Skip to main content

Вольтарен® Эмульгель®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВОЛЬТАРЕН® ЭМУЛЬГЕЛЬ®

VOLTAREN EMULGEL

 

Препаратнинг савдо номи: Вольтарен® Эмульгель®

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак

Дори шакли: сиртга қўллаш учун 1% ли гель

Таркиби:

1 г препаратда қуйидагилар сақланади:

фаол модда: 11,6 мг диклофенак диэтиламин, бу 10 мг диклофенак натрийга мос келади;

ёрдамчи моддалар: диэтиламин, карбомерлар (карбопол 974 Р), макрогол цетостеарил эфири (цетомакрогол 1000), кокоил каприлокапрат (цетиол LC), изопропил спирти, суюқ парафин (минерал мой), ароматик крем 45 (бензилбензоат сақлайди), пропиленгликоль, тозаланган сув.

Таърифи: оқдан сарғиш ранглигача, юмшоқ, бир хил, кремсимон гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бўғим ва мушаклардаги оғриқларда сиртга қўллаш учун воситалар. Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М02АА15

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Диклофенак – яққол оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи хусусиятларга эга ностероид ревматизмга қарши воситадир. Асосий таъсир механизми диклофенак томонидан простагландинларнинг биосинтезини ингибиция қилишдан иборат.

Вольтарен® Эмульгель® – сиртга қўллаш учун оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши препаратдир. Вольтарен® Эмульгель® ни терига енгил ишқалаб суртилади. Гелнинг сув-спиртли асоси туфайли оғриқ қолдирувчи ва совутувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

  • Қуйидаги ҳолатларда оғриқ, яллиғланиш ва шишни даволаш учун:
  • пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимларни шикастланиши, масалан пайларни узилиши, лат ейиш, спорт ёки бахтсиз ходисалар оқибатида белни чўзилиши ва оғриғи;
  • юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликларини чегараланган шаклларида, масалан тендовагинит, бурсит, елка-кафт синдроми, периартропатия.
  • Кичик ва ўртача катталикдаги бўғимларнинг, масалан қўл бармоқлари ёки тизза бўғимининг артрозларини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Катталарда, шу жумладан 65 ёшдан ошган пациентлар ва 12 ёшдан ошган болаларда препарат терига кунига 3-4 марта суртилади ва енгил ишқаланади. Препаратнинг зарур миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Препаратнинг бир марталик дозаси – 2-4 г (бу ҳажм жиҳатдан гилос ёки грек ёнғоғига мос келади). Препарат суртилгандан кейин қўлларни ювиш керак, агар улар даволаш соҳаси бўлмаса (қўл бармоқлари артрозида). Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва кузатилаётган самарага боғлиқ (самарани кучайтириш учун гелни Вольтарен® нинг бошқа дори шакллари билан қўллаш мумкин). Агар препарат 7 кун давомида қўлланганидан кейин яхшиланиш кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Вольтарен® Эмульгель® ни агар шифокор томонидан ўзгача буюрилмаган бўлса, 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Препаратни суртиш жойидаги реакциялар:

Тез-тез: тошма, экзема, эритема, дерматит (шу жумладан контакт дерматит), қичишиш.

Кам ҳолларда: буллёз дерматит.

Жуда кам ҳолларда: йирингли тошмалар, фотосенсибилизация.

Тизимли реакциялар: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялар (шу жумладан эшакеми), Квинке шиши, астма.

Диклофенакни перорал қўлланилгандаги ножўя самараларнинг тез-тезлигига нисбатан диклофенакни маҳаллий қўлланилгандаги тизимли ножўя самараларни пайдо бўлиши эҳтимоли паст ҳисобланади.

Агар Вольтарен® Эмульгель® терининг катта соҳаларида ва узоқ вақт қўлланганида диклофенакнинг перорал дори шаклларини қўллаш бўйича йўриқномаларида кўрсатилган тизимли ножўя самаралар ривожланиши эҳтимолини тўлиқ инкор этиб бўлмайди.

Препаратни қўллаш даврида ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат этиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентлари, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларга юқори сезувчанлик, “аспиринли” астма, ҳомиладорлик (III уч ойлик), лактация даври, болалар (12 ёшгача), тери қопламаларининг бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Вольтарен® Эмульгель® фотосенсибилизация чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Маҳаллий қўлланганида диклофенакни сўрилишини пастлиги туфайли, бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири эҳтимоли кам.

Махсус кўрсатмалар

Вольтарен® Эмульгель® ни очиқ яраларга тушишидан сақланиб, шикастланмаган терига суртиш керак. Суртилгандан кейин окклюзион боғламни қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Препарат препаратни суртиш жойида терида енгил таъсирланиш чақириши мумкин бўлган пропиленгликоль ва бензилбензоат (ароматизаторнинг таркибига киради) сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёллар иштирокида препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Диклофенак маҳаллий қўлланганида кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунинг учун препаратни эмизикли аёлларда қўллаш тавсия этилмайди. Лекин шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш зарур бўлган ҳолларда препаратни сут бези соҳасида, терининг катта юзасида ва узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Сиртга қўлланилганда препаратнинг фаол компонентларини тизимли сўрилиши жуда пастлиги туфайли дозани ошириб юборилишини эҳтимоли паст.

Лекин тўсатдан ичга ютиб юборилганда ностероид яллиғланишга қарши воситалар дозасини ошириб юборилишига характерли симптомлар кузатилиши мумкин. Ичга қабул қилинган ҳолатларда иложи борича тезроқ меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Шифокорга мурожаат этиш керак.

Чиқарилиш шакли

50 г ёки 100 г дан ҳимоя мембранали ва бураладиган қопқоқли (оқ ёки мовий рангли) ламинация қилинган тубада. Қопқоқ ташқи томондан тубанинг ҳимоя мембранасини очиш учун калит (бўртиқли чуқурлик) билан таъминланган. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30°С дан паст ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: