Skip to main content

Янумет

Улашиш:
  Reading time 38 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЯНУМЕТ

JANUMET

 

Препаратнинг савдо номи: ЯНУМЕТ

Таъсир этувчи модда (ХПН): ситаглиптин + метформин.

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар ситаглиптин фосфат моногидрати кўринишида 50 мг ситаглиптин ва
500 мг, 850 мг ёки 1000 мг метформин гидрохлориди.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза; поливинилпирролидон (повидон); натрий стеарилфумарати; натрий лаурилсульфати.

Таблетка қобиғи (Опадрай® II 85 F94203 пушти 50 мг/500 мг доза учун; Опадрай® II 85 F94182 пушти 50 мг/850 мг доза учун; Опадрай® II 85 F15464 қизил 50 мг/1000 мг доза учун) қуйидагиларни сақлайди: поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол (полиэтиленгликоль) 3350, тальк, темир (II,III) оксиди (Е172), темир (III)оксиди (Е172).

Таърифи:

50 мг/500 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: бир томонида 575 гравировкаси ва иккинчи томони тоза бўлган оч-пушти рангли, икки томонлама қавариқ капсуласимон шаклдаги таблеткалар.

50 мг/850 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: бир томонида 515 гравировкаси ва иккинчи томони тоза бўлган пушти рангли, икки томонлама қавариқ капсуласимон шаклдаги таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

50 мг/1000 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: бир томонида 577 гравировкаси ва иккинчи томони тоза бўлган қизил рангли, икки томонлама қавариқ капсуласимон шаклдаги таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал қўллаш учун қонда глюкоза даражасини камайтирувчи дори воситалари мажмуаси.

АТХ коди: А10ВD07.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Янумет ўзаро бир-бирини тўлдирувчи таъсир механизмига эга бўлган, 2-тип қандли диабети бўлган пациентларда гликемия назоратини яхшилаш учун мўлжалланган иккита гипогликемик препаратларнинг мажмуаси ҳисобланади: ситаглиптин фосфати, дипептидилпептидаза 4 (ДПП-4) ингибиторлари ва метформин гидрохлориди –  бигуанидлар синфининг вакили.

Ситаглиптин фосфати – бу 2-тип диабетни даволаш учун дипептидилпептидаза 4 (ДПП-4) ферментининг перорал қабул қилинганда фаол, кучли ва юқори селектив ингибиторидир. ДПП-4 ингибиторлари – бу инкретинларнинг кучайтирувчилари каби таъсир кўрсатувчи препаратлар синфидир. ДПП-4 ферментини ингибиция қилиш йўли орқали ситаглиптин иккита инкретин гомонлари – глюкагонга-симон пептид 1 (ГПП-1) ва глюкозага боғлиқ бўлган инсулинотроп полипептид (ГИП) даражаларини оширади. Инкретинлар глюкоза гомеостазини физиологик бошқаришда иштирок этувчи эндоген тизимнинг бир қисми ҳисобланади. Қондаги глюкоза концентрациялари нормада ёки юқори бўлганида, ГПП-1 ва ГИП инсулин синтези ва унинг меъда ости безидаги бета-ҳужайраларидан ажралиб чиқишини оширади. ГПП-1 шунингдек жигар томонидан глюкоза ишлаб чиқарилишини камайишига олиб келиб, меъда ости безидаги альфа-ҳужайралари томонидан глюкагон секрециясини ҳам пасайтиради. Агар инсулин даражалари паст бўлса, инсулин ажралиб чиқиши кучаймайди ва глюкагон секрецияси бостирилмайди. Ситаглиптин ДПП-4 ферментининг кучли ва юқориселектив ингибитори ҳисобланади ва терапевтик концентрацияларда бир-бирига яқин ДПП-8 ёки ДПП-9 ферментларини ингибиция қилмайди. Ситаглиптин ГПП-1 аналоглари, инсулин, сульфонилмочевина ёки меглитинидлар, бигуанидлар, пероксис пролифераторлари (PPARγ) томонидан фаоллаштириладиган рецепторлар агонистлари, альфа-гликозидаза ва амилин аналоглари ингибиторларидан кимёвий тузилиши ва фармакологик таъсири бўйича фарқ қилади.

Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги икки кунлик тадқиқотда фақат ситаглиптин қўлланилганда фаол ГПП-1 концентрацияси ошган, фақат метформин қўлланилганида эса фаол ва умумий ГПП-1 концентрациялари бир хил даражада ошган. Ситаглиптин ва метформинни бир вақтда қўллаш фаол ГПП-1 концентрациясига аддитив таъсир кўрсатади. Метформин эмас, балки ситаглиптин фаол ГИП концентрациясини оширади.

Умуман олганда, монотерапия сифатида ҳам ёки мажмуавий қўлланилганда ҳам ситаглиптин гликемик назоратни яхшилайди.

Клиник тадқиқотларда ситаглиптин монтерапия сифатида гемоглобин A1c (HbA1c), шунингдек оч қоринга ва овқатдан кейинги глюкоза даражаларини сезиларли даражада пасайтириш билан гликемик назоратни яхшилаган. Оч қоринга қон плазмасидаги глюкоза даражасини пасайиши 3-чи ҳафтада кузатилган (оч қоринга глюкоза даражасини аниқлаш ўтказилган биринчи вақт нуқтаси). Ситаглиптин билан даволанган пациентларда гипогликемияни пайдо бўлиши тез-тезлиги плацебога ўхшаш бўлган. Ситаглиптин билан даволашда тана вазни дастлабки кўрсаткичга нисбатан ошмаган. Тез-тез намуналар олингандаги овқатга толерантлик тестида бета-ҳужайралар, шу жумладан HOMA-β (гомеостаз-β ни баҳолаш модели) фаолиятини суррогат маркерлари, проинсулиннинг инсулинга нисбати ва бета-ҳужайралар реактивлиги кўрсаткичларига нисбатан яхшиланиш кузатилган.

Метформин гидрохлориди

Метформин қон плазмасидаги глюкозанинг базал даражасини, ҳамда овқатдан кейин даражасини пасайтирувчи антигипергликемик таъсирга эга бўлган бигуанид ҳисобланади. Препарат инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун ҳам гипергликемияни вужудга келишига олиб келмайди.

Метформин қуйидаги учта механизм бўйича таъсир кўрсатиши мумкин:

– глюконеогенез ва гликогенолизни ингибиция қилиш йўли орқали жигарда глюкоза ишлаб чиқарилишини камайтириш орқали;

– мушак тўқимасида периферик тўқималарда глюкозани ушлаб қолиш ва утилизация орқали инсулинга бўлган сезувчанликни ўртача даражада кучайтириш йўли орқали;

– ичакда глюкоза сўрилишини секинлаштириш йўли орқали.

Метформин гликоген-синтазага таъсир кўрсатиш йўли орқали ҳужайралар ичида гликоген синтезини рағбатлантиради. Метформин глюкоза (GLUT-1 ва GLUT-4) мембрана ташувчилари махсус турларининг ташувчанлик қобилиятини кучайтиради.

Препаратнинг гликемияга таъсиридан қатъий назар одамда метформин липидлар метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади. Назоратланган, давомийлиги ўртача ва узоқ муддатли клиник тадқиқотларда терапевтик дозаларда қўлланилганида қуйидагилар намойиш қилинган: метформин умумий холестерин, ПЗЛП холестерини ва триглицеридлар даражаларини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Янумет

Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги биоэквивалентлик бўйича ўтказилган тадқиқотлар Янумет (ситаглиптин/метформин гидрохлориди) препарати, мажмуавий таблеткаларнинг ситаглиптин фосфати ва метформин гидрохлоридини алоҳида таблеткалар сифатида бир вақтда қабул қилишга биоэквивалентлигини кўрсатди.

Қуйидаги маълумотлар Янумет препаратининг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддаларнинг фармакокинетик хусусиятларини акс эттиради.

Ситаглиптин фосфати

Сўрилиши

Соғлом кўнгиллилар томонидан 100 мг доза перорал қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияларга (медиана Tmax) доза қабул қилинганидан 1-4 соат кейин эришилган ҳолда ситаглиптин тез сўрилган, қон плазмасидаги ситаглиптин AUC ўртача кўрсаткичи 8,52 мкмоль•соат, Cmax 950 нмоль. Ситаглиптиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 87 % ни ташкил қилади. Таркибида ёғлар юқори даражада мавжуд бўлган овқатлар ва ситаглиптинни бир вақтда қабул қилиш препаратнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаганлиги учун ситаглиптинни овқатланишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

Қон плазмасидаги ситаглиптин AUC кўрсаткичи дозага мутаносиб равишда ошади. Cmax ва C24ч кўрсаткичлар учун мутаносиблик аниқланмаган (Cmax нинг дозага мутаносиб равишда яққолроқ бўлган, C24ч нинг дозага мутаносиб равишда ошиши эса унчалик яққол бўлмаган).

Тақсимланиши

100 мг дозадаги ситаглиптин соғлом кўнгиллиларга вена ичига бир марта юборилгандан кейинги мувозанат ҳолатидаги тақсимланишнинг ўртача ҳажми тахминан 198 литрни ташкил қилган. Қон плазмасидаги оқсиллар билан қайтувчан боғланган ситаглиптин фракцияси – паст (38 %) бўлган.

Метаболизми

Ситаглиптин асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, метаболизми эса сезиларли эмас. Ситаглиптиннинг тахминан 79% сийдик билан ўзгартирилмаган ҳолда чиқарилади.

14С-нишонланган ситаглиптин перорал қабул қилингандан кейин радиофаол препаратнинг тахминан 16% ситаглиптин метаболитлари кўринишида чиқарилган. Ситаглиптиннинг плазмадаги ДПП-4 ни ингибиция қилиш фаоллигида қатнашмайдиган 6 та метаболитларининг паст даражалари аниқланган. In vitro шароитдаги тадқиқотларда ситаглиптиннинг чекланган метаболизими учун жавоб берувчи асосий фермент бўлиб CYP2C8 иштирокидаги CYP3A4 эканлиги аниқланган.

In vitro шароитдаги маълумотлар ситаглиптиннинг CYP изоферментлари CYP3A4, 2C8, 2C9, 2D6, 1A2, 2C19 ёки 2B6 ингибитори эмаслигини ва CYP3A4 ва CYP1A2 индуктори эмаслигини кўрсатади.

Чиқарилиши

14С-нишонланган ситаглиптин соғлом кўнгиллилар томонидан перорал қабул қилингандан кейин 1 ҳафта давомида 100% радиофаол препарат ахлат (13%) ва сийдик (87%) билан чиқарилган. 100 мг дозадаги ситаглиптин перорал қабул қилингандан кейинги тахминий якуний ярим чиқарилиш даври t½ тахминан 12,4 соатни ташкил қилади. Ситаглиптин кўп марта қўлланилганда фақатгина минимал миқдорларда тўпланади. Буйрак клиренси тахминан минутига 350 мл ни ташкил қилади.

Ситаглиптиннинг чиқарилиши асосан буйрак орқали фаол каналчалар секрецияси механизми бўйича амалга оширилади. Ситаглиптин буйрак томонидан ситаглиптинни чиқариш жараёнига жалб қилиниши мумкин бўлган учинчи типдаги одам органик анионлари (hOAT-3) ташувчиси учун субстрат ҳисобланади. Ситаглиптинни ташишдаги hOAT-3 нинг клиник аҳамияти аниқланмаган. Ситаглиптин шунингдек буйрак томонидан ситаглиптинни чиқариш жараёнига жалб қилиниши мумкин бўлган р-гликопротеин субстрати бўлиб ҳам ҳисобланади. Бироқ р-гликопротеин ингибитори бўлган циклоспорин ситаглиптиннинг буйракдаги клиренсини пасайтирмаган. Ситаглиптин OCT2,  OAT1 ёки PEPT1/2 ташувчилар учун субстрат ҳисобланмайди. In vitro шароитда ситаглиптин қон плазмасидаги терапевтик аҳамиятли концентрацияларда OAT3 (IC50=160 мкM) ёки р-гликопротеин (250 мкмоль гача) га боғлиқ ташилишни ингибиция қилмайди. Клиник тадқиқотда ситаглиптин қон плазмасидаги дигоксин концентрациясига аҳамиятсиз таъсирни намойиш қилган ва ситаглиптиннинг р‑гликопротеиннинг кучсиз ингибитори бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Пациентлардаги характеристикалар

Ситаглиптин фармакокинетикаси умуман олганда соғлом кўнгиллилар ва 2-типдаги қандли диабет бўлган пациентларда ўхшаш бўлган.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Соғлом кўнгиллилар назорат гуруҳига нисбатан буйрак фаолиятини оғир даражали сурункали бузилишлари бўлган пациентларда ситаглиптиннинг камайтирилган дозаси
(50 мг) фармакокинетикасини ўрганиш мақсадида бир марталик дозани қўллаш билан очиқ тадқиқот ўтказилган. Тадқиқотга креатинин клиренси кўрсаткичига кўра енгил
(50 мл дан <80 мл/мин гача), ўртача (30 мл дан <50 мл/мин гача) ва оғир (30 мл/мин дан кам) шаклларга таснифланган буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар, шунингдек гемодиализ ўтказилаётган терминал босқичдаги буйрак касаллиги бўлган пациентлар киритилган.

Буйрак фаолиятини енгил даражали бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасидаги ситаглиптин концентрациясининг соғлом кўнгиллилар назорат гуруҳига нисбатан клиник жиҳатдан аҳамиятли ошиши кузатилмаган. Қон плазмасидаги ситаглиптин AUC нинг соғлом кўнгиллилар назорат гуруҳига нисбатан тахминан 2 марта ошиши буйрак фаолиятини ўртача даражали бузилиши бўлган пациентларда ва қон плазмасидаги ситаглиптин AUC нинг соғлом кўнгиллилар назорат гуруҳига нисбатан тахминан 4 марта ошиши буйрак фаолиятини оғир даражали бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек гемодиализ ўтказилаётган терминал босқичдаги буйрак касаллиги бўлган пациентларда кузатилган. Ситаглиптин кучсиз даражада гемодиализда чиқарилади (препарат қабул қилингандан 4 соат ўтгач бошланган 3-4 соатли диализда 13,5%). Буйрак фаолиятини ўртача ва оғир даражали бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек гемодиализ ўтказилаётган терминал босқичдаги буйрак касаллиги бўлган пациентларда ситаглиптинни қўллаш тавсия қилинмайди, чунки препаратни бундай пациентларда қўллаш тажрибаси жуда чекланган.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини ўртача ёки енгил даражали бузилиши (Чайлд–Пью шкаласи бўйича ≤9) бўлган пациентларда ситаглиптин дозасига тузатиш киритишнинг ҳожати йўқ. Препаратни жигар фаолиятини оғир даражали бузилиши (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори) бўлган пациентларда қўллаш бўйича клиник тажриба мавжуд эмас. Бироқ ситаглиптиннинг асосан буйрак орқали чиқарилиши туфайли, жигар фаолиятини оғир даражали бузилиши бўлган ҳолларда бунинг ситаглиптин фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатиши кутилмайди.

Кексалар

Препарат дозасига ёшга боғлиқ равишда тузатиш киритишнинг ҳожати йўқ. Фаза I ва Фаза II маълумотларининг популяцион фармакокинетик таҳлилидан келиб чиқишича пациентларнинг ёши ситаглиптин фармакокинетикасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Кекса (65-80 ёш) ёшдаги пациентларда қон плазмасидаги ситаглиптин концентрацияси ёшроқ пациентларникига қараганда таҳминан 19% га юқори бўлган.

Болалар

Болаларда ситаглиптинни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Пациентларнинг бошқа характеристикалари

Препарат дозасига жинс, ирқ ёки тана вазни индексига (ТВИ) боғлиқ ҳолда тузатиш киритишнинг ҳожати йўқ. Ушбу характеристикалар ситаглиптин фармакокинетикасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмаган, бу Фаза I фармакокинетик маълумотларининг мажмуавий таҳлилига ва Фаза I ва Фаза II маълумотларининг популяцион фармакокинетик таҳлилига асосланади.

 

 

Метформин гидрохлориди

Сўрилиши

Метформин перорал қабул қилингандан сўнг tmax га 2,5 соатдан кейин эришилади. 500 мг таблетка бўлган метформиннинг мутлоқ биокираолишлиги соғлом кўнгиллиларда тахминан 50–60% ни ташкил қилган. Доза перорал қабул қилингандан кейин ахлат билан чиқарилган сўрилмаган фракцияси 20–30% ни ташкил қилган.

Перорал қабул қилингандан сўнг метформинни сўрилиши тўйинувчан ва тўлиқ бўлмаган ҳисобланади. Метформинни сўрилиши фармакокинетикаси тўғри чизиқли эмас деган хулосага келинган. Метформиннинг оддий дозалари қўлланганида ва дозалаш тартибларида мувозанат ҳолатидаги концентрацияларга 24-48 соатдан кейин эришилади ва у одатда 1 мкг/мл дан пастдир. Назоратланган клиник тадқиқотларда қон плазмасидаги метформиннинг максимал концентрациялари (Cmax) минимал дозалар қўлланилганда ҳам
4 мкг/мл дан ошмаган.

Овқат метформинни сўрилиш даражасини пасайтиради ва маълум даражада секинлаштиради. 850 мг доза қўлланганидан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияни 40% га пасайиши, AUC ни 25% га пасайиши ва қон плазмасидаги максимал концентрацияга эришгунча бўлган вақтнинг 35 минутга узайиши кузатилган. Бундай пасайишнинг клиник аҳамияти номаълум.

Тақсимланиши

Қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши аҳамиятли даражада эмас. Метформин эритроцитларда тақсимланади. Қондаги максимал концентрацияси плазмадагига қараганда пастроқ ва унга тахминан бир хил даврдан кейин эришилади. Эритроцитлар эҳтимол, тақсимланишнинг иккиламчи компоненти бўлиши мумкин. Vd нинг ўртача кўрсаткичи 63–276 л ўртасида ўзгаради.

Метаболизми

Метформин ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Одамда метаболитлари аниқланмаган.

Чиқарилиши

Метформиннинг буйрак клиренси > 400 мл/мин ни ташкил қилади ва бу метформиннинг калавалар фильтрацияси ва тубуляр секрецияси йўли билан чиқарилишини кўрсатади. Перорал қабул қилингандан кейин тахминий якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил қилади. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган ҳолларда буйрак клиренси креатининга мутаносиб тарзда пасаяди ва шундай қилиб ярим чиқарилиш даври узаяди, бу эса қон плазмасидаги метформин даражаларини ошишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

Қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентлар учун.

Янумет максимал ўзлаштираолинадиган дозадаги метформин монотерапияси фонида мос назоратга эришилмаган пациентларда, шунингдек ҳозирда ситаглиптин ва метформин мажмуаси билан даволанаётган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун пархез ва жисмоний юкламалар тартибига қўшимча сифатида қўлланилади.

Янумет максимал ўзлаштираолинадиган дозадаги метформин ва сульфонилмочевина билан даволашда адекват назоратга эришилмаган пациентларда сульфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада (учта препаратнинг мажмуаси) пархез ва жисмоний юкламалар тартибига қўшимча сифатида қўлланилади.

Янумет максимал ўзлаштираолинадиган дозадаги метформин ва PPAR-γ агонисти билан даволашда адекват назоратга эришилмаган пациентларда гамма-рецепторлари агонистлари, фаоллаштирилган пероксис пролифератори (PPAR-γ) (масалан, тиазолидиндион) билан мажмуада (учта препаратнинг мажмуаси) пархез ва жисмоний юкламалар тартибига қўшимча сифатида қўлланилади.

Янумет шунингдек барқарор дозадаги инсулин ва метформин гликемия устидан адекват назоратни таъминламайдиган пациентларда инсулин билан мажмуада (учта препаратнинг мажмуаси) гликемия устидан назоратни яхшилаш учун пархез ва жисмоний юкламалар тартибига қўшимча сифатида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалари

Янумет препарати билан гипергликемияга қарши даволашни ўтказишда дозани жорий даволаш схемаси, пациентдаги самарадорлик ва ўзлаштираолинишидан келиб чиқиб суткалик тавсия қилинган максимал доза 100 мг ситаглиптиндан оширмаган ҳолда шахсий равишда танлаш керак.

Максимал ўзлаштираолинадиган дозадаги метформин монотерапиясида адекват назоратга эришилмаган пациентлар учун

Метформин монотерапиясида адекват назоратга эришилмаган пациентлар учун Янумет препаратининг тавсия этилган бошланғич дозаси ситаглиптиннинг суткада 2 марта 50 мг дозаси (умумий суткалик дозаси 100 мг) ва метформиннинг жорий дозасини таъминлаши лозим.

Ситаглиптин ва метформин мажмуасини қабул қилаётган пациентлар учун

Ситаглиптин ва метформин билан мажмуавий даволашдан ўтишда Янумет препаратнинг бошланғич дозаси ситаглиптин ва метформиннинг қўлланилган дозаларига эквивалент бўлиши керак.

Иккита препарат – ўзлаштираолинадиган максимал дозадаги метформин ва сульфонилмочевина билан мажмуавий даволашда адекват назоратга эришилмаган пациентлар учун

Янумет препаратининг дозаси ситаглиптиннинг суткада 2 марта 50 мг дозаси (умумий суткалик дозаси 100 мг) ва метформиннинг ҳозирда қўлланилаётган тегишли дозасини таъминлаши лозим. Агар Янумет препарати сульфонилмочевина билан мажмуада қўлланилса, гипогликемиянинг вужудга келиш хавфини пасайтириш учун сульфонилмочевинани пастроқ дозада қабул қилишга тўғри келиши мумкин.

Иккита препарат – ўзлаштираолинадиган максимал дозадаги метформин ва PPAR-γ агонисти билан мажмуавий даволашда адекват назоратга эришилмаган пациентлар учун

Янумет препаратининг дозаси ситаглиптиннинг суткада 2 марта 50 мг дозаси (умумий суткалик дозаси 100 мг) ва метформиннинг ҳозирда қўлланилаётган тегишли дозасини таъминлаши лозим.

Иккита препарат – ўзлаштираолинадиган максимал дозадаги метформин ва инсулин билан мажмуавий даволашда адекват назоратга эришилмаган пациентлар учун

Янумет препаратининг дозаси ситаглиптиннинг суткада 2 марта 50 мг дозаси (умумий суткалик дозаси 100 мг) ва метформиннинг ҳозирда қўлланилаётган тегишли дозасини таъминлаши лозим. Янумет препарати инсулин билан мажмуада қўлланилганида, гипогликемиянинг вужудга келиш хавфини пасайтириш учун инсулиннинг дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин.

Метформиннинг турли дозаларини таъминлаш мақсадида Янумет препарати 50 мг ситаглиптин ва 850 мг метформин гидрохлориди ёки 1 000 мг метформин гидрохлориди дозаларида чиқарилади.

Барча пациентлар кун давомида қабул қилинган углеводларни адекват тақсимланишига эга бўлган парҳезга амал қилишни давом эттиришлари керак. Ортиқча тана вазнига эга бўлган пациентлар қуйи калорияли пархезга амал қилишни давом эттиришлари керак.

Алоҳида гуруҳлар

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини ўртача ёки оғир даражали бузилиши (креатинин клиренси
< 60 мл/мин) бўлган пациентларга Януметни буюриш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга Януметни буюриш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар

Метформин ва ситаглиптин буйрак орқали чиқарилганлиги сабабли, Янумет препаратини кекса ёшдаги пациентларда эҳтиётлик билан қўллаш лозим. Айниқса кекса ёшдаги пациентларда метформинни қўллаш билан боғлиқ бўлган лактацидознинг олдини олиш мақсадида буйрак фаолияти текшириш лозим. Ситаглиптинни ёши 75 дан катта бўлган пациентларда қўлланилиши бўйича чекланган маълумотлар мавжуд, шунинг учун препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Болалар

18 ёшгача бўлган болаларда Янумет препаратидан фойдаланишнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаганлиги сабабли, бу ёш тоифасидаги пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Қўллаш усули

Меъда-ичак йўллари томонидан метформинни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя реакцияларнинг вужудга келиш хавфини камайтириш мақсадида, Янумет препаратини суткасига 2 марта овқатланиш вақтида қабул қилиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Янумет таблетка препарати билан даволаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ Янумет препарати билан ситаглиптин ва метформинни мажмуасининг биоэквивалентлиги тасдиқланган.

Ситаглиптин ва метформин

Препаратни қўллаш билан боғлиқ сифатида кўриб чиқилган ва плацебо қўлланганидагига қараганда кўпроқ вужудга келган (> 0,2% ва > 1 пациент фарқи билан), шунингдек икки томонлама яширин тадқиқотларда метформин билан мажмуада ситаглиптин қабул қилган пациентлардаги ножўя реакциялар аъзонлар тизимлари синфлари ва мутлоқ тез-тезлиги бўйича афзал кўрилган MedDRA атамалари сифатида қуйида санаб ўтилган (1-жадвал). Тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1 000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10 000 дан < 1/1 000 гача); жуда кам ҳолларда (< 1/10 000).

1-жадвал. Плацебо-назоратланган клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг даврда кузатилган ножўя реакцияларнинг вужудга келиш тез-тезлиги

Ножўя реакцияДаволаш схемасига боғлиқ равишда ножўя реакцияларнинг вужудга келиш тез-тезлиги
 ситаглиптин  метформин билан биргаситаглиптин метформин ва сульфонил-мочевина билан биргаситаглиптин  метформин ва PPARγ агонисти (росиглитазон) билан биргаситаглиптин  метформин ва инсулин билан бирга
Вақт нуқтаси24 ҳафта24 ҳафта18 ҳафта24 ҳафта
Инфекциялар ва инвазиялар
терининг замбуруғли инфекцияси  тез-тез эмас* 
Иммун тизими томонидан бузилишлар
ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар**тез-тезлиги номаълум
Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар
гипогликемия*** жуда тез-тезтез-тезжуда тез-тез
Нерв тизими томонидан бузилишлар
бош оғриғи  тез-тезтез-тез эмас
уйқучанликтез-тез эмас   
Респиратор тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
йўтал  тез-тез* 
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
диареятез-тез эмас тез-тез 
кўнгил айнишитез-тез   
қабзият тез-тез  
қориннинг юқори қисмидаги оғриқтез-тез эмас   
қайд қилиштез-тезлиги номаълум**тез-тезлиги номаълум**тез-тезтез-тезлиги номаълум**
оғизни қуриши   тез-тез эмас
ўткир панкреатит**тез-тезлиги номаълум
Фатал ёки фатал бўлмаган, геморрагик ва некрозга олиб келувчи панкреатит**тез-тезлиги номаълум
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
ангионевротик шиш**тез-тезлиги номаълум
тошма**тез-тезлиги номаълум
эшакеми**тез-тезлиги номаълум
тери васкулити**тез-тезлиги номаълум
терининг эксфолиатив ҳолати**, шу жумладан Стивенс–Джонсон синдромитез-тезлиги номаълум
қичишиштез-тезлиги номаълум
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Артралгия**тез-тезлиги номаълум
миалгия**тез-тезлиги номаълум
белда оғриқ**тез-тезлиги номаълум
қўл-оёқларда оғриқ**тез-тезлиги номаълум
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар
буйрак фаолиятини ёмонлашиши**тез-тезлиги номаълум
ўткир буйрак етишмовчилиги**тез-тезлиги номаълум
Умумий холат ва препаратни қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлар
периферик шиш  тез-тез* 
Текшириш
қонда глюкоза даражасини пасайишитез-тез эмас   

* 54-ҳафтада таҳлил ўтказилганда кузатилган.

**Ножўя реакциялар постмаркетинг кузатиш даврида кузатилган.

***Ситаглиптин монотерапияси ва сираглиптиннинг метформин ёки PPARγ-агонисти билан мажмуада қўлланилишининг клиник тадқиқотларида ситаглиптин қўлланганда гипогликемиянинг вужудга келиш тез-тезлиги плацебо қабул қилган пациентлардаги тез-тезлик билан бир хил бўлган.

Фиксацияланган дозадаги мажмуа таркибига кирувчи ҳар бир алоҳида таъсир этувчи модда бўйича қўшимча маълумотлар

Ситаглиптин

Суткада 1 марта 100 мг дозадаги ситаглиптин монотерапияси бўйича ўтказилган тадқиқотларда плацебога нисбатан ножўя реакциялар сифатида бош оғриғи, гипогликемия, қабзият ва бош айланиши бўлган.

Ушбу пациентларнинг камида 5% да ножўя реакциялар (препаратни қўллаш билан сабаб-оқибат боғланишидан қатъий назар) нафас йўлларининг юқори бўлимларининг инфекциялари ва назофарингитни ўз ичига олган. Бундан ташқари, остеоартрит ва қўл-оёқлардаги оғриқ ҳақида ҳам камроқ хабар қилинган (тез-тезлиги ситаглиптин қўлланганида назорат гуруҳидагига қараганда 0,5% га кўпроқ).

Клиник тадқиқотларда нейтрофиллар сонининг ошиши туфайли лейкоцитлар миқдорининг оз миқдорда ошиши кузатилган (фарқ плацебога қараганда тахминан
200 ҳужайра/мкл га тенг; лейкоцитларнинг ўртача бошланғич сони тахминан 6 600 ҳужайра/мкл). Бу барча тадқиқотларда кузатилмаган, бироқ кўпчилик тадқиқотларда кузатилган. Лаборатория кўрсаткичларидаги бундай ўзгариши клиник жиҳатдан аҳамиятли сифатида қаралмайди.

Ситаглиптин билан даволашда ҳаёт фаолиятининг асосий кўрсаткичларида ёки ЭКГ да (шу жумладан, QTc интервали) клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзгаришлар кузатилмаган.

Метформин

2-жадвалда аъзолар тизимлари синфлари ва ривожланиш тез-тезлиги бўйича ножўя реакциялар кўрсатилган.

2-жадвал. Метформин қўлланганда клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг даврда кузатилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги

Ножўя реакцияТез-тезлиги
Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар 
лактацидозжуда кам холларда
B12 витамини танқислиги aжуда кам холларда
Нерв тизими томонидан бузилишлар 
оғизда металл таъмитез-тез
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар 
гастроинтестинал симптомлар bжуда тез-тез
Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар 
Жигар фаолиятини бузилиши, гепатитжуда кам холларда
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар 
эшакеми, эритема, қичишишжуда кам холларда

a Метформин билан узоқ вақт даволаш В12 витаминининг сўрилишини пасайиши билан ассоциацияланган, бу эса жуда кам ҳолларда В12 витаминининг клиник жиҳатдан ифодаланган танқислигига (масалан, мегалобласт анемияга) олиб келиши мумкин.

b Кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриғи ва иштаҳани йўқолиши каби меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар кўпинча даволашни бошланишида вужудга келади ва кўпчилик ҳолатларда ўз-ўзидан йўқолади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Янумет препаратини қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:

  • таъсир этувчи моддалар ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик;
  • диабетик кетоацидоз ва диабетик прекома;
  • буйрак фаолиятини ўртача ва оғир даражали бузилиши (креатинин клиренси <60мл/мин);
  • дегидратация, оғир инфекция, шок, йод сақловчи контраст моддаларни томир ичига юборилиши каби буйрак фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўткир ҳолатлар;
  • юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок каби тўқима гипоксиясига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ва сурункали касалликлар;
  • жигар фаолиятини бузилиши;

шунингдек:

  • ўткир алкоголли интоксикация, алкоголизм;
  • эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ситаглиптин (суткада 2 марта 50 мг) ва метформиннинг (суткада 2 марта 1 000 мг) кўп марталик дозаларини бир вақтда қўлланилиши қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларда ситаглиптин ҳамда метформиннинг фармакокинетикасига жиддий таъсир кўрсатмаган.

Бошқа дори воситаларининг Янумет препарати билан фармакокинетик ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган; бироқ бундай тадқиқотлар Янумет препаратининг таркибига кирувчи моддаларнинг (ситаглиптин ва метформин) ҳар бири бўйича алоҳида ҳолда ўтказилган.

Метформин – Янумет препаратининг таъсир этувчи моддасини қўлланилиши оқибатида  ўткир алкоголли интоксикация бўлганида (айниқса очликда, етарли даражада овқатланилмаганда ёки жигар фаолиятини бузилишларида) лактацидознинг вужудга келишининг юқори даражадаги хавфи мавжуд. Алкоголни истеъмол қилиш ва спирт сақловчи препаратларни қўллашдан сақланиш керак.

Буйрак-найчалар секрецияси воситасида чиқариладиган катион препаратлари (масалан, циметидин) умумий буйрак-найчали транспорт тизими учун рақобат қилган ҳолда метформин билан ўзаро таъсирлашиши мумкин. 7 нафар соғлом кўнгилли иштирокида ўтказилган тадқиқот циметидин суткада 2 марта 400 мг дозада қўлланганда метформин экспозициясини (AUC) 50% га ва Cmax кўрсаткичини 81% га оширишини кўрсатган. Шунинг учун буйрак-найчалар секрецияси воситасида чиқариладиган катион препаратларини бир вақтда қўлланганида гликемик назоратни синчковлик билан мониторинг қилиш, тавсия қилинган диапазон доирасида дозаларга тузатиш киритиш ва диабетни даволашга ўзгаришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Радиологик текширувларни ўтказишда йод сақловчи контраст моддаларни қон томирлар ичига юбориш буйрак етишмовчилигига, бунинг оқибатида эса – метформин тўпланишига ва лактацидозни ривожланиш хавфига олиб келиши мумкин. Шунинг учун текширувни ўтказишдан аввал ёки кўрикдан ўтказиш вақтида Янумет препаратини бекор қилиш ва кўрик ўтказилганидан кейинги 48 соат давомида уни қабул қилмаслик керак, қабул қилишни фақат буйрак фаолияти нормал эканлиги аниқлангандан кейингина тикланади.

Эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур бўлган мажмуалар

Глюкокортикоидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун), бета-2-агонистлар ва диуретиклар ўзига хос гипергликемик фаолликка эга. Пациентларни бу тўғрисида огоҳлантириш ва айниқса шундай препаратлар билан даволашни бошлашда қондаги глюкоза даражаларини тез-тез назорат қилиб туриш керак. Зарур бўлган ҳолларда антигипергликемик препарат дозасига бошқа препарат билан даволаш вақтида ва уни бекор қилишда тузатиш киритиш зарур.

ААФ ингибиторлари қондаги глюкоза даражаларини пасайтириши мумкин. Зарур бўлган ҳолларда антигипергликемик препарат дозасига бошқа препарат билан даволаш вақтида ва уни бекор қилишда тузатиш киритиш зарур.

Бошқа дори воситаларининг ситаглиптинга таъсири

Қуйида келтирилган клиник маълумотлар бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилгандан кейин клиник жиҳатдан аҳамият ўзаро таъсирларнинг вужудга келиш хавфининг паст эканлигини кўрсатади.

Циклоспорин. р-гликопротеиннинг кучли ингибитори – циклоспоринни ситаглиптиннинг фармакокинетикасига таъсирини баҳолаш учун тадқиқот ўтказилган. Перорал бир марталик 100 мг дозадаги ситаглиптин ва бир марталик 600 мг дозадаги циклоспорин бир вақтда қўлланганида ситаглиптиннинг AUC ва Cmax кўрсаткичлари мос равишда тахминан 29% ва 68% га ошган. Ситаглиптин фармакокинетикасидаги бу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамият сифатида қаралмаган. Ситаглиптиннинг буйрак клиренси сезиларли даражада ўзгармаган. Шунинг учун, бошқа р-гликопротеин ингибиторлари билан аҳамият ўзаро таъсирлар кутилмайди.

In vitro шароитлардаги тадқиқотлар ситаглиптиннинг чекланган метаболизмига жавоб берувчи асосий фермент бўлиб CYP2C8 иштирокидаги CYP3A4 эканлигини кўрсатади. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда метаболизм, шу жумладан CYP3A4 иштирокидаги метаболизм ситаглиптин клиренсида фақат аҳамиятсиз ролни ўйнайди. Буйрак фаолиятини оғир бузилишларида ёки буйрак касалликларининг терминал босқичларида метаболизм ситаглиптинни чиқаришда каттароқ ролни ўйнаши мумкин. Шу сабабли, CYP3A4 кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир, кларитромицин) буйрак фаолиятини оғир бузилишлари ёки терминал босқичдаги буйрак касалликлари бўлган пациентларда ситаглиптин фармакокинетикасига таъсир кўрсатиши мумкин. Буйрак фаолияти бузилганда CYP3A4 кучли ингибиторларининг самаралари клиник тадқиқотда ўрганилмаган.

In vitro шароитда транспортини ўрганишда ситаглиптиннинг р-гликопротеин учун субстрат ва органик анион ташувчи-3 (ОАТ3) эканлигини кўрсатади. Ситаглиптиннинг ОАТ3-воситасидаги ташилиши in vitro шароитда пробенецид билан бостирилган, бироқ бунда клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсирларнинг вужудга келиш хавфи паст ҳисобланади. ОАТ3 ингибиторларини бир вақтда қўлланилиши in vivo шароитда ўрганилмаган.

Ситаглиптиннинг бошқа препаратларга таъсири

In vitro шароитдаги маълумотлар ситаглиптиннинг CYP450 изоферментларини ингибиция қилмаслиги ва индукция қилмаслигини кўрсатади. Клиник тадқиқотларда ситаглиптин метформин, глибурид, симвастатин, розиглитазон, варфарин ёки перорал контрацептивлар фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмади ва бу билан CYP3A4, CYP2C8, CYP2C9 субстратлари ва органик катион ташувчи (ОКТ) билан ўзаро таъсирга паст даражадаги мойиллиги тўғрисидаги in vivo шароитдаги маълумотларни тасдиқлади. Ситаглиптин қон плазмасидаги дигоксин концентрациясига аҳамиятли бўлмаган даражада таъсир кўрсатади ва in vivo шароитда р-гликопротеиннинг кучсиз ингибитори бўлиши мумкин.

Дигоксин: Ситаглиптин қон плазмасидаги дигоксин концентрациясига аҳамиятли бўлмаган даражада таъсир кўрсатади. 10 кун давомида ҳар куни 0,25 мг дигоксин 100 мг ситоглиптин билан бир вақтда қўлланилгандан кейин қон плазмасидаги дигоксиннинг AUC кўрсаткичи ўртача 11% га, қон плазмасидаги Cmax эса – ўртача 18% га ошган. Дигоксиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Бироқ ситаглиптин ва дигоксин бир вақтда қўлланилганда дигоксиннинг токсиклигига нисбатан хавфга эга бўлган пациентларни назорат қилиб туриш лозим.

Махсус кўрсатмалар

Умумий

Янумет препаратини 1-тип қандли диабети бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас, шунингдек диабетик кетоацидозни даволаш учун қўлламаслик керак.

Панкреатит

Постмаркетинг даврда ўткир панкреатит каби ножўя реакция хақида спонтан хабар берилган. Пациентларга ўткир панкреатитга характерли симптомлар тўғрисида хабар қилиш керак: барқарор, жадал абдоминал оғриқ. Ситаглиптин (самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш билан/ўтказмасдан) бекор қилингандан кейин панкреатитнинг бартараф қилиниши кузатилган, бироқ некрозга учрайдиган ёки геморрагик панкреатит ва/ёки ўлим ҳолатлари тўғрисида кам ҳолларда хабар қилинган. Агар панкреатитга шубҳа бўлса, Янумет ва унга олиб келиш эҳтимоли мавжуд бўлган бошқа препаратларни бекор қилиш лозим.

Лактацидоз

Лактацидоз метформинни тўпланиши оқибатида вужудга келувчи кам холларда учровчи, бироқ жиддий (дарҳол даволанмаган ҳолларда ўлим билан якунланиши фоизи юқори) метаболик асорат ҳисобланади. Метформин қўлланганда лактацидозни ривожланиши ҳақида кўпроқ диабет ва яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда хабар қилинган. Лактацидоз ривожланишининг олдини олиш учун етарлича даражада назорат қилинмаган диабет, кетоз, узоқ вақт оч қолиш, спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, жигар фаолиятини бузилиши ва гипоксия билан кечувчи барча ҳолатлар каби бошқа хавф омилларини ҳам баҳолаш зарур.

Ташҳис

Лактацидоз ацидоз диспноэ, абдоминал оғриқ ва гипотермия, кейинчалик кома ривожланиши билан характерланади. Диагностик лаборатория кўрсаткичлари – қондаги рН даражасини пасайиши, қон плазмасидаги лактатнинг 5 ммоль/л дан паст даражалари, анион фарқ ва лактат/пируват нисбатларини ошиши. Метаболик ацидозга шубҳа қилинганда, препарат билан даволашни тўхтатиш ва пациентни дарҳол госпитализация қилиш лозим.

Буйрак фаолияти

Метформин ва ситаглиптин асосан буйрак орқали чиқарилади. Метформинни қўлланилиши билан боғлиқ бўлган лактацидознинг вужудга келиш тез-тезлиги буйрак фаолиятини ёмонлашиш даражасини ошиши билан ошади, шунинг учун қон зардобидаги креатинин концентрациясини мунтазам равишда текшириб туриш лозим:

– буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда камида йилига бир марта;

– қон зардобидаги креатинин даражалари норманинг юқори чегарасига тенг ёки ундан юқори бўлган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда камида йилига 2-4 марта.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини сусайиши тез-тез кузатилади ва симптомсиз ҳисобланади. Буйрак фаолиятини ёмонлашиши мумкин бўлган ҳолларда, масалан, антигипертензив препарат ёки диуретикни буюришда ёки ностероид яллиғланишларга қарши препарат (НЯҚП) билан даволашни бошлашда айниқса эҳтиёткор бўлиш лозим.

Гипогликемия

Янумет препаратини сульфонилмочевина ёки инсулин билан мажмуасини қабул қилаётган пациентларда гипогликемиянинг вужудга келиш хавфи мавжуд бўлиши мумкин. Шунинг учун сульфонилмочевина ёки инсулин дозасини пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Постмаркетинг даврда ситаглиптин билан даволанган пациентларда жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари ҳақида хабарлар олинган. Ушбу реакциялар анафилаксия, ангионевротик шиш ва терининг эксфолиатив ҳолатлари, шу жумладан Стивенс–Джонсон синдромини ўз ичига олади. Ушбу реакциялар ситаглиптин билан даволаш бошланганидан кейинги дастлабки 3 ой давомида, бир неча ҳолатларда эса – биринчи дозани қабул қилгандан кейин пайдо бўлган. Ўта юқори сезувчанлик реакцияси тўғрисида шубҳалар бўлганда, Янумет препаратини бекор қилиш, реакциянинг бошқа мумкин бўлган сабабларини баҳолаш ва диабетга қарши муқобил даволашни буюриш керак.

Жаррохлик

Янумет препарати таркибида метформин гидрохлориди мавжуд бўлганлиги туфайли, умумий, спинал ёки эпидурал анестезия билан бажариладиган режали операцияларни ўтказишдан 48 соат аввал препарат билан даволашни тўхтатиш лозим. Одатда Янумет препаратини қўллашни операция ўтказилгандан камида 48 соат ўтгач ва фақат буйрак фаолияти нормал эканлиги аниқлангандан кейингина тикланади.

Йод сақловчи контраст моддаларни қўллаш

Радиологик текширишдан ўтказишларда йод сақловчи контраст моддаларни қон томир ичига юборилиши буйрак етишмовчилигини вужудга келишига олиб келиши мумкин, бу эса метформин қабул қилаётган пациентлардаги лактацидоз билан боғлиқдир. Шунинг учун, текширувдан ўтказишдан аввал ёки уни ўтказиш вақтида Янумет препаратини бекор қилиш ва у ўтказилгандан кейинги 48 соат давомида қабул қилмаслик керак, қабул қилишни фақат буйрак фаолияти нормал эканлиги аниқлангандан кейингина тикланади.

Аввал назорат қилинган қандли диабетининг 2-типи бўлган пациентларнинг клиник ҳолатини ўзгариши

Янумет препарати қўлланилганда аввалроқ яхши назорат қилинган қандли диабетнинг 2-типи бўлган, лаборатория кўрсаткичларининг патологик ўзгаришлари ёки клиник касалликлар (айниқса аниқланмаган ва аниқланиши қийин бўлган касалликлар) юз берган пациентларни дарҳол кетоацидоз ва лактацидозга нисбатан кўрикдан ўтказиш лозим. Кўрикдан ўтказиш қон зардобидаги электролитлар ва кетонлар даражаси, қондаги глюкоза миқдори ва агар кўрсатилган бўлса қон рН , лактат, пируват ва метформин даражаларини аниқлашни ўз ичига олиши лозим. Агар ҳар қандай турдаги ацидоз вужудга келган бўлса, Янумет препаратини қўллашни дарҳол тўхтатиш ва тегишли мувофиқлаштирувчи даволашни ўтказиш керак.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ситаглиптинни ҳомиладор аёлларда қўлланилиши тўғрисида тегишли маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўктазилган тадқиқотлар ситаглиптиннинг юқори дозаларда юборилганда репродуктив токсиклигини кўрсатган.

Чекланган маълумотлар метформинни ҳомиладор аёлларда қўллаш туғма нуқсонлар ривожланиши хавфининг ошишига олиб келмаслигини кўрсатади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар метформин юборилганида ҳомиладорлик, ҳомила ва фетал ривожланиш, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга нисбатан нохуш самараларни аниқламади.

Янумет препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Агар пациент ҳомиладор бўлишни режалаштираётган ёки ҳомиладор бўлса, Янумет препарати билан даволашни тўхтатиш ва иложи борича эртароқ инсулин буюриш керак.

Янумет препарати таркибига кирувчи таъсир этувчи моддалар мажмуасини қўллаган ҳолда эмизикли ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ўтказилмаган. Таъсир этувчи моддаларнинг ҳар бирини алоҳида қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда ситаглиптин ва метформин эмизикли каламуш сути билан чиқарилган. Метформин одам сутига оз миқдорда ўтади. Ситаглиптиннинг одам сути билан ажралиб чиқиши ёки чиқмаслиги номаълум. Шу сабабли, Янумет препаратини эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Болаларда қўлланиши

Янумет препаратини ушбу ёшдаги популяцияда қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги туфайли, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Янумет препарати автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Бироқ автотранспорт бошқарганда ва механизмлар билан ишлаганда ситаглиптин қўлланилганда бош айланиши ва уйқучанлик тўғрисида хабар қилинганлигига эътибор олиш лозим.

Бундан ташқари, пациентларни Янумет препарати сульфонилмочевина ёки инсулин билан мажмуавий қўлланилганда гипогликемиянинг вужудга келиши эҳтимоли борлиги тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Янумет препаратини дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги назоратланган клиник тадқиқотларда 800 мг гача бўлган бир марталик дозадаги ситаглиптин яхши ўзлаштирилган. Клиник жиҳатдан аҳамиятли бўлмаган сифатида қаралган QTc интервалини минимал ошиши 800 мг дозадаги ситаглиптин қўлланган битта тадқиқотда кузатилган. Клиник тадқиқотларда
800 мг ортиқ бўлган дозаларни қўллаш тажрибаси йўқ. Кўп марталик дозаларни қўллашнинг Фаза I тадқиқотларида 10 кунгача бўлган давр мобайнида ситаглитин суткада 600 мг гача, шунингдек 28 кунгача бўлган давр мобайнида суткада 400 мг дозада қўлланилганда дозага боғлиқ бўлган клиник ножўя реакциялар кузатилмаган.

Метформин дозасини катта миқдорда ошириб юборилиши (ёки лактацидоз вужудга келишининг ёндош хавфлари) лактацидознинг ривожланишига олиб келиши мумкин, бу эса шошилинч ҳолат ҳисобланади ва госпитализацияни талаб қилади. Лактат ва метформинни организмдан чиқаришнинг энг самарали усули бўлиб гемодиализ ҳисобланади.

Ситаглиптин диализга ўртача даражада учрайди. Клиник тадқиқотларда дозанинг тахминан 13,5% гемодиализнинг 3-4 соатли сеанси давомида чиқарилган. Агар клиник жиҳатдан зарур бўлса, гемодиализни узоқроқ вақт давомида ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мумкин. Перитонеал диализни ўтказишда ситаглиптиннинг организмдан чиқарилиши ёки чиқарилмаслиги номаълум.

Доза ошириб юборилган ҳолларда бир маромда ушлаб турувчи стандарт чоралар, масалан, меъда-ичак йўлларидан сўрилмаган материални чиқариб ташлаш, клиник мониторингни ўтказиш (шу жумладан, ЭКГ) қўллаш, шунингдек зарур бўлган ҳолларда бир маромда ушлаб турувчи даволашни буюриш лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 50 мг/500 мг, 50 мг/850 мг ва 50 мг/1000 мг таблеткалар.

14 таблеткадан ПВДХ/Ал блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратларда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365