Skip to main content

Вальсакор®

Улашиш:
  Reading time 30 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛЬСАКОР®

VALSACOR®

 

Препаратнинг савдо номи: Вальсакор®

Таъсир этувчи модда (ХПН): валсартан

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка пленка қобиқ билан қопланган сақлайди:

фаол модда: валсартан – 320 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, повидон К25, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

қобиғ: ипромеллоза 6cp, титан диоксиди, Е171, темир оксиди бўёвчиси  cариқ C.I.77492, E172, темир оксиди бўёвчиси қизил C.I.77491, E172, макрогол 4000.

Таърифи: икки томонлама қабариқ капсуласимон шаклли, бир томони рискали, оч-жигарранг рангли пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Ангиотензин II рецепторларининг антагонисти.

АТХ коди: С09СА03

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Валсартан ичга қабул қилиш учун, нооқсил табиатли, ангиотензин II рецепторларининг (АТ1 тури) селектив антагонисти хисобланади.

АТ1 кичик тур рецепторларини танлаб блоклайди. АТ1-рецепторларининг блокадасини оқибати ангиотензин II нинг плазмадаги концентрациясини ошиши хисобланади, у АТ2 кичик турини блокланмаган рецепторларини рағбатлантириши мумкин, бу АТ1-рецепторларинининг самараларини бошқариши тахмин қилинади.Валсартан АТ1-рецепторларига нисбатан агонистик фаолликка эга эмас. Унинг АТ1 кичик тур рецепторларига яқинлиги, АТ2 кичик тур рецепторларига қараганда тахминан 20000 марта кўп.

Валсартан шунингдек киназа II номи остида маълум бўлган ангиотензин-айлантирувчи ферментни (ААФ) ингибиция қилмайди, у ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантиради ва брадикининни парчалайди. ААФ га таъсири бўлмаганлиги туфайли, брадикинин ва субстанция Р нинг самараларини потенцияламайди, шунинг учун ангиотензин II рецепторларининг антагонистларини (АРА II) қабул қилишда қуруқ йўтал ривожланишини эхтимоли кам. Валсартан бошқа гормонлар ёки юрак-томир тизимининг фаолиятида иштирок қилувчи ионли каналларнинг рецепторлари билан ўзаро таъсирга киришмайди ва уларни блокламайди.

18 ёшдан ошган пациентлардаги артериал гипертензияда қўлланиши

Артериал гипертензияни (АГ) даволашда валсартан юрак қисқаришлар тез-тезлигига (ЮҚТТ) таъсир қилмасдан, артериал босимни (АБ) пасайтиради.

Валсартаннинг бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан кейин антигипертензив самара 2 соат давомида ривожланади, АБ максимал пасайишига эса 4-6 соат давомида эришилади. Валсартаннинг антигипертензив самараси у қабул қилингандан кейин 24 соат давомида сақланади. Валсартан такрор қабул қилинганда АБ максимал пасайишига, дозадан қатъий назар, 2-4 хафта ўтгач эришилади ва узоқ муддатли даволашда эришилган даражада тутиб турилади. Гидрохлортиазид билан бир вақтда қўллаш АБ  қўшимча ахамиятли пасайишига эришиш имкониятини беради.

Валсартан қўллашни бирдан тўхтатиш АБ ахамиятли ошиши ёки бошқа нохуш кўринишлар билан бирга кечмайди.

160-320 мг валсартан қабул қилаётган, АГ, 2 тур қандли диабет ва нефропатияси бўлган пациентларда, протеинурияни (альбуминни экскрецияси) клиник ахамиятли (36-44%) пасайиши кузатилади.

18 ёшдан ошган пациентларда ўткир миокард инфарктидан кейин қўлланиши

Чап қоринча етишмаслиги ва/ёки чап қоринчанинг (ЧҚ) систолик дисфункцияси билан асоратланган ўткир миокард инфаркти ривожланганидан кейин пациентларда 12 соатдан то 10 кунгача ўтгач валсартанни қўллаш, 2 йил давомида умумий ўлим, юрак-томирли ўлим кўрсатгичларини пасайтириш имкониятини беради ва сурункали юрак етишмовчилигининг (СЮЕ) кечишини зўрайиши, такрорий миокард инфаркти, юракни бирдан тўхташи  ва инсульт (ўлим билан якунланишсиз) бўйича биринчи госпитализациягача бўлган вақтни узайтиради.

Ўткир миокард инфаркти бўлган пациентлардаги валсартаннинг хавфсизлик профили бошқа холатлардаги шундайлар билан ўхшаш.

18 ёшдан ошган пациентлардаги СЮЕ

NYHA таснифи бўйича II-IV синф СЮЕ бўлган чап қоринча чиқариб ташлаш фракцияси (ЧҚЧТФ) 40% дан кам ва ЧҚ ички якуний-диастолик ўлчами (ЧҚ ЯДЎ) 2,9 см/м2 ли пациентларда 2 йил давомида стандарт даволаш  (ААФ ингибиторлари ва/ёки диуретиклар ва/ёки дигоксин ва/ёки бета-адреноблокаторлар) фонида валсартанни қўллашда, СЮЕ кечишини зўрайиши бўйича бирламчи госпитализация хавфини ахамиятли пасайиши аниқланган.

ААФ ингибиторларини олмаётган пациентларда, валсартан билан даволашда умумий ўлим, юрак-томирли ўлим ва СЮЕ билан боғлиқ бўлган касалланиш ишончли пасаяди. ААФ ингибиторлари бета-адреноблокаторларсиз қўлланганда юрак-томирли ўлим ва СЮЕ билан боғлиқ бўлган касалланиш кўрсатгичлари камаяди. Валсартан билан даволаш NYHA таснифи бўйича СЮЕ ФС ахамиятли камайишига ва юрак етишмовчилиги симптомлар (хансираш, юқори чарчоқлик, шишлар ва ўпкалардаги «нам» хириллашлар) яққоллигини камайишига олиб келади, хаёт сифатини ахамиятли яхшилайди (СЮЕ бўлган пациентларнинг хаёт сифатини бахолаш учун Миннесота сўровномаси), ЧҚЧТФ ни оширади ва ЧҚ ЯДЎ ни ахамиятли пасайтиради.

18 ёшдан катта АГ ва глюкозага толерантликни бузилиши бўлган пациентларда қўллаш

Валсартан қўлланганда ва ҳаёт тарзи ўзгарганда бу гурух пациентларда қандли диабет ривожланиши хавфини статистик ишончли пасайиши аниқланган. Валсартан юрак-томир ходисалари, миокард инфаркти натижасидаги ўлим ва ўлим билан якунланишсиз ишемик хужумлар тез-тезлигига, СЮЕ кечишини зўрайиши сабаби ёки беқарор стенокардия бўйича госпитализациялар тез-тезлигига, ёши, жинси ва ирққа тааллуқлиги бўйича фарқ қилувчи глюкозага толерантликни бузилиши ва АГ бўлган пациентларда артериал реваскуляризацияга таъсир кўрсатмаган.

6 дан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда АГ да қўлланиши

6 дан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда валсартан АБ дозага боғлиқ, текис пасайишини таъминлайди. Валсартан қўлланганда, ичга қабул қилинган дозадан қатъий назар, АБ максимал пасайишига, одатда 2 хафта давомида эришилади ва узоқ муддатли даволаш давомида эришилган даражада тутиб турилади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин валсартан тез сўрилади, қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Сmax) 2-4 соат ўтгач эришилади.

Валсартаннинг мутлақ биокираолишини ўртача катталиги 23% ни ташкил қилади.

Валсартан овқат билан қўлланганда “концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони (AUC) 48% га камаяди, гарчи, валсартан қабул қилингандан кейин тахминан 8 соатдан бошлаб, қон плазмасидаги унинг концентрацияси,оч қоринга қабул қилган холда хам, овқат билан қабул қилган холда хам, бир хил бўлади. Шунга қарамасдан, AUC ни камайиши, терапевтик самарасини клиник ахамиятли пасайиши билан бирга кечмайди, шунинг учун валсартанни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Валсартан ахамиятли даражада (94-97%) қон зардоби оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Валсартаннинг тақсимланишини мувозанат хажми катта эмас, тахминан 17 л. Валсартан яққол метаболизмга дучор бўлмайди (қабул қилинган дозанинг тахминан 20% метаболитлари кўринишида аниқланади). Гидроксилли метаболити қон плазмасида паст концентрацияларда (валсартаннинг AUC дан10% дан кам) аниқланади.

Бу метаболити фармакологик нофаол.

Валсартан икки фазада чиқарилади: 1 соатдан кам ярим чиқарилиш даври (Т1/2а) билан α-фаза ва β-фаза Т1/2 – тахминан 9 соат. Валсартан асосан ўзгармаган холда ўт-сафро билан ичак орқали (тахминан 83%) ва буйраклар орқали (тахминан 13%) чиқарилади. Вена ичига юборилгандан кейин валсартаннинг плазма клиренси тахминан 2 л/соатни ташкил қилади ва унинг буйрак клиренси 0,62 л/соатни (умумий клиренсининг тахминан 30% ни) ташкил қилади. Валсартаннинг Т1/2 6 соатни ташкил қилади.

Алохида гурух пациентларидаги фармакокинетикаси

СЮЕ ли пациентлар

Бу гурух пациентларда Сmax ва Т1/2 га эришиш вақти соғлом кўнгиллилардаги шундайлар билан ўхшаш. AUC ва Сmax ни ошиши валсартаннинг дозасини ошиши билан тўғри пропорционал (40 мг дан 160 мг гача 2 марта). Кумуляция омили ўртача 1,7 ни ташкил қилади. Ичга қабул қилганда валсартаннинг клиренси тахминан 4,5 л/соатни ташкил қилади. СЮЕ бўлган пациентларнинг ёши валсартаннинг клиренсига таъсир қилмайди.

Кекса ёшли пациентлар (65 ёшдан катта)

Айрим 65 ёшдан ошган пациентларда валсартаннинг тизимли биокираолиши катта ёш пациентлардаги шундайдан юқори, лекин бунинг клиник ахамияти мавжуд эмас.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйраклар фаолияти ва валсартаннинг тизимли биокираолиши орасида корреляция мавжуд эмас. Буйраклар фаолиятини бузилиши ва креатинин клиренси (КК) 10 мл/минутдан юқори бўлган пациентларда препаратнинг дозасини тўғрилаш талаб этилмайди. Хозирги вақтда гемодиализда бўлган пациентларда қўллаш хақида маълумотлар йўқ. Валсартан қон плазмаси оқсиллари билан юқори боғланиш даражасига эга, шунинг учун уни гемодиализда чиқарилишини эхтимоли кам.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини енгил ва ўртача бузилиши бўлган пациентларда, соғлом кўнгиллилар билан солиштирганда биокираолишини (AUC қиймати бўйича) 2 марта ошиши аниқланади. Лекин валсартаннинг AUC қийматларини жигар фаолиятининг бузилишлари даражаси билан корреляцияси кузатилмайди. Жигар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда валсартанни қўллаш ўрганилмаган.

6 дан 18 ёшгача бўлган пациентлар

5 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардаги валсартаннинг фармакокинетикаси 18 ёшдан ошган пациентлардаги валсартаннинг фармакокинетикасидан фарқ қилмайди.

Қўлланилиши

18 ёшдан ошган пациентлар

  • Артериал гипертензия.
  • Қуйидаги гурухларнинг: диуретиклар, юрак гликозидлари, шунингдек ААФ ингибиторлари ёки бета-блокаторларнинг бир ёки бир неча препаратлари билан стандарт даволаш олаётган пациентлардаги сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича II-IV функционал синфи).
  • Чап қоринча етишмовчилиги ва/ёки чап қоринчанинг систолик дисфункциясили ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларда яшаб қолишни ошириш, гемодинамика кўрсатгичлари барқарор бўлганида.

6 дан 18 ёшгача бўлган пациентлар

  • 6 дан 18 ёшгача бўлган пациентлардаги артериал гипертензия.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан, суткада бир марта.

18 ёшдан катта пациентлар

Артериал гипертензия

Вальсакор® препаратини 40 мг, 80 мг, 160 мг, 320 мг дозаларда қўллаш мумкин.

Тавсия этиладиган бошланғич доза пациентнинг ирқи, ёши ва жинсидан қатъий назар суткада 1 марта 80 мг ни ташкил қилади. Антигипертензив самара даволашни 2 хафтаси давомида ривожланади ва ўзининг максимумига 4 хафта ўтгач етади. АБ оптимал назоратига эришиш мумкин бўлмаган пациентларда, Вальсакор® препаратининг суткалик дозаси аста-секин 320 мг максимал суткалик дозагача оширилиши мумкин.Бир вақтда диуретикларни, масалан гидрохлортиазидни қўллаш, АБ ни ахамиятли қўшимча пасайишига эришиш имкониятини беради.

Сурункали юрак етишмовчилдиги (NYHA таснифи бўйича II-IV ФС)

Вальсакор®  препаратининг тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 2 марта 40 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг дозасини аста-секин, энг камида икки хафта давомида суткада 2 марта 80 мг гача, яхши ўзлаштирилишида эса – суткада 2 марта 160 мг гача ошириш керак. Максимал суткалик доза  320 мг икки қабулда. Бир вақтда диуретиклар қабул қилинганда дозани пасайтириш тавсия этилади. СЮЕ даволаш учун мўлжалланган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Лекин ААФ ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар ва валсартанни мажмуавий қўллаш тавсия этилмайди. СЮЕ бўлган пациентларда доимо буйраклар фаолиятини бахолаш керак.

Ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларда яшаб қолишни ошириш

Гемодинамикаси барқарор бўлган пациентларда даволашни миокард инфарктидан кейин 12 соат ўтиши билан бошлаш керак. Бошланғич доза суткада икки марта 20 мг ни (40 мг Вальсакор® препаратининг ½ таблеткаси) ташкил қилади, кейинчалик титрлаш усули билан бир неча хафта давомида доза, суткада 2 марта 160 мг мақсадли дозага эришилгунча,  суткада 2 марта 40 мг, 80 мг гача оширилади. Максимал суткалик доза 2 қабулда 320 мг ни ташкил қилади. Одатда, даволашни ўзлаштирилишини хисоби билан даволашни иккинчи хафтасининг охирида суткада 2 марта 80 мг гача ва даволашнинг учинчи ойининг охирида – суткада 2 марта 160 мг максимал мақсадли дозагача ошириш тавсия этилади. Симптоматик артериал гипотензия ёки буйраклар фаолиятини бузилиши ривожланган холда, дозани пасайтириш масаласини кўриш мақсадга мувофиқдир.

Вальсакор® препарати пациентларда миокард инфарктидан кейин бошқа препаратлар, тромболитиклар, антиагрегант восита сифатида ацетилсалицил кислотаси, ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар) ва диуретикларни хам қўшиб, даволаш фонида қўлланиши мумкин. Вальсакор® препаратини ААФ ингибиторлари РААТ ни ингибиция қилувчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Миокард инфаркти бўлган пациентларда доимо буйраклар фаолиятини бахолаш керак.

6 дан 18 ёшгача бўлган пациентлар

Артериал гипертензия

Вальсакор® препаратининг 6 дан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга тавсия этиладиган бошланғич дозаси тана вазни 35 кг дан кам бўлмаган болага 40 мг ни ва бола тана вазни 35 кг дан ката бўлганда 80 мг ни ташкил қилади. АБ пасайишини хисоби билан дозани тўғирлаш тавсия этилади. Тавсия этилган максимал суткалик дозалар қуйидаги жавдвалда акс эттирилган. Бундан юқорироқ дозаларни қўллаш тавсия этилмайди.

                      Тана вазниТавсия этилган максимал суткалик  доза
                   ≥ 8 кг ≤ 35 кг                            80 мг
                 ≥ 35 кг ≤ 80 кг                           160 мг
                 ≥ 80 кг ≤ 160 кг                           320 мг

СЮЕ ва ўтказилган ўткир миокард пациентларда СЮЕ ва ўтказилган ўткир миокард инфарктини даволаш учун тавсия этилмайди.

Пациентларнинг алохида гурухлари

Буйраклар фаолиятини бузилиши

КК 30 мл/минутдан кам ёки, гемодиализда бўлган 6 дан 18 ёшгача бўлган болаларда валсартанни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Шунинг учун бундай пациентларда Вальсакор® препаратини қўллаш тавсия этилмайди. КК 30 мл/минутдан юқори бўлган 6 дан 19 ёшгача бўлган болаларда Вальсакор® препаратининг дозасини тўғирлаш тавсия этилмайди. Буйраклар фаолиятини ва қон зардобида калий миқдорини синчиклаб назорат қилиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини оғир бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан кўп), билиар циррози ёки холестази бўлган 6 дан 18 ёшгача бўлган болаларда Вальсакор® препаратини қўллаш мумкин эмас. Холестаз кўринишларисиз нобилиар генезли жигар фаолиятини енгил (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 баллар) ва ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 баллар) бузилишлари бўлган болаларда валсартан препаратини қўллаш тажрибаси чекланган. Бундай пациентларда валсартаннинг максимал суткалик дозаси 80 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя кўринишлар (НК) ривожланишининг тез-тезлиги плацебо билан солиштирарли. НК ривожланиш тез-тезлигини доза ёки даволашнинг давомийлигига, шунингдек пациентнинг ёши, жинси ёки ирққа тааллуқлигига боғлиқлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас. 6 дан 18 ёшгача бўлган АГ ли пациентлардаги валсартаннинг хавфсизлик профили 18 ёшдан ошган АГ ли пациентлардаги валсартаннинг хавфсизлик профилидан фарқ қилмайди.

Ножўя самаралар ривожланишининг тез-тезлигини Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) таснифи:

жуда тез-тез                           ≥ 1/10

тез-тез                                    ≥ 1/100 дан ≤ 1/10 гача

тез-тез эмас                           ≥ 1/1000 дан ≤ 1/100 гача

кам                                         ≥ 1/10000 дан ≤ 1/1000 гача

жуда кам                               ≤ 1/10000

тез-тезлиги номаълум         бор бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас.

Клиника амалиётида ва лаборатория тахлилларида аниқланган валсартаннинг хамма НК пайдо бўлишининг қандай-бўлмасин тез-тезлигига киритиш мумкин эмас, шунинг учун улар “тез-тезлиги номаълум” гурухига киритилган.

Артериал гипертензия

Қон яратиш аъзолари томонидан:

тез-тезлиги номаълум: гемоглобин, гематокритни пасайиши, нейтропения, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан:

тез-тезлиги номаълум: юқори сезувчанлик реакциялари, зардоб касаллигини хам қўшиб.

Моддалар алмашинуви томонидан:

тез-тезлиги номаълум: қон зардобида калийнинг миқдорини ошиши, гипонатриемия.

Сезги аъзолари томонидан:

тез-тез эмас: вертиго.

Юрак-томир тизими томонидан:

тез-тезлиги номаълум: васкулит.

Нафас тизими томонидан:

тез-тез эмас: йўтал.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан:

тез-тез эмас: қорин оғриғи.

тез-тезлиги номаълум: жигар фаолиятини бузилиши, қон плазмасида билирубиннинг концентрациясини ошишини хам қўшиб.

Тери қопламалари томонидан:

жуда кам: ангионевротик шиш, тери тошмаси, терини қичишиши.

тез-тезлиги номаълум: буллез дерматит.

Таянч-харакат тизими томонидан:

тез-тезлиги номаълум: миалгия.

Сийдик-жинсий тизими томонидан:

тез-тезлиги номаълум: буйраклар фаолиятини бузилиши, қон зардобида креатининнинг концентрациясини ошиши.

Бошқалар

тез-тез эмас: юқори чарчоқлик.

Шунингдек клиник текширишлар давомида АГ бўлган папциентларда қуйидаги НК кузатилган (препаратни қабул қилиш билан сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган): артралгия, астения, орқада оғриқ, диарея, бош айланиши, уйқусизлик, либидони пасайиши, кўнгил айниши, периферик шишлар, фарингит, ринит, синусит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, вирусли инфекциялар.

Ўтказилган ўткир миокард инфаркти ва/ёки СЮЕ бўлган катта пациентларда клиник текширишларда хавфсизлик профили АГ бўлган пациентлардаги шундайлардан бироз фарқ қилади. Бу касалликнинг ўзи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича II-IV ФС) ва ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларнинг яшаб қолишини ошиши

Қон яратиш аъзолари томонидан:

тез-тезлиги номаълум: тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан:

тез-тезлиги номаълум: юқори сезувчанлик реакциялари, зардоб касаллигини хам қўшиб.

Моддалар алмашинуви томонидан:

тез-тез эмас: гиперкалиемия;

тез-тезлиги номаълум: қон зардобида калийнинг миқдорини ошиши, гипонатриемия.

Нерв тизими томонидан:

тез-тез: бош айланиши, ортостатик (постурал) бош айланиши;

тез-тез эмас: хушдан кетиш, бош оғриғи.

Сезги аъзолари томонидан:

тез-тез эмас: вертиго.

Юрак-томир тизими томонидан:

Тез-тез: АБ яққол пасайиши, ортостатик гипотензия;

Тез-тез эмас: юрак етишмовчилиги симптомларини кучайиши;

тез-тезлиги номаълум: васкулит.

Нафас тизими томонидан:

тез-тез эмас: йўтал.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан:

тез-тез эмас: кўнгил айниши, диарея;

тез-тезлиги номаълум: жигар фаолиятини бузилиши.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:

жуда кам: ангионевротик шиш,.

тез-тезлиги номаълум: тери тошмаси, терини қичишиши, буллез дерматит.

Таянч-харакат тизими томонидан:

жуда кам: рабдомиолиз;

тез-тезлиги номаълум: миалгия.

Сийдик-жинсий тизими томонидан:

Тез-тез: буйраклар фаолиятини бузилиши;

Тез-тез эмас: ўткир буйрак етишмовчилиги; қон зардобида креатининнинг концентрациясини ошиши;

тез-тезлиги номаълум: қон зардобида мочевинанинг қолдиқ азоти концентрациясини ошиши.

Бошқалар

тез-тез эмас: астения, юқори чарчоқлик.

Шунингдек клиник текширишлар давомида ўтказилган ўткир миокард инфарктидан кейин ва/ёки СЮЕ бўлган пациентларда қуйидаги НК кузатилган (препаратни қабул қилиш билан сабаб-оқибат алоқаси аниқланмаган): артралгия, қорин оғриғи, орқада оғриқ, астения, уйқусизлик, либидони пасайиши, нейтропения, периферик шишлар, фарингит, ринит, синусит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, вирусли инфекциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • Валсартанга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
  • Хомиладорлик ва эмизиш даври.
  • Қандли диабети ёки буйраклар фаолиятини бузилиши (КК 50 мл/минутдан кам) бўлган пациентларда алискирен билан бир вақтда қўллаш.
  • Артериал гипертензия кўрсатмаси бўйича – 6 ёшгача бўлган болалар, 18 ёшгача – бошқа кўрсатмалар бўйича.
  • Лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми.
  • Жигар фаолиятини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори), билиар цирроз ва холестаз.

Эхтиёткорлик билан: 18 ёшдан катта пациентлардаги буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари (КК 10 мл/минутдан кам), 6 дан 18 ёшгача бўлган пациентлардаги буйраклар фаолиятини бузилиши (КК 30 мл/мин), шу жумладан гемодиализда бўлганлар, аортал ва/ёки митрал клапаннинг стенози, гипертрофик обструктив кардиомиопатия (ГОКМП), сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича II-IV функционал синфи), буйрак трансплантациясидан кейинги холат, гемодиализ, гипонатриемия, ош тузини истеъмол қилиш чекланган пархез, буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясининг стенози, гиперкалиемия, гиперальдостеронизм, наслий ангионевротик шиши, ёки АРА II ёки ААФ ингибиторлари билан олдинги даволаш фонидаги шиши бўлган пациентлардаги айланаётган қон хажмини (АҚХ) пасайиши билан бирга кечувчи холатлар (шу жумладан диарея, қусиш), холестаз кўринишларисиз нобилиар генезли жигар фаолиятини енгил (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 баллар) ва ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 баллар) бузилишлари (валсартаннинг максимал суткалик дозаси 80 мг дан ошмаслиги керак), АРА II ни ААФ ингибиторлари каби ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РААТ) ингибиция қилувчи бошқа дори воситалари ва алискирен сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш.

АРА II ни, валсартанни хам қўшиб, ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки уларни бир вақтда қўллаш умумий ўлим кўрсатгичига нисбатан, валсартан ёки ААФ ингибитори билан монотерапия олдида афзалликка эга эмас.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ангиотензин II рецепторларининг антагонистларининг таъсир механизмини хисобга олиб, хомила учун хавфни истисно қилиш мумкин эмас. Препаратни хомиладорликнинг II-III қўллаш мумкин эмас, чунки хомиладорликнинг II-III ойликларида фетотоксик самаралар (буйраклар фаолиятини пасайиши, камсувлик, хомила бош суякларининг суякланишини секинлашиши) ва неонатал токсик самаралар (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) чақириши мумкин. Агар хомиладорликнинг II-III уч ойликларида қўлланган бўлса, хомиланинг буйраклари ва бош суякларини ультратовуш текширувини ўтказиш керак.

РААТ га бевосита таъсир қилувчи хар қандай бошқа препарат каби Вальсакор® препаратини, хомиладорлик вақтида, шунингдек хомиладорликни режалаштираётган аёлларда қўллаш мумкин эмас. Хомиладорлик режалаштирилганда хавфсизлик профилини хисоби билан пациентни муқобил гипотензив даволашга ўтказиш тавсия этилади.

РААТ га таъсир қилувчи воситалар қўлланганда, бола туғиш ёшидаги аёлларни бу препаратларни хомиладорлик вақтида хомилага салбий таъсирини потенциал хавфи борлиги хақида хабардор қилиш керак. Хомиладорлик тасдиқланганда Вальсакор® препаратини иложи борича эрта бекор қилиш керак.

Валсартанни кўкрак сутига чиқарилиши номаълум. Лактация даврида Вальсакор® препаратини қўллашни зарурати бўлганда, эмизишни тўхтатиш керак.

Валсартанни қўллаш эркак ва урғочи каламушларда суткада 200 мг/кг гача дозаларда ичга қабул қилганда репродуктив фаолиятга нохуш таъсир кўрсатмаган. Кўрсатилган доза мг/м2 га қайта хисоблаганда одамга тавсия этиладиган максимал суткалик дозадан 6 марта юқори (хисоблар пациентнинг тана вазни 60 кг ва ичга қабул қилганда суткада 320 мг хисобида хисобланган).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўллаш мумкин эмас

Қандли диабети ёки буйраклар фаолиятини бузилиши (КК 60 мл/минутдан кам) бўлган пациентларда АРА II, валсартанни хам қўшиб, ёки ААФ ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди

Литий

Литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки қон плазмасида литийнинг концентрациясини қайтувчи ошиши ва интоксикация ривожланиши мумкин. Валсартанни диуретиклар ва литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш,литийнинг концентрациясини қўшимча ошишига ва интоксикация ривожланиши хавфини ошишига ёрдам бериши мумкин. Литий препаратлари билан бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганда, қон плазмасида литийнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак.

Калий тежовчи диуретиклар (спиринолактон, эплеренон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари, калий сақловчи озуқа қўшимчалари ва қон зардобида калийнинг миқдорини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари ва моддалар (масалан, гепарин)

Калийнинг миқдорига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганда, қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Эхтиёткорлик билан  бир вақтда қўллаш

РААТ ни икки томонлама блокадаси

Айрим пациентларда РААТ ни икки томонлама блокадаси артериал гипотензия, хушдан кетиш, гиперкалиемия ва буйраклар фаолиятини бузилиши (ЎБЕ ни хам қўшиб) ривожланиши билан бирга кечган.

АРА II ни, валсартанни хам қўшиб, ААФ ингибиторлари ёки алискирен каби РАТ II га таъсир кўрсатувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг (ЦОГ-2) селектив ингибиторлари, суткада 3 г дан кўп ацетилсалицил кислота ва носелектив НЯҚВ

Бир вақтда қўлланганда антигипертензив самарани сусайиши, буйраклар фаолиятининг бузилишлари ривожланиши хавфини ошиши ва қон плазмасида калийнинг миқдорини ошиши мумкин.

Даволашни бошида буйраклар фаолиятини бахолаш, шунингдек сув-электролит балансининг бузилишларини тўғирлаш тавсия этилади.

Ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари

In vitro текширишларнинг натижалари бўйича валсартан жигар ташувчи оқсиллари ОАТР1В/ОАТР1В3 ва MRP2 ингибиторларини (масалан, ритонавир) бир вақтда қўллаш, валсартаннинг тизимли экспозициясини (Сmax ва AUC) ошириши мумкин. Буни бир вақтда даволашни бошида ва тугаганида хисобга олиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсирини йўқлиги

Қуйидаги дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган: циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, гидрохлортиазид, амлодипин ва глибенкламид.

6 дан 18 ёшгача бўлган пациентлар

Болалар ва ўсмирларда АГ кўпинча буйраклар фаолиятини бузилиши билан боғлиқ. РААТ га таъсир қилувчи бошқа дори воситалари билан валсартанни бир вақтда қўллаш, бундай пациентларда қон плазмасида калийнинг миқдорини ошишини чақириши мумкин. Бу гурух пациентларда юқорида кўрсатилган мажмуаларни бир вақтда қўллашда эхтиёткорликка риоя қилиш ва мунтазам буйраклар фаолиятини ва қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

АГ бўлган пациентларда Вальсакор® препаратини қўллашда лаборатория кўрсатгичларини мунтазам назорат қилиш талаб этилмайди.

Гипонатриемия ва/ёки дегидратация

Яққол гипонатриемия ва/ёки дегидратацияси, масалан, диуретикларнинг катта дозаларини қабул қилиш оқибатида, бўлган пациентларда, кам холларда Вальсакор® препарати билан даволашни бошида клиник кўринишлари билан артериал гипотензия ривожланиши мумкин. Даволашни бошлаш олдидан натрий миқдорини тиклаш ва/ёки АҚХ ни тиклаш тавсия этилади, хусусан, диуретикларнинг дозасини камайтириш йўли билан.

Клиник кўринишлари билан артериал гипотензия ривожланганда: пациентни горизонтал холатга келтириш ва, зарурати бўлганда, вена ичига натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини юбориш Валсакор препарати билан даволашни фақат гемодинамика кўрсатгичлари барқарорлангандан кейин давом эттириш мумкин.

Гиперкалиемия

Калий тежовчи диуретиклар (спиринолактон, эплеренон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари, калий сақловчи озуқа қўшимчалари ёки қон зардобида калийнинг миқдорини ошириш қобилиятига эга бўлган бошқа препаратларни (масалан, гепарин) бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Қон плазмасида калийнинг миқдорини назорат қилиш керак.

Буйрак артериясини стенози

Якка буйрак артериясини бир томонлама стенози оқибатида иккиламчи ривожланган реноваскуляр гипертензияси бўлган пациентларда валсартанни давомли бўлмаган вақт қўллаш, буйрак гемодинамикаси кўрсатгичларини, қон зардобида креатинин ёки мочевина азоти концентрацияларини ахамиятли ўзгаришлари билан бирга кечмаган.

РААТ га таъсир қилувчи бошқа препаратларни буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясини стенози бўлган пациентларда қон зардобидамочевина ва креатининнинг концентрацияларини ошириш қобилиятига эга эканлиги туфайли, эхтиёткорлик чораси сифатида бу кўрсатгичларни доимо назорат қилиш тавсия этилади.

Буйрак трансплантацияси ўтказилгандан кейинги холат

Яқинда буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларда Вальсакор® препаратининг хавфсизлиги аниқланмаган.

Бирламчи гиперальдостеронизм

Бирламчи гиперальдостеронизми бўлган пациентлар РААТ га таъсир қилувчи гипотензив препаратларга резистентдирлар, шунинг учун бундай пациентларда Вальсакор® препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Аортал ва/ёки митрал клапанларнинг стенози, ГОКМП

Вальсартан препаратини аортал ва/ёки митрал клапанларнинг гемодинамик ахамиятли стенози ёки ГОКМП бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак

Буйраклар фаолиятини бузилиши

Буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди. Чунки оғир буйрак етишмовчилигида (КК 10 мл/миндан кам ёки 0,167 м/с) ва гемодиализда бўлган пациентларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, бундай холларда  препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда АРА II ни, валсартанни ҳам қўшиб, ёки ААФ ингибиторлари алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятининг холестаз кўринишларисиз нобилиар генезли енгил ёки ўртача бузилишлари бўлган пациентларда Вальсакор® препаратини 320 мг дозада қўллаш мумкин эмас, чунки максимал суткалик доза 80 мг дан ошмаслиги керак.

Анамнездаги ангионевротик шиш

Анамнезида ангионевротик шиши бўлган пациентларда (нафас йўлларининг обструкциясини чақирувчи халқум ва товуш бойламларининг шиши ва/ёки юз, лаблар, томоқни ва/ёки тилни шиши) Вальсакор® препарати билан даволаш фонида, ангионевротик шиш, шу жумладан ААФ ингибиторларига ҳам, ривожланиш холлари кузатилган. Ангионевротик шиш ривожланганда дархол препаратни бекор қилиш ва такрорий қўллаш имкониятини истисно қилиш керак.

Артериал гипертензия

АГ да Вальсакор® препаратини монотерапияда ва бошқа гипотензив воситалар, хусусан диуретиклар билан қўллаш мумкин.

СЮЕ/ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларнинг яшаб қолишини ошириш

Вальсакор® препаратини ўткир миокард инфарктида қўлланадиган бошқа дори воситалари (тромболитиклар, антиагрегант восита сифатида ацетилсалицил кислота, бета-адреноблокаторлар ва ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари (статинлар) билан мажмуада қўллаш мумкин. Бу гурух пациентларда Вальсакор® препарати ва ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бу мажмуавий даволаш қўшимча клиник самарага олиб келмайди ва алохида икки препаратлар билан даволаш билан солиштирганда нохуш кўринишлар ривожланиши хавфини ошиши билан бирга кечади.

СЮЕ бўлган пациентларда учлик мажмуавий даволаш: Вальсакор® препарати, ААФ ингибитори ва бета-адреноблокатор тавсия этилмайди, чунки қўшимча клиник самарага олиб келмайди ва нохуш кўринишлар ривожланиши хавфини ошиши билан бирга кечади.

СЮЕ ёки ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларда Вальсакор® препаратини қўллаш, одатда, дозалаш бўйича йўриқномага риоя қилинганда препаратни бекор қилишсиз, кўпинча АБ ни катта бўлмаган пасайишига олиб келади.

Буйраклар фаолияти РААТ фаоллигига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган пациентларда (масалан, NYHA таснифи бўйича II-IV ФС СЮЕ бўлган пациентларда), ААФ ингибиторлари ва АРА II билан даволаш, олигурия ва/ёки азотемияни юксалиши, кам холларда эса – ўткир буйрак етишмовчилиги ва/ёки ўлим билан бирга кечади. Валсартан  АРА II бўлганлиги туфайли, у қўлланганда буйраклар фаолиятини ёмонлашиши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас.СЮЕ ёки ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларда даволашни эхтиёткорлик билан бошлаш керак. Пациентларни текширишда доимо буйраклар фаолиятини бахолаш керак.

Ёрдамчи моддалар бўйича махсус маълумот

Вальсакор® препарати лактоза сақлайди, шунинг учун препаратни лактоза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки артериал гипотензия фонида бош айланиши ёки кучсизлик ривожланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: АБ яққол пасайиши, у онгни бузилишига, коллапсга ва/ёки шока олиб келиши мумкин.

Даволаш: симптоматик, унинг характери препарат қабул қилгандан кейинги ўтган вақт, ва симптомларнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Тасодифан доза ошириб юборилганда қусишни чақириш (агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса) ёки меъдани ювишни ўтказиш керак.

АБ яққол пасайганда беморни оёқлари юқорига кўтарилган холда чалқанча «ётган” холатга келтириш керак; кейин  юрак-томир ва нафас тизимлари фаолиятини, АҚХ ни тутиб туришга қаратилган чораларни (вена ичига нартий хлоридининг 0,9% ли эритмасини юбориш) ўтказиш ва суткалик диурезни назорат қилиш керак. Гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 320 мг. 14 ёки 15 таблеткадан ПВХ/ПЭ/ПВДХ фольга ва алюмин фольга блистерда.

2,4 ёки 6 блистердан (блистер 14 ёки 15 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30 С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти билан берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365