• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Валидол с глюкозой

Home Йўриқномалар Валидол с глюкозой
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛИДОЛ С ГЛЮКОЗОЙ

VALIDOLUM CUM GLUCOSO

 

Препаратнинг савдо номи: Валидол с глюкозой

Таъсир этувчи модда (ХПН): ментил изовалериатидаги левоментол эритмаси + [декстроза].

Дори шакли: тил ости таблеткалари

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ментил изовалератидаги левоментол эритмаси (Валидол) – 60 мг,

декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) – 188 мг.

ёрдамчи моддалар: қанд (сахароза), аэросил (коллоид кремний диоксиди), стеарин кислотаси – 800 мг вазнли таблетка олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи: яссицилиндрик шаклли, оқ ёки кулранг доғли оқ рангли, рискали ва фаскали, ментолнинг ўзига хос ҳидили таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: рефлектор таъсирга эга коронар томирларни кенгайтирувчи восита.

АТХ коди: С01ЕХ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сезувчан нерв учларини таъсирланиши оқибатида томирларни ўртача рефлектор кенгайтирувчи ва седатив таъсир кўрсатади. Томирларнинг ўтказувчанлигини бошқаришда, оғриқ ҳисларини шакллантиришда фаол иштирок этувчи энкефалинлар, эндорфинлар ва бир қатор бошқа пептидларнинг ишлаб чиқарилиши ва ажралиб чиқишини (шиллиқ қаватнинг рецепторларини таъсирланиши ҳисобига) рағбатлантиради. Тил остига қабул қилинганида терапевтик самара ўртача 5 минутдан кейин бошланади, бунда препаратнинг 70% гача қисми 3 минут давомида ажралиб чиқади.

Декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати) организмда моддалар алмашинувининг турли жараёнларида қатнашади, метаболик жараёнларда иштирок этади.

Фармакокинетикаси

Тил остига қўлланганида оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватидан сўрилади, сўрилганидан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва буйраклар орқали глюкуронидлари кўринишида чиқарилади.

Декстроза моногидрати организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

 

Қўлланилиши

Функционал кардиалгиялар, неврозлар, шунингдек денгиз ва ҳаво касаллигида қусишга қарши восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Валидол катталарга тил остига буюрилади. Таблеткани оғизда тил остида тўлиқ сўрилгунича тутиб туриш керак. 1 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилинади.

Қабул қилишларнинг суткалик сони ва давомийлиги даволашнинг самарадорлигига қараб белгиланади. Яққол самара етарли бўлмаганида ёки айрим беморларда препарат қабул қилинганидан кейин яқин 5 минут ичида самараси кузатилмаса, юрак хуружини истисно қилиш ёки бошқа даволашни буюриш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Кучли ва кучаяётган оғриқларда, айниқса аввалги юрак касалликлари (зўрақиш стенокардияси, ўтказилган миокард инфаркти ва бошқалар) фонида юз берса, “Тез ёрдам”ни чақириш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат қабул қилинганида енгил кўнгил айниши, кўз ёшини оқиши, бош айланиши кузатилиши мумкин. Бу ҳолатлар одатда мустақил ўтиб кетади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади (препарат қанд сақлайди).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сусайтирувчи типдаги таъсирга эга нейротроп воситалар билан бирга қўлланганида, бу воситаларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.

Валидол глюкоза билан нитратлар билан бир вақтда қўлланганида, улар қўлланганда пайдо бўладиган бош оғриғини камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

1 таблетка 188 мг декстроза моногидрати (глюкоза моногидрати), 450 мг қанд (сахароза) сақлайди, бу 0,054 НБ (нон бирлиги) га тўғри келади, буни қандли диабети бўлган беморлар ҳисобга олишлари керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, юрак фаолиятини бузилиши, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши.

Даволаш: препаратни бекор қилиш. Симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Тил ости таблеткалари.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1000 контур уяли ўрам тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
3
137 Views
ОлдингисиВалидол03.05.2018
Валидол03.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Валидол с глюкозой
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.