Skip to main content

Винпоцетин таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИНПОЦЕТИН

VINPOCETINЕ

Препаратнинг савдо номи: Винпоцетин

Таъсир этувчи модда (ХПН): винпоцетин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг винпоцетин;

ёрдамчи моддалар: лактоза, моногидрати; маккажўхори крахмали; тальк; магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки бироз кулранг тусли оқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Психостимуляторлар ва ноотроп воситалар. Винпоцетин.

АТХ коди: N06B X18

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Винпоцетин комплекс таъсир механизмига эга бўлган бирикма бўлиб, бош мия метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади ва уни қон билан таъминланишини яхшилайди, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди.

Винпоцетин нейропротектив самараларни намоён этади: рағбатлантирувчи аминокислоталар томонидан чақирилган цитотоксик реакцияларнинг салбий таъсирини сусайтиради. Препарат потенциалга боғлиқ Na+ ва Са2+ каналларини, шунингдек NMDA ва АМРА рецепторларини ингибиция қилади. Препарат аденозиннинг нейропротектив самарасини кучайтиради.

Винпоцетин церебрал метаболизмни рағбатлантиради: препарат глюкоза ва О2 қамраб олинишини ва ушбу моддаларни бош мия тўқималари орқали истеъмол қилинишини оширади. Препарат бош мияни гипоксияга чидамлилигини оширади; бош мия учун энергия манбаи бўлган – глюкозани гематоэнцефалик тўсиқ орқали ташилишини оширади; глюкозанинг метаболизмини янада энергетик фойдали аэроб йўли томонига суради; Са2+ – кальмадулин – цГМФ га боғлиқ фермент – фосфодиэстеразани (ФДЭ) танлаб ингибиция қилади, бош мияда цАМФ ва цГМФ даражасини оширади. Препарат АТФ концентрациясини ва АТФ/АМФ нисбатини оширади; бош мияда норадреналин ва серотонинни айланиб юришини кучайтиради; марказга кўтарилувчи норадренергик тизимни рағбатлантиради; антиоксидант фаолликка эга; юқорида санаб ўтилган барча самараларнинг таъсири натижасида винпоцетин церебропротектив таъсир кўрсатади.

Винпоцетин бош мияда микроциркуляцияни яхшилайди: препарат тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади, қоннинг патологик ошган қовушқоқлигини камайтиради, эритроцитларни деформацияланиш даражасини оширади ва аденозинни қамраб олинишини ингибиция қилади, эритроцитларга О2 аффинитетини пасайиши йўли билан тўқималарда О2 ни ташилишини яхшилайди.

Винпоцетин бош мияда қон оқимини селектив яхшилайди: препарат юракдан қон отилиб чиқишини церебрал фракциясини оширади; бош мияда қон томирлар қаршилигини, тизимли қон айланиши кўрсаткичларига (артериал босим, юракдан қонни отилиб чиқиши, пульс тезлиги, умумий периферик қаршиликка) таъсир қилмай, қон томирлар қаршилигини камайтиради; препарат “ўғирлаш самарасини” чақирмайди. Бундан ташқари, препарат фонида паст перфузияли шикастланган ишемия соҳаларига (бироқ ҳали некрозланмаган) қонни тушишини яхшилайди (“қайтувчан ўғирлаш самараси”).

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: Винпоцетин тез сўрилади, перорал қабул қилингандан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1 соатдан сўнг эришилади. Винпоцетиннинг асосий сўрилиш жойи меъда-ичак йўлининг проксимал қисми ҳисобланади. Бирикма ичак девори орқали ўтиши билан метаболизмга учрамайди.

Тақсимланиши: каламушларда препаратни перорал юборилган тадқиқотларда радиоактив нишонланган винпоцетин энг юқори концентрацияда жигар ва меъда-ичак йўлларида аниқланганлигини тасдиқланган. Максимал концентрацияларини препарат қабул қилинганидан кейин 2-4 соатдан сўнг тўқималарда аниқлаш мумкин бўлган. Бош мияда радиоактив модданинг концентрацияси қондаги концентрациясидан ошмаган.

Инсонларда: қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 66% ни ташқил қилади. Перорал қабул қилгандан сўнг  Винпоцетиннинг мутлоқ биокираолишлиги 7% ни ташкил қилади. Тақсимланиш хажми 246,7±88,5 л ни ташкил қилади, бу тўқималарда моддаларни жуда кучли боғланишини англатади. Винпоцетиннинг клиренсини кўрсаткичи (соатига 66,7 л) плазмада ва жигардаги қийматидан ошади (50 л), бу бирикманинг жигардан ташқари метаболизмини кўрсатади.

Чиқарилиши: 5 мг ва 10 мг дозада препаратни кўп марта перорал қўлланганда винпоцетин бир текис кинетикани намоён қилади; плазмада мувозанат концентрациялари мувофиқ равишда 1,2±0,27 нг/мл ва 2,1±0,33 нг/мл ни ташкил қилади.

Инсонларда ярим чиқарилиш даври 4,83±1,29 соатни ташкил қилади. Радиоактив нишонланган бирикмадан фойдаланиб ўтказилган тадқиқотларда, чиқарилишнинг асосий йўли буйрак ва ичак орқали 60:40% нисбатда амалга оширилиши аниқланган. Радиоактив нишоннинг кўпроқ қисми каламуш ва кучукларни сафросида аниқланди, бироқ асосий энтерогепатик циркуляция аниқланмади. Аповинкамин кислотаси оддий калавалар фильтрацияси йўли билан буйрак орқали чиқарилади, ушбу модданинг ярим чиқарилиш даври дозага ва винпоцетинни қўллаш усулига қараб ўзгаради.

Метаболизми: винпоцетиннинг асосий метаболити, аповинкамин кислотаси (АВК) ҳисобланади, у инсонларда 25-30% ҳосил бўлади. Перорал қабул қилгандан кейин АВКнинг эгри чизиқ (“плазмадаги концентрацияси-вақт” кўрсаткичи) остидаги майдони препаратни вена ичига юборилганидан кейингига нисбатан икки марта ошади, бу винпоцетинни тизим олди метаболизми жараёнида АВК ҳосил бўлишини кўрсатади. Бошқа аниқланган метаболитлардан гидроксивинпоцетин, гидрокси-АВК, дигидрокси-АВК-глицинат ва уларнинг глюкуронидлар ва/ёки сульфатлар билан конъюгатлари ҳисобланади. Ўзгармаган ҳолда чиқарилган винпоцетиннинг миқдорини ҳар бир ўрганилган турлари, препаратнинг қабул қилинган дозасини фақат бир мунча фоизини ташкил қилади.

Винпоцетиннинг муҳим ва асосий хусусиятлари бўлиб, жигар ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларда препаратнинг метаболизми ва аккумуляциясини (тўпланишини) йўқлигини ҳисобга олиб, препаратнинг дозасини махсус танлаш заруратини йўқлиги ҳисобланади.

Ўзига хос ҳолатларда (масалан, айрим бир ёшларда, ёндош касалликлар мавжудлигида) фармакокинетик хусусиятларини ўзгариши. Винпоцетин, дори препаратининг кинетикаси – сўрилиши, бошқа тақсимланиши ва метаболизми, чиқарилишини камайиши каби ўзгаришлари кузатилган асосан кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун кўрсатилганлиги туфайли, айнан ушбу ёш гуруҳида, айниқса узоқ муддат қўлланганда препаратнинг кинетикасини баҳолаш юзасидан тадқиқотларни ўтказиш зарур бўлган. Бундай тадқиқотларнинг натижалари, кекса ёшдаги пациентларда винпоцетиннинг кинетикасини винпоцетиннинг ёш инсонлардаги кинетикасидан жиддий фарқ қилмаслигини ва бундан ташқари, тўпланишини кўрсатди. Жигар ва буйрак функциясини бузилишида препаратни одатдаги дозаларини қўллаш мумкин, чунки винпоцетин бундай пациентларнинг организмида тўпланмайди, бу препаратни узоқ вақт қабул қилиш имконини беради.

 

Қўлланилиши

Неврология. Цереброваскуляр  патологиянинг турли шаклларини: бош мияда қон айланишини бузилишларини (инсульт) ўтказгандан кейинги ҳолат, вертебробазиляр етишмовчилик, томирли деменция, церебрал атеросклероз, постравматик ёки гипертензив энцефалопатиялар даволаш учун қўлланилади. Цереброваскуляр патологияда руҳий ва неврологик симптоматикани камайишига ёрдам беради.

Офтальмология. Хориоидеянинг (кўзнинг томирли пардаси) сурункали қон томир патологиясини ва тўр парданинг  даволаш учун қўлланилади.

Отолариноларингология. Перцептив турли қариялар карлиги, Меньер касаллиги ва қулоқлардаги шовқинни даволаш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан сўнг қўллансин. Катталар учун суткалик доза 15-30 мг (5-10 мг дан суткада 3 марта) ни ташкил қилади.

Даволаш давомийлигини шифокор индувидуал равишда белгилайди.

Буйрак ёки жигар касалликлари бўлган пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Қон ва лимфатик тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, анемия, эритроцитлар агглютинацияси.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик.

Метаболизм ва овқатланишни бузилиши: гиперхолестеринемия, иштаҳани пасайиши, анорексия, қандли диабет.

Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, эйфория, депрессия.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дисгевзия, ступор, гемипарез, уйқучанлик, амнезия, тремор, тиришишлар.

Кўриш аъзолари томонидан: кўриш нерви сўрғичини шиши,  конъюктивани гиперемияси.

Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: вертиго, гиперакузия, гипоакузия, қулоқларда шовқин.

Юрак тизими томонидан: миокард ишемияси/инфаркти, стенокардия, брадикардия, тахикардия, экстрасистолия, юрак уришини ҳис этиш, аритмия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси.

Қон-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, артериал гипертензия, қон қуйилишлар, тромбофлебит, артериал босимини ўзгариши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда дискомфорт, оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қабзият, диарея, диспепсия,  қусиш, дисфагия, стоматит.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, гипергидроз, қичишиш, эшакеми, тошма,  дерматит.

Умумий бузилишлар: астения, ҳолсизлик, иссиқлик ҳисси, кўкрак қафасида дискомфорт, гипотермия.

Лаборатор ва инструментал тадқиқотлар натижалари: артериал босимини пасайиши, артериал босимини ошиши, қонда триглицеридлар миқдорини ошиши, электрокардиограммада ST сегментини депрессияси, эозинофиллар миқдорини ошиши/камайиши, жигар ферментларини фаоллигини ўзгариши, лейкоцитлар миқдорини ошиши/камайиши, эритроцитлар миқдорини камайиши, протромбин вақтини камайиши, тана вазнини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фаол моддага ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Винпоцетинни β-блокаторлар (клоранолол, пинданол), клопамид, глибенкламид, дигоксин, аценокумарол ёки гидрохлоротиазид билан бир вақтда қўлланганда, билан бир вақтда қўлланганда ушбу дори воситалари ўртасида хеч қандай ўзаро таъсири клиник тадқиқотларда аниқланмаган. Винпоцетин ва альфа-метилдопани бир вақтда қўлланганда кам ҳолларда айрим гипотензив самара кузатилган, шунинг учун ушбу препаратлар мажмуасини қўллаш фонида артериал босимини доимий назоратини амалга ошириш зарур. Ўзаро таъсирни тасдиқловчи клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлигига қарамай, винпоцетинни марказий нерв тизимига таъсир қилувчи препаратлар, шунингдек аритмияга қарши ва антикоагулянт даволаш билан бир вақтда буюришда эҳтиёткорликни намоён этиш тавсия этилади.

Махсус кўрсатмалар

QT интервалини узайиши синдроми бўлганида ёки QT интервалини узайишига олиб келувчи дори воситасини бир вақтда қабул қилинганда ЭКГ-назоратини ўтказиш тавсия этилади.

Пациентда бош мия ички босими юқори бўлганида, аритмиялар ёки QT интервалини узайиш синдроми бўлганида, шунингдек аритмияга қарши препаратларни қўллаш фонида препарат билан даволашни фақат препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган фойда ва хавфни синчков тахлилидан сўнг бошлаш лозим.

Препарат оз миқдори сорбит сақлайди, шунинг учун қандли диабети бўлган беморларда препарат билан даволаш курси вақтида, қонда қанд миқдорини назорат қилиш  лозим.

Агар пациентда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланса, ушбу дори воситасини қўллашдан аввал, шиффокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик: винпоцетин йўлдош орқали ўтади, бироқ йўлдошда ва ҳомила қонида, онанинг қонига нисбатан анча паст концентрацияларда аниқланади. Препаратнинг тератоген ёки эмбриотоксик самараси аниқланмаган. Препаратнинг юқори дозалари билан ўтказилган клиник олди тадқиқотларда айрим ҳолларда йўлдошдан қон кетиши ва бола ташлаш билан кечган, бу айнан йўлдошда қон айланишини кучайиши натижасида содир бўлган.

Эмизиш: винпоцетин кўкрак сутига ўтади. Радиоактив изотопни қўллаш билан ўтказилган клиник олди тадқиқотларда кўкрак сутини радиоактивлиги катта хайвон қонига нисбатан 10 марта юқори бўлганлиги хақида маълумот мавжуд. Винпоцетинни кўкрак сутига ўтиши ва эмизикли болалар учун препаратнинг хавфсизлигига тегишли етарли клиник кузатувлар йўқлиги туфайли, винпоцетинни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Винпоцетиннинг битта дозасини қабул қилгандан кейин, бир соат давомида қабул қилинган препаратнинг 0,25% кўкрак сутига ўтади.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас (клиник маълумотларини йўқлиги туфайли).

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Винпоцетинни автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири хақида маълумотлар йўқ, бироқ препаратни қўллаганда уйқучанлик, бош айланишини келиб чиқиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш аниқланмаган. Адабиётдан олинган маълумотлар бўйича суткада 60 мг хавфсиз ҳисобланади. 360 мг винпоцетинни бир марта қабул қилиш кардиоваскуляр, бошқа ножўя самараларни ривожланиши билан кечмаган.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 3 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: