• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

ВЕНО-Ritz

Home Йўриқномалар ВЕНО-Ritz
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВЕНО-Ritz

VENO-Ritz

 

Препаратнинг савдо номи: ВЕНО-Ritz

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): диосмин. гесперидин.

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Препаратнинг қобиқ билан қопланган бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди:

aаол моддалар: 450 мг диосмин, 50 мг гесперидон;

ёрдамчи моддалар: гидроксипропилцеллюлоза, коллидон 30, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, пушти рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: веналар тонусини оширувчи ва ангиопротектор восита

АТХ коди: С05СA53.

 

Фармакологик хусусиятлари

ВЕНО-Ritz ўсимликдан олинадиган мажмуавий препарат.

ВЕНО-Ritz компонентлари бўлган биофлавоноидлар веналарни тонусловчи ва ангиопротектор таъсир кўрсатади.

Диосмин ва гесперидиннинг комбинацияси веналарнинг чўзилувчанлигини камайтиради, уларнинг тонусини оширади ва веноз димланишни камайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради ва уларнинг резистентлигини оширади, микроциркуляция ва лимфатик дренажни яхшилайди.

 

Қўлланилиши

– оёқларда оғирлик ва чарчоқлик ҳисси, шиш, оғриқлар, трофик бузилишлар, тунги тиришишлар билан бирга кечувчи оёқларнинг функционал ва органик табиатли сурункали веноз етишмовчилигини даволаш;

– веналарнинг варикоз кенгайишидаги оғриқ ва шиш синдромларини енгиллаштириш;

– сурункали геморрой ва ўткир геморроидал худужларининг функционал симптомларини енгиллаштириш.

Геморрой зўрайганида ВЕНО-Ritz ни қўллаш аноректал соҳанинг касалликларини специфик даволаш ўрнини босмайди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Веноз етишмовчилигида тавсия қилинадиган доза – кунига 2 таблетка; 1 таблетка пешинда ва 1 таблетка кечқурун овқатланиш вақтида.

2 ҳафта даволаш курсидан кейин оёқларнинг органик ва функционал табиатли сурункали веноз етишмовчилигининг клиник симптомаларини камайиши аниқланади. Шишлар ва бошқа симптомлар бутунлай йўқолгунича препарат қабул қилишни давом эттириш тавсия қилинади. ВЕНО-Ritz мунтазам қабул қилинганида сурункали веноз етишмовчилигида трофик бузилишлар ва варикоз яраларни ривожланиш хавфини камайтиради. Геморройнинг ўткир хуружини мажмуавий даволашда кунига 6 таблеткадан 4 кун давомида, сўнгра кунига 4 таблеткадан кейинги 3 кун давомида буюрилади.

 

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар ва нейро-вегетатив бузилишлар бўлиши мумкин, улар даволашни бекор қилишни талаб қилмайди ва препарат билан даволаш курси тамом бўлганидан кейин тез йўқолади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

ВЕНО-Ritz препаратининг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат буюрилганида, веноз қон айланишини бузилишлари бўлган пациентларга, узоқ муддат қуёшда бўлмаслик, тана вазнини пасайтириш ва қон айланишини яхшиловчи махсус пайпоқ кийиш кераклиги ҳақида кўрсатма бериш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик вақтида препаратнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Лактация даврида препаратни буюриш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари таърифланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Ўрамда 30 таблетка

 

Сақлаш шароити

15-250С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш:
4
466 Views
ОлдингисиВенарин04.05.2018
Венодиол04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
ВЕНО-Ritz
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.