Skip to main content

Восулин-30/70

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВОСУЛИН-30/70

WOSULIN-30/70

Инсулин-изофан иккифазали 100 ХБ/мл

 

Препаратнинг савдо номи: Восулин-30/70

Таъсир этувчи модда (ХПН): инсулин-изофан иккифазали BP, ДНК – рекомбинант монокомпонентли инсулин

Таркиби:

Ҳар 1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

Одам инсулини USP                       – 100 ХБ

(30% одам инсулини регуляр нейтрал ва 70% инсулин-изофан);

ёрдамчи моддалар:

метакрезол USP                    – 1,60 мг (0,16% м/о консервант сифатида),

фенол USP                            – 0,65 мг (0,065% м/о консервант сифатида),

инъекция учун сув USP      – 1 мл гача,

ва бошқа – протамин сульфати, рух оксиди, глицерол, сувсиз натрий гидрофосфати, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси.

Таърифи: оқ суспензия, у турганида тиниқ рангсиз ёки деярли рангсиз чўкма усти суюқлиги ва оқ рангли чўкмага қатламланади.

Чўкма силкитилганида осон қайта суспензияга айланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гипогликемик восита – қисқа ва ўртача давомли таъсирга эга инсулинлар мажмуаси.

АТХ коди: А10АD01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Восулин-30/70 ўртача таъсир давомийлигига эга бўлган одам рекомбинант инсулин препаратидир. Препаратнинг таркибига эрувчан инсулин (30%) ва инсулин-изофан (70%) киради. Хужайраларнинг ташқи цитоплазматик мембранаси специфик рецептори билан ўзаро таъсирга киришади ва инсулин-рецептор комплексини ҳосил қилади, хужайра ичидаги жараёнларни, шу жумладан қатор асосий ферментлар (гексокиназа, пируваткиназа, гликогенсинтаза ва бошқ.) синтезини рағбатлантиради. Қонда глюкоза миқдорини пасайиши уни хужайра ичида транспортини ошиши, сўрилиши ва тўқималар томонидан ўзлаштирилишини кучайиши, липогенез, гликогеногенезни рағбатланиши, жигар ва бошқалар томонидан глюкозани ишлаб чиқарилиш тезлигини пасайиши билан боғлиқ. Инсулин препаратларининг таъсир давомийлиги асосан сўрилиш тезлигига боғлиқ бўлиб, у бир нечта омиллар (масалан, доза, юбориш усули ва жойи) га боғлиқдир, шу боисдан инсулиннинг таъсир профили ҳам ҳар хил одамларда, ҳам бир одамнинг ўзида анча ўзгаришларга дучор бўлади. Тери остига юборилгандан кейин таъсири 30 минутдан сўнг бошланади, максимал самарага – 2-8 соатдан кейин эришилади, таъсир давомийлиги 24 соатгача давом этади.

Фармакокинетикаси

Сўрилишининг тўлиқлиги ва самарасини бошланиши юбориш жойига (қорин, сон, думба), дозага (юборилаётган инсулиннинг ҳажмига), препаратдаги инсулиннинг концентрациясига ва бошқаларга боғлиқ. Тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланмайди; йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтмайди. Жигар ва буйракда  асосан инсулиназа таъсирида парчаланади. Буйрак орқали (30-80%) чиқарилади.

Қўлланилиши

  • қандли диабет инсулин билан даволаш ўтказиш учун кўрсатгичлари бўлганида;
  • биринчи марта аниқланган қандли диабет;
  • қандли диабетнинг II типидаги (инсулинга қарам бўлмаган) ҳомиладорлик даври.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат тери остига юбориш учун мўлжалланган. Препаратнинг дозаси ва юбориш вақти шифокор томонидан ҳар бир ҳолатда шахсий, қондаги глюкоза концентрациясига мувофиқ равишда белгиланади. Препаратнинг ўртача суткалик дозаси 0,5 дан 1 ХБ/кг тана вазнигача ўзгаради (пациентни шахсий хосликларига ва қондаги глюкоза концентрациясига боғлиқ).

Юбориладиган инсулинни ҳарорати хона ҳароратига мувофиқ бўлиши керак. Препарат одатда сон соҳасига тери остига юборилади. Инъекцияни шунингдек қорин олди девори, ён бош ёки елкага дельтасимон мушак соҳасига юбориш мумкин.

Липодистрофия ривожланишини бартараф қилиш мақсадида инъекция жойларини анатомик соха чегарасида ўзгартириб туриши мумкин.

Қандли диабетнинг II типи бўлган пациентларга Восулин 30/70 препарати билан монотерапия ҳам (суткада 2 марта), гипогликемик перорал воситалар билан шунингдек мажмуавий терапия ҳам ўтказиш мумкин.

Картридж фақат шприц-ручка билан қўлланилади.

 

Ножўя таъсирлари

Углевод алмашинуви таъсирига боғлиқ: гипогликемик холатлар (терини оқариб кетиши, тер ажралишини кучайиши, юрак уриши, тремор, очлик хисси, қўзғалувчанлик, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг парестезиялари, бош оғриғи). Яққол гипогликемия гипогликемик комани ривожланишига олиб келиши мумкин.

Аллергик реакциялар: терида тошма, Квинке шиши, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок.

Маҳаллий реакциялар: гиперемия, инъекция жойида қичишиш ва шиш, узоқ қўлланганида – инъекция жойида гиподистрофия.

Бошқалар: шиш, рефракция бузилишларини келиши (одатда терапия бошида).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гипогликемия;
  • инсулинга ёки препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармацевтик бошқа дори воситалари эритмалари билан номутаносиб.

Инсулин талабига таъсир этувчи бир қатор дори воситалари мавжуд.

Инсулинни гипогликемик таъсирини носелектив бета-адреноблокаторлар, хинидин, хинин, хлорохинин, моноаминооксидаза ингибиторлари, ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари, карбоангидраза ингибиторлари, октреотид, бромокриптин, сульфаниламидлар, анаболик стероидлар, тетрациклинлар, клофибрат, кетоконазол, мебендазол, пиридоксин, теофиллин, циклофосфамид, фенфлурамин, литий препаратлари, этанол сақловчи препаратлар кучайтиради.

Инсулинни гипогликемик таъсирини глюкагон, соматропин, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, глюкокортикостероидлар, йод сақловчи тиреоид гормонлар, тиазид диуретиклар, тугунли диуретиклар, гепарин, трициклик антидепрессантлар, симпатомиметиклар, даназол, клонидин, сульфинпиразон, эпинефрин, Н1-гистамин рецепторлари блокаторлари, «секин» кальций каналлари блокатори, диазоксид, морфин, фенитоин, никотин сусайтиради.

Резерпин, салицилатлар инсулинни гипогликемик таъсирини ҳам кучайтириши ва ҳам сусайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Инсулин билан даволаниш фонида қонда глюкоза концентрациясини мунтазам назорат қилиб туриш керак.

Инсулинни дозасини ошириб юборилишидан ташқари гипогликемияни сабаблари: препаратни алмаштириш, овқатланишни ўтказиб юбориш, қусиш, диарея, жисмоний фаолликни ошириш, инсулинга талабни камайтирувчи касалликлар (буйрак ва жигар фаолияти бузилишлари, буйрак усти безлари, гипофиз ёки қалқонсимон без гипофункцияси), инъекция жойи ўзгариши, шунингдек бошқа дорилар билан ўзаро таъсирида бўлиши мумкин.

Нотўғри дозалаш ёки инсулинни юборишдаги танаффуслар, айниқса қандли диабетнинг I типи бўлган беморларда гипергликемияга олиб келиши мумкин. Одатда гипергликемияни биринчи симптомлари аста-секин, бир неча соат ёки кунлар давомида ривожланади. Улар чанқоқлик, тез-тез сийиш, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, тери қизариш ва қуриши, оғиз қуриши, иштаҳани йўқолиши, нафас чиқаришда ацетон ҳиди келиши каби ҳолларни ўз ичига олади.

Агар даволаш ўтказилмаса, қандли диабетнинг I типидаги гипергликемия ҳаёт учун хавфли диабетик кетоацидозга олиб келиши мумкин. Инсулин дозасига қалқонсимон без фаолияти бузилишларида, Аддисон касаллигида, гипопитуитаризм, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишларида ва 65 ёшдан катта қандли диабети бўлган шахсларда тузатиш киритиш керак.

Шунингдек агар бемор жисмоний фаолликни тезлаштирса ёки одатдаги парҳезни ўзгартирса, инсулин дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади.

Ёндош касалликлар, айниқса инфекциялар ва иситма билан кузатиладиган ҳолатлар,  инсулинга талабни оширади.

Инсулинни бир туридан иккинчи турига ўтишда қонда глюкоза концентрациясини назорати остида ўтказиш керак.

Препарат алкоголга толерантликни пасайтиради. Айрим катетерларда преципитация мумкинлиги билан боғлиқ препаратни инсулинли насосларда қўллаш тавсия этилмайди.

Агар суспензия силкитилгандан кейин оқ бўлмаса ёки бир хилда лойқаланмаса препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Қандли диабети бўлган пациентлардаги ҳомиладорликда гликемияни яхши назоратини қўллаб туриш айниқса муҳим. Ҳомиладорликда инсулинга бўлган талаб одатда ҳомиладорликнинг I уч ойлигида пасаяди ва II ва III уч ойликларида ошади. Қандли диабети бўлган беморларга ҳомиладор бўлганларида ёки ҳомиладорлик режалаштирилганида шифокорга хабар бериш тавсия қилинади. Қандли диабети бўлган беморларда лактация (эмизиш) даврида инсулин дозасига, парҳезга ёки унисига ҳам, бунисига ҳам тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. In vitro ва in vivo серияларда генетик заҳарлилиги текширишларида одам инсулини мутаген таъсир кўрсатмаган.

Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гипогликемия вақтида беморда диққатни жамлаш қобилияти ёмонлашиши ва психомотор реакциялар тезлиги пасайиши мумкин. Бу қобилиятлар, айниқса зарур бўлган вазиятлар (автомобилни ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш) да хавф туғдириши мумкин. Автомобилни ҳайдаш вақтида гипогликемиядан сақланиш учун беморларга эҳтиёткорлик чораларини кўришни тавсия қилиш керак. Гипогликемиянинг хабарчиси – симптомлари кучсиз намоён бўлган ёки бўлмаган пациентлар учун ёки гипогликемия тез-тез ривожланганида бу жуда муҳим. Бундай ҳолларда шифокор пациентни автомобилни ҳайдаш мақсадга мувофиқлигини баҳолаши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда гипогликемия ривожланиши мумкин.

Даволаш: ичга қанд ёки углеводларга бой озуқа маҳсулотларини қабул қилиб, енгил гипогликемияни пациент ўзи бартараф қилса бўлади. Шунинг учун қандли диабети бўлган беморларга ҳар доим ўзи билан қанд, ширинликлар, печенье ёки ширин мевали шарбатларни олиб юриш тавсия этилади.

Оғир ҳолларда, пациент хушдан кетиб қолганда, вена ичига 40% декстроза (глюкоза) эритмаси; мушак ичига, тери остига, вена ичига глюкагон юборилади. Пациент хушига келганидан кейин, гипогликемияни қайта ривожланишини бартараф қилиш учун углеводларга бой овқат истеъмол қилиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Тери остига юбориш учун 100 ХБ/мл суспензия.

10 мл дан рангсиз нейтрал шиша флаконларда, резина тиқин билан беркитилган ва ҳимояловчи пластмасса қопқоқ билан алюмин қопқоқча билан сиқиб ёпилган. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 мл дан нейтрал шиша (I тип) картриджларда. Картриджларга этикетка ёпиштирилади.

1 ёки 5 картридждан ПВХ/алюмин фолгали блистерга жойланади. Ҳар бир блистер №1 ёки №5 картридж билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 мл дан нейтрал шиша (I тип) картриджларда. Картриджларга этикетка ёпиштирилади.

Бир марталик ДиспоПен шприц-ручкага картридж ўрнатилган. 1 ёки 5 ДиспоПен шприц-ручкадан ПВХ плёнкали контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Препаратни совутгичда +2оС дан +8оС гача ҳароратда сақлаш керак, музлашига йўл қўйилмасин, тўғридан-тўғри ёруғлик ва иссиқлик таъсиридан эҳтиёт қилинг.

Ишлатилишда бўлган флакондаги (картриджлардаги) препаратни хона ҳароратида (15оС дан 25оС гача) 6 ҳафтадан кўп сақлаш мумкин эмас.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Препаратни тайёрлаш ва юбориш тартиби

Флаконлардаги инсулин қўлланганидаги инъекция техникаси

  1. Флаконни синчиклаб текширинг ва тайёрланг: Восулин-30/70 флаконини ишлатилиш олдидан кафтлар орасида 10 марта юмалатилиши ва 10 марта 180о га айлантириб чайқатилиши керак, инсулин суспензияланиши учун, у бир хил хира суюқлик ёки сут ҳолига келгунича. Кучли чайқатиш керак эмас, чунки бу кўпик пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, у дозани тўғри олишга ҳалақит бериши мумкин. Агар флаконда парчалар бўлса ва унинг тубига ёки деворларига музлаган нақш самарасини ҳосил қилиб, оқ қаттиқ заррачалар ёпишган бўлса, препаратни ишлатиш мумкин эмас.
  2. Қўлларингизни ювинг.
  3. Ҳимоя пластмасса қопқоқчасини олинг ва флакон бўйнига спирт билан хўлланган пахтада ишлов беринг.
  4. Резина тиқин орқали флаконга игнани киритинг ва инсулин шприцига юбориладиган инсулинни тўғри келадиган концентрациясини олинг.
  5. Игнани флакондан чиқармасдан ҳаво пуфакчаларини йўқотинг ва олинган дозани тўғрилаб олинг.
  6. Терини бурмага йиғинг ва, шприцни ручка каби тутиб туриб, препарат дозасини юборинг.
  7. 6 секунд кутиб туринг ва игнани теридан чиқариб олинг. Инъекция жойни уқалаш мумкин эмас!
  8. Игналарни қайта ишлатиш мумкин эмас.
  9. Флаконлар улар бўшагунича ишлатилади, кейин уларни ташлаб юбориш керак.

Картриджлардаги инсулинни қўллашдаги инъекция техникаси

Восулин-30/70 препаратли картридж  шприц ручкаларда ишлатиш учун мўлжалланган. Инсулинни юбориш учун шприц-ручкани қўллаш бўйича йўриқномасидаги кўрсатмаларга диққат билан риоя қилиш керак.

Ишлатиш олдидан Восулин-30/70 препарати бўлган картриджда ҳеч қандай шикастланишлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак (масалан, ёриқлар) агарда қандай бўлмасин кўринадиган шикастланишлар бўлса картриджни ишлатиш мумкин эмас. Картридж шприц-ручкага ўрнатилганидан кейин картриджнинг ушлагичи туйнуки орқали рангли ёй кўриниши керак.

Шприц-ручкани картриджга жойлашдан олдин шиша соққа картриджни у бошидан бу бошига силжиши учун картриджни тепага-пастга айлантириш керак.. Бу муолажани суюқликни ҳаммаси оқ ва бир текис хира бўлгунича камида 10 марта такрорлаш керак. Шундан кейин дарҳол инъекция қилиш керак.

Агар картридж шприц-ручка ичида бўлса, уни картридж билан бирга камида 10 марта юқорига-пастга айлантириш керак. Бу муолажани ҳар бир инъекция олдидан такрорлаш керак.

Инъекциядан кейин игна тери остида минимум 6 секунд қолиши керак. Тугмача босилган ҳолатда игна тери остидан тўлиқ чиқариб олгунича тутиб турилиши керак, шундай қилиб дозани тўғри юбориш таъминланади ва қон ёки лимфани игна ёки инсулинли картриджга кириш имконияти чекланади. Восулин-30/70 препаратли картридж фақат шахсий ишлатиш учун мўлжалланган ва у қайта тўлдирилмайди.

 

Инъекция муолажаси

  • Икки бармоқ билан терини бурмага йиғинг, бурма асосига тахминан 45о бурчак остида игнани киритинг ва тери остига инсулинни юборинг.
  • Инъекциядан кейин инсулин тўлиқ юборилганига ишонч ҳосил қилиш учун игна тери остида минимум 6 секунд қолиши керак.
  • Агар игна чиқариб олинганидан кейин укол ўрнида қон пайдо бўлса укол жойини дезинфекцияловчи эритма билан (масалан, спирт билан) хўлланган тампон билан бироз босинг.
  • Инъекциялар жойини ўзгартириб туриш керак.

Инсулинни қўллаш бўйича Сизнинг кундалик календарингиз:

СанаИнсулин дозасиВақтБренд СанаИнсулин дозасиВақтБренд

Улашиш: