• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Витанго®

Home Йўриқномалар Витанго®
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАНГО®

VITANGO®

Препаратнинг савдо номи: Витанго®

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Родиола роза (Rhodiola rosea) илдизининг қуруқ экстракти (1,5-5:1) (WS®1375) – 200 мг (экстрагент – 60% ли этанол (м/м)),

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармелоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромелоза, стеарин кислотаси, темир (II) оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171), кўпикка қарши эмульсия (симетикон, метилцеллюлоза, сорбин кислотаси).

Таърифи: думалоқ шаклли, қизғиш-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: умумий тонусни оширувчи воситалар.

АТХ коди: А13А

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ўсимликлардан олинадиган антистресс, адаптоген дори препаратидир. Родиола роза экстракти стресс омилларига носпецифик резистентликни рағбатлантирувчи адаптоген ҳисобланади. Родиола роза экстракти ўзининг адаптоген таъсирини моноамин, кортизол ва 3-эндорфиннинг алмашинувини нормаллашиши; одам организмини стрессга нисбатан бирламчи жавоб тизимини модуляцияси, HPА тизимини модуляцияси ҳисобига намоён бўлади. У шунингдек антиоксидант самарага эга, ҳужайрада энергияси ҳосил бўлишини яхшилайди, масалан АТФ миқдорини оширади.

Фармакокинетикаси

Витанго® кўпгина компонентлардан таркиб топган комплекс аралашмадир. Барча экстрактни фаол модда деб ҳисоблаш мумкин. Индивидуал компонентлари бўйича фармакокинетик маълумотлар маълум эмас.

Қўлланилиши

Стресс ва толиқишнинг ментал ва жисмоний симптомларини (толиқиш, неврастения, вегето-томир дистонияси, таъсирчанлик, зўриқиш) олдини олиш ва енгиллаштириш учун қўлланадиган ўсимликдан олинадиган адаптоген препаратдир.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга кунига 2 таблеткадан овқатланишдан 30 минут олдин қабул қилиш буюрилади. Бир таблетка нонуштадан олдин, иккинчиси тушликдан олдин бир стакан сув билан қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шунингдек гипогликемия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Родиола роза илдизининг экстрактига ёки дори воситасининг ёрдамчи компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга Витанго® дори воситасини қўллаш тавсия этилмаган.

Транспорт воситасини бошқариш ёки бошқа потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига препаратни таъсир қилиш хусусияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 таблетка ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
3
133 Views
ОлдингисиОддий олтингугурт суртмаси04.05.2018
Оддий олтингугурт суртмаси04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Витанго®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks