Skip to main content

ВИТРУМ® МЕМОРИ

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® МЕМОРИ

VITRUM® MEMORY

Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® МЕМОРИ

Таъсир этувчи модда (ХПН): Гинко билоба баргларининг стандартланган қуруқ экстракти

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир парда қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:

фаол модда: гинко билоба баргларининг экстракти                     – 60 мг

(флавонли гликозидлар 24%*)

*- 14,4 мг флавонли гликозидларнинг миқдори бўйича стандартланган

ёрдамчи моддалар: кальций фосфати – 313 мг, микрокристаллик целлюлоза – 50 мг, стеарин кислотаси – 9 мг, натрий кроскармеллоза– 11 мг, магний стеарати – 5 мг, кремний диоксиди – 2 мг;

қобиғи: гипромеллоза – 9,7 мг, триацетин – 2,8 мг.

Таърифи: Икки томони қабариқ думалоқ, тиниқ парда қобиқ билан қопланган, оч жигаррангдан то тўқ-жигаррангача рангли, доғлари бўлган, бир томонида бўлув рискали таблеткалар. Ўзига хос хиди бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинадиган ангиопротектор восита.

АТХ коди: N06DX02

 

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликдан олинадиган препарат (Gingo biloba/Гинго билоба сақлайди), мия қон айланишини ва миянинг кислород ва глюкоза билан  таъминланишини яхшилайди, хужайраларда модда алмашинувини, қоннинг реалогик хусусиятларини ва микроциркуляцияни нормаллаштиради. Томирлар тизимига бошқарувчи таъсир кўрсатади, майда артерияларни кенгайтиради, веналар тонусини оширади ва шу билан томирларни қонга тўлишини бошқаради; тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади; шишга қарши таъсир кўрсатади (бош мия, периферик тўқималарда); марказий нерв тизимидаги нейромедиатор жараёнларни меъёрлаштиради. Антигипоксик таъсир кўрсатади, хотира ва ўрганиш қобилиятини яхшилайди; мия фаолиятини рағбатлантиради.

Қўлланилиши

Диққатни, хотирани, фикрлаш тезлигини пасайиши, интеллектуал қобилиятларни, эшитишни, кўришни, нутқ фаолиятини (шу жумладан ёшга боғлиқ ўзгаришлар натижасидаги) пасайиши. Периферик қон айланишини ва оёқларнинг микроциркуляциясини бузилишларини мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатланиш вақтида 1 таблеткадан суткада 2 марта қабул қилинади.  Даволашнинг ўртача давомийлиги – 3 ой. Такрорий курслар шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ўтказилади.

 

Ножўя таъсирлари

Диспепсия, бош оғриғи, уйқусизлик, тери аллергик реакциялари, бош айланиши.

 

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик, гипокоагуляция, мия қон айланишини ўткир бузилишлари, ўткир миокард инфаркти, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, эрозив гастрит, артериал гипертензия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетилсалицил кислотаси, варфарин, тиазид диуретиклар, трициклик антидепрессантлар, тутқаноққа қарши препаратлар, гентамицинни мунтазам қабул қилувчи пациентларга препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас.

Даволаниш бошланганидан кейин 1 ой ўтгач ҳолатни яхшиланиши кузатилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни қабул қилиш даврида алоҳида эътиборни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автотранспортни бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлаш) бажариш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, холсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Дозани ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъдани  ювиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Парда қобиқ билан қопланган таблеткалар, 60 мг.

30 таблеткадан парда қобиқ билан қопланган алюминий фольга/ПВХ блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: