• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

ВИТРУМ® ВИЖН

Home Йўриқномалар ВИТРУМ® ВИЖН
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® ВИЖН

VITRUM VISION

 

Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® ВИЖН

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): поливитамин + бошқа препаратлар&

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

аскорбин кислотаси (С витамини)                                                225 мг

альфа-токоферол ацетати (Е витамини)                          36 мг

бетакаротин                                                                         1,5 мг

лютеин                                                                                 2,5 мг

зеаксантин                                                                           0,5 мг

мисга қайта ҳисоблаганда мис сульфати                         1 мг

рухга қайта ҳисобланганда рух оксиди                                       5 мг

ёрдамчи моддалар: кальций сульфати – 203,95 мг, микрокристалл целлюлоза – 28,00 мг, натрий кроскармеллоза – 14,00 мг, магний стеарати – 7,00 мг, коллоид кремний диоксиди – 14,00 мг, стеарин кислотаси – 35,00 мг;

плёнка қобиғи: гипромеллоза – 16,038 мг, титан диоксиди – 2,000 мг, пропиленгликоль – 0,0002 мг, рибофлавин (Е101) – 1,360 мг, қуёш шафақи сариқ бўёвчиси (Е110) – 600 мг.

Таърифи: овал шаклли, икки томони қавариқ, оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита.

АТХ коди: А11АВ.

Фармакологик хусусиятлари

Витаминлар мажмуаси, минераллар ва ўсимликлардан олинадиган каротиноидлар кўзларга юқори юкламаларда кузатиладиган витаминлар ва минераллар танқислигини қоплайди, ёруғлик етарли бўлмаган шароитларда кўришни яхшилайди, антиоксидант таъсир кўрсатади (кўз тўқимасини эркин радикаллар таъсиридан ҳимоялайди), кўришни меъёрлашишига ёрдам беради, катаракта ривожланиш ва кўзнинг тўр пардаси дегенерацияси хавфини камайтиради.

Қўлланилиши

Кўзга юқори юкламаларда (компьютер, телевизор, қуёш нурлари ва б.), тунги кўришни бузилишларида витаминлар ва минераллар танқислигини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига икки марта овқатдан кейин.

Такрорий курслар – шифокор маслаҳати бўйича.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Поливитамин комплекслар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган доза оширилмасин.

Ҳомиладор аёллар, эмизиш давридаги аёллар, сурункали касалликлари бўлган болалар ва катталарга дори препаратини тиббий қўллашнинг мумкинлигига кўрсатма ва ўзига хослиги: Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Дори препаратини ҳомиладор аёллар ва эмизиш давридаги аёллар томонидан тиббий қўллашнинг ўзига хослиги бўйича маълумотлар йўқ.

Тиббий қўллаш учун дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 30 ёки 60 таблетка буралувчи полиэтилен қопқоқли ва фольга ҳимояловчи клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. Флакон полиэтилен плёнка билан ўралган ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
9
403 Views
ОлдингисиОмес–NIKAPHARM05.05.2018
Омид-2005.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
ВИТРУМ® ВИЖН
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.