Skip to main content

Враггрипп

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВРАГГРИПП

VRAGGRIPP

Препаратнинг савдо номи: Враггрипп

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли: 0,1% ли бурун томчилари

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг ксилометазолин гидрохлориди;

ёрамчи моддалар: бензалконий хлоридининг 50% ли эритмаси, натрий хлориди, динатрий эдетати, динатрий гидрофосфати, натрий дигидрофосфати, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AA07.

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Ксилометазолин носелектив таъсирга эга альфа-адреномиметик ҳисобланади. Паст концентрацияларда α2-адренорецепторларга, юқори концентрацияларда α1-адренорецепторларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Бурун шиллиқ қаватига бевосита таъсирга эга ва қон томирларни торайтириш, яллиғланиш жараёни ва экссудацияни сусайтириш мақсадида ЛОР амалиётида қўлланади. Бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва шишини камайтиради ёки бартараф этади ва ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Препаратнинг таъсири қўллагандан кейин бир неча минут давомида бошланади ва 10 соатгача давом этади. Ҳатто шиллиқ қавати сезувчан пациентлар томонидан ҳам яхши ўзлаштирилади ва киприксимон эпителий фаолиятини издан чиқармайди.

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий қўлланилганида деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг қон плазмасида концентрацияси жуда кам ва замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайди.

Қўлланилиши

  • ҳар хил турдаги ринит;
  • бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари (дренажни енгиллаштириш учун);
  • ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун мажмуавий даволаш таркибида);
  • риноскопияни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Враггрипп флаконда мавжуд бўлган учлик ёрдамида бурунга томизиб, интраназал қўлланади.

1 мл/1 мл концентрацияли эритма катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси одатда 5-7 кунни ташкил этади.

Томизиш муолажасини бажариш: препаратни қўллашдан олдин ва уни қўллагандан 5 минутдан кейин бурун йўлларини тозалаш керак. Қўллашдан олдин флакон қалпоқчаси ечилади. Ўтирган ҳолатда бошни орқага ташланади ёки ётилади, туби билан юқорига қаратилган флакон учлигининг учи бурун йўлларининг бирига эҳтиёткорлик билан киритилади, ҳар бир бурун йўлига препарат томизилади, бошни ҳар бир томонга бир неча марта эҳтиёткорлик билан енгаштирилади. Ишлатилгандан кейин учлик учи тозаланади, флакон қопқоқ билан беркитилади. Флакон инфекция юқиши хавфи туфайли фақат битта шахс томонидан ишлатилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Нафас тизими томонидан: қисқа муддатли таъсирланиш (бурун шиллиқ қаватида ачишиш ёки қуриши). Кам ҳолларда шиллиқ қават шишини ошиши, бурундан ажралмалар ажралишини кучайиши ва реактив ринит ҳисобига “бурун битиши” ҳиссини пайдо бўлиши.

Враггриппни юқори дозаларда узоқ вақт ва тез-тез қўллаш ачишиш, қуриш, шунингдек реактив ринит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу самара ҳатто даволаш тугатилганидан 5-7 кундан кейин кузатилиши ва шиллиқ қаватни қайтмас шикастланиши ва қуруқ ринит пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда бош оғриғи, уйқусизлик, толиқиш пайдо бўлади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда: юрак уриб кетиши, пульсни тезлашиши, артериал босимни ошиши.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳансираш, ангионевротик шиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ксилометазолин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • глаукома;
  • қуруқ ринит;
  • транссфеноидал гипофизэктомия ёки бош мия пардалари бутунлигини бузилиши билан кечувчи бошқа жаррохлик аралашувлари;
  • 6 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Враггриппни тавсия этилган дозаларда қўлланилганида тизимли самаралар деярли кузатилмайди. Лекин трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида артериал босим ошиши мумкин. Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларини бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Враггриппни қон томирларни торайтирувчи бошқа препаратлар каби артериал гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, қандли диабет ёки қон томирларни торайтирувчи препаратларга уйқусизлик, бош айланиши ва бошқалар кўринишида намоён бўлувчи юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. Сурункали ринитда Враггриппни медикаментоз ринит ривожланиши хавфини ҳисобга олиб, фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ксилометазолиннинг қон томирларни торайтирувчи хусусиятларини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик ва лактация даврида Враггрипп дори воситасини қўллашдан сақланиш керак. Лекин агар она учун фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида тавсия этилган дозадан оширмасдан қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Враггрипп тавсия этилган дозалардан юқори бўлмаган дозаларда транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Лекин Враггрипп тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ вақт қўллагандан кейин юрак-қон томир ва марказий нерв тизимига умумий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилияти бузилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Катталарда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Кам ҳолатларда препаратни тўсатдан ютиб юборилганда (кўпинча болаларда) клиник манзарада тахикардия, аритмия, артериал босимни ошиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, нафасни сусайиши ёки мунтазам бўлмаган нафас олиш каби симптомлар устун бўлган.

Даволаш: қўллашни тўхтатиш, адреноблокаторлар, симптоматик даволаш (вазопрессор воситаларни қўллаш мумкин эмас).

Чиқарилиш шакли

10 мл дан HDPE флакон-томчилагичда. Ҳар бир флакон-томчилагич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: