Skip to main content

Винпоцетин-NOVO

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИНПОЦЕТИН-NOVO

VINPOCETINUMNOVO

 

Препаратнинг савдо номи: Винпоцетин-NOVO

Таъсир этувчи модда (ХПН): Винпоцетин

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: Винпоцетин                           5,0 г

ёрдамчи моддлар:

Аскорбин кислотаси                                               5,0 г

Винно кислотаси                                         3,0 г

Бензил спирти                                             10,0 г

Натрий метабисульфити                            0,2 г

Сорбит                                                          100,0 г

Инъекция учун сув                                       1000 мл гача

Таърифи: Тиниқ, рангсиз ёки оч яшил-сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Мияда қон айланиши бузилишларини ва мигренни даволаш учун восита.

Фармакологик хусусиятлари

Церебровазодилятор восита бўлиб, мияда қон айланишини яхшилайди. Тизимли артериал босимни бироз пасайишини, мияда қон томирларини кенгайишини, мияда қон оқимини кучайишини, мияни кислород ва глюкоза билан таъминланишиланишини чақиради. Кислород ва энергия билан таъминловчи субстратларни тўқималарга ташилишини енгиллаштириб (эритроцитларни уларга яқинлигини камайтириши туфайли, глюкозани ютилиши ва метаболизмини кучайтириши, уни энергетик фойдалироқ аэроб йўналишига ўтиши оқибатида), мия ҳужайраларини гипоксияга чидамлилигини оширади. Тўқималарда циклик аденозинмонофосфат кислотасини ва аденозинтрифосфатни йиғилишига, фосфодиэстеразани тормозланиши ва аденилатциклазани рағбатлантирилишига, стеразани ошишига ва мия тўқималарида катехоламинларнинг миқдорини ошишига ёрдам беради. Вазодилатацияловчи (қон томирларни кенгайтирувчи) таъсири қон томирларнинг силлиқ мушакларига (асосан мия қон томирларига) бевосита релаксацияловчи (бўшаштирувчи) таъсири билан боғлиқ. Препарат «ўғирлаш» феноменини чақирмайди, асосан бош миянинг ишемияга учраган соҳаларида қон айланишини яхшилайди, бунда интакт соҳаларнинг қон билан таъминланиши ўзгармайди. Тромбоцитлар агрегациясини камайтириши, қоннинг қовушқоқлигини пасайтириши ва эритроцитларнинг эгилувчанлигини ошириши ҳисобига бош мияда микроциркуляцияни яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганда тақсимланиш ҳажми (Vd) – 5,3 л/кг. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 4,74-5 соат. Гистогематик тўсиқлардан (шу жумладан гематоэнцефалитик тўсиқдан) осон ўтади. Жигарда аповинкамин кислотасига, гидрокси-винпоцетинга, гидроксиаповинкамин кислотасига, дигидрокси-винпоцетин-глицинатга қадар биотрансформацияга учрайди. Асосий метаболит-аповинкамин кислотаси – айрим фармакологик фаолликка эга.

Винпоцетин сийдик билан ўзгармаган ҳолда (озгина қисми) ва метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишлари (транзитор ишемия, авж олиб борувчи инсульт, шаклланиб бўлган инсульт, инсультдан кейинги ҳолат). Цереброваскуляр етишмовчилиги бўлган беморлардаги неврологик ва руҳий бузилишлар (хотирани бузилиши, бош айланиши, афазия, апраксия, ҳаракат бузилишлари, бош оғриғи). Энцефалопатия (гипертоник, посттравматик). Климактерик даврдаги вазовегетатив симптоматика. Кўзнинг қон томир касалликлари (томирли парданинг, тўр парданинг ёки сариқ доғнинг дегенератив касалликлари, артерияларнинг қисман окклюзиялари, иккиламчи глаукома). Эшитиш ўткирлигини қон томир ёки токсик генезли эшитиш ўткирлигини пасайиши, қарилик гаранглиги, Меньер касаллиги, кохлеовестибуляр неврит, қулоқларда шовқин, лабиринт патологияси оқибатидаги бош айланиши.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Касалликнинг ўткир босқичида препаратни 10-20 мг дан 500-1000 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида – вена ичига (в/и) томчилаб секин (инфузияни максимал тезлиги – минутига 80 томчи) юборилади.

Зарурати бўлганида дозани 3-4 кун давомида максималгача – суткада 1 мг/кг гача оширилади Даволаш курси 10-14 кун.

Клиник яхшиланишига эришилганидан кейин препаратни 5-10 мг дан кунига 3 марта ичга  қабул қилишга ўтилади. Тутиб турувчи доза -5 мг дан кунига 3 марта узоқ вақт давомида.

Препаратни бекор қилишдан олдин дозани аста-секин камайтириш керак.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан:бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, уйқучанлик, ҳолсизлик, қизиб кетиш ҳисси.

Юрак-томир тизими ва қон (қон яратиш, гемостаз) томонидан: юрак қоринчалари ички ўтказувчанлигини секинлашиши, ST сегментини депрессияси ва QT интервалини узайиши, гипотензия, тахикардия, экстрасистолия.

Меъда-ичак йўллари аъзолари томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, жиғилдонни қайнаши.

Тери қопламалари томонидан:терини қизариши, терлаш, юбориш жойида тромбофлебит.

Бошқалар: аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёшида (клиник маълумотларни йўқлиги туфайли), яққол юрак ишемик касаллиги, оғир аритмиялар, лабиал артериал босимда ва қон томир тонуси пастлигида, церебрал геморрагик инсультдан кейинги биринчи кунлари, бош мия ички босимини ошганида қўллаш мумкин эмас.

Тери остига (т/о) мушак ичига (м/и) ва в/ичга оқим билан юборишга йўл қўйилмайди.

Гипотензив препаратларни ёки QT интервалини оширувчи дориларни қабул қиладиган беморларга, шунингдек кичик Барвинка  (Vincaminor) алкалоидларини ёмон ўзлаштирадиган   ва жигар етишмовчилиги билан оғриган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепаринотерапия вақтида геморрагик асоратларни ривожланиш хавфини оширади. Винпоцетиннинг инъекция учун эритмаси гепарин билан фармацевтик номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган беморларга парентерал юборилганида, қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиш керак, чунки эритмада сорбитол моддаси мавжуд.

Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Узайган QT интервали синдроми ёки QT интервалини узайишини чақирувчи препаратларни бир вақтда қабул қилинганда ЭКГ назорати зарур.

Геморрагик инсультда препаратни параентерал фақат ўткир ҳолатлар йўқолганидан кейин (5-7 кундан кейин) қўлланишига йўл қўйилиши мумкин.

Препаратни болалар амлиётида қўлланиши бўйича етарли миқдорда кузатувлар йўқ.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларига ва касби диққатни юқори жамланиши билан боғлиқ одамларда иш вақтида қўллаш керак эмас.

Преапарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва япроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: оғизда метал таъмни сезиш, чанқаш, яққол намоён бўлган тремор, дизартрия, атаксия.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

0,5% инъекция учун эритма, 2 мл дан ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: