• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Валиан-Х

Home Йўриқномалар Валиан-Х
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛИАН-Х

VALIAN-X

Препаратнинг савдо номи: Валиан-Х

Таъсир этувчи модда (ХПН): валериана экстракти

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

валериана экстракти (Valeriana officinalis)           445 мг;

қуруқ илдизига эквивалент                                   2 г

ёрдамчи моддалар: соя мойи, ванилин, гидратланган ўсимлик мойи, оқ мум, лецитин, желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, темир (IV)-оксиди, мис-хлорофилл мажмуаси (хлорофилл Е141).

Таърифи: узунчоқ тўқ яшил рангли юмшоқ желатин капсулалар .

Фармакотерапевтик гуруҳи: седатив восита

АТХ коди: N05CM09

Фармакологик ҳусусиятлари

Валериана кислотаси ва валепотриатлар седатив таъсирга эга ва МИЙ ҳамда сийдик чиқариш тизими аъзоларининг силлиқ мушакларига нисбатан спазмолитик таъсир кўрсатади. Валериананинг биологик фаол моддаларини мажмуаси организмга кўп томонлама таъсир кўрсатади. Валериана марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтиради, унинг қўзғалувчанлигини пасайтиради, табиий уйқуга кетишни енгиллаштиради. Седатив таъсири аста-секин ривожланади, лекин етарли даражада барқарор. Валериананинг биологик фаол моддаларини комплекси юрак ритмини секинлаштиради ва юракнинг тож томирларини кенгайтиради. Валериана сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватининг секретор фаолиятини кучайтиради. Препаратнинг даволовчи таъсири мунтазам равишда, узоқ вақт давомида қўлланганда намоён бўлади. Валериананинг гален препаратлари мунтазам равишда узоқ вақт давомида қўлланганида бироз гипотензив таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Уйқусизлик, хавотирлик, безовталик, таъсирчанлик, ухлашда қийинчилик туғилганида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозаси

1-2 капсуладан уйқудан ярим ёки бир соат олдин ёки шифокор тавсияси бўйича қабул қилинади. Капсулани бутун ҳолда, етарли миқдорда суюқлик ичиб ютиш керак. Даволаш давомийлиги шифокорнинг маслаҳатисиз 10 кунгача вақтни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Валиан-Х препаратни қабул қилгандан сўнг 2-3 соат давомида диққатни ва автотранспортни бошқариш қобилиятини бироз пасайтириши мумкин. Валерианани кам кузатиладиган ножўя самараларига бош оғриғи ва меъдадаги ўзгаришлар киради.

Препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар кузатилганида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ухлатувчи, анксиолитик, оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи дори воситалар, шунингдек спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради. Синтетик тинчлантирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш аниқ ташхис қўйиш мақсадида шифокорнинг маслаҳати талаб этилади.

Седатив воситалар ва антидепрессантлар бир вақтда қабул қилинганида валериана препаратларини фақат шифокор назорати остида қабул қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашни бевосита бошлашдан олдин Валиан-Х препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Маълумотлар йўқ. Умумий тиббий амалиётга мувофиқ, ҳомиладорлик ва лактация даврида Валиан-Х препаратини шифокорнинг тавсиясисиз қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ контур уяли ўрамда. 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
0
338 Views
ОлдингисиВАЛЗ03.05.2018
Валидол03.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Валиан-Х
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.