Skip to main content

Вазуротин

Улашиш:
  Reading time 34 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЗУРОТИН

VAZUROTIN

 

Препаратнинг савдо номи: Вазуротин

Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қлпланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир 10 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: розувастатин кальций 10,39 мг , розувастатинга қайта ҳисобланганда – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 59,82 мг, лактоза моногидрати – 39,70 мг, кальций трифосфати – 27,00 мг, кросповидон – 10,00 мг, магний стеарати – 2,80 мг;

қобиғи: Винкоут WT-1001 оқ (гипромеллоза – 2,20 мг, макрогол 400 – 0,32 мг, титан диоксиди – 1,48 мг) – 4,00 мг.

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир 20 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: розувастатин кальций 20,78 мг , розувастатинга қайта ҳисобланганда – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 93,24 мг, лактоза моногидрати – 52,00 мг, кальций трифосфати – 54,00 мг, кросповидон – 15,00 мг, магний стеарати – 4,40 мг;

6-yillik-qizil-jenshen

қобиғи: винкоут WT-1001 жигарранг (гипромеллоза – 3,47 мг, макрогол 400 – 0,56 мг, титан диоксиди – 1,46 мг, тальк -0,06 мг, макрогол 6000 – 0,40 мг, темир (III) оксиди бўёвчиси – 0,05 мг) – 6,00 мг.

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир 40 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: розувастатин кальций 41,56 мг , розувастатинга қайта ҳисобланганда – 40 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 151,92 мг, лактоза моногидрати –
171,00 мг, кальций трифосфати – 70,00 мг, кросповидон – 38,00 мг, магний стеарати –
7,20 мг;

қобиғи: винкоут WT-1001 сариқ (гипромеллоза – 7,09 мг, макрогол 400 – 1,15 мг, титан диоксиди – 2,51 мг, тальк -0,34 мг, макрогол 6000 – 0,53 мг, темир (II) оксиди бўёвчиси – 0,38 мг) – 12,00 мг.

Таърифи:

10 мг ли доза учун: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонидан рискали, оқдан деярли оқ ранглигача плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

20 мг ли доза учун: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонидан рискали, тўқ-пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

40 мг ли доза учун: капсуласимон шаклли, бир томонидан рискали, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита – ГМГ-КоА-редуктаза ингибитори.

АТХ коди: С10АА07

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Розувастатин 3-гидрокси-3-метилглутарил кофермент А ни холестериннинг ўтмишдоши бўлган мевалонат кислотасига айлантирувчи фермент ГМГ-КоА-редуктазанинг рақобатли ингибитори ҳисобланади. Розувастатиннинг асосий таъсир этиш нишони бўлиб жигар ҳисобланади, у ерда холестерин (ХС) синтези ва паст зичликдаги липопротеинларнинг (ПЗЛП) катаболизми амалга ошади.

Розувастатин ПЗЛП ни тутиб олиниши ва катаболизмини ошириб, хужайра юзасида ПЗЛП “жигар” рецепторлари сонини оширади, бу ўз навбатида жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) синтезини ингибиция бўлишига, умумий ПЗЛП ва ЖПЗЛП даражасини камайишига олиб келади.

Розувастатин холестерин-ПЗЛП (ХС-ПЗЛП), умумий холестерин, триглицеридлар (ТГ) нинг ошган концентрациясини камайтиради, юқори зичликдаги липопротеин холестеринининг (ХС-ЮЗЛП) концентрациясини оширади, шунингдек аполипопротеин В (АпоВ), ХС-ноПЗЛП, ХС-ЖПЗЛП, ТГ-ЖПЗЛП концентрациясини камайтиради ва аполипопротеин А-I (АпоА-I) концентрациясини оширади, ХС-ПЗЛП/ХС-ЮЗЛП, умумий ХС/ХС-ЮЗЛП нисбатини ва АпоВ/АпоА-I нисбатини камайтиради. Терапевтик самараси розувастатин билан даволаш бошлангандан кейин бир хафта давомида ривожланади, 2 хафта даволагандан кейин эришилиши мумкин бўлган максимал самаранинг 90% га етади. Максимал терапевтик самарага одатда даволашнинг 4-чи хафтасида эришилади ва препарат мунтазам қабул қилинганда тутиб турилади.

Клиник самарадорлиги

Розувастатин ирқий мансублиги, жинси ёки ёшига қарамай гиперхолестериэмияси бўлган ёки гипертриглицеридемияси бўлмаган катта пациентларда, шу жумладан қандли диабети ва оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда самарали. Фредриксон бўйича IIa ва IIb тип гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда (ХС-ПЗЛП нинг дастлабки ўртача концентрацияси тахминан 4,8 ммоль/л) 10 мг дозада розувастатинни қабул қилиш фонида ХС-ПЗЛП концентрацияси 3 ммоль/л дан паст кўрсаткичга эришилади.

20-80 мг дозада розувастатин қабул қилаётган гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда липид профили кўрсаткичларининг ижобий динамикаси кузатилади (435 нафар пациентлар иштирокидаги тадқиқот). 40 мг суткалик дозага титрлагандан кейин (даволашнинг 12 ҳафтаси) ХС-ПЗЛП нинг концентрациясини 53% га камайиши кузатилади. 33% пациентларда ХС-ПЗЛП нинг 3 ммоль/л дан паст концентрациясига эришилади.

20 мг ёки 40 мг дозада розувастатин қабул қилаётган гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда ХС-ПЗЛП концентрациясини ўртача камайиши 22% ни ташкил қилади.

6 ҳафта давомида суткада бир марта 5 мг дан 40 мг гача дозада розувастатин қабул қилган ТГ нинг дастлабки концентрацияси 273 дан 817 мг/дл ли гипертриглицеридемияси бўлган пациентларда қон плазмасида ТГ нинг концентрацияси аҳамиятли даражада камайган.

Триглицеридлар миқдори юзасидан фенофират билан ва ХС-ЮЗЛП даражаси юзасидан липидлар даражасини пасайтирувчи дозадаги никотин кислотаси билан мажмуада аддитив самара кузатилади (шунингдек “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Юрак ишемик касаллиги ривожланиши хавфи паст (Фрамингем шкаласи бўйича 10-йиллик хавф 10% дан кам), ХС-ПЗЛП нинг ўртача концентрацияси 4,0 ммоль/л
(154,5 мг/дл) ва субклиник атеросклерози (уйқу артерияларининг интима-медиа комплексининг қалинлиги (ИМКҚ) бўйича баҳоланган) бўлган 45-70 ёшдаги 984 нафар пациентлар иштирокидаги клиник тадқиқотда розувастатиннинг интима-медиа комплексига таъсири ўрганилган. Пациентлар 2 йил давомида суткада 40 мг дозада розувастатин ёки плацебо қабул қилганлар. Розувастатин билан даволаш плацебога нисбатан – 0,0145 мм/йил фарқи билан (95 ишонч интервали (ИИ) – 0,0196 дан – 0,0093 гача; р˂0,001) уйқу артериясининг 12 сегменти учун ИМКҚ нинг максимал авж олиши тезлигини аҳамиятли даражада секинлаштирган. Дастлабки кўрсаткичларга нисбатан розувастатин гуруҳида плацебо гуруҳидаги ИМКҚ нинг максимал кўрсаткичини
0,0131 мм/йил (1,12%/йил (р˂0,001)) га ошишига нисбатан 0,0014 мм/йил га камайиши кузатилган. Ҳозирги вақтгача ИМКҚ кўрсаткичини камайиши ва юрак-қон томир ҳодисалари хавфини камайиши ўртасида бевосита боғлиқлик аниқланмаган. Ушбу тадқиқот розувастатиннинг 40 мг дозаси тавсия этилмаган юрак ишемик касаллиги (ЮИК) хавфи паст бўлган пациентларда ўтказилган. Розувастатиннинг 40 мг дозаси яққол гиперхолестеринемияси ва юрак-қон томир касалликларининг (ЮҚТК) хавфи юқори пациентларга буюрилиши керак.

17802 нафар пациентлар иштирокидаги бошқа клиник тадқиқот натижалари розувастатин нисбий хавфни 44% га камайтириш билан юрак-қон томир асоратларининг хавфини аҳамиятли даражада (розувастатин гуруҳидаги 142 га нисбатан плацебо гуруҳида 252) камайтиришини намойиш қилган. Даволашнинг самарадорлиги розувастатинни қўллагандан 6 ойдан кейин кузатилган. Юрак-қон томир сабаблари туфайли ўлим, инсульт ва миокард инфарктини ўз ичига олувчи мажмуавий омилни 48% га статистик жиҳатдан ишончли пасайиши кузатилган (хавф нисбатлари: 0,52, 95%, ИИ 0,67-0,97, р=0,02). 20 мг дозада розувастатин қабул қилган пациентлардаги хавфсизлик профили плацебо гуруҳидаги хавфсизлик профилига ўхшаш бўлган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Розувастатиннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига ичга қабул қилингандан тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Розувастатиннинг тақсимланиш хажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатиннинг тахминан 90% қон плазмаси оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади.

Метаболизми

Розувастатин жигарда чекланган (тахминан 10%) метаболизмга учрайди. Розувастатин цитохром Р450 тизимининг изоферментлари томонидан метаболизм учун махсус бўлмаган субстрат ҳисобланади. Розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент бўлиб CYP2С9 ҳисобланади. CYP2С19, CYP3А4 ваCYP2D6 изоферментлари метаболизмда камроқ даражада иштирок этади.

Розувастатиннинг асосий ажратиб олинган метаболитлари бўлиб N-десметилрозувастатин ва лактон метаболитлари ҳисобланади. N-десметилрозувастатин розувастатинга нисбатан тахминан 50% фаолсизроқ, лактон метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас. Айланиб юрувчи ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция қилиш бўйича фармакологик фаолликнинг 99% дан кўпроғи розувастатин, қолган қисмини – унинг метаболитлари таъминлайди.

Чиқарилиши

Ровустатин дозасининг тахминан 90% ўзгармаган кўринишда ичак орқали (шу жумладан сўрилган ва сўрилмаган розувастатин) чиқарилади. Қолган қисми буйраклар орқали чиқарилади. Розувастатиннинг плазмадаги ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 19 соатни ташкил қилади. Препаратнинг дозаси оширилганда Т1/2 ўзгармайди. Ўртача геометрик плазмадаги клиренси тахминан соатига 50 л ни ташкил қилади (ўзгариш коэффиценти 21,7%). ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби розувастатиннинг “жигар” да тутиб қолиниши жараёнида розувататинни жигар орқали чиқарилишида муҳим роль ўйновчи холестеринни мембрана орқали ташувчиси иштирок этади.

Пропорционаллик

Розувастатиннинг тизимли экспозицияси доза пропорционал равишда ошади. Ҳар куни қабул қилганда фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Ёш ва жинс

Ёш ва жинс розувастатиннинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Этник гуруҳлар

Фармакокинетик тадқиқотлар европаликларга нисбатан монголоид ирққа мансуб пациентларда (японлар, хитойликлар, филиппинликлар, вьетнамликлар ва корейцлар) розувастатиннинг AUC («концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон) ва Сmax (қон плазмасидаги максимал концентарцияси) медианасини икки марта ошишини намойиш қилган. Ҳинд пациентларида AUC ва Сmax ни 1,3 марта ошиши намойиш қилинган. Фармакокинетик таҳлил европаликлар ва негроид ирқ вакиллари орасида клиник аҳамиятли фарқларни аниқламаган.

Буйрак етишмовчилиги

Енгил ва ўртача яққолликда буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ёки N-десметилрозувастатиннинг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли даражада ўзгармайди. Соғлом кўнгиллиларга нисбатан оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси 3 марта юқори, N-десметилрозувастатиннинг концентрацияси эса 9 марта юқори. Гемодиализда бўлган пациентларда қон плазмасидаги розувастатиннинг концентрацияси соғлом кўнгиллиларга нисбатан тахминан 50% юқори бўлган.

Жигар етишмовчилиги

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 балл ва ундан паст бўлган турли босқичдаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ошиши аниқланмаган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 балл ва 9 балл бўлган икки нафар пациентларда Т1/2 камида 2 марта ошиши аниқланган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Генетик полиморфизм

ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар), шу жумладан розувастатин ОАТ31В1 (статинларни гепатоцитлар томонидан тутиб олинишида иштирок этувчи органик анионларнинг транспорт полипептиди) ва BCRP (эффлюкс транспортер) билан боғланади. SLCO1B1 (OATP1B1) c.521CC ва ABCG2 (BCRP) c.421AA генотип ташувчиларида розувастатинга нисбатан экспозицияни (AUC) SLCO1B1 c.521TT ва ABCG2 c.421CC ташувчиларига нисбатан мувофиқ равишда 1,6 ва 2,4 марта ошиши аниқланган.

Қўлланилиши

  • Фредриксон бўйича бирламчи гиперхолестеринемия (IIа тип, шу жумладан оилавий гетерозигот гиперхолестеринемия) ёки аралаш гиперхолестеринемия, парҳез ва бошқа номедикаментоз даволаш усуллари (масалан жисмоний машқлар, тана вазнини камайиши) етарли бўлмаганда парҳезга қўшимча сифатида.
  • оилавий гомозигот гиперхолестеринемия, липидлар даражасини камайтирувчи бошқа даволаш етарли даражада самарали бўлмаганда парҳез ёки шундай даволашга қўшимча сифатида.
  • Гипертриглицеридемия (Фредриксон бўйича IV тип), парҳезга қўшимча сифатида.
  • Умумий ХС ва ХС-ПЗЛП концентрациясини пасайтириш учун даволаш кўрсатилган пациентларда атеросклерзни авж олишини секинлаштириш учун, парҳезга қўшимча сифатида.
  • ЮИК клиник белгиларисиз, лекин уни ривожланиши хавфи юқори (эркаклар учун 50 ёш ва аёллар учун 60 ёшдан юқори, артериал гипертензия, ХС-ЮЗЛП концентрациясини пастлиги, чекиш, оилавий анамнезида ЮИК ни эрта бошланиши каби қўшимча хавф омилларини камида биттаси бўлганда С-реактив оқсил концентрациясини ошиши (≥2 мг/мл)) бўлган катта пациентларда асосий юрак-қон томир асоратлари (инсульт, инфаркт, артериал реваскуляризация) ни бирламчи профилактикасида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткани чайнамасдан ва майдаламасдан, сув билан бутунлигича ичга қабул қилинади. Препарат овқатланишдан қатъий назар сутканинг исталган вақтида буюрилиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин пациент стандарт гипохолестеринемик парҳезга риоя қилиши ва уни даволаш вақтида давом эттириши керак. Препаратнинг дозаси даволашнинг мақсади ва липидларнинг мақсадли концентрациялари бўйича амалдаги тавсияларни эътиборга олиб даволашга терапевтик жавобга қараб танланиши керак.

Препаратни қабул қилишни бошлаётган пациентлар учун ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилишдан ўтказилган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза суткада 1 марта 5 мг ёки 10 мг Вазуротин препаратини ташкил этиши керак. Бошланғич дозани танлашда холестериннинг индивидуал концентрациясига қараш ва юрак-қон томир асоратларини бўлиши мумкин бўлган хавфини эътиборга олиш керак, шунингдек ножўя самаралар ривожланишининг потенциал хавфини баҳолаш керак. Зарурати бўлганида дозани 4 хафтадан кейин юқорироқ дозагача ошириш мумкин.

Препаратнинг пастроқ дозаларига нисбатан 40 мг дозаси қабул қилганда ножўя самараларни ривожланиши эҳтимоли туфайли (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), 4 ҳафта давомида даволаганда тавсия этилган бошланғич дозадан юқори дозани қўшимча қабул қилгандан кейин дозани 40 мг гача ошириш фақат 20 мг доза қабул қилганда даволашдан кутилган натижага эришилган ва шифокор кузатуви остида бўладиган оғир гиперхолестеринемия ва юрак-қон томир асоратларининг юқори хавфи бўлган пациентларда (айниқса оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) амалга ошириш керак. Айниқса препаратни 40 мг дозада қабул қилувчи пациентларни синчковлик билан кузатиш тавсия этилади.

Аввал шифокорга мурожаат этмаган пациентларга 40 мг дозани буюриш тавсия этилмайди. 2-4 хафта даволагандан кейин ва/ёки Вазуротин препаратининг дозаси оширилганда липид алмашинувининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак (зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилади).

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил ва ўртача оғирлик даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Оғир буйрак етишмовчилиги (КК ˂ 30 мл/мин) бўлган пациентларда Вазуротин препаратини қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини ўртача даражада (КК минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда розувастатинни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини ўртача даражада бўлган пациентларда розувастатиннинг 5 мг (10 мг дозали Вазуротин препаратининг ½ таблеткаси) бошланғич дозаси тавсия этилади.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Фаол фазадаги жигар касалликлари бўлган пациентларда Вазуротин препаратини қўллаш мумкин эмас.

Этник гуруҳлар

Турли этник гуруҳларга мансуб пациентларда розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилганда японлар ва хитойликларда розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланган. Вазуротин препаратини ушбу гуруҳдаги пациентларга буюрганда буни эътиборга олиш керак. 10 мг ва 20 мг дозалар буюрилганда монголоид ирққа мансуб пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза 5 мг (10 мг дозали Вазуротин препаратининг ½ таблеткаси) ни ташкил қилади ва препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.

Генетик полиморфизм

SLCO1B1 (OATP1B1) c.521CC ва ABCG2 (BCRP) c.421AA ташувчиларда SLCO1B1 c.521ТТ ва ABCG2 c.421СС генотип ташувчиларига нисбатан розувастатиннинг экспозицияси (AUC) ошиши кузатилган. с. 521CC ва c.421AA генотип ташувчи-пациентлар учун Вазуротин препаратининг тавсия этиладиган максимал дозаси суткала 1 марта 20 мг ни ташкил қилади.

Миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар

Миопатия ривожланишига мойиллигига ишора қилувчи омиллари бўлган пациентларда Вазуротин препаратини 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). 10 мг ва 20 мг дозалар буюрилганда монголоид ирқига мансуб пациентлар учун тавсия этилган бошланғич доза 5 мг (10 мг дозали Вазуротин препаратининг ½ таблеткаси) ни ташкил қилади.

Ёндош даволаш

Розувастатин турли ташувчи оқсиллар (хусусан ОАТЗ1В1 ва BCRP) билан боғланади. Вазуротин препаратини ташувчи оқсиллар билан ўзаро таъсири ҳисобига қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини оширувчи дори воситалари (циклоспорин, айрим ОИТВ протеаза ингибиторлари, шу жумладан ритонавирни атазанавир, лопинавир ва/ёки типранавир билан мажмуаси каби) билан бир вақтда қўллаганда миопатия, шу жумладан рабдомиолиз хавфи ошиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Бундай ҳолларда муқобил даволашни буюриш ёки Вазуротин препаратини қўллашни вақтинча тўхатиш имконини баҳолаш керак. Агар юқорида санаб ўтилган препаратларни қўллаш зарурати бўлса, Вазуротин препарати билан ёндош даволашдан фойда ва хавф нисбатини баҳолаш ва унинг дозасини камайтириш имконини кўриб чиқиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Розувастатин қўлланганида кузатиладиган ножўя самаралар одатда аҳамиятсиз ифодаланган ва ўз-ўзидан ўтиб кетади. ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўллагандаги каби нохуш реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги асосан дозага боғлиқ характерга эга.

Ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидагича тақдим қилинган: жуда тез-тез (≥1/10 ҳолатлар), тез-тез (˃1/100 – ˂1/10 ҳолатлар), тез-тез эмас (˃1/1000 – ˂1/100 ҳолатлар), кам ҳолларда (˃1/10000 – ˂1/1000 ҳолатлар) ва жуда кам ҳолларда (˂1/10000 ҳолатлар, шу жумладан алоҳида хабарлар). Мавжуд бўлган маълумотлар асосида ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш имкони бўлмаган нохуш реакциялар “тез-тезлиги номаълум” деб белгиланган.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш.

Эндокрин тизими томонидан: тез-тез – қандли диабетнинг 2 типи.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; жуда кам ҳолларда – полинейропатия, хотирани йўқолиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қабзият, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; кам ҳолларда – панкреатит, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши; жуда кам ҳолларда – сариқлик, гепатит; тез-тезлиги номаълум – диарея.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тери қичишиши, тошма, эшакеми; тез-тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез – миалгия; кам ҳолларда – миопатия (шу жумладан миозит), кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечувчи ёки усиз рабдомиолиз.

Розувастатин қабул қилувчи кўпчилик пациентларда креатинфосфотаза (КФК) фаоллигини дозага боғлиқ ошиши кузатилади (кўпчилик ҳолатларда у аҳамиятсиз, симптомсиз ва вақтинча бўлган). КФК фаоллигини ошиши ҳолатларида (норманинг юқори чегарасига нисбатан камида 5 марта) даволаш тўхтатилиши керак.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – гематурия. Розувастатин қабул қилган пациентларда протеинурия аниқланиши мумкин; сийдикда оқсил миқдорини ўзгариши (мавжуд бўлмаслик ёки жуда кам миқдордан ++ ёки ундан кўпроққача) 10-20 мг розувастатин қабул қилган пациентларнинг 1% дан камроғида ва
40 мг дозада розувастатин қабул қилган пациентларнинг тахминан 3% да кузатилади. Сийдикда оқсил миқдорини аҳамиятсиз ўзгариши 20 мг доза қабул қилинганда кузатилган. Даволаш жараёнида протеинурия кўпчилик ҳолатларда йўқ бўлади ва ўткир ёки буйракнинг мавжуд касаллигини авж олишини билдирмайди.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари фаоллигини дозага боғлиқ ошиши (кам сондаги пациентларда; кўпгина ҳолларда у аҳамиятсиз, симптомси ва вақтинча).

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тезлиги номаълум – йўтал, ҳансираш.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: тез-тезлиги номаълум – гинекомастия.

Қон яратиш тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум – тромбоцитопения.

Лаборатория кўрсаткичлари: тез-тезлиги номаълум – глюкоза, билирубин концентрацияси, гамма-глутамилтранспептидаза, ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши, қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши.

Бошқалар: тез-тез – астеник синдром; тез-тезлиги номаълум – периферик шишлар.

Айрим статинларни қўллаганда қуйидаги нохуш реакциялар ҳақида хабар берилган: депрессия, уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва “даҳшатли” туш кўришлар, эректил дисфункция. Ўпканинг интерстициал касаллигининг якка ҳолати ҳақида, айниқса препаратларни узоқ вақт қўллаганда хабар берилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

10 мг ва 20 мг дозали таблеткалар учун

  • розувастатин ёки препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция (препарат лактоза сақлайди);
  • фаол босқичдаги жигар касалликлари, шу жумладан зардобдаги трансаминазалар фаоллигини турғун ошиши ва қон плазмасидаги трансаминазалар фаоллигини норманинг юқори чегарасидан камида 3 марта ҳар қандай ошиши;
  • оғир буйрак етишмовчилиги (КК˂30 мл/мин);
  • миопатия;
  • циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
  • миотоксик асоратлар ривожланишига мойил пациентлар;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёллар;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

40 мг дозали таблеткалар учун

  • розувастатин ёки препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция (препарат лактоза сақлайди);
  • фаол босқичдаги жигар касалликлари, шу жумладан зардобдаги трансаминазалар фаоллигини турғун ошиши ва қон плазмасидаги трансаминазалар фаоллигини норманинг юқори чегарасидан камида 3 марта ҳар қандай ошиши;
  • ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (КК˂60 мл/мин);
  • миопатия;
  • циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
  • фибратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўллаш фонидаги миотоксиклик;
  • гипотиреоз;
  • шахсий ёки оилавий анамнезида мушак касалликлари;
  • алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш;
  • қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёллар;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

10 мг ва 20 мг дозали таблеткалар учун

Миопатия/рабдомиолиз ривожланиши хавфини мавжудлиги – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз; шахсий ёки оилавий анамнезида наслий мушак касалликларини ва аввал анамнезида ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини ёки фибратларни қўллаганда мушак токсиклигини бўлиши; алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш; розувастатиннинг плазмадаги концентрацияси ошиши кузатиладиган ҳолатлар; 70 ёшдан ошганлар; анамнезида жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жаррохлик аралашувлари; жароҳатлар; оғир метаболик, эндокрин ёки сув-электролит бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ; ирқий мансублик (монголоид ирқ); фибратларни бир вақтда қабул қилиш.

40 мг дозали таблеткалар учун

Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (КК ˃ 60 мл/мин); 70 ёшдан ошганлар; анамнезида жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жаррохлик аралашувлари; жароҳатлар;оғир метаболик, эндокрин ёки сув-электролит бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас (“Фармакодинамикаси” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ташувчи оқсиллар ингибиторлари

Розувастатин айрим ташувчи оқсиллар, шу жумладан ОАТЗ1В1 ва BCRP билан боғланади. Бу ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари ҳисобланган препаратларни ёндош қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошиши ва миопатия ривожланиши хавфини ошиши билан кечиши мумкин.

Циклоспорин

Розувастатин ва циклоспоринни бир вақтда қўллаганда розувастатиннинг AUC соғлом кўнгиллиларда кузатиладиган кўрсаткичдан ўртача 7 марта юқори бўлган. Бир вақтда қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини 11 марта ошишига олиб келади. Розувастатин циклоспориннинг плазмадаги концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Розувастатин ва циклоспоринни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Билвосита антикоагулянтлар

Бир вақтда билвосита антикоагулянтларни (масалан варфарин) қабул қилаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошлаш ёки препаратнинг дозасини ошириш протромбин вақтини (ҳалқаро нормаллаштирилган нисбат – ҲНН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатинни бекор қилиш ёки препаратнинг дозасини камайтириш ҲНН ни камайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда ҲНН ни назорат қилиш тавсия этилади.

Гемфиброзил ва бошқа гиполипидемик воситалар

Розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг максимал концентрациясини ва розувастатиннинг AUC ни 2 марта ошишига олиб келади. Специфик ўзаро таъсири бўйича маълумотларга асосланиб, фенофибратлар билан фармакокинетик аҳамиятга эга ўзаро таъсири кутилмайди, фармакодинамик ўзаро таъсири бўлиши мумкин.

Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва липидлар даражасини пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г дан кўп) никотин кислотаси ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаганда эҳтимол монотерапияда қўллаганда ҳам миопатия чақириши мумкинлиги туфайли, миопатия ривожланиши хавфини оширади.

Розувастатинни гемфиброзил, фибратлар, суткада 1 г дан юқори дозада никотин кислотаси билан бир вақтда қўллаганда розувастатиннинг 5 мг (10 мг дозали Вазуротин препаратининг ½ таблеткаси) бошланғич дозаси тавсия этилади.

Эзетимиб

10 мг дозада розувастатин ва 10 мг дозада эзетимибни бир вақтда қўллаганда гиперхолестеремияси бўлган пациентларда иккала дори воситаларининг AUC ва Сmax ни ўзгариши билан кечмаган.

 

ОИТВ протеза ингибиторлари

Ўзаро таъсирнинг аниқ механизми номаълумлигига қарамай, одам иммун танқислиги вируси (ОИТВ) протеазаси ингибиторларини бир вақтда қўллаш розувастатиннинг экспозициясини аҳамиятли даражада ошишига олиб келиши мумкин. Соғлом кўнгиллиларда 20 мг розувастатинни иккита ОИТВ протеаза ингибиторлари (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) ни сақловчи мажмуавий препарат билан бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик тадқиқотлар розувастатиннинг AUC0-24 ва Сmax ни мувофиқ равишда тахминан икки марта ва беш марта ошишига олиб келган. Шунинг учун ОИТВ бўлган пациентларда розувастатин ва ОИТВ протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Антацидлар

Розувастатин ва алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацидлар суспензиясини бир вақтда қўллаш плазмадаги розувастатиннинг концентарциясини тахминан 50% га камайишига олиб келади. Агар антацидлар розувастатин қабул қилингандан 2 соатдан кейин қўлланилса, бу самара кучсизроқ намоён бўлади. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.

Эритромицин

Розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қўллаш розувастатиннинг AUC 20% га ва розувастатиннинг Сmax ни 30% га камайишига олиб келади. Бундай ўзаро таъсир эритромицинни қабул қилиш чақирган ичак моторикасини кучайиши оқибатида юзага келиши мумкин.

Перорал контрацептивлар/ўринбосар гормонал даволаш

Розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш этинилэстрадиолнинг AUC ва норгестрелнинг AUC мувофиқ равишда 26 ва 34% га оширади. Плазмадаги концентрацияларни бундай ошиши перорал контрацептивларнинг дозасини танлаганда эътиборга олиниши керак. Розувастатин ва ўринбосар гормонал даволашни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шундай қилиб, ушбу мажмуа қўлланилганда шунга ўхшаш самарани инкор этиб бўлмайди. Аммо клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида кенг қўлланилган ва пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилган.

Цитохром Р450 изеферментлари

In vitro ва in vivo шароитдаги тадқиқотлар розувастатин цитохром Р450 изоферментларини ингибитори ҳам, индуктори ҳам эмаслигини намойиш қилган. Бундан ташқари, розувастатин бу изоферментлар учун кучсиз субстрат бўлиб ҳисобланади. Розувастатин ва флуконазол (CYP2C9 ва CYP3A4 ферментларнинг ингибитори) ва кетоконазол (CYP2A6 ва CYP3A4 ферментларнинг ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кузатилмаган. Розувастатин ва итраконазол (CYP3A4 ферментнинг ингибитори) билан бир вақтда қўллаш розувастатиннинг AUC 28% га (клиник аҳамиятсиз) оширади. Шундай қилиб, цитохром Р450 метаболизми билан боғлиқ ўзаро таъсир кутилмайди.

Дигоксин

Розувастатинни дигоксин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.

Розувастатиннинг дозасига тузатиш киритишни талаб этувчи дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Розувастатиннинг экспозициясини оширувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида Вазуротин препаратининг дозасига тузатиш киритиш керак. Агар экспозиция 2 марта ва ундан кўпроқ ошиши кутилса, Вазуротин препаратининг бошланғич дозаси суткада 1 марта 5 мг (10 мг дозада Вазуротин препаратининг ½ таблеткаси) ни ташкил қилиши керак. Шунингдек розувастатиннинг кутилган экспозицияси розувастатин билан ўзаро таъсирлашадиган дори воситаларини бир вақтда буюришсиз қабул қилинадиган 40 мг дозадагидан ошмайдиган даражада препаратнинг максимал суткалик дозасига тузатиш киритиш керак. Масалан гемфиброзил билан бир вақтда қўлланилганда препаратнинг максимал дозаси 20 мг ни (экспозицияни 1,9 марта ошиши), ритонавир/атаназавир билан – 10 мг ни (экспозицияни 3,1 марта ошиши) ташкил қилиши керак.

Махсус кўрсатмалар

Сийдик чиқариш тизими

Розувастатиннинг юқори дозаларини (асосан 40 мг) қабул қилган пациентларда кўпгина ҳолатларда транзитор бўлган каналчалар протеинурияси кузатилган. Бундай протеинурия буйракнинг ўткир касаллиги ёки буйрак касаллигини авж олишидан далолат бермаган. Вазуротин препаратини 40 мг дозада қабул қилаётган пациентларда даволаш вақтида буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак.

Таянч-ҳаракат аппарати

Розувастатинни барча дозаларда ва асосан 20 мг дан юқори дозаларда қабул қилганда қуйидаги таянч-ҳаракат аппаратига таъсири ҳақида хабар берилган: миалгия, миопатия, кам ҳолларда рабдомиолиз.

Креатинфосфокиназани (КФК) аниқлаш

КФК фаоллигини аниқлашни жадал жисмоний юкламалар ёки КФК фаоллигини ошириши мумкин бўлган бошқа омиллар мавжудлигида амалга ошириш мумкин эмас, бу олинган натижаларни нотўғри интерпретациясига олиб келиши мумкин. Агар КФК нинг дастлабки фаоллиги аҳамиятли даражада (норманинг юқори чегарасидан 5 марта юқори) ошган бўлса, 5-7 кундан кейин такроран ўлчашни амалга ошириш керак. Агар такрорий тест КФК нинг дастлаби юқори фаоллигини (норманинг юқори чегарасидан 5 марта юқорироқ) тасдиқласа, даволашни бошлаш мумкин эмас.

Даволашни бошлашдан олдин

Вазуротин препаратини, шунингдек ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини буюрганда миопатия/рабдомиолизнинг хавф омиллари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, даволашдан фойда ва хавф нисбатини кўриб чиқиш ва клиник кузатувни амалга ошириш керак.

Даволаш вақтида

Пациентларни тўсатдан мушакларда оғриқ, мушак кучсизлиги ёки спазмлари, айниқса лоҳаслик ва иситма билан бирга пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак. Бундай пациентларда КФК фаоллигини аниқлаш керак. Агар КФК фаоллиги аҳамиятли даражада (норманинг юқори чегарасидан 5 марта юқори) ошган бўлса ёки мушаклар томонидан симптомлар яққол намоён бўлган ва ҳар кунги дискомфорт чақирса (ҳатто агар КФК фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 5 марта пастроқ бўлса ҳам) даволашни тўхтатиш керак. Агар симптомлар йўқ бўлса ва КФК фаоллиги нормага қайтса, пациентни синчковлик билан кузатуви остида Вазуротин препаратини ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини такроран буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Симптомлар бўлмаганида КФК фаоллигини доимий назорати мақсадга мувофиқ эмас.

Статинлар, шу жумладан розувастатин билан даволаш вақтида ёки даволаш тўхтатилганда проксимал мушакларни турғун кучсизлиги ва қон зардобида КФК фаоллигини ошиши кўринишидаги клиник кўринишлар билан кечувчи иммунитетга боғлиқ некрозланувчи миопатия ҳолатлари ҳақида кам ҳолларда хабар берилган. Мушак ва нерв тизимини қўшимча текшириш, серологик текширувлар, шунингдек иммунодепрессант воситалар билан даволаш талаб этилиши мумкин.

Розувастатин қабул қилганда ва ёндош даволаганда скелет мушакларига таъсирни ошиши белгилари аниқланмаган. Лекин ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини фибрат кислотасининг ҳосилалари, шу жумладан гемфиброзил, циклоспорин, липидлар даражасини пасайтирувчи дозада никотин кислотаси, азол замбуруғларга қарши воситалар, ОИТВ протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотикларини билан бирга қабул қилган пациентларда миозит ва миопатия ҳолатлари сонини ошиши ҳақида хабар берилган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда миопатия ривожланиши хавфини оширади. Шундай қилиб Вазуротин препарати ва гемфиброзилни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Вазуротин препарати ва фибратлар ёки никотин кислотасининг липидлар даражасини пасайтирувчи дозаларини бир вақтда қўллаганда хавф ва фойда нисбатини синчковлик билан баҳолаш керак. Фибратлар ва 40 мг дозада Вазуротин препаратини бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Даволаш бошланганидан 2-4 хафтадан кейин ва/ёки Вазуротин препаратининг дозаси оширилганда липид алмашинувининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак (зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилади).

Жигар

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш бошлангандан 3 ойдан кейин жигар фаолиятининг кўрсаткичларини аниқлашни ўтказиш тавсия этилади. Агар қон зардобида “жигар” трансаминазалар фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта юқори бўлса, Вазуротин препаратини қабул қилишни тўхтатиш ёки унинг дозасини камайтириш керак.

Гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатидаги гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда асосий касалликларни даволаш Вазуротин препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.

Этник гуруҳлар

Хитойлик ва япон пациентлар орасида ўтказилган фармакокинетик тадқиқотлар жараёнида европалик пациентлар орасида олинган кўрсаткичларга нисбатан розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланган. Буни ушбу гуруҳдаги пациентларга Вазуротин препаратини буюрганда эътиборга олиш керак (“Фармакокинетикаси”, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимларига қаранг).

ОИТВ протеаза ингибиторлари

Розувастатин ва ОИТВ протеаза ингибиторларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Ўпканинг интерстициал касаллиги

Айрим статинларни қабул қилганда, айниқса узоқ вақт қабул қилганда ўпканинг интерстициал касаллигининг якка ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Касалликнинг белгилари бўлиб ҳансираш, қуруқ йўтал ва умумий ҳолатни ёмонлашиши (ҳолсизлик, тана вазнини камайиши ва иситма) бўлиши мумкин. Ўпканинг интерстициал касаллигига гумон бўлганда статинлар билан даволашни тўхтатиш керак.

Қандли диабетнинг 2 типи

Глюкозанинг концентрацияси 5,9 дан 6,9 ммоль/л бўлган пациентларда розувастатин билан даволаш қандли диабетнинг 2 типи ривожланиши хавфини ошиши билан ассоциацияланган.

Лактоза

Препаратнинг таркибига лактоза киради, шунинг учун лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоз мальабсорбция бўлганда препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Дори препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Вазуротин препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Туғруқ ёшидаги аёллар контрацепциянинг адекват усулларидан фойдаланишлари керак.

Холестерин ва холестерин биосинтезининг бошқа маҳсулотлари ҳомилани ривожланиши учун муҳимлиги туфайли, ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция қилинишининг потенциал хавфи розувастатинни ҳомиладорлик вақтида қўллашдаги фойдасидан юқори ҳисобланади.

Даволаш жараёнида ҳомиладорлик аниқланган ҳолларда препаратни қабул қилиш дарҳол тўхтатилиши керак.

Эмизиш даври

Розувастатинни кўкрак сути билан ажралиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун эмизиш даврида уни қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспорт ва бошқа мураккаб механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири

Розувастатинни транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Вазуротин препарати билан даволаш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Бир неча суткалик дозани бир вақтда қабул қилганда розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилганда симптоматик даволаш ва ҳаётий муҳим аъзолар ва тизимлар фаолиятини тутиб туришга қаратилган чораларни ўтказиш тавсия этилади. Жигар фаолияти ва КФК фаоллигини назорат қилиш керак. Гемодиализ самарали бўлишининг эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг, 20 мг ва 40 мг.

10 ёки 14 таблеткадан Ал/Ал блистерда.

14 таблеткадан 1, 2, 4, 8 ва 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

10 таблеткадан 1, 3, 6, 9 ва 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365