• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Витрум® Пренатал

Home Йўриқномалар Витрум® Пренатал
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎИИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® ПРЕНАТАЛ

VITRUM® PRENATAL

 

Препаратнинг савдо номи: Витрум® Пренатал

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Ретинол ацетати (А витамини)

Холекальциферол (D3 витамини)

Альфа-токоферол ацетати (Е витамини)

Аскорбин кислотаси (С витамини)

Тиамин мононитрати (B1 витамини)

Рибофлавин (В2 витамини)

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)

Никотинамид

Цианокобаламин (В12 витамини)

Фолат кислотаси

Кальцийга ҳисобланганда кальций карбонати

Кальцийга ҳисобланганида кальций сульфати

Темирга ҳисобланганида темир фумарати

Рухга ҳисоблаганда рух оксид

4000 ХБ1)

400 ХБ2)

11 ХБ3)

100 мг

1,5 мг

1,7 мг

2,6 мг

18 мг

4 мкг

800 мкг

200 мг

 

60 мг

25 мг

  • 1,376 мг ретинол ацетатига эквивалент
  • 10 мкг холекальциферолга эквивалент
  • 11 мг альфа-токоферол ацетатига эквивалент;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди;

қобиғи: гипромеллоза, титан диоксиди, қуёш шафақи сариқ бўёвчиси (Е110), қизил бўёвчи (Е129).

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Витаминлар ва минераллардан ташкил топган мажмуавий препарат. Унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Аёллар организмида ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида витаминлар ва минерал моддалар танқислигини тўлдирилишини таъминлайди.

 

Қўлланилиши

  • Ҳомиладорлик ва лактация даврида гиповитаминозлар, минерал моддаларнинг танқислигини олдини олиш;
  • ҳомиладор аёлларда темир танқислиги, қамқонлик ва кальций танқислигининг олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

Аёлларга ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда кунига 1 таблеткадан нонуштадан кейин

сув билан қабул қилиш тавсия этилади.

Препаратни қабул қилиш курси шифокор кўрсатмаси бўйича.

Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар, сийдикни тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин бўлиб, бу хавф туғдирмайди, чунки у препаратнинг таркибида рибофлавиннинг борлиги билан ифодаланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминозида, организмда темирни ҳаддан зиёд тўпланишида, қонда кальций миқдорини ошишида, кальцийни сийдик билан кўп чиқарилишида ва сийдик-тош касаллигида қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун ичакда тетрациклин гуруҳи антибиотикларининг, шунингдек микробга қарши воситалари – фторхинолон ҳосилаларининг сўрилишини кечиктириши мумкин.

Аскорбин кислотаси сульфаниламидлар гуруҳи микробларга қарши воситаларини таъсирини ва ножўя самарасини (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши) кучайтиради.

Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек колестирамин, темирни сўрилишини камайтиради.

Тиазид гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалари билан бир вақтда буюрилганида, гиперкальциемия эҳтимоли ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган дозадан оширилмасин. А ва D витаминларини сақловчи препаратлар билан препаратни бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу витаминларни дозасини ошириб юборилиш хавфини оширади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Даволаш: меъдани ювиш, ичга фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

30, 60, 100, 200 таблеткадан буралувчи қопқоқли полиэтилен флаконларда. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-30°С ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
0
244 Views
ОлдингисиОмнопон05.05.2018
ВИТРУМ® СУПЕРСТРЕСС05.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Витрум® Пренатал
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.