Skip to main content

Витрум® бэби

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® БЭБИ

VITRUM® BABY

 

Препаратнинг савдо номи: Витрум® бэби

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар.

Таркиби.

Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Бетакаротен900мкг1)
Колекальциферол (D3 витамини)5мкг2)
d-альфа Токоферол ацетати (Е витамини)4,5мг3)
Аскорбин кислотаси (С витамини)60мг
Тиамин мононитрати (В1 витамини)0,7мг
Рибофлавин (В2 витамини)0,8мг
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)1мг
Цианокобаламин (В12 витамини)1,1мкг
Никотинамид10мг
Биотин20мкг
Фолат кислотаси150мкг
Пантотен кислотасига қайта ҳисоблаганда кальций панотенати3мг
Фитоменадион (К1 витамини)10мкг
Кальцийга қайта ҳисоблаганда кальций карбонати100мг
Магнийга қайта ҳисоблаганда магний оксиди40мг
Темирга қайта ҳисоблаганда темир фумарати9мг
Мисга қайта ҳисоблаганда мис оксиди1мг
Рухга қайта ҳисоблаганда рух оксиди10мг
Марганецга қайта ҳисоблаганда марганец сульфати1мг
Хромга қайта ҳисоблаганда хром хелат аминокислота тузи20мкг
Молибденга қайта ҳисоблаганда натрий молибдати20мкг
Селенга қайта ҳисоблаганда натрий селенати25мкг
Фосфорга қайта ҳисоблаганда кальций гидроксид фосфати20мг
Йодга қайта ҳисоблаганда калий йодиди80мкг

1)900 мкг бетакаротен 1500 ХБ бетакаротенга мувофиқ

2) – 5 мкг колекальциферол 200 ХБ D3 Витаминига мувофиқ

3) – 4,5 мг d-альфа Токоферол ацетати 6 ХБ Е Витаминига мувофиқ

Ёрдамчи моддалар:

сорбитол – 235,38 мг, пахта мойи – 40,00 мг, мальтодекстрин – 23,40 мг, апельсин шарбати – 20,00 мг, гуарали камеди (Е 412) – 20,00 мг, коллоид кремний диоксиди – 12,00 мг, магний стеарати – 5,00 мг, куркумин бўёвчиси (Е 100) – 2,5 мг, кармин қизил бўёвчиси (Е120) – 2,5 мг, француз ванили хушбўйи – 3,75 мг, сукралоза – 1,30 мг, табиий француз ванили хушбўйи – 1,25 мг.

Таърифи: оч-кулрангдан то зарғалдоқ кулранггача рангли, бирмунча оч ва тўқ доғлари бўлган, енгил мева – ванил таъми ва хидили, ҳайвонлар шаклидаги чайналадиган таблеткалар.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: Поливитамин восита + Минераллар.

АТС коди: [A11AA04]

Фармакологик хусусиятлари

Боланинг витаминлар, макро- ва микроэлементларга бўлган кундалик эҳтиёжига мвофиқ келувчи 13 витамин ва 11 минералнинг мувозанатланган комплексидир. Организмнинг ҳимоя кучларини оширишга, болаларнинг соғлом ўсишига ва жисмоний ривожланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

3-5 ёшли болаларда препаратнинг таркибига кирувчи витаминлар ёки минерал моддаларининг етишмовчилигини олдини олиш:

– болаларда жадал ўсиш ва ривожланиш даврида;

– ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даврида;

– мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланишда;

– юқори жисмоний ва эмоционал юкламаларда.

Қўллаш усули ва дозалари

3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1 таблеткадан. Ичга, овқатдан кейин, таблетка чайнаб қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш курси – 2-3 ой. Такрорий курслар шифокор тавсияси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Сийдик тўқ-сариқ рангга бўялиши (бу хавфли эмас, чунки препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ), аҳлат тўқ рангга бўялиши (бу хавфли эмас, чунки препаратнинг таркибида темир бўлганлиги билан боғлиқ) мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминози, Вильсон-Коновалов касаллиги, 3 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун А, Е, D витаминлар ва темир сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Чайналадиган таблеткалар.

30 ёки 60 чайналадиган таблеткалар бураб ёпиладиган ҳимояловчи фольгаси бўлган қопқоқчали ва фольгали ҳимояловчи клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси, рангли варақа билан таъминланган картон қутиларга жойлаштирилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-30оС ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: