлларининг асоратланмаган инфекциялари250 мг суткада 1 марта3 кун
Сурункали бактериал простатит500 мг суткада 1 марта28 кун
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияси500 мг суткада 1-2 марта7-14 кун
Туберкулёзнинг дорига чидамли шаклларини мажмуавий даволаш таркибида500 мг суткада 1-2 марта3 ойгача
Куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш500 мг суткада 1 марта8 ҳафтагача

Бир неча кун даволангандан кейин препаратнинг вена ичига инфузиялари перорал юбориш усулига алмаштирилиши мумкин (препарат қабул қилинганда биокираолишлиги 99-100% ни ташкил қилади, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди). Ўтиш вақти пациентнинг ҳолати ва клиник ҳолатнинг ўзига хослигига боғлиқ, лекин одатда 2 кундан 4 кунгачани ташкил қилади. Кўрсатилган тавсия этилган даволаш давомийлиги Юнифлонсин® препаратини инфузия учун эритма ва препаратнинг таблетка шаклини қўллашни ўз ичига олади.

Пациентларнинг алоҳида тоифалари

Буйрак фаолиятини бузилиши (КК ≤ 50 мл/мин)

Креатинин клиренсиДозалаш тартиби
суткада 250 мгсуткада 500 мг12 соатда 500 мг
Биринчи доза250 мг500 мг500 мг
Минутига 50-20 млсуткада 125 мгсуткада 250 мг12 соатда 250 мг
Минутига 19-10 мл18 соатда 125 мгсуткада 125 мг12 соатда 125 мг
Минутига 10 мл дан кам*48 соатда 125 мгсуткада 125 мгсуткада 125 мг

* шу жумладан перитонеал ва гемодиализ. Гемодиализ ёки перитонеал диализда бўлган пациентларда қўшимча дозаларни юбориш талаб этилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши

Дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди, чунки левофлоксацин жигарда фақатгина бироз метаболизмга учрайди.

Кексалар

Дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг маълумотларига кўра нохуш реакциялар уларни ривожланиши тез-тезлигига мувофиқ қуйидагича таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1,10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000) ва жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум – мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган.

Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан бузилишлар

Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, қусиш;

Тез-тез эмас: қоринда оғриқ, диспепсия, метеоризм, қабзият;

Тез-тезлиги номаълум: стоматит, панкреатит, қон аралаш диарея, у жуда кам ҳолларда энтероколит, шу жумладан сохтамембраноз колитнинг белгиси бўлиши мумкин.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: “жигар” трансаминазалари, ишқорий фосфотаза (ИФ) ва гамма-глутаминтрансфераза (Г-ГТ) фаоллигини ошиши;

Тез-тез эмас: қонда билирубин концентрациясини ошиши;

Тез-тезлиги номаълум: оғир жигар етишмовчилиги, шу жумладан айрим ҳолларда ўлимга олиб келувчи ўткир жигар етишмовчилигини ривожланиши, айниқса оғир асосий касаллиги бўлган пациентларда (масалан сепсис бўлган пациентларда), сариқлик, гепатит.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик;

Тез-тез эмас: уйқучанлик, юқори қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши, безовталик, тремор, ҳавотирлик;

Кам ҳолларда: “даҳшатли” туш кўришлар, парестезиялар, тиришишлар, депрессия, ажитация, дезориентация, руҳий бузилишлар (масалан галлюцинациялар, паранойя);

Тез-тезлиги номаълум: экстрапирамидал бузилишлар ва координациянинг бошқа бузилишлари, дискинезия, периферик сенсор нейропатия, периферик сенсор-мотор нейропатия, ҳулқ-атворни бузилиши ва ўзига зиён етказиш билан кечувчи руҳий бузилишлар, ўз жонига қасд қилиш фикри, ўз жонига қасд қилишга уриниш, ҳушдан кетиш, хавфсз бош мия ички гипертензияси.

Сезги аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: вертиго, дисгевзия (таъм билиш ҳиссини бузилиши);

Кам ҳолларда: кўришни бузилиши (кўриш қобилиятини бузилиши), қулоқларда “шанғиллаш”;

Тез-тезлиги номаълум: кўришни ўтувчан бузилиши, эшитишни пасайиши (шу жумладан эшитишни йўқолиши), паросмия (ҳид билишни бузилиши), шу жумладан аносмия (ҳид билишни йўқолиши), агевзия (таъм билиш ҳиссини йўқолиши).

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: флебит;

Тез-тез эмас: синус тахикардияси, артериал босимни пасайиши, юрак уришини тезлашиши, юрак уришини ҳис қилиш;

Тез-тезлиги номаълум: QT интервалини узайиши, қоринчалар ритмини бузилишлари ва қоринчалар тахикардияси, шу жумладан “пируэт” типдаги (torsades de pointes), асосан юракни тўхташига олиб келиши мумкин бўлган QT интервалини узайишини хавф омиллари бўлган пациентларда.

Суяк-мушак тизими томонидан

Тез-тез эмас: артралгия, миалгия;

Кам ҳолларда: тендинит, мушак кучсизлиги (миастенияси бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга);

Тез-тезлиги номаълум: рабдомиолиз, пайларни узилиши (ахилл пайлари), боғламларни узилиши, мушакларни узилиши, артрит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: қон плазмасида креатинин концентрациясини ошиши;

Кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефрит ривожланиши оқибатида).

Нафас тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: ҳансираш;

Тез-тезлиги номаълум: бронхоспазм, аллергик пневмонит.

Тери ва юмшоқ тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: қичишиш, тери тошмаси, эшакеми, гипергидроз;

Тез-тезлиги номаълум: токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), экссудатив кўп шаклли эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), лейкоцитопластик васкулит, фотосезувчанлик реакциялари.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ангионевротик шиш, ўта юқори сезувчанлик реакциялари;

Тез-тезлиги номаълум: анафилактоид шок, анафилактик шок (айрим ҳолларда биринчи марта юборилгандан кейин).

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: эозинофилия, лейкопения;

Кам ҳолларда: нейтропения, тромбоцитопения;

Тез-тезлиги номаълум: гемолитик анемия, агранулоцитоз, панцитопения.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: анорексия;

Кам ҳолларда: гипогликемия (қонда глюкоза концентрацияси пасайиши, айниқса қандли диабети бўлган пациентларда);

Жуда кам ҳолларда: порфирия (моддалар алмашинувининг жуда кам ҳолларда учрайдиган касаллиги) касаллиги билан пациентларда унинг хуружлари, бу ҳақида бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси далолат беради. Левофлоксацинни қўллаганда шундай самара инкор этилмайди.

Тез-тезлиги номаълум: гипергликемия (қонда глюкоза концентрациясини ошиши), гипогликемик кома.

Бошқалар

Тез-тез: юбориш жойидаги реакциялар (қизариш, оғриқ);

Тез-тез эмас: астения, замбуруғли инфекциялар, суперинфекциялар;

Кам ҳолларда: тана ҳароратини ошиши;

Тез-тезлиги номаълум: оғриқ (шу жумладан белда, кўкрак қафасида ва қўл-оёқларда оғриқ).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • левофлоксацин ёки бошқа хинолонлар ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • фторхинолонлар билан аввалги даволанганда пайдо бўлган пайларни шикастланиши;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган болалар (скелетни ўсишини якунланмаганлиги туфайли, чунки ўсишнинг тоғай нуқталарини шикастланиши хавфини тўлиқ инкор этиб бўлмайди);
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • сохтапаралитик миастения (миастения gravis) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

  • Буйрак етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги (гемолиз хавфини ошиши), тубуляр секрецияга таъсир этувчи препаратларни (масалан пробенецид ва циметидин) бир вақтда қабул қилиш, қандли диабет, аёллар;
  • QT интервалини узайтирувчи маълум омиллари: QT интервалини туғма узайиши синдроми, QT интервалини узайтирувчи препаратларни (масалан IA ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар; кекса пациентлар ва аёллар QT интервалини узайтирувчи препаратларга сезгир бўлишлари мумкин) бир вақтда қабул қилиш, мувофиқлаштирилмаган электролит бузилишлари (масалан, гипомагниемия, гипокалиемия, гипонатриемия); кексалар; юрак касалликлари (масалан юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия);
  • Тиришиш реакцияларига мойиллик (бош мия қон томирлари атеросклерози, бош мияда қон айланишини бузилишлари (анамнезида), марказий нерв тизимининг органик касалликлари); жигар порфирияси; бош миянинг тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи дори воситалари (фенбуфен ва унга ўхшаш бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), теофиллин) бир вақтда қабул қилиш; психозлар ва анамнезида бошқа руҳий касалликларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Левофлоксацин ва теофиллин ўртасида ҳеч қандай фармакокинетик ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Лекин хинолонларни теофиллин, НЯҚП ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда тиришишлар ривожланиши хавфи ошиши мумкин.

Фенбутен мавжудлигида левофлоксациннинг концентрацияси тахминан 13% га ошади.

Циметидин ва пробенецид каналчалар секрециясини блоклаши оқибатида левофлоксациннинг буйрак клиренсини мувофиқ равишда 24% ва 34% га пасайтиради, шунинг учун левофлоксацинни каналчалар секрециясига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда.

Кальций карбонати, глибенкламид, ранитидин, дигоксинни бирга қўллаш левофлоксациннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.

Левофлоксацинни ёндош қўллаганда циклоспориннинг Т1/2 33% га ошади.

Билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари (варфарин) билан бир вақтда қўллаганда қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин вақти/ҳалқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН)) ошиши кузатилади, қон кетиши (шу жумладан оғир даражадаги) ривожланиши мумкин. Шунинг учун К витаминини қабул қилаётган пациентларда левофлоксацин билан даволаш вақтида қон ивиши кўрсаткичларини айниқса синчковлик билан назорат қилиш керак.

Левофлоксацин QT интервалини узайтириши мумкин, шунинг учун IA ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар ва нейролептиклар билан бирга қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Глюкокортикостероидлар билан бирга қабул қилиш пайларни узилиши хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Фторхинолонлар тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтириши мумкин. Анамнези тутқаноқ хуружлари бўлган пациентларда левофлоксацинни қўллаш мумкин эмас ва бошқа фторхинолонлар каби тиришиш ривожланишига мойиллиги бўлган, анамнезида бош мияни шикастланиши (бош мияда қон айланишини бузилиши, жароҳат), шу жумладан тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи препаратларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Левофлоксацин билан даволаш фонида тиришиш хуружи ривожланган ҳолларда препарат дарҳол бекор қилиниши керак.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда левофлоксацин билан даволаш фонида гемолиз ривожланиши мумкин. Препаратни бундай пациентларга буюриш зарурати бўлганида уларнинг ҳолатини гемолитик реакциялар ривожланиши юзасидан синчковлик билан назорат қилиш керак.

QT интервалини узайиши (туғма ёки орттирилган, IA ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар қабул қилаётган, электролит бузилишлари, юрак-қон томир тизими касалликлари) бўлган пациентларда левофлоксацин билан даволаганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин қабул қилган пациентларда QT интервалини узайиши ҳақида хабар берилган. QT интервалини узайишини ривожланишининг қуйидаги маълум омиллари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак: сув-электролит мувозанатининг мувофиқлаштирилмаган бузилишлари (гипокалиемия, гипомагниемия); QT интервалини туғма узайиши синдроми; юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия); QT интервалини узайишини чақирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш. Кекса пациентлар ва аёл пациентлар QT интервалини узайтирувчи препаратларнинг таъсирига сезгирроқ бўлишлари мумкин. Шунинг учун уларда фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Микроорганизмларнинг экилган штаммларининг орттирилган резистентлигининг тарқалганлиги географик минтақа ва вақт бўйича фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун аниқ мамлакатда микроорганизмларининг резистентлиги ҳақидаги маълумот талаб этилади. Оғир инфекцияларни даволаш ёки даволаш самарасизлигида қўзғатувчини ажратиб олиш билан микробиологик диагноз аниқланиши ва уни левофолксацинга сезгирлиги аниқланиши керак.

Метициллинга резистент тилларанг стафилококк фторхинолонларга, шу жумладан левофлоксацинга резистент бўлишининг эҳтимоли юқори. Шунинг учун метициллинга резистент тилларанг стафилококк чақирган аниқланган ёки тахмин қилинаётган инфекцияни, агар лаборатор тест натижалари бу микроорганизмнинг левофлоксацинга сезгирлигини тасдиқламаган бўлса, даволаш учун левофлоксацин тавсия этилмайди.

Препарат инфузиясининг тавсия этилган давомийлиги дозага қараб 30 минутдан 60 минутгачани ташкил қилади (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Препаратнинг инфузияси вақтида тахикардия ва артериал босимни (АБ) яққол пасайиши кузатилиши мумкин. Агар препарат инфузияси вақтида АБ ни пасайиши аниқланса, инфузияни дарҳол тўхтатиш керак.

Юнифлоксин® инфузия учун эритмаси препарати 100 мл эритмада тахминан 354 мг
(15,4 ммоль) ош тузи сақлайди. Бу маълумотларни ош тузи чекланган парҳезга риоя қилаётган пациентларни даволанганда эътиборга олиш керак.

Левофлоксацин ҳатто бошланғич дозаларни қўллаганда жиддий, потенциал ўлимга олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакцияларини (ангионевротик шиш, анафилактик шок) чақириши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланган ҳолларда препаратни дарҳол бекор қилиш керак.

Левофлоксацинни қабул қилганда Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби оғир буллёз тери реакциялари ҳолатлари кузатилган (“Ножўя таъсири” бўлимига қаранг). Тери ва шиллиқ қаватлар томонидан бирон-бир реакциялар ривожланган ҳолларда пациентлар дарҳол шифокорга хабар бериши керак.

Левофлоксацинни қўллаганда, айниқса оғир асосий касаллиги, масалан сепсиси бўлган пациентларда жигар некрози, шу жумладан ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилиги ривожланиши ҳақида хабар берилган. Пациентлар анорексия, сариқлик, сийдикни тўқлашиши, қоринда қичишиш ва оғриқ каби жигарни шикастланишининг белгилари пайдо бўлган ҳолларда даволашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга хабар бериш кераклиги ҳақида огоҳлантирилиши керак.

Билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қон ивиши кўрсаткичларини назорат қилиш керак (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Фторхинолонлар билан даволаш фонида кам ҳолларда ривожланган тендинит пайларни, айниқса ахилл пайиниши узилишига олиб келиши мумкин. Бу ножўя самара даволаш бошлананидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади. Кекса ёшдаги шахслар ва глюкокортикостероидлар қабул қилаётган пациентларда тендинит ривожланиши хавфи пастроқ. Шунинг учун левофлоксацин билан даволаш вақтида бундай пациентларнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак. Агар тендинитга шубҳа туғилса (пациентга унинг симптомлари ҳақида хабар бериш керак), Юнифлоксин® препаратини дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни (масалан иммобилизация) бошлаш керак.

Юнифлоксин® препарати билан даволаш вақтида ёки даволашдан кейинги диарея (айниқса оғир, турғун ва/ёки қон изларини пайдо бўлиши) Clostridium difficile чақирган касаллик симптоми бўлиши мумкин, унинг оғирроқ шакли сохтамембраноз колит ҳисобланади. Агар сохтамембраноз колитга шубҳа бўлса, Юнифлоксин® препаратини дарҳол бекор қилиш ва симптоматик даволашни (масалан перорал ванкомицин) бошлаш керак. Бундай ҳолларда ичак перистальтикасини ингибиция қилувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

  1. P. аeruginosa чақирган госпитал инфекцияларни даволаш учун мажмуавий даволаш зарур.

Юнифлоксин® препарати билан даволаш вақтида ва у якунланган кейин камида 48 соат давомида фотосенсибилизация реакциялари ривожланишидан сақланиш учун бевосита қуёш нурлари ва сунъий ультрабинафша нурлардан сақланиш керак.

Левофлоксацин асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда буйрак фаолиятини назорат қилиш керак; шунингдек дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Перорал гипогликемик воситалар (масалан глибенкламид) ёки инсулин қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда левофлоксацинни қўллаганда гипо-/гипергликемия ривожланиши хавфи ошади. Препаратни қандли диабети бўлган пациентга буюриш зарурати бўлганида қон плазмасида глюкозанинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда сенсор ва сонсор-мотор периферик нейропатия кузатилган, унинг бошланиши тез бўлиши мумкин. Пациентларда нейропатия симптомлари пайдо бўлганда Юнифлоксин® препаратини қўллаш дарҳол бекор қилиниши керак (қайтмас ўзгаришлар ривожланиши хавфини камайтиради).

Сохтапаралитик миастения (myasthenia gravis) бўлган пациентларда нейро-мушак блокадаси ривожланиши мумкинлиги туфайли, Юнифлоксин® препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Постмаркетинг даврда миастенияси бўлган пациентларда фторхинолонларни қўллаш билан ассоциацияланган нохуш реакциялар, шу жумладан ўпканинг сунъий вентиляциясини талаб этувчи нафас етишмовчилиги ва ўлим ҳақида хабар берилган. Миастения gravis ташҳиси қўйилган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллаганда кам ҳолларда ўз жонига қасд қилиш фикри ва ўз-ўзига шикаст етказиш билан кечувчи ҳулқ атворни бузилишларига авж олувчи психотик реакциялар ривожланиши ҳақида хабар берилган (айрим ҳолларда левофлоксациннинг бир марталик дозаси қабул қилингандан кейин). Бундай реакциялар ривожланганда Юнифлоксин® препаратини дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни бошлаш керак. Психози бўлган пациентлар ёки анамнезида руҳий касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кўришни ҳар қандай бузилишлари ривожланганда дарҳол офтальмолог консультацияси зарур.

Левофлоксацин билан, айниқса узоқ вақт даволаш фонида сезгир бўлмаган микроорганизмларни ўсиши кучайиши мумкин. Суперинфекция ривожланган ҳолларда тегишли чораларни кўриш керак.

Левофлоксацин Mycobacterium tuberculosis ўсишини ингибиция қилиши мумкин, шунинг учун туберкулёзга бактериологик текширув сохта манфий натижа кўрсатиши мумкин.

Юнифлоксин® препарати билан даволанаётган пациентларда сийдикда опиатларнинг сохтамусбат натижалари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда спецификлиги юқори усуллардан фойдаланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни репродуктив токсиклигини намойиш қилмаган. Лекин препаратни одамларда қўллаш бўйича шунга ўхшаш маълумотларни йўқлиги, экспериментал маълумотлар фторхинолонларнинг скелетнинг тоғай ўсиш нуқтасига салбий таъсирини ҳисобга олиб, ҳомиладорлик даврида левофлоксацинни қўллаш мумкин эмас.

Левофлоксацин кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Препаратни эмизиш даврида қўллаш зарурати бўлганида уни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида руҳий ва ҳаракат реакцияларининг тезлиги пасайиши мумкин, шунинг учун автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда марказий нерв тизими томонидан симптомларни пайдо бўлиши ва/ёки чуқурлашиши муҳим клиник аҳамиятга эга: онгни чалкашиши, бош айланиши, тиришишлар, онгни бузилиши, галлюцинациялар, тремор, шунингдек QT интервалини узайиши.

Даволаш: пациентнинг ҳолатини синчковлик билан кузатиш, электрокардиографик мониторинг, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 500 мг/100 мл

100 мл инфузия учун эритма 500 мг/100 мл паст зичликдаги полиэтилен флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365