Skip to main content

Виталайн йод билан

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАЛАЙН ЙОД БИЛАН

VITALINUM CUM IODUM

 

Препаратнинг савдо номи: Виталайн йод билан

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): β-каротин, α-токоферилацетат, аскорбин кислотаси, калий йодиди.

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: бета-каротин 30% ли мойдаги суспензия кўринишида – 6 мг,
α-токоферилацетат – 15 мг, аскорбин кислотаси – 75 мг, калий йодиди кўринишида
йод – 0,1 мг.

ёрдамчи моддалар: асалари муми, лецитин, рафинация қилинган кунгабоқар мойи.

Таърифи: қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – қизил рангли мойли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

АТХ коди: A11JB.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

“Виталайн йод билан” нинг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги сақланган витаминларнинг: аскорбин кислотаси, α-токоферилацетат, β-каротин ва йод микроэлементининг мажмуавий таъсири билан боғлиқ.

Аскорбин кислотаси организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда иштирок этади, углевод-оқсил алмашинувини фаоллаштиради, холестерин метаболизмини оширади, қон ивишини, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темир сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг адаптацион имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга қаршилигини кучайтиради.

α-токоферилацетат тўйинмаган ёғ кислоталарида боғларнинг мустаҳкамлигини барқарорлаштириб, организмда ёғларни оксидланиши ва улардан токсик перекисларни ҳосил бўлишини ингибиция қилади. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитларнинг структураси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, хужайралар пролиферацияси, тўқималар нафас фаолияти ва ҳужайравий метаболизмнинг бошқа муҳим жараёнларини фаоллаштиради. У гонадотропинлар ҳосил бўлиши, сперматогенез, уруғланган тухум ҳужайра, йўлдош ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

β-каротин фаол кислородни боғлаб олиш қобилияти ҳисобига антиоксидант, иммунитетни рағбатлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, бу ташқи муҳитнинг ноҳуш таъсири ёки организмда патологик жараёнлар ривожланганда кўп миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар томонидан ҳужайралар структурасини парчаланишидан ҳимоя қилади.

Йод моддалар алмашинувига фаол таъсир қилиб ва диссимиляция жараёнларини кучайтиради, қалқонсимон бези гормонлари эндоген синтези, шунингдек қалқонсимон безининг нормал морфофункционал ҳолатини таъминлаш учун зарур. Йодидлар қалқонсимон бези фолликулаларнинг эпителий ҳужайрасига тушганида йодид-пероксидаза ферменти таъсири остида йодид-ионлари элементар йод ҳосил бўлиши билан оксидланади, у тирозин молекуласига киради. Бунда тиреоглобулиндаги тирозин радикалларининг бир қисми тиронинларни ҳосил бўлиши билан йод билан бирикади, уларнинг асосийлари бўлиб тироксин (Т4) ва трийодтиронин (Т3) ҳисобланади. Тиронинлар тиреоглобулин оқсили билан комплекс ҳосил қилади, у қалқонсимон бези фолликуласининг коллоидида тўпланади.

Шунингдек йод липид ва оқсил алмашинувига ҳам таъсир қилиши маълум.

Қўлланилиши

Поливитамин антиоксидант препарати сифатида Виталайн йод билан қуйидаги ҳолатларда:

  • ўсмирлар ва катталарда диффуз токсик бўлмаган бўқоқни мажмуавий даволашда;
  • йод танқислигини тўлдириш учун, шу орқали эндемик бўқоқ ва жарроҳлик йўли билан олиб ташлангандан кейин бўқоқни қайталаниши, шунингдек қалқонсимон бези гормонлари препаратлари билан мажмуавий даволаш якунлангандан кейин бўқоқни қайталаниши олдини олиш учун;
  • витамин (С, Е ва А) танқислигини олдини олиш ва даволашда;
  • организмни шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • жисмоний ва ақлий юкламаларни ошиши;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлар, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейин тикланиш даврида;
  • турли этиологияли астеник ҳолатларда;
  • мувозанатланмаган ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

“Виталайн йод билан” овқатдан кейин сув билан қабул қилинади.

Профилактик мақсадда препарат 14 ёшдан ошган ўсмирлар ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш курси давомийлиги ва даволаш курси тез-тезлиги шифокор тавсияга кўра амалга оширилади.

Даволаш мақсадида препарат 14 ёшдан ошган болалар ва катталарга юқоридаги кўрсатмаларга мувофиқ буюрилиши мумкин. “Виталайн йод билан” нинг дозалари патологиянинг характери ва яққоллик даражаси, шунингдек организмни А, С, Е витаминлари ва йодга бўлган эҳтиёжига қараб шифокор томонидан аниқланади.

 

Ножўя таъсири

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – оғизда метал таъми, қусиш, диарея.

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – безовталик, бош оғриғи.

Эндокрин тизими томонидан: препаратни юқори дозаларда (суткада 300 мкг дан юқори) узоқ вақт қўллаганда – йод-индукция қилган гипертиреоз (айниқса кекса пациентларда, тугунли бўқоқ ёки токсик аденома бўлганида); айрим ҳолларда жуда юқори дозаларда (суткада 1 мг дан юқори) даволаганда – бўқоқ ва гипотиреоз.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – йодли ринит, йодли дерматит, Квинке шиши; айрим ҳолларда – йодли иситма, йодли ҳуснбузар, сўлак безлари шиши.

“Виталайн йод билан”ни тавсия этилган дозаларда кўрсатмалар бўйича қўлланилганида ножўя самараларнинг эҳтимоли кам.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • манифест гипертиреоз;
  • субклиник гипертиреоз (ёки йодни суткада 150 мкг дан юқори дозада қўллаш);
  • Дюринг герпетиформ дерматити;
  • токсик аденома, тугунли бўқоқ суткада 300 мкг дан юқори дозада қўллаганда (қалқолсимон бези фаолиятини блоклаш мақсадида операциядан олдинги даволашдан ташқари);
  • 14 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • А ва Е гипервитаминози;
  • унинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Йодни танқислиги гипертиреозда қўлланадиган тиреостатикларнинг таъсирини кучайтиради, унинг ортиқчаси эса сусайтиради.

Перхлорат ва калий тиоцианати қалқонсимон бези томонидан йодни сўрилишини сусайтиради.

Тиреотроп гормон қалқонсимон бези томонидан йодни сўрилишини яхшилайди ва унинг гормонларини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Препаратни юқори дозаларда калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўллаганда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

“Виталайн йод билан” ни юқори дозаларда литий препаратлари билан бир вақтда қўллаганда бўқоқ ва гипотериоз ривожланиши мумкин.

Кортикостероид препаратлар, тетрациклин қатори антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар билан бирга қўлланилганда А провитаминининг терапевтик самараси камаяди.

Токоферол қонда липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларини юқори даражаси аниқланган тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарадорлигини ошириши мумкин.

Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қабул қилганда аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди ва шу билан бирга С витамини пенициллин, темир сўрилишини оширади, салицилатлар билан даволаганда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

“Виталайн йод билан”ни йодни яққол танқислиги чақирган гипотиреоздан ташқари гипотиреозда буюриш мумкин эмас.

Радиофаол йод билан даволаганда, қалқонсимон бези ракида препаратни буюришдан сақланиш керак.

Препаратни қўллаш фонида буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда гиперкалиемия ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Узоқ вақт қўллаганда ва йодга юқори сезувчанлик бўлганда йодизм кўрнишлари юз бериши мумкин (тумов, эшакеми, Квинке шиши ва бошқалар) пайдо бўлиши мумкин; бундай ҳолларда препарат бекор қилинади.

Автомобилни бошқариш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири: таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптомлари оғиз шиллиқ қаватини жигарранг рангача кириши, ринит, бронхит, гастроэнтерит, овоз боғламларини шиши, сийдик йўлларидан қон кетиши, анурия ёки ўлим билан якунланувчи қон томир коллапси кўринишида намоён бўлади.

Бундай ҳолларда препаратни организмдан чиқаришга қаратилган чоралар кўрилади – крахмал эритмаси (эритманинг кўк ранги бартараф этилгунча) ва 1% ли натрий тиосульфати эритмаси билан меъдани ювиш; ун, маккажўхори, картошка, қуюқ гуручли ёки сули бўтқани ичга қабул қилиш. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш (қон айланиши тизими, буйрак фаолиятини назорат қилиш, зарурати бўлганида – анурияни даволаш, опиоид анальгетикларни қўллаш, сўнгра тиамазолни – вена ичига 1 ампуладан суткада 3 марта) кўрсатилган. Шокда шокка қарши даволаш ўтказилади. Бундан ташқари, диурезни оширишга қаратилган чораларни қўллаш мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365