• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Валерианы экстракт

Home Йўриқномалар Валерианы экстракт
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВАЛЕРИАНЫ ЭКСТРАКТ

EXTRACT VALERIANAE

 

Препаратнинг савдо номи: Валерианы экстракт

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: валериананинг қуюқ экстракти – 20,00 мг,

ёрдамчи моддалар: ядроси: магний гидроксикарбонати (магний карбонат асоси)–50,50 мг, картошка крахмали – 26,69 мг, желатин – 0,23 мг, тальк – 2,58 мг;

қобиғи: VIVACOAT PM-2P-051 – 10,00 мг [гипромеллоза (гидроксипропил-метилцеллюлоза) (Е 464) – 5,000 мг, титан диоксиди – 1,280 мг, макрогол-3350 (полиэтиленгликоль-3350) – 0,500 мг, тальк – 2,350 мг, гипролоза (гидроксипропил-целлюлоза) – 0,500 мг, шафақ сариғи бўёвчиси (Е 110) – 0,013 мг, хинолин сариғи бўёвчиси (Е 104) – 0,345 мг, темир II оксиди бўёвчиси (Е 172) –  0,012 мг]

тиниқ ОПАДРАЙ II 85F19250 (OPADRY II 85F19250 Clear) – 1,00 мг [поливинил спирти – 0,523 мг, макрогол (полиэтиленгликоль) – 0,147 мг, тальк – 0,300 мг, полисорбат-80 (твин-80) – 0,030 мг].

Таърифи: думалоқ, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонлама қавариқ таблеткалар. Кўндаланг кесимида оч жигаррангли бўлиб, оч ва тўқ доғлар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинадиган седатив восита.

АТХ коди: N05CM09

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси борнеол ва изовалериан кислотасининг мураккаб эфиридир. Аста-секин бошланувчи, лекин етарли даражада барқарор бўлган ўртача даражадаги седатив таъсир кўрсатади. Табиий уйқуга кетишни енгиллаштиради. Бундан ташқари, препарат меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Юқори асабий қўзғалувчанлик, уйқусизлик (уйқуга кетишни бузилиши); мажмуавий даволаш таркибида – юрак-қон томир тизимининг функционал бузилишлари, меъда-ичак йўллари аъзоларининг спазмлари.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар – 1-2 таблеткадан кунига 3 марта овқатдан кейин қабул қиладилар. Даволаш давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Такрорий даволаш курслари шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ўтказилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Тормозланиш, уйқучанлик, мушак кучсизлиги, тушкунлик, иш қобилиятини пасайиши (айниқса юқори дозаларда қўлланганида), узоқ муддат қўлланганида – қабзият. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, сахароза-изомальтоза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Сурункали энтероколитда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Уйқу воситалари ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа дори воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳар куни 1,5-2 ойдан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни хомиладорликнинг II ва III уч ойликларида ва эмизиш даврида, фақат агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган холдагина қўллаш мумкин. Шифокор билан маслахатлашиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришда хамда диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли  фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида тормозланиш, уйқучанлик, мушак кучсизлиги, тушкунлик, иш қобилиятини пасайиши каби ножўя самаралари кучайиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда; контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан гуруҳ ўрамига жойланади.

50 таблеткадан шиша трубкали флаконда.

50 таблеткадан амортизатори бўлган полимер банкада ёки полимер тубада.

Флаконлар, банкалар ёки тубалар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бўлувчи тўсиқлари бўлган гуруҳ ўрамига жойланади.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
6
409 Views
ОлдингисиВалерианы экстракт03.05.2018
Валз H03.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Валерианы экстракт
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks