Skip to main content

Верморекс®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕРМОРЕКС®

VERMOREX

 

Препаратнинг савдо номи: Верморекс®

Таъсир этувчи модда (ХПН): мебендазол

Дори шакли: суспензия

Таркиби

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мебендазол – 105 мг;

ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилгидроксибензоат (пропилпарабен), натрий карбоксиметилцеллюлозаси, полисорбат 80, 70% сорбит эритмаси, сариқ шафақ бўёвчиси, ширин апельсинли ароматизатор (эссенция), сахароза, повидон К 30, лимонн кислотаси моногидрати, натрий сахарини, натрий цитрати, тозаланган сув.

Таърифи: оч-тўқ сариқ рангли, ўзига хос апельсин ҳидли ва ширин таъмли қовушқоқ суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигельминт восита.

АТХ коди: Р02СА01

Фармакологик хусусиятлари

Кенг таъсир доирасига эга гельминтларга қарши восита; айниқса энтеробиозда самарали. Гельминт организмида глюкозани утилизация қилинишини қайтмас издан чиқишини чақиради ва АТФ синтезини тормозлайди.

Фармакокинетикаси

МИЙ дан деярли сўрилмайди. Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши 90% ни ташкил қилади. Аъзоларни бир нотекис тақсимланади, ёғ тўқимлари, жигарда гельминт личинкаларида тўпланади. Дозанинг 90% дан кўпроғи ахлат билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Сўрилган қисми (5-10%) буйраклар орқали 24-48 соат давомида чиқарилади.

Қўлланилиши

Аскаридоз, трохоцефалёз, энтеробиоз, анкилостомидоз, стронгилоидоз, тениоз, эхинококкоз, трихинеллёз, аралаш гельминтозларда қўлланади.

Қуйидаги гельминтозларда самарали:

Trichuris trichiura (трихоцефаллар)

Enterobius vermicularis (нематодалар)

Ascaris lumbricodes (аскаридалар)

Ancylostoma doudenale (умумий анкилостомалар) ёки

Necator americanus (америка некатори) якка ёки аралаш инфекцияларда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш) даври, 2 ёшгача бўлган болалар, мебендазолга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Трихоцефалёз, аскаридоз ва анкилостомидоз: бир чой қошиқдан эрталаб ва кечқурун кетма-кет 3 кун давомида. Агар даволаш бошлангандан 3 кундан кейин инфекция йўқ бўлмаса, такрорий даволаш курсини ўтказиш тавсия этилади.

Очлик ёки меъдани тозалаш каби махсус муолажалар талаб этилмайди.

Энтеробиоз: 5 мл суспензия бир марталик доза сифатида буюрилади. Такрорий даволаш курси 2 хафтадан кейин ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қоринда оғриқ; юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганда қусиш, диарея, қон зардобида жигар трансаминазалари фаоллигини транзитор ошиши кузатилиши мумкин.

МНТ томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши; юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганда – бош оғриғи.

Қон яратиш тизими томонидан юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганда лейкопения, анемия, эозинофилия кузатилиши мумкин.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганда – гиперкреатининемия, гематурия, цилиндрурия, гломерулонефрит.

Бошқалар: юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганда – аллергик реакциялар, сочларни тўкилиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қандли диабети бўлган беморларда инсулинга бўлган эҳтиёжни камайтиради.

Липофил моддалар билан бирга буюришдан сақланиш керак.

Циметидин қон плазмасида мебендазолнинг концентрациясини ошириши мумкин; карбамазепин ва метаболизмнинг бошқа индукторлари қон плазмасида мебендазолнинг концентрациясини камайтириши мумкин.

Мебендазол ва метронидазолни бирга буюришдан сақланиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Верморекс® қўлланилганда периферик қон манзараси, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Циметидин билан бир вақтда буюрилганда қон плазмасида мебендазолнинг концентрациясини назарат қилиш ва препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак (айниқса узоқ вақт қўлланилганда).

Қандли диабети бўлган пациентларда қон плазмасида глюкозанинг даражасини назорат қилиш керак.

Мебендазол қабул қилгандан кейин бир сутка давомида алкоголь, ёғли овқатни истеъмол қилишга йўл қўйилмайди, сурги воситалар буюрилмайди.

Доза ўтказиб юборилган ҳолларда ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш керак, кейингиларини эса – тавсия этилган интервалда қабул қилиш керак.

Даволаш якунлангандан кейин анал соҳа ва ахлатни вақти-вақти билан албатта текшириш керак: кейинги 7 кун давомида гельминтлар ёки уларнинг тухумлари аниқланмаганда даволаш самарали ҳисобланади.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганда: жигар фаолиятини қайтувчан бузилишлари, гепатит, нейтропения.

Даволаш: препаратни меъдадан чиқариб ташлаш, қусишни чақириш ёки меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

30 мл суспензия шиша ва пластик флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида жойланган.

Сақлаш шароити

Препарат қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: