Skip to main content

Варфарин Никомед

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАРФАРИН НИКОМЕД

VARFARIN NICOMED

 

Препаратнинг савдо номи: Варфарин Никомед

Таъсир этувчи модда (ХПН): варфарин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: варфарин натрий – 2,5 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза – 50,0 мг, маккажўхори крахмали – 34,6 мг, кальций гидрофосфати дигидрати – 32,2 мг, индигокармин – 6,4 мг, повидон 30 – 1,0 мг, магний стеарати – 600 мкг.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, хочсимон рискали, оч мовий рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: билвосита таъсир қилувчи антикоагулянт восита.

АТХ коди: В01АА03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Варфарин қон ивишининг К витаминига боғлиқ омиллари синтезини блокловчи антикоагулянтдир. К витамини жигарда қон ивишининг II, VII, IX ва X омиллари синтези учун зарурдир. Қон ивишининг омиллари, уларнинг оқсилларини илк босқичдаги карбоксилланиши ҳисобига шаклланадилар ва бу жараён давомида К витамини К витаминининг 2,3-эпоксидигача оксидланади. Орал антикоагулянтлар К витаминининг 2,3-эпоксидини К витаминигача тикланишига тўсқинлик қиладилар ва шундай қилиб, К витаминининг 2,3-эпоксидини тўпланишига ёрдам берадилар. Демак, қон ивишининг омилларини синтезига ингибиция қилувчи таъсир самара кўрсатувчи К витаминининг миқдори камаяди. Натижада қонда ивиш омилларининг концентрацияси пасаяди ва шундай қилиб антикоагулянт таъсирга эришилади.

Антикоагулянт самара 36-72 соатлар давомида бошланади ва максимумга 5-7 кун ўтгач эришилади. Бекор қилинганидан кейин, антикоагулянт самаранинг давомийлиги қон ивишининг К витаминига боғлиқ омилларини қайта синтезига боғлиқ бўлиб, у одатда 4 кундан 5 кунгача давом этади. S-варфарин варфариннинг R-энантиомерига нисбатан 2-5 марта катталикдаги фаолликни кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Варфарин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Лекин бу шахсий равишда бироз фарқланиши мумкин.

Тақсимланиши

Варфарин оқсиллар билан 97-99% га боғланади.

Биотрансформацияси

Варфарин рацемат кўринишида қабул қилинади. Варфарин жигарда метаболизмга учрайди, ҳосил бўлган метаболитлари эса нофаол ёки кам фаол бўлади. S- ва R-изомерлари турлича метаболизмга учрайди ва ҳар бири икки турли спирт ҳосил қилади. S-варфариннинг метаболизми учун асосий фермент CYP2C9 ҳисобланади, R-варфариннинг метаболизми учун эса бирламчи ферментлар CYP1A2 ва CYP3A4 ҳисобланади.

CYP2C9 ферментининг диверсияга учраган шакллари (шу жумладан CYP2C9*2 ва CYP2C9*3 аллеллари) бўлган пациентларда қон ивишига қарши юқори самарани ошиши хавфи ва геморрагик асоратлар хавфи юқори бўлади (“Махсус кўрсатмалар” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига ҳам қаранг).

Чиқарилиши

Варфарин нофаол метаболитлари кўринишида сафро билан чиқарилади. Метаболитлари қайта сўрилади ва сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 20 соатдан 60 соатгачани ташкил қилади. Хусусан, S-варфарин учун чиқарилиш вақти 21-43 соатларни, R-варфарин учун – 37-89 соатларни ташкил қилади. Варфарин шунингдек нофаол шаклда кўкрак сути билан ҳам чиқарилади.

Қўлланилиши

Чуқур веналар тромбози ва тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Варфарин Никомед суткада 1 марта куннинг айнан бир вақтида буюрилади. Даволаш давомийлиги қўллашга кўрсатмаларга мувофиқ,  шифокор томонидан белгиланади.

Катталар

Илгари варфарин қўлламаган пациентлар учун бошланғич доза биринчи 4-кун давомида 2 таблетка (суткада 5 мг) ни ташкил қилади. Даволашнинг 5-нчи куни ХНН аниқланади ва, бу кўрсатгичга мувофиқ, препаратнинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаси буюрилади. Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза одатда суткада 2,5-7,5 мг (1-3 таблетка) ни ташкил қилади.

Илгари варфарин қўллаган пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза препаратнинг маълум бўлган самарани бир маромда сақлаб турувчи дозасининг икки баробар дозасини ташкил қилади ва биринчи 2 кун давомида буюрилади. Сўнгра даволаш маълум самарани бир маромда сақлаб турувчи доза билан давом эттирилади. Даволашнинг 5-нчи куни ХНН нинг назорати ўтказилади ва шу кўрсатгичга мувофиқ дозага тузатиш киритилади. Юқорида таърифлангандан ортиқ зарб дозалар тавсия этилмайди. Кўпчилик клиник вазиятларда улар оқланмаган бўлиши мумкин. Юқори зарб дозалар антикоагуляцион самарани тезроқ юз беришига ёрдам бермайди, лекин кўп қон кетиши хавфини ошириши мумкин.

Антикоагуляцион даволашни назорат қилиш: Коагуляцияга синама даволашни бошлаш олдидан олиниши керак. Варфарин тор терапевтик индексга эга ва варфариннинг компонентларига сезувчанлик пациентдан пациентга, ҳатто бир пациентнинг ўзида ҳам ўзгариб туради. Демак, даволаш доимо назорат остида бўлиши керак. Айрим пациентларда сезувчанлик юқори бўлиши мумкин, бу генетик омиллар (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига ҳам қаранг), жигар фаолиятини бузилиши, димланган юрак етишмовчилиги ёки дориларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига ҳам қаранг).

ХНН нинг терапевтик даражаси

ХНН ни 2 ва 3 қийматлари даражасини таъминловчи доза веноз тромбозни, ўпка артерияси эмболиясини, юрак бўлмачалари фибрилляциясини (юрак клапани етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган), юрак клапанининг асоратланган касаллиги ва юракнинг биологик клапани алмаштирилган оғир дилятацион кардиомиопатияни даволаш ва олдини олиш учун тавсия этилади. 2,5 ва 3,5 чегараларидаги ХНН ни юқорироқ мақсадли қиймати, юракнинг механик сунъий клапани ва ўткир миокард инфаркти билан асоратланган ҳоллар учун нормал ҳисобланади.

Болалар

Варфаринни болаларда дозалаш бўйича фақат чекланган маълумотлар келтирилган. Бошланғич доза одатда жигар фаолияти нормал болалар учун кунига бир марта 0,2 мг/кг ни ва жигар фаолиятини бузилишлари бўлган болалар учун кунига бир марта 0,1 мг/кг ни ташкил қилади. Болалар учун дозалар катталардаги каби, ХНН га мувофиқ бўлиши керак. Болаларни варфарин билан даволашни малакали мутахассислар ўтказишлари керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Кекса пациентлар варфарин билан даволашда ножўя самараларни пайдо бўлишининг юқори хавфи туфайли, қон кетиши кўринишидаги асорати юзасидан синчиков кузатув остида бўлишлари керак.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши варфариннинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин, чунки варфарин жигарда метаболизмга учрайди, шу билан бирга жигар қон ивиш омилларини ишлаб чиқарилишига жавобгардир. Демак, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ХНН синчиклаб назорат қилиниши керак. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни варфарин билан даволаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига ҳам қаранг).

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозани пасайтириш ва синчков кузатув талаб этилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига ҳам қаранг).

Ножўя таъсирлари

Геморрагик асоратлар варфарин препаратининг энг тарқалган ножўя самаралари ҳисобланади, чунки исталган терапевтик самара – бу антикоагуляциядир. Геморрагик асоратлар қуйидагиларни ўз ичига олади: бурундан қон кетиши, қон тупуриш, гематурия, милкларни қоновчанлиги, кўкаришларни пайдо бўлиши, қиндан қон кетиши, конъюнктива остидан қон кетиши, ректал ва меъда-ичакдан қон кетишлари, мияга қон қуйилиши, операция ва травмадан кейин давомли ва катта қон кетиши. Барча аъзолардан қон кетиши мумкин, ва у жиддий бўлиши мумкин. Кучли қон кетиши ўлимга олиб келиши мумкин. Давомли антикоагуляцион даволашда бўлган пациентлар госпитализация қилинганлари ва уларга қон қуйилиши муолажаси ўтказилгани ҳақида хабар берилган.

Варфарин билан даволаш давридаги геморрагик асоратларга, шунингдек кексалик ёши, антикоагуляциянинг жадаллиги, касаллик тарихидаги инсультлар, меъда-ичакдан қон кетишлари, ёндош касалликлар ва юрак бўлмачаларнинг фибрилляцияси каби мустақил хавф омиллари ҳам таъсир қилади. CYP2C9 ферментининг сарфланувчи шакли бўлган пациентлар антикоагуляциянинг контрастини ва геморрагик асоратларни пайдо бўлиш хавфига дучор бўладилар (“Фармакокинетикаси” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Гемоглобин даражаси ва ХНН синчков назорат остида бўлиши керак.

Тез-тезлиги/

тизимли органлар синифи

жуда тез-тез (³1/10)тез-тез (³1/100 ва <1/10)тез-тез эмас (³1/1000 ва <1/100)кам ҳолларда( ³1/10000 ва <1/1000)жуда кам ҳолларда (<1/10000)Тез-тезлиги аниқ эмас
Қон ва лимфатик тизими касалликларитурли аъзолардан қон кетишидавомли даволашдан кейин варфариннинг компонентларига юқори сезувчанлик    
Меъда-ичак бузилишлари:  қусиш, кўнгил айниши, диарея мелена 
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар:   васкулит, некроз, алопеция, тошма, эшакеми, қичишиш кальцификацияси
Юрак-қон томир тизими фаолиятини бузилишлари:   “кўк бармоқ” синдроми

 

холестеринли эмболия 
Иммун тизимининг касаллик-лари: ўта юқори сезувчанлик    
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:   жигар фермент-лари даража-сини ошиши, сариқлик  

Тахмин қилинган ножўя кўринишлари тўғрисида маълумот

Дори махсулотини қайд қилингандан кейин ножўя реакцияларига гумон қилинса у тўғрисида маълумот тўплаш зарур. Бу фойда келтириши ва дори препаратларини хавфини балансини текширишни давом этишни ижозат беради. Соғлиқни сақлаш маутахассисларига хар қандай ножўя реакциялари тўғрисида шубха туғилса халқаро локал тизими орқали маълумот бериш зарур.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Варфарин компонентларига ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик
  • Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва охирги тўрт ҳафтаси муддатидаги аёллар (“Ҳомиладорлик ва лактация” бўлимига қаранг).
  • Оғир буйрак етишмовчилиги (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
  • Қон кетиши хавфи юқори бўлган пациентлар (шу жумладан геморрагик диатези, қизилўнгач веналарини варикоз кенгайиши, артерия аневризмаси, орқа мия пункцияси, пептик яраси, оғир жароҳатлари (шу жумладан хирургик жароҳатлари) , цереброваскуляр касалликлари, бактериал эндокардит ва хавфли гипертонияси бўлган пациентлар).

Варфарин препарати билан даволаш курсини ўтаётган беморлар тешик далачой экстрактларини сақловчи маҳсулотлар/ўсимлик дориларни ишлатишлари мумкин эмас, чунки бир вақтда қўллаш плазмада варфариннинг концентрациясини камайтиради ва шундай қилиб, клиник самарасига таъсир қилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Варфарин тор терапевтик доирага эга ва қатор тиббий препаратлар у билан ўзаро таъсирга киришади. Пациентлар варфарин билан бир вақтда буюрилаётган ҳар қандай бошқа препарат билан даволашни бошлаш, дозани ўзгартириш ёки қабул қилишни тўхтатиш олдидан шифокорга хабар беришлари керак. Бу шунингдек рецептсиз бериладиган дори препаратлари, тавсия этилган дозадан юқори миқдорларда қабул қилинаётган доривор ўтлар, биологик фаол қўшимчалар ва витаминларга ҳам тааллуқлидир. Шифокор ва пациент даволашнинг натижаларидан қониқиш ҳосил қилганларида, вақт ўтиши билан даволашнинг назоратини тез-тезлиги пасайтиришиши мумкин, лекин ҳар қандай бошқа препаратни қабул қилишни бошлаш ёки тўхтатиш олдидан назорат кучайтирилиши керак.

Бошқа дори препаратлари варфариннинг самарасига фармакодинамик ва/ёки фармакокинетик механизмлар орқали таъсир қилишлари мумкин.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлари

Варфарин жигар ферментлари томонидан метаболизмга учрайди (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг). Шу ферментлар билан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар, айнан шу ферментларнинг таъсирини ингибиция қилиши ёки кучайтириши мумкин, натижада бу варфариннинг даражасини пасайиши ёки ошишига олиб келиши мумкин (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

Варфаринни оқсиллар билан боғланиш бўйича юқори фоизга эга, алмашиниш механизмлари билан бирга ўзаро таъсирлар бўлиши мумкин.

 

Варфариннинг самарадорлигини сусайтириши мумкин бўлган препаратлар

(ХНН бузилиши)

ГуруҳНомланишиБўлиши мумкин механизмлар
Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи препаратлар:

 

Холестерин:Варфариннинг сўрилишини пасайиши ва ичак жигар циркуляциясини бузилиши.

 

Бозентан:Жигарда варфаринни CYP2C9/CYP3A4 таъсирида метаболизмини индукцияси.
Меъда-ичак препаратлари:

 

Апрепитант:Варфаринни CYP2C19 таъсирида метаболизмини индукцияси.

 

Дерматологик препаратлар:

 

Гризеофульвин:Гризеофульвин варфарин билан номаълум механизм орқали ўзаро таъсирга киришади.

 

Микробларга қарши воситалар:

 

Диклоксацин:Варфариннинг метаболизмини кучайтиради.
Рифампицин:

 

Варфариннинг метаболизмини кучайтиради. Мажмуадан сақланиш керак.
Ритонавир:Варфариннинг метаболизмини CYP2C9 таъсирида индукцияси.
Таянч-ҳаракат аппаратининг бузилишларини даволаш учун препаратлар:

 

Феназон:Феназон варфарин билан номаълум механизм орқали ўзаро таъсирга киришади.

 

Марказий нерв тизимига таъсир этувчи препаратлар:

 

Барбитурат (масалан, фенобарбитал):Варфариннинг метаболизмини кучайтиради.

 

Антиэпилептиклар (карбамазепин):Варфариннинг метаболизмини кучайтиради.

 

Цитостатиклар:

 

Аминоглютетемид:

 

Варфариннинг метаболизмини кучайтиради.

 

Азатиоприн:Варфаринни сўрилишини пасайтиради ва варфариннинг метаболизмини кучайтиради.

 

Невирапин:Варфариннинг метаболизмини CYP2C9 таъсирида индукцияси.

 

Ўсимликлардан олинадиган препаратлар:

 

Тешик далачой (St. John′s Wort):CYP Р450-3А4 ва -1А2 (R-варфариннинг метаболизми), шунингдек CYP Р450-2С9 орқали (S-варфариннинг) метаболизмини рағбатлантиради. Ферментларни индукциясининг самараси далачой билан даволаш тўхтатилганидан кейин камида 2 ҳафтагача давом этиши мумкин.

 

Женьшень:Жигарда варфариннинг метаболизмини индукцияси бўлиши мумкин. Бирга қўллашдан сақланиш керак.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари:

 

К витаминига бой овқат (масалан, карам, авокадо, брокколи ва шпинат):Варфариннинг самараси пасаяди.

 

 

Варфариннинг самарадорлигини оширувчи препаратлар (ХНН оширади)

 

ГуруҳНомланишиБўлиши мумкин механизмлар
Қон ва қон яратувчи аъзолар:

 

Абциксимаб, Тирофибан, Эптифибатид, Клопидогрел, Гепарин:Қон коагуляцияси омилларини ингибиция бўлиши.

 

Меъда-ичак йўллари ва моддалар алмашинуви:

 

Циметидин:Варфариннинг метаболизмини сусайиши.

 

Юрак-қон томир тизими:

 

Амиодарон:Амиодарон бир вақтда қабул қилинганда бир хафта давомида варфариннинг метаболизмини секинлашиши. Амиодарон билан даволаш тўхтатилганидан кейин самара 1-3 ой сақланиши мумкин.
Этакрин кислотаси:

 

 

Этакрин кислотаси варфарин билан номаълум механизм орқали ўзаро таъсирлашади.
Липидларни модификацияловчи препаратлар (Флувастатин, симвастатин, розувастатин, гемфиброзил):Цитохром Р450 3А4 билан метаболизм учун рақобатлашади.

 

Пропафенон:Варфариннинг метаболизмини сусайиши.
Хинидин:Коагуляция синтези омили кўрсаткичи пасайиши.
Дерматологик препаратлар:

 

Миконазол:Варфариннинг клиренсини пасайиши ва плазмада варфариннинг эркин фракцияси даражасини ошиши; цитохром Р450 да варфариннинг метаболизмини ингибиция бўлиши.
Сийдик жинсий тизими ва жинсий гормонлар:

 

Стероид гормонлар (Данахол, тестостерон):Варфариннинг метаболизмини ингибиция бўлиши ва/ёки қон ивиш тизими ва фибринолитик тизимига бевосита таъсири.
Тизимли қўллаш учун гормонлар:

 

Тириоид гормонлар:Қон ивишининг К витаминига боғлиқ омиллар метаболизмини кучайиши.
 

 

 

Микробларга қарши воситалар:

 

Пенициллин (Коаксициллин, амоксициллин):Варфарин билан ўзаро таъсирга киришади, механизми номаълум.

 

Хинолонлар (Ципрофлоксацин, норфлоксацин):Варфариннинг метаболизмини ингибиция қилиниши.

 

Макролидлар (Азитромицин, Кларитромицин, Эритромицин):Варфариннинг метаболизмини сусайиши.

 

Замбуруғларга қарши препаратлар (Флуконазол, Итраконазол, Кетоконазол, Метронидазол):Варфариннинг метаболизмини сусайиши.

 

Хлорамфеникол:Варфариннинг метаболизмини сусайиши.
Сульфаметоксазол:Варфариннинг метаболизмини ингибирланиши ва варфаринни оқсилбоғловчи соҳалардан сиқиб чиқарилиши.

 

Таянч-ҳаракат аппаратини бузилишларини даволаш учун препаратлар:

 

Ацетилсалицил кислотаси:Плазма альбуминларидан варфаринни сиқиб чиқарилиши, бевосита гипопротромбинемик самара ва меъда эрозияси.

 

НЯҚП:Цитохром Р450 2С9 тизимида метаболизм учун рақобатлашади.
Лефлуномид:CYP2C9 да варфариннинг метаболизмини ингибиция қилиниши.
Парацетамол (ацетаминофен):Варфариннинг метаболизмини ингибиция қилиниши ёки ивиш омилларини хосил бўлиши билан интерференция (агар кунига 2 граммдан кам парацетамол ишлатилса, кўпчилик холларда пайдо бўлмайди).
Фенилбутазон:Варфариннинг метаболизмини сусайиши ва оқсил-боғловчи соҳалардан варфаринни сиқиб чиқарилиши. Мажмуани қўллашдан сақланиш керак.
Марказий нерв тизими:

 

Анти-эпилептиклар (Фосфенитоин, Фенитоин):

 

Варфаринни оқсил-боғловчи соҳалардан сиқиб чиқарилиши, варфариннинг метаболизмини кучайиши.
Трамадол:Цитохром Р450 3А4 томонидан метаболизм учун рақобатли механизм.
Анти-депрессив препаратлар:

 

Антидепрессив препаратлар,Варфариннинг метаболизмини ингибиция қилиниши СҚҚОСИ цитохром Р450 2С9 изоферментини (CYP2C9) ингибиция қилади деб тахмин қилинади. Бу фермент варфариннинг кучлироқ S-изомерини метаболизмга учратади. СҚҚОСИ ва варфарин альбумин билан махкам боғланган. Иккала элемент бўлган холларда, демак, улардан бири учун альбумин билан боғланиш имкони ошади.
СҚҚОСИ (флуоксетин,флувоксамн, пароксетин,сертралин):
 

 

 

Цитостатиклар:

 

Фторурацил:Варфариннинг метаболизмида иштирок этувчи цитохром Р450 2С9 ферментлар синтезини пасайиши.

 

Капецитабин:CYP2C9 изоферментини сусайтирилиши.

 

Иматиниб:CYP3А4 изоферментини рақобатли ингибиция бўлиши ва варфариннинг метаболизмида иматиниб – қўзғатган CYP2C9 ва CYP2D6 ни ингибиция қилиниши.

 

Ифосфамид:CYP3А4 ни ингибиция қилиниши.

 

Тамоксифен:Тамоксифен варфарин билан номаълум механизм орқали ўзаро таъсирга киришади.

 

Дозани ошириб юборилишини даволаш:

 

Дисульфирам:Варфариннинг метаболизмини сусайиши.
Озиқ-овқат маҳсулотлари:

 

Клюква:Клюква CYP2C9 ни варфаринни метаболизмга учрашини ингибиция қилади.

 

 

 

ХНН ни ошириши ёки пасайтириши мумкин бўлган препаратлар

 

ГуруҳНомланишиБўлиши мумкин механизмлар
Овқат қўшимчалари:

 

Коэнзим Q10:Коэнзим Q10 ва К2 витаминининг бир хил кимёвий тузилиши туфайли, коэнзим Q10 варфариннинг самарасини ошишига ва пасайишига ёрдам бериши мумкин.

 

Бошқалар:

 

Алкоголь:Алкоголь варфариннинг метаболизмини сусайтиради ёки кучайтииради.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Кальцифилаксия кам учрайдиган синдром бўлиб, у томир деворларида кальций тузларини тўпланиб қолиши сабабли тери некрозини кучайиши билан намоён бўлади, ўлим ҳолати юқори тез-тезлиги билан ассоциацияланади. Кўпинча диализда бўлган буйрак касалликларини терминал босқичидаги пациентларда, ёки С ёки S протеинини етишмовчилик хавф омиллари аниқланган, гиперфосфатемия, гиперкальциемия ёки гипоальбуминли пациентларда кузатилади. Варфаринни қабул қилинганда, шунингдек буйрак касалликларисиз бўлган пациентларда кальцифилаксияни кам холатлари кузатилган. Кальцифилаксияни ташхисоти симптоматик даволашни назарда тутади, кальцифилаксия ташхиси тасиқланганда варфаринни қабулини тўхтатиш тўғрисидаги қарор альтернатив антикоагулянт даволашни мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда индивидуал асосида қабул қилиниши керак.

Тромбоэмболик профилактика учун ишлатишдан кутилган фойда қон кетишларнинг хавфи билан қиёслангандан кейин, пациентни даволашга мойиллигини кўриб чиқиш ва баҳолаш муҳим. Деменцияли ва алкоголни суистеъмол қилувчи пациентлар варфарин билан тўғри даволанишга риоя қилишганда асоратларга эга бўлишлари мумкин.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири, варфариннинг самарадорлигини ўзгартириши мумкин. Шунинг учун варфариннинг мониторинги даволаш курсини бошида, тўхтатилганда ёки бошқа дори препаратларининг дозалари ўзгартирилган ҳолда жадал бўлиши керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Кўпчилик омиллар ҳам варфариннинг антикоагулянт самарасига таъсир қилиши мумкин. Улар ўткир касаллик, гипер-/гипотиреоз, қусиш, диарея, юрак етишмовчилиги ва жигар қон оқимида димланишни ўз ичига олиши мумкин. Парҳездаги кўпчилик ўзгаришлар (масалан, вегетариан пархез) К витаминини сўрилишига таъсир қилиши ва, шундай қилиб варфариннинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин. Бундай омиллар бўлганида кучайтирилган ва синчков назорат талаб этилади.

НЯҚП ва ацетилсалицил кислотаси билан бирга даволаш ҳолларида шифокорлар ва пациентлар қон кетишининг, айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетишини юқори хавфи ҳақида хабардор бўлишлари керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

CYP2C9 ферменти генларида мутациялари бўлган пациентлар учун, варфариннинг ярим чиқарилиш даври ошади (“Ножўя таъсирлари” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг). Бу пациентлар паст самарани бир маромда сақлаб турувчи дозада бўлишлари керак, чунки катта юклама дозалар ишлатилганда қон кетишларни очилиб кетиши хавфи бор.

Хирургик аралашувлар холларида, операциядан бир неча кун олдин варфарин билан даволашни тўхтатиш керакми, йўқми, аниқлаб олиш керак. Минимум сифатида операциягача (шу жумладан стоматологик жарроҳликда) ХНН ни текшириш ва мувофиқлаштириш керак.

Варфарин Никомед таблеткалари лактоза сақлайди: Лактозани генетик ўзлаштираолмайдиган, лактаза етишмовчилигининг алохида наслий шакли (лактазанинг туғма етишмовчилиги) ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.С оқсили танқислиги бўлган пациентлар варфарин билан даволашни бошида тери некрозини ривожланиш хавфига мойил бўладилар, демак, гепарин юборилишидан қатъий назар, даволаш варфариннинг юклама дозасисиз бошланиши керак. S оқсили танқислиги бўлган пациентлар хам хавфга мойил бўладилар, ва шунинг учун бундай вазиятларда варфарин билан даволаш секин олиб борилиши тавсия этилади.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун эҳтиёткорликнинг қўшимча чоралари кўрилган бўлиши керак. Гиперкоагуляциянинг юқори хавфи бўлган пациентларда, масалан, оғир гипертензияси, жигар ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларда ХНН тез-тез назорат қилиниши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Одамларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида, варфаринни қабул қилиш туғма ривожланиш нуқсонларини ва ҳомиладорлик вақтида қўллаш ҳомилани нобуд бўлишини чақиради.

Туғруқ ёшидаги аёллар даволаниш даврида самарали контрацептив воситаларни ишлатишлари керак.

Варфарин йўлдошга тез ўтади. Варфаринни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва охирги тўрт ҳафтаси давомида қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Варфаринни фақат зарурати бўлганда шу муддатлар орасидаги даврда ишлатиш керак.

Варфарин ҳомилани ривожланиш нуқсонларини ва қон кетишлари чақириши мумкин. Шунингдек ҳомилани нобуд бўлиши юз бериши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида варфаринни қўллаш варфариннинг фетал синдромини чақириши мумкин, бурунни гипоплазияси билан характерланувчи (эгарсимон бурун ва тоғайнинг шаклини бошқа ўзгаришлари) нуқтали хондродисплазияга ўхшаш синдром, рентген текширувда “йўл-йўл тоғай” (айниқса умуртқа поғонасида ва узун суякларда), кичкина бармоқлар ва қўллар, кўрув нервининг атрофияси, микроцефалия, ақлий ва жисмоний ривожланишни кечикиши, шунингдек у кўришни тўлиқ ёки қисман йўқолишига олиб келиши мумкин бўлган катарактага олиб келиши мумкин.

Эмизиш

Варфарин эмизиш даврида қўлланиши мумкин. Варфарин кўкрак сути билан чиқарилади. Терапевтик дозада қабул қилинганидан варфарин эмизикли гўдакка таъсир қилмайди деб тахмин қилинади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Варфарин транспорт воситаларини бошқариш ва турли механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз таъсир қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Варфариннинг дозасини ошириб юборилишини бирламчи самараси ХНН қийматини ошиши кўринишида ва кейинчалик қон кетиши хавфини ошиши билан намоён бўлади. ХНН ни ошиши белгиларини кўринишлари VII омилнинг ярим чиқарилиш даври билан корреляция қилади. ХНН ошиши одатда 24 соат давомида намоён бўлади ва қабул қилинганидан кейин 36 ва 72 соатлар орасида максимумга етади.

Клиник кўринишлари қабул қилинганидан кейин бир неча кунлар ёки хафталар ўтгач бошланади ва бурундан қон кетиши, милкларнинг қоновчанлиги, оқариш, бўғимлар атрофида ва думбаларда гематомалар ва сийдик ва аҳлатда қон пайдо бўлиши билан характерланади. Бошқа симптомлари белда оғриқлар, лабларни қонаши, шиллиқ қаватлдардан қон кетиши, қоринда оғриқ, қусиш ва пурпура кўринишида намоён бўлиши мумкин. Фалаж, кечроқ мияга қон қуйилиши туфайли юз бериши мумкин, у геморрагик шок ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Даволаш

Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши мумкин. Антидот фитоменадион (К1 витамини) биринчи навбатда юборилади ва, агар зарурати бўлса, ивиш омилини сақловчи концентрат, янги музлатилган плазма вена ичига юборилади ва қон қуйилади. Варфариннинг ярим чиқарилиш даври 20-60 соатларни ташкил қилиши туфайли, пациент давомли кузатув остида бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 2,5 мг дан; 50 ёки 100 таблеткадан бураладиган қопқоқ билан беркитилган пластик флаконда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: