Skip to main content

Викасол-Дарница

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИКАСОЛ-ДАРНИЦА

VICASOL-DARNITSA

Препаратнинг савдо номи: Викасол-Дарница

Таъсир этувчи модда (ХПН): викасол (менадион натрий бисульфити)

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг викасол (менадион натрий бисульфити);

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити (Е 223), хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: К витамини ва бошқа гемостатик воситалар.

АТХ коди: В02ВА02.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

К витамини бир неча шаклларда бўлади. К витаминининг асосий шакли – К1 витамини (филлохинон) ўсимликларда, айниқса яшил баргли сабзавотларда сақланади. К витаминининг бошқа шакли К2 витамини (менахинон) бўлиб, у чекланган миқдорда сўрилиши мумкин. Уни ингичка ичакнинг пастки қисмида ва йўғон ичакда бактериялар ишлаб чиқаради. Викасол-Дарница сувда эрувчи К витаминининг синтетик аналоги бўлиб, К3 витамини (менадион) сифатида қаралади, протромбин ва проконвертиннинг синтезига ёрдам беради, қон ивишнинг II, VII, IX, X факторлари синтезини кучайиши ҳисобига қон ивишини кучайтиради. Гемостатик таъсирга эга (К витамини танқислигида юқори қонувчанлик пайдо бўлади). Қонда протромбин (II фактори) тромбопластин ва Са2+ мавжудлигида, проконвертин (VII фактори), IX (Кристмасс-фактори) Х (Стюарт-Прауер фактори) факторлари иштирокида тромбинга ўтади, унинг таъсири остида фибриноген қон лахтасининг (тромб) асосини ташкил қилувчи фибринга айланади. Викасол-Дарница субстрат сифатида К витаминини фаоллантирувчи ва К витаминига боғлиқ бўлган гемостазнинг плазма факторларининг жигардаги синтезида унинг иштирокини таъминловчи К-витаминредуктазани рағбатлантиради.

К витаминининг одам ва ҳайвон организмидаги роли прокоагулянтларнинг биосинтези билан чекланмайди. У биоэнергетикага ва қатор анаболик жараёнларга таъсир қилади. У макроэргик бирикмаларнинг алмашинуви учун, АТФ ҳосил бўлиши учун аҳамиятга эга. К витамини етишмовчилиги АТФ танқислигига ва кўпчилик бирикмаларнинг биосинтезининг энергетик таъминланганлигини сусайишига олиб келади. Охиргиларга нафақат прокоагулянтлар, шунингдек бошқа тез янгиланувчи оқсиллар, шу жумладан қон ивиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган қатор ферментлар ҳам киради. К витаминининг танқислигида оқсил табиатига эга бўлмаган айрим биологик фаол моддаларнинг: серотонин, гистамин, ацетилхолиннинг биосинтези ҳам сусайган. Самарасини бошланиши – мушак ичига юборилганидан кейин 8-24 соат ўтгач юз беради.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан кейин осон ва тез тизимли қон оқимига сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши қайтувчи характерга эга. Альбуминларнинг миқдори жуда кам бўлган беморларнинг қони К витаминини жуда кучсиз боғлайди, ёки умуман уни боғламайди. Асосан жигарда, талоқда, миокардда тўпланади. Айланиш жараёни энг жадал миокардда, скелет мушакларида, бироз кучсизроқ – буйракда юз беради. Буйрак орқали ва сафро билан деярли фақат метаболитлари кўринишида чиқарилади. К витаминининг метаболитлари (моносульфат, фосфат ва диглюкуронид-2-метил-1,4-нафтохинон) сийдик билан 70% гача чиқарилади. К витаминининг аҳлатдаги юқори концентрациялари, унинг ичак микрофлораси томонидан синтезланиши билан боғлиқ.

Қўлланилиши

Викасол қонувчанликда ва сариқлик билан кечувчи гипопротромбинемия фонида, ўткир гепатитларда, капилляр ва паренхиматоз қон кетишларда буюрилади. Хирургик аралашувлар ва жароҳатланишлардан кейин, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигидаги, ўткир нур касаллигининг яққол симптомларидаги қон кетишларда, бурунда ва геморроидал давомли қон кетишларда буюрилади.

Препарат чала туғилган чақалоқлардаги геморрагик кўрсатмаларда, бачадон климакс олди ва ювенил қон кетишларда, спонтан қонувчанликда, операцияга тайёрлашда, агар операциядан кейинги даврда қон кетишини хавфи бўлса, ўпка қон кетишларида, септик касалликлар фонидаги геморрагик кўринишларда буюрилади.

Бундан ташқари, Викасол-Дарницани буюриш учун кўрсатмалар бўлиб, қон кетишлари ва – К витамини антагонистлари фенилин, неодикумарин ва бошқа антикоагулянтларнинг дозасини ошириб юбориш билан боғлиқ бўлган гипопротромбинемиялар ҳисобланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат мушак ичига юборилади.

Катталарга бир марталик доза – 10 мг, максимал бир марталик доза – 15 мг, максимал суткалик доза – 30 мг ни ташкил этади.

Даволаш давомийлиги – 3-4 кун, 4 кунлик танаффусдан кейин зарурати бўлганида курс такрорланади.

Мумкин бўлган кучли паренхиматоз қон кетишли хирургик аралашувларда операциядан олдин 2-3 кун давомида буюрилади.

Болаларга: 1 ёшгача – суткада 2,5 мг, 1-2 ёш – суткада 6 мг, 3-4 ёш – суткада 8 мг, 5-9 ёш – суткада 10 мг, 10-18 ёш – суткада 15 мг. Доза 2 юборишга бўлинади. Болалар учун даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: юз гиперемияси, тери тошмаси (шу жумладан эритематоз, эшакеми), терини қичишиши, бронхоспазм.

Қон тизими томонидан: гемолитик анемия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги бўлган янги туғилган чақалоқларда ёки Е витамини етишмовчилиги бўлган пациентларда гемолиз, тромбоэмболия.

Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни транзитор пасайиши, тахикардия, пульсни кучсиз тўлиши.

Юборилган жойдаги реакциялар: юборилган жойда оғриқ ва шиш, бир жойга такрорий инъекцияларда доғлар кўринишидаги терининг рангини ўзгариши. Викосол локал склеродермия чақириши мумкин.

Бошқалар: гипербилирубинемия, сариқлик (шу жумладан эмизикли болаларда ядроли сариқлик), бош айланиши, профуз терлаш, таъм туйғуларини ўзгариши, қизиш ҳисси кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Гиперкоагуляция, тромбоэмболия. Янги  туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги. Оғир жигар етишмовчилиги. Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.

 

 

Номутаносиблик

 Викасол сульфаниламид препаратлари, ПАСК, салицилатлар, оксикумарин билан мутаносиб. Бир шприцда ишқорлар ва кислоталарнинг эритмалари билан номутаносиб. Препаратнинг таъсир этувчи моддаси тўғри қуёш нурларининг таъсири остида тез парчаланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида антикоагулянт таъсирини пасайтириши мумкин. Билвосита антикоагулянтларнинг (шу жумладан кумарин ва индандион ҳосилаларининг) самарасини сусайтиради. Гепариннинг антикоагулянт фаоллигига таъсир қилмайди. Кенг таъсир доирали антибиотиклар, хинидин, хинин, юқори дозаларда салицилатлар, сульфонамидлар билан бир вақтда қўллаш, К витаминининг дозасини оширишни талаб этади.

Гемолитик дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида ножўя самараларининг намоён бўлишини хавфи ошади.

Агрегантлар ва фибринолизнинг ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида уларнинг гемостатик самараси потенцияланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Викасол қўлланганида тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши мумкинлигини ҳисобга ошиш керак. Гемофилия, тромбоцитопеник пурпура ва Верльгоф касаллигида препарат самарасиздир.

Янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллигини олдин олиш учун менадион натрий бисульфитига қараганда фитоменадионни қўллаш яхшироқ, чунки у янги туғилган чақалоқларда (шу жумладан чала туғилган чақалоқларда) камроқ гипербилирубинемия ва гемолитик анемияни чақиради.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Викасол-Дарница ҳомиладорликда хавф препаратларига киради. Препаратни I ва II уч ойликларида кўрсатмалар бўйича, агар она учун фойда ҳомила учун хавф даражасидан юқори бўлганида қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида К витаминини профилактик буюриш, унинг учун йўлдошнинг паст ўтказувчанлиги туфайли самарали эмас.

Эмизаётган оналарга препаратни қўллаш зарурати бўлган ҳолларда, даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.

Болалар. Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препарат автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди. Агар даволаниш даврида бош айланиши кузатилса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперпротроминемия ва гипертромбинемия, гипербилирубинемия, сариқлик, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши билан номоён бўлувчи К гипервитаминози; қорин оғриқлари, қабзиятлар ва диарея, умумий қўзғалиш, ажитация ва тери тошмалари кузатилади. Якка ҳолларда болаларда тиришишлар билан намоён бўлувчи токсикоз ривожланади.

Даволаш: Препарат бекор қилинади. Қон ивиш тизимининг кўрсатгичларини назорати остида антикоагулянтлар буюрилади. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулада; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 2˚С дан 8˚С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш  тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365